Зиядуллаев М. Д. Ўзбекистонда пенсия тизимини бошқариш ва такомиллаштириш масалалари. Монография



Pdf көрінісі
бет5/14
Дата26.03.2024
өлшемі307.77 Kb.
#496563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
 
Давлат солиқлар ёрдамида фуқароларнинг 
даромадлари ва турмуш даражасини тартибга 
солиб туради. Ушбу таъсирнинг қанчалик да-
ражада бўлиши жисмоний шахсларнинг да-
ромадларини легаллаштириш, тадбиркорлик-
ка бўлган қизиқиш ва мулкнинг қайси ҳолат-
да сақланишини белгилаб беради.
Жаҳон амалиёти кўрсатишича, агар таъ-
сир даражаси ҳам, солиқ юки ҳам юқори бўлса, 
даромадларни кўпроқ яширишга мойиллик 
ортади, даромад олишга бўлган қизиқишлар 
бирмунча сўнади, аксинча, солиқ юки кам бўл-
са, акс ҳолат юз беради. Тарихга назар таш-
лайдиган бўлсак, мустақилликнинг дастлабки 
йилларида мамлакатимизда жисмоний шахс-
лардан олинадиган даромад солиғи етти по-
ғонали шкалада ва энг юқори ставкаси 60 
фоиз миқдорида ундирилган.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ 
сиёсатини такомиллаштириш концепциясида 
иш ҳақи фондига солиқ юкини камайтириш 
масаласининг биринчи асосий йўналиш сифа-
тида белгиланиши натижасида 2019 йилдан 
бошлаб эса жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғининг 4 поғонали ставкала-
ри ўрнига ойлик маош миқдоридан қатъи 
назар ягона 12 фоизлик ставка жорий этилди. 
Бундан ташқари фуқароларнинг меҳнатга ҳақ 
тўлаш тарзидаги даромадларидан Бюджетдан 
ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолина-
диган 8 фоизли суғурта бадали бекор қилин-
ди. Натижада жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғи тўловчилар сони 2018 
йилда 3921609 нафарни ташкил этган бўлса, 
2019 йилга келиб, 780831 нафарга кўпайгани 
ҳолда 4702440 нафарни ташкил этган. Шунга 
мос равишда жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғи тушуми ҳам 2018 йилда 
6423 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 2019 
йилга келиб, 197 фоизга ошгани ҳолда 12668 
млрд. сўмни ташкил этган [23]. Янги солиқ 
сиёсати доирасида 2019 йилда иш ҳақига со-
лиқ юки 1,5 баробарга камайтирилди. Нати-
жада расмий секторда ишлаётганлар сони йил 
давомида 500 мингтага кўпайди [6]. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти-
нинг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли 
фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб 
норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон 
Республикасидаги манбалардан оладиган да-
ромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахт-
дан олинадиган даромадлардан ташқари) бў-
йича жисмоний шахслардан олинадиган даро-
мад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида 
(аввал 20 фоиз эди) белгиланиши ҳисобига 
қарийб 196 та корхона ихтиёрида қўшимча 
34,4 млрд. сўмга яқин маблағ қолиши кутил-
моқда. 
Ҳозирда аҳоли бандлигини таъминлаш, 
даромадларини янада ошириш, мулки ва ак-
тивлари қийматининг муттасил ошиб бори-
шини кафолатлаш орқали улар турмуш ша-
роитини яхшилашни солиқ механизми орқали 
рағбатлантириш муҳим ҳисобланади. Шунга 
кўра, бугунги кунда аҳолига жисмоний шахс-
ларнинг даромад солиғи бўйича турли шакл-


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет