Зиядуллаев М. Д. Ўзбекистонда пенсия тизимини бошқариш ва такомиллаштириш масалалари. Монография



Pdf көрінісі
бет3/14
Дата26.03.2024
өлшемі307.77 Kb.
#496563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Адабиётлар шарҳи.
Иқтисодий адаби-
ётларда ҳамда ўз илмий қарашларида кўплаб 
иқтисодчи олимлар аҳоли даромадларини со-
лиққа тортиш ва солиқ имтиёзларини қўллаш 
масалаларида фикрларини баён этганлар. 
Жумладан, америкалик иқтисодчи олим 
Harley L.Lutz ўз тадқиқотларида жисмоний 
шахслардан олинадиган даромад солиғида 
қўлланиладиган имтиёзларнинг аҳоли даро-
мадларини оширишдаги ўрнини тадқиқ этиб, 
даромадларни ошириш мақсадида аҳоли то-
монидан амалга ошириладиган ижтимоий ха-
ражатлар бўйича солиқ имтиёзлари берили-
ши лозимлигини таъкидлайди [7]. 
Россиялик иқтисодчи олимлар Е.Уваро-
ва ва Н.Соловьевалар жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғини солиқ тизими-
нинг муҳим таркибий қисми ва ижтимоий со-
ҳадаги самарали тартибга солувчи восита дея 
таърифлайдилар [8]. С.Волохов ўзининг тад-
қиқот ишида жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғини ижтимоий йўналтирил-
ган солиқ сиёсатининг воситаси сифатида [9], 
О.Изотова эса давлат ижтимоий сиёсатининг 
воситаси сифатида тадқиқ этади. Шунга кўра, 
улар тадқиқотларида даромадларни солиққа 
тортишда солиққа тортилмайдиган минимум 
ва айрим чегирмаларни киритиш лозимлиги-
ни асослайди [10]. Д.Суляева ва А.Сбежневлар-
нинг тадқиқот ишлари жисмоний шахслардан 
олинадиган даромад солиғи бўйича чегирма-
лар ҳамда уларнинг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақи-
да бўлиб, уларда солиқ имтиёзи, солиқ чегир-
маси тушунчалари тадқиқ қилингани ҳолда, 
мазкур тушунчаларга муаллифлик таърифла-
рини шакллантирган ҳамда солиқ чегирмала-
рини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш маса-
лалари бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳа-
заларини келтириб ўтади [11;12]. Г.В.Морозо-
ва ва О.В.Дериналар ўз тадқиқотларида дaрo-
мaдлaрни сoлиққa тoртишда сoлиқ чeгирмa-
лaрининг ҳисoбгa oлиниши ҳамда бундaй чe-
гирмaлaр стaндaрт, ижтимoий, мулкий, кaс-
бий чeгирмaлaр сифaтидa эътирoф этилиши-
ни тaъкидлaйдилар [13].
Жисмоний шахсларнинг даромадларини 
солиққа тортиш борасидаги муаммоларга доир 
илмий изланишлар олиб борган маҳаллий иқ-
тисодчи олимлардан А.Адизовнинг тадқиқоти 
давлат бюджети шаклланишида жисмоний 
шахслардан олинадиган солиқларни ҳисоб-
лаш механизмини таҳлил қилишга[14],
О.Абдураҳмоновнинг изланиши эса жис-
моний шахслардан ундириладиган солиқлар-
ни ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш 
ва солиққа тортиш самарадорлигини ошириш 
масалаларига [15], Ш.Қиёсов, М.Сабиров, 
А.Агзамовлар тадқиқотлари жисмоний шахс-


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет