7
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси Низомлари
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати диссертация
матнида ҳавола қилинган
барча илмий ва бошқа
нашрлар рўйхатидан иборат бўлиши керак.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қуйидаги уч
қисмдан иборат бўлади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методологик аҳа-
миятга
молик нашрлар;
монография, илмий мақола, патент, илмий тўпламлар;
фойдаланилган бошқа адабиётлар.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алифбо, систематик
ёки матнда ҳавола қилиниши
кетма-кетлиги тарзида келти-
рилади.
Диссертацияда фойдаланилмаган ва ҳавола қилинмаган
адабиётларни рўйхатга киритишга йўл қўйилмайди.
Диссертацияда фойдаланилган
материаллар ман-
баи, унинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши
лозим. Диссертацияда илмий иш ёзишда иштирок
этган ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдала-
нилган тақдирда, улар диссертация ва диссертация авторефе-
ратида қайд этилиши шарт.
Диссертациянинг
шартли белгилар ва атамалар
рўйхати қисмида диссертация матнида нисбатан
кўп учрайдиган махсус белгилар ва қисқартма сўз-
ларга изоҳ берилиши керак.
Диссертациянинг иловалари диссертациянинг асо-
сий матни билан бирга
битта жилдга жамланган
ёки алоҳида жилд шаклида расмийлаштирилиши
мумкин. Иловаларга диссертация матнини тўлдирадиган ва
тасвирлайдиган ёрдамчи материаллар киритилиши мумкин.
Иловаларнинг кетма-кетлиги диссертация матнида уларга
ҳавола қилиш тартибига мос келиши керак.
2-§. Диссертация матнининг расмийлаштирилишига
қўйиладиган талаблар
Фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳажми
60 варақдан, фан доктори (DSc) диссертациясининг
ҳажми эса, 100 варақдан ошмаслиги керак (матн ва-
рақнинг олд ва орқа томонига ёзилади). Ижтимоий-гумани-
тар фанлар йўналишидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30
фоизга оширилиши мумкин. Мундарижа, фойдаланилган ада-
биётлар рўйхати, шартли белгилар ва атамалар рўйхати ҳамда
Достарыңызбен бөлісу: