Машқларни бажариш тартиби
|
Фойдаланадиган жихозлар асбоб-ускуналар
|
Зарур бўлган хомашё
|
Расм ёки чизма кўриниши
|
Ўқув – ишлаб чиқариш кўрсатмалари ўқувчиларнинг ишлаш кетма-кетлиги
|
1 - Машқ Қавариқ сиртларни эговлаш
|
Горизонтал вазиятда маҳкамланган цилиндрик стерженни эговлаш.
|
Эгов, гира
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Стержень гирага шундай маҳкамланиши керакки, унинг ишланадиган қисми гира жағларидан чап ёки ўнг томондан чиқиб турсин. Стерженьэговнинг қуйидаги ҳолатига риоя қилиб эговлансин: иш юришининг боши—эгов учи пастга туширилган, даста юқорига кўтарилган; иш юришининг ўртаси — эгов горизонтал ҳолатда;иш юришининг охири — эгов учи юқорига кўтарилган, дасга пастга туширилган. Эговлаганда стержень вақти-вақти билан гирадан чиқарилиб, бир оз (1 /5 —1/6 айланишга) бурилади. (Кўрсатилган усулни қўллаб, ишланаётган деталлар, масалан, болға муҳраси ҳамда учи гайкали калит дастаси ва ҳоказоларнинг қавариқ сиртлари эговланади).
|
1.2 Тик ҳолатда маҳкамланган цилиндрик стерженни эговлаш.
|
Эгов, гира
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Стержень гира жагларига нисбатан перпендикуляр ҳолатда маҳкам- ланади. Стержень эговнинг қуйидаги ҳолатига риоя қилиб эговлансин: иш юришининг боши — эгов учи чапга қаратилади;
иш юришининг охири — эгов учи олдинга йўналтирилади. Эговлаганда стержень вақти-вақтида гирадан бўшагилиб, бир оз (1/6—1/5 айланишга) бурилади.
|
1.3 Қалинлиги 3—5 мм.ли заготовканинг қавариқ сиртини эговлаш.
|
Эгов, загатовка, шаблон
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Хомаки маҳсулот—заготовка чизмага кўра режаланади.Бунинг учун 2—3 мм қўйим қолдирилади. Заготовка режалаш чизиғига 0,5 мм етказилмасдан, кўп бурчак шаклида эговланади.Унинг қавариқ сирти кўндалан г сирт ҳамда пардозлашга 0,1 —0,2 мм қўйим қолдириб эговланади. Қавариқ сирти шаблон билан текширилиб, бўйлама чизиқлар қолдириб ишланади.
|
|