6. Алишер Навоий. Ҳаёти ва фаолияти (1441-1501)



Дата03.01.2022
өлшемі90.5 Kb.
#451649
А.Навоий


1 Aqidaparastlik” (“aqida”-arabchada-“ishonch”, “biror narsana ikkinchisiga bog‘lash”) muayan sharoitda, biron-bir g‘oya yoki tamoyilga qat'iy ishonib, uni mutlaqlashtirish asosida shakillangan qoida va tartiblarni sharoit, holat, vaziyatni hisobga olmagan holda ko‘r-ko‘rona qo‘llash yoki shunga urinishni anglatadi. U muayyan qonun va qoidalarni tasir doirasini sun'iy kengaytirishga urinishda yorqin namoyon bo‘ladi
U yoki bu hodisa, qoida tamoyilini mutlaqlashtirishga asoslangan yondashuvni ijtimoiy hayotning istagan sohasida topish mumkin, shu jumladan diniy niqob ostida ham topish mumkin. Ming afsuslar bo‘lsinki, muqaddas Islom dini nomidan o‘z g‘arazli maqsadlarini amalga oshirish maqsadida aqidaparastlik g‘oyalari bilan zaharlanganlar ham kam emas....
6. Алишер Навоий. Ҳаёти ва фаолияти (1441-1501)
Ўзбек адабиётининг асосчиси, шеърият мулкининг султони, маърифатпарвар шоир, давлат арбоби Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида туғилган. Ёш Алишер фавқулодда истеъдод эгаси бўлиб,

Улуғ мутафаккир ўзининг “Хамса”, “Маҳбуб-ул-қулуб”, “Муножот”, “Вақфия”, “Мажолис-ун-нафоис”, “Муҳокамат-ул-луғатайин”, шунингдек, Абдураҳмон Жомийнинг “Арбаъин” номли асарининг таржимаси сифатида яратилган “Чиҳил ҳадис” (“ғирқ ҳадис”) каби асарларида таълим-тарбия масалаларига оид қарашларини ифода этади.

Алишер Навоий ўз асарларида комил инсон образларини яратиб, улар қиёфасида намоён бўлувчи маънавий-ахлоқий сифатларни улуғлаган бўлса, таълимий-ахлоқий муаммоларни ёритувчи асарларида эса комил инсонни шакллантириш жараёнининг мазмуни, ушбу жараённинг ўзига хос жиҳатлари, йўллари, шакл ва усуллари борасидаги мулоҳазаларни баён этади.

Алишер Навоийнинг таълимий-ахлоқий қарашлари, шу жумладан, комил инсонни шакллантириш концепциясининг мазмунини ўрганиш муайян даврларда долзарблик касб этган. Шу боис бу йўлда бир қатор тадқиқот ишлари олиб борилган. Хусусан, навоийшунос олимлар О.Шарафиддинов, И.Султонов, А.Ҳайитметов, Н.Маллаев, Т.Жалолов, В.Зоҳидов ва С.Ғаниева ва бошқалар томонидан самарали равишда олиб борилган тадқиқотлар шулар жумласидан саналади.

Аллома томонидан яратилган асарлар мазмунидан англанадики, уларда илгари сурилган қарашларнинг марказида инсон ва унинг камолотини таъминлаш ғояси туради. Мазкур ўринда навоийшунос олим В. Зоҳидов қуйидаги фикрни ифода этади: “Навоий ижоди ҳамда амалий фаолиятининг энг асосий, марказий масаласи, йўналиш нуқтаси ҳар нарсадан олдин инсон, унинг тақдири, бахти, саодати, унинг яхши яшаши, бу учун зарур жамият масалаларидир”.
Алломанинг тасаввуридаги комил инсон ўз қиёфасида энг юксак инсоний фазилатлар мужассам эта олиши лозим. Чунончи, у ижодкор, қобилиятли, шу билан бирга илм-фанга нисбатан муҳаббатли бўлмоғи зарур. Алишер Навоийнинг қарашларига кўра, ана шундай сифатларнинг соҳиби бўла олган инсонгина ўз кучи ҳамда ақлу заковатига ишонади. Ўз кучи ва ақлу заковатига қаттиқ ишона олган инсонгина турли қийинчиликларга бардош бера олади, у ўта мураккаб муаммоларни ҳам ечимини топа олишга қодир. Илм-фан сирларидан хабардор бўлишнинг инсон аҳамиятини ёритар экан, аллома айни ўринда илмни қоронғуликни ёритадиган чироқ, ҳаёт йўлини нурафшон этадиган қуёш, одамларнинг ҳақиқий қиёфасини кўрсата олувчи омил сифатида таърифлайди. Ушбу фикр мутафаккир томонидан яратилган “Назмул-жавоҳир” асарида қуйидагича баён этилади:.

Мазкур тўртликнинг мазмунида илмли, оқил одам ўз мақсадига эришиш йўлида учрайдиган ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтади, ким илмни ўзига таянч қилиб олса, у ҳеч қачон қоқилмайди, зеро, илм инсоннинг бахт-саодатини таъминлашга хизмат қилади деган ғоя ўз аксини топган.

Алишер Навоий илм ўрганишга интилишни инсон камолотини таъминлаш учун хизмат қилувчи энг зарур фазилатлардан бири деб билади. Илмни инсонни, халқни нодонликдан, жаҳолатдан қутқазувчи омил сифатида таърифлайди. Асарлари мазмунида илгари сурилган ғоялар ёрдамида кишиларни илмли ва маърифатли бўлишга ундайди. Мутафаккир илм ўрганишни ҳар бир кишининг инсоний бурчи дея эътироф этади. Алишер Навоий орзу қилган комил инсон фақат илмли бўлиш билан қаноатланиб қолмайди. Уни етук инсон сифатида таърифлаш учун унда, яна шунингдек, сабр-қаноат, сахийлик, ҳиммат, тўғрилик, ростгўйлик, тавозе, адаб, вафо ва ҳоказо сифатларнинг ҳам мавжуд бўлиши тақозо этилади.

Аллома узоқ йиллар давомида олиб борган ҳаётий кузатишлари ва тажрибаси асосида “Маҳбуб-ул-қулуб” (“Кўнгилларнинг севгани”) асарини яратади. Ушбу асарда “Хамса” достонининг таркибий тузилмасидан ўрин олган “Ҳайрат-ул-аброр”, шунингдек, “Назм-ул-жавоҳир” каби таълимий-ахлоқий асарларида илгари сурилган ахлоқий қарашларни мазмун жиҳатидан янада бойитади.

Асар уч қисмдан иборат. Алишер Навоийнинг ўзи таъкидлаганидек, асарнинг биринчи қисмида турли тоифага мансуб одамларнинг феъл-атворлари; иккинчи қисмида яхши хислатлар ва ёмон феъллар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари; учинчи қисмида эса яхши феъл ва хислатлар, инсонда уларни шакллантиришга оид қарашлар баён этилади.

Мутафаккир ахлоқлиликнинг энг муҳим мезони одоб деб ҳисоблайди. Одобли, ахлоқли бўлиш инсонга атрофдаги кишилар ўртасида муайян мавқе ҳамда ҳурматга сазовор бўлишга ёрдам беради. Одобга эга бўлишнинг инсон ҳаётидаги ролини кўрсатиб берар экан, Алишер Навоий шундай фикрларни ифода этади: “Адаб кичик ёшдагиларни улуғлар дуосига сазовор этади ва у дуо баракати билан умрбод баҳраманд бўлади. Адаб, кичкиналар меҳрини улуғлар кўнглига солади ва у муҳаббат кўнгилда абадий қолади.

Алишер Навоий қаноатни тўлдирувчи инсоний фазилатлар сабр, сахийлик, карам, мурувват, ҳиммат эканлиги таъкидлаб ўтади. Мазкур хислатларнинг бир-бирига яқинлиги ҳамда уларни инсоннинг обрў-эътиборини юксак даражага кўтаришга хизмат қилувчи хислатлар саналишини айтиб ўтади. Айни ўринда сабр деб аталувчи хислатга шундай таъриф беради: “Сабр аччиқдир – аммо фойда берувчи, қаттиқдир – аммо зарарни даф этувчи. Сабр шодликлар калитидир ва бандлар очқичидир.

У ўртоқдир – суҳбати зериктирарли, аммо мақсадга олиб борувчи; у улфатдир – умиди узун, аммо охири истакка элтувчи.

Уловдир – юриши тахир, аммо манзилга етказувчи; туядир – қадами оғир, лекин бекатга туширгувчи.

Аччиқ сўзли насиҳатчидай табиат ундан олинади, лекин заминида мақсад ҳосил бўлади. Бадхўр дори берувчи табибдай касал ундан қийналади, аммо сўнгида соғлиқ юз беради”2.

Бироқ аллома ҳар қандай кўринишдаги эҳсонни ҳам сахийлик деб тушунмайди. Саховат кўрсатяпман деб исрофгарчиликка йўл қўйишни, кўрсатган ёрдамини таъкидлаб кўрсатиш ва миннат қилиш ҳолатини қоралайди. Алишер Навоий саховат ва ҳиммат каби сифатларга таъриф берар экан, уларнинг маъносини кенг доирада очиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Шу боис уларни ижтимоий муносабатлар даражасида ёритади. Яъни, уларни, энг аввало, ахлоқий-дидактик қоидалар ҳамда жамият равнақини таъминловчи воситалардан бири деб ҳисобласа, иккинчидан, ушбу хислатларга таъриф бериш орқали ёмон фазилатларга эга одамларни қоралайди.

Мутафаккирнинг фикрларига кўра, қаноат – шараф ва иззатнинг тантанасидир, молу давлатга эга, бироқ таъмагир бўлган инсонларни хор ва пасткаш кишилар дея ҳисоблайди.

Алишер Навоий ўзининг бадиий асарлари билан бир қаторда таълимий-ахлоқий асарларида ҳам ўзи орзу этган етук инсон қиёфасини яратади ва комил инсонга хос бўлган ахлоқий фазилатлар сирасига қаноат, саховат, ҳиммат, мурувват, вафо, тўғрилик, ҳилм, тавозеъ, адаб ва ҳоказо хислатларни киритади. Мазкур хислатлар таркиб топган инсон ўзгаларга нисбатан ёмонлик ва разиллик қилмаслиги, шунингдек, баркамол инсонларнинг баõт-саодатга эришишлари ва улар яшайдиган жамиятнинг ҳар жиҳатдан равнақ топиши шубҳасиз эканлигини таъкидлайди.

Алишер Навоий билим олиш жараёнида барча фанлар асосларини чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқдир деб ҳисоблайди. Шу боис аллома турли фанлар йўналишларида етук билимларга эга ва халқ ўртасида алоҳида ҳурмат-эътиборга эга бўлган олиму фозилларни йиғиб, уларнинг ёрдами билан илм-фаннинг ривожини таъминлашга эътиборни қаратади Ана шу мақсад йўлида Самарқандда ўзининг шахсий маблағи эвазига “Ихлосия” мадрасасини барпо этади ҳамда унинг ёнида мактаб очади. Мадраса ва мактаб фаолиятини шахсий маблағи ҳисобига йўлга қўяди. Мадрасада ўзига хос тартиб-қоидаларга мувофиқ фаолият юритилган. Талабалардан мавжуд тартиб-қоидага қатъий риоя қилиш талаб этилган. Шунингдек, талабанинг илм-фан сирларини мустақил равишда ёки етук илм соҳибларининг таълими асосида ўзлаштиришларига ижозат берилган.

Алишер Навоий ўз асарларида илм-фан асосларини пухта ўзлаштирган кишиларни улардан амалий фаолиятда самарали фойдаланишга ундайди. Хусусан, у “Маҳбуб ул-қулуб” асарида илм ўқиб уни ишлатмаган киши уруғ сочиб ҳосилидан баҳра олмаган кишига қиёсланишини айтиб ўтади.

Алишер Навоий асарларида замонавий педагогика фани асослари қаторида муҳим ўрин тутувчи омил ўз-ўзини тарбиялаш масаласининг моҳияти ҳам ёритилади. Бу борада билдирилган фикр мазмунига кўра, боланинг ўзи йўл қўйган хато ва камчиликларини ўзи англаб олиши ҳамда уларни бартараф этиш учун имконият яратиш зарур.

Мутафаккирнинг илм олиш йўллари хусусидаги қарашлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Алишер Навоий билимларни тинмай, узлуксиз ўрганиш зарур, дейди. Бу йўлда дуч келадиган ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтиш мумкин деб ҳисоблайди. Аниқ ҳаётий мақсадни белгилаб олган ҳолда ана шу мақсадни рўёбга чиқиши йўлида қунт билан ишлаш, тиришқоқлик билан ҳаракат қилиш, изчиллик фаолият олиб бориш, бу йўналишда олиб борилаётган ҳаракатни охирига етказишда чидамли, матонатли ва саботли бўлишни маслаҳат беради.

Алишер Навоий томонидан асосланган таълим тизими ўзида қуйидагиларни акс эттиради:

а) мактаб ёки мадрасада таҳсил олиш;

б) олим, ҳунарманд ёки санъаткорларга шогирд тушиш асосида таълим олиш;

в) мустақил равишда илм ўрганиш.

Ёшларга чуқур билим ҳамда ахлоқий тарбия беришда муаллимларнинг роли беқиёсдир.. Хусусан, “Маҳбуб-ул-қулуб” асарида мактабдорлар ва уларнинг фаолиятлари мазмуни хусусида тўхталиб ўтар экан, ўқитувчи меҳнати, шунингдек, мураббийлик ҳаққини холисона баҳолайди, бироқ шу ўринда уларнинг қаттиққўл, жоҳил ва таъмагир бўлишларини қоралайди:

“Унинг иши одам қўлидан келмас, одам эмас, балки дев ҳам қила билмас. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашдан ожизлик қиларди. У эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади, кўрким, бунга нима етсин. Шуниси ҳам борки, у тўдада фаҳм-фаросати озлар бўлади, ундан кишига юзларча машаққат келса қандай бўлади. Ҳар қандай бўлса ҳам, ёш болаларга унинг ҳаққи кўпдир, агар шогирд подшоҳликка эришса ҳам унга (муаллимга) қуллук қилса арзийди.”

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила”.

Мутафаккир ўқитувчининг ҳурматини қай даражада юқори баҳоласа, унинг шахси ва фаолиятига нисбатан талабни шу даражада оширади. Айниқса, мадраса мударрисларининг билимли, фозил, доно, камтар ва маънавий жиҳатдан пок бўлишларини талаб этади. Бу борадаги қарашларини қуйидагича ифода этади: “Мударрис (дарс берувчи) керакки, ғарази мансаб бўлмаса ва билмас илмни айтишга уринмаса, манманлик учун дарс беришга ҳавас кўргизмаса ва олғирлик учун гап-сўз ва ғавғо юргизмаса, нодонликдан салласи катта ва печи узун бўлмаса, гердайиш учун мадраса айвони боши унга ўрин бўлмаса. Ярамасликлардан қўрқса ва нодонликдан қочса, наинки: ўзини олим билиб, неча нодонга турли хил фисқ ишларни мумкин, балки ҳалол қилса: ишларни қилмоқ ундан содир бўлса ва қилар ишларни қилмаслик унга қоида ва одат бўлиб қолса. Бу мударрис эмасдир, ёмон одатни тарқатувчидир”.


3 савол Тарихий тараққиѐт босқичларига назар ташлар эканмиз, хар бир жамият, давлат ўзининг миллий қадриятларини ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб тараққий этмаган. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунида қайд қилинганидек, «Таълимда умуминсоний ва миллий маданий қадриятларнинг устиворлиги» таълим соҳасидаги давлат сиѐсатининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Хўш қадриятнинг ўзи нима? Қадриятлар деганда, инсон ва инсоният учун аҳамиятли бўлган барча нарсалар тушунилади. қадриятларнинг моҳиятини педагогик нуқтаи назардан изоҳлаганимизда, инсонларнинг тарихий тажриба анъаналарини келгуси авлодларга тўлатўкис ўргатиш, таълим тарбия бериш тушунилади. Шунинг учун  миллий маънавий қадриятларни эъзозлаб, ардоқлаб севиб бажариш ва уларни ўз ҳолига келтирмоқ долзарб масаладир.
Қадриятлар мазмунан хилма-хил турларга бўлиниб, ҳаѐтнинг барча жабҳаларини қамраб олган.
Ўқувчилар онгида ахлоқий қадриятлар шакллантириш учун:
1. Ватанга, ота-онага ҳурмат, муҳаббат тушунчаларини ва тасаввурларини кенгайтириш; 2. Бурч, виждон, инсоф ҳақидаги тасаввурларни вужудга келтириш; 3. Ўртоқлик, дўстлик ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш.
Эстетик қадриятлар ўқувчиларнинг эстетик сезги ва идрокини тарбиялаш, ташқи ва ички гўзаллигини шакллантиришдир. Уларда эстетик қадриятларни шакллантириш учун:
Ўқувчиларда ота-боболаримиздан бизгача етиб келган санъат асарларини халқ амалий санъати, меъморчилик, мусиқа, турли характердаги байрамларни, асраб-авайлаш туйғусини шакллантириш;
Гўзалликка баҳо бериш, хақиқий гўзалликни сохта гўзалликдан ажрата олиш; 3. Табиатнинг нозик нафис гўзалликларини кўриш, ҳис этишни ривожлантириш.
Қадриятлар амал қилиш доирасига кўра, миллий, минтақавий ва умуминсоний турларга бўлинади.  Инсоннинг қайси миллатига мансуб эканлиги хақида тасаввури фақат ғоягина эмас, балки туйғу ҳамдир. Инсонда миллий онг ва ғурур бўлмаса,  у ўзининг қайси миллатга мансублигини ҳис этмаса, унинг миллий қадриятларини англашини тасаввур қилиш қийин. Шу билан бирга, ҳаммамиз яна бир ҳақиқатни англаб етмоқдамиз. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларида қадриятлар тизимини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат. талабаларда қадриятлар тизимини ривожлантириш технологиясининг ташкилий-методик компоненти моҳияти аксиологик иерархия (―билим – қадрият – фаолият‖ бирлиги ҳамда рефлексив усулларни идентификациялаш асосида очиб берилган; Қадриятлар жамият ривожининг негизи, миллатнинг тарихий тараққиѐтида эришилган мувафаққиятларини авлоддан-авлодга ўтказувчи қудратли омилдир. Фақатгина чинакам маърифатли одам инсон қадрини, миллат қадриятларини бир сўз билан айтганда, ўзлигини англаши, эркин ва озод жамиятда яшаши, мустақил давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзига муносиб обрўли ўрин эгаллаши учун фидойилик билан курашиши мумкин..
Умуминсоний қадриятлар миллий ва минтақавий қадриятлардан мазмун жиҳатдан чуқур ва кенг бўлиб, умумбашарий аҳамият касб этади. Умуминсоний қадриятлар жаҳондаги барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад ва интилишларига мувофиқ келади. Умуминсоний қадриятлар туркумига инсоният цивилизациясининг тараққиѐти билан боғлиқ бўлган умумбашарий муаммолар киради.

Буюк мутафаккир  Суқрот эса «қадрият нима?» деган саволга «ҳар бир инсоннинг ўзлигини англаши» деб жавоб берди.
Хулоса килиб айтганда умуминсоний кадриятлар жамият ривожига ва уни негизи, миллатнинг тарихий тараккиѐтига эришилган мувофаккиятларини авлоддан авлодга етказувчи кудратли омилдир. Бу миллий кадриятлар укувчилар онгига ахлокий тарбияни шаклланишига хизмат килади Uluģbek aka kafedra, [26.05.21 10:58]

Milliy qadriyatlar masalasiga mustaqillikkacha etarlicha e’tibor berilmay kelindi. Endiliqda mustaqillik va demokratiya jarayoni milliy qadriyatlarii qayta idrok etish va anglashni talab etadi. Bu sohada yig’ilib qolgan muammolarni yangicha tafakkur asosida chuqur nazariy mushohada etish hayot taqozosidir.


Umuminsoniy qadriyatlar insonlarda axloq va madaniyatning ustunligini e’tirof etishda, ularni turli ijtimoiy-iqtisodiy tuzumli mamlakatlar hamkorligining umumiy yo’nalishini hosil qilish va dunyoda sodir bo’layotgan ijtimoiy-siyosiy ishlarni tushunishda, madaniy-ma’naviy, ilmiy-texnikaviy, harbiy sohani, aloqani mamlakatlar va xalqlarda rivojlantirishda ko’rinadi.

ъуаммолар ечимини касбга йўналтириш ишларининг янги технологиясини илмий асосда ишлаб чиқиш орқали ҳал этиш мумкин бўлади деб ҳисоблаймиз.Учинчидан,касбий тайѐргарлик жараѐнида ўқувчиларни ижодкорлик фаолиятига жалб қилишнинг моддий-воситавий асосини таъминлаш билан биргалида улардан самарали фойдаланишни таъмин этувчи илмий-методик асослар яратилмоғи лозим. Маълумки, бугунги кунда ҳар қандай соҳани жаҳон талаблари даражасида тараққий эттиришнинг энг асосий омили илғор технологиялардан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ. Жумладан, бугунги кунда техник ижодкорлик фаолиятининг маҳсули замон талаблари даражасида бўлиши учун энг янги ахборотлардан фойдаланиш зарурати юзага келмоқда. Шу сабабли, янги ахборот технологияларини Республикамиз ўқув юртлари эҳтиѐжи ва имкониятларига мос келадиган шаклларини педагогик-психологик асослаш ижодкорлик технологиясини ривожлантиришнинг муҳим йўналиши саналади.Тўртинчидан,бўлажак мутахассисларни тайѐрлаш жараѐнида ўқувчиларнинг касбий таълим Давлат таълим стандартлари билан биргаликда талаб даражсидаги ижодкорлик билим ва кўникмаларини эгаллашларига эришиш лозим. «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»нинг асосий тамойилларидан бир сифатида таълим тизимида кенг тадбиғини топаѐтган ўқув фанларининг Давлат таълим стандартлари ўзининг дастлабки самараларини бермоқда. Бироқ, бизнинг фикримизга кўра таълим муассасасининг битирувчиси шахсига нисбатан қўйиладиган талабларишлаб чиқилиб, педагогик жараѐнда ва умуман таълим тизимида ўзининг етарлича татбиқини топганда Республикамизда касбга йўналтириш муаммоси маълум маънода ўз ечимини топган бўлар эди. Ушбу талабларни шахс касбий ва ижодий сифатлари негизида шакллантирилиши мақсадга мувофиқбўлар эди, чунки, улар амалий касбий фаолиятнинг муваффақиятини таъминловчи асосий омиллар бўлиб саналади.Баѐн этган мулоҳазаларимиздан англаш мумкинки, биз бугунги кунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида ўқувчилар ижодкорлик қобилиятини таркиб топтириш технологиясини ишлаб чиқишнинг бошланғич, таянч



4нуқтаси сифатида касбга йўналтириш ишларини тўғри ташкил этиш деб биламиз. Бу ўринда биз ижодкорлик ҳамда касбга йўналтириш педагогикасига оид илмий ишлар таҳлил ҳамда дастлабки босқичда амалга оширган тадқиқотларимиз натижасига олган илмий хулосаларимизга асосландик. Яъни, шахснинг ижодкорлик соҳасидаги эришадиган муваффақиятлари даражсини белгиловчи асосий омилунинг эгаллаѐтган ѐки шуғулланаѐтган касбий фаолият турини тўғри танлаганлиги ва айни пайтда шахснинг ўзи касбий талабларга қай даражада жавоб бера олиши билан белгиланади. Демак, ўқувчиларни умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ўтиш даврининг долзарблигини таъкидловчи ижодкорлик қобилиятини шакллантириш технологияси ишлаб чиқиш муаммосининг ҳал этилиши ҳам «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»ни амалга оширишнинг кейинги босқичларида кўзланган самарани беришида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади


2 Ыша асар, 204-205-бетлар.


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет