Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари


-боб. Диссертацияни расмийлаштириш



Pdf көрінісі
бет2/13
Дата20.09.2024
өлшемі0.96 Mb.
#503837
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари

2-боб. Диссертацияни расмийлаштириш
1-§. Диссертацияга қўйиладиган талаблар
Диссертацияни расмийлаштириш докторант ёки 
мустақил изланувчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус, 
қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёхуд Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттеста-
ция комиссияси билан келишган ҳолда бошқа тилда амалга 
оширилади.
Диссертациянинг титул варағи мазкур Қоидалар-
нинг 1 ва 1а-иловаларига мувофиқ шаклда расмий-
лаштирилади.
Диссертация қуйидаги таркибий қисмлардан ибо-
рат бўлиши лозим:
мундарижа;
кириш (диссертация аннотацияси);
асосий қисм;
хулоса;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
шартли белгилар ва атамалар рўйхати (мавжуд бўлса);
иловалар (мавжуд бўлса).
Диссертациянинг мундарижасида боблар ва пара-
графларнинг номланиши ҳамда уларнинг бети кўр-
сатилади. 
2
3
4
5
6


6
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Низомлари
Диссертациянинг кириш қисми тадқиқотнинг мо- 
ҳияти тўғрисида қисқа, лекин яхлит тасаввур ҳосил 
қилишга имкон бериши керак. Мазкур қисмда дис-
сертация тадқиқоти моҳиятини тавсифлайдиган асосий маъ-
лумотлар пухта таҳрир қилинган, қисқа, аниқ ва равон бўли-
ши керак.
Диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар ёри-
тиб берилиши керак:
диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати; 
тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривож- 
ланишининг устувор йўналишларига мослиги;
диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар 
шарҳи (фақат фан доктори (DSc) диссертацияси учун);
муаммонинг ўрганилганлик даражаси;
диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий 
таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот 
ишлари режалари билан боғлиқлиги;
тадқиқотнинг мақсади;
тадқиқотнинг вазифалари;
тадқиқотнинг объекти;
тадқиқотнинг предмети;
тадқиқотнинг усуллари;
тадқиқотнинг илмий янгилиги;
тадқиқотнинг амалий натижалари;
тадқиқот натижаларининг ишончлилиги;
тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти;
тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши;
тадқиқот натижаларининг апробацияси;
тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги;
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертациянинг асосий қисмида ишнинг маз-
мун-моҳияти баён қилинади. Асосий қисм — боблар 
ва параграфлардан ташкил топади.
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг асосий 
қисми камида учта бобдан, фан доктори (DSc) дис-
сертациясининг асосий қисми эса, камида тўртта 
бобдан иборат бўлиши лозим.
Диссертация хулосасида диссертация тадқиқоти 
бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф 
ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ келтирилади. Хулоса 
таҳририй жиҳатдан пухта, қисқа, аниқ ва равшан ифодаланиб, 
бандланган (рақамланган) ҳолда расмийлаштирилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет