7-Мавзу: Кейнснинг товарлар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисодий мувозанат модели



Дата05.11.2023
өлшемі6.31 Kb.
#482375
7-Мавзу Кейнснинг товарлар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисод-www.hozir.org


7-Мавзу: Кейнснинг товарлар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисодий мувозанат модели

7-Мавзу: Кейнснинг товарлар ва хизматлар бозоридаги макроиқтисодий мувозанат модели
Режа
7.1. Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат назарияси асослари.
7.2. Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар.
7.3. «Кейнс хочи». Ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига эришиш механизми.
7.4. Автоном харажатлар мультипликатори.
7.5. Рецессион ва инфляцион узилиш
Ҳақиқий инвестициялар режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини ўз ичига олади. Режалаштирилмаган инвестицияларга товар – моддий захираларига (ТМЗ) инвестициялардаги кутилмаган ўзгаришлар киради. Ушбу режалаштирилмаган инвестициялар тенглаштирувчи механизм сифатида жамғарма ва инвестициялар миқдорининг ўзаро бир-бирига мос келишига олиб келади ва макроиқтисодий мувозанатни таъминлайди
Режалаштирилган харажатларга уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунёнинг маҳсулот ва хизматларни сотиб олишга мўлжаллаган харажатлари киради.
Режалаштирилган харажатлар функцияси: Е=С+ I +G+Xп кўринишига эга. Декмак унинг графиги истеъмол функцияси (С=а + b(У-Т) ) графигига нисбатан I+G+Xп миқдорда юқорига сурилган бўлади. Келтирилган Хп -соф экспорт бўлиб, унинг функцияси эса қуйидаги кўринишга эга:
Хп = g - m’Y
Бу ерда :g – автоном соф экспорт;
m’ - импортга чегараланган мойиллик (m’ = ΔМ / ΔY); Y – даромад.
Режалаштирилган харажатлар чизиғи ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар бир-бирига тенг бўлган (Y=Е) чизиқни қайсидир а нуқтада кесиб ўтади. Товарлар ва хизматлар бозорида қисқа муддатли мувозанатга эришиш механизмининг график тасвири “Кейнс хочи” номини олган.
Кейнс хочи (Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат модели)
Автоном харажатларнинг ҳар қандай ўсиши, яъни ΔА = Δ (а+I+G+g)
мулътипликатор самараси ҳисобига ялпи даромадларнинг кўпроқ миқдорга (ΔY) ошишига олиб келади.
Автоном харажатлар мулътипликатори мувозанатли ЯММ ўзгаришнинг автоном харажатларнинг ҳар қандай компоненти ўзгаришига нисбатини кўрсатади.
Мулътипликатор - ялпи даромадлар автоном харажатларнинг дастлабки ўсиши (камайиши)дан неча марта ортиқ ўсганлигини (камайганлиги) кўрсатади.
Автоном истеъмол ΔСА миқдорга ўсса, бу ялпи харажатлар ва даромадлар (У) нинг ўша миқдорда ўсишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида истеъмолнинг иккинчи марта (даромадлар ошиши ҳисобига) МРС × ΔСА миқдорда ўсишига олиб келади. Кейинчалик ялпи харажатлар ва даромадлар МРС ×ΔСА миқдорда яна ўсади.
Мултипликаторнинг математик моҳияти чексиз камайиб борувчи геометрик прогрессияни англатади, яъни m=1+b+b1 b2+b3+b4+…+bn, бу ерда b=MPC. Тенгликнинг икки томонини b га кўпайтирамиз: mb=b+b2+b3+b4+…+bn+1
Энди биринчи тенгламадан иккинчисини айирамиз:
m-mb=1-bn+1 , m(1-b) =1-bn+1
Ҳисоб китоб натижаларини қуйидагича тасвирлаймиз:
m = ( bn+1) / (1-b)
b каср сон ва bn+1 нолга жуда яқин бўлгани учун
m = 1/ (1-b ) тенглик тўғри бўлади.
Агарда ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми (У0) потенциал (У*) ҳажмидан кам бўлса, жами талаб самарасиз ҳисобланади. Яъни, AD=AS тенгликка эришилган бўлсада, ялпи харажатлар миқдори ресурсларининг тўлиқ бандлиги даражасини таъминламайди. Ялпи талабнинг етишмаслиги иқтисодиётга депрессив таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ва потенциал ҳажми ўртасидаги рецеессион узилиш
Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ва потенциал
ҳажми ўртасидагиинфляцион узилиш
http://hozir.org

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет