Ер тузиш ва ер кадастри ишларида бажариладиган топографик-геодезик
изланишларининг мазмуни ва аҳамияти.
План:
1. Ер тузишда бажариладиган топографик-геодезик изланишларни асосий вазифаси.
2. Ер тузишдаги план ва карталар устида бажарилади ишлар турлари.
3. Ер тузиш ва ер кадастри лойиҳаларини тузишдан олдин бажариладиган геодезик ишлар.
Еp тузиш ва ер кадастри ишларини бажариш учун топографик геодезик изланишлар Республикада 1997 йил 25 апрел қабул қилинган “Геодезия ва картография” тўғрисидаги қонунга риоя қилинган ҳолда олиб борилади.
Ер тузишда бажариладиган топографик-геодезик изланишларни асосий вазифаларидан бири, уларни план ва карталар кўринишида топографик асос билан таъминлаш ҳисобланади. План ва карталар устида қуйидаги ер тузишдаги ишлар бажарилади:
- янги ердан фойдаланишларни ташкил этиш ва мавжуд хўжаликлар ерларини тартибга солиш, ҳамда туман режалаштириш схемаси асосида ердан фойдаланувчилар чегараларини аниқлаш;
- қишлоқ хўжалиги корхоналари ички хўжалик худудини ташкил қилиш, алмашлаб экишларни жорий қилиш;
- қишлоқ хўжалиги ва бошқа ҳалқ хўжалиги соҳалар учун янги ерларни очиш;
- ер участкаларини ажратиш ва сақлаш ва ҳ.к.
Топографик план ва карталар давлат ер кадастри ишларни олиб боришда, яъни ердан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, ерларни миқдори ва сифатини ҳисобга олиш, турпоқни бон итировкалаш ва ерларни иқтисодий баҳолашда ҳам қўлланади.
Топографик план ва карталар асос бўлиб қишлоқ аҳоли пунктларини режалаш ва қуришларини лойиҳалашда хизмат қилади. Қайд этилган ишларни ҳар бири топографик план ва карталарининг сифатига, яъни уларнинг аниқлиги, муфассаллиги ва мукаммаллигига ўз талабларини қўяди ва сифатини кўрсаткичлари бўлмиш план (карта)ларни масштаби ва рельеф кесими баландлиги аниқланади, карталарни масштаби ва топографик-геодезик ишларни бажариладиган майдони бўйича эса, бу ишларнинг тури ва усуллари аниқланади.
Шунингдек, ер тузиш ва ер кадастри лойиҳаларини тузишдан олдин, уларни тузиш жараёни ва якуний босқичларида қуйидаги геодезик ишлар бажарилади:
1. Типли учбурчаклар системалари, полигонометрик, теодолит, тахеометрик, мензула ва нивелир йўллари кўринишда геодезик съёмка тармоқларни барпо этиш.
2. Аэрофотопографик (контурли, комбинациялашган, стереотопографик), фототеодолит, мензула, теодолит, тахеометрик, юза нивелирлаш съёмкаларини лойиҳа аниқлиги талабига қараб ҳар хил масштаблар ва рельеф кесими баландликларида бажариш.
3. План, карталарни тузиш ва расмийлаштириш.
4. План, карталарни янгилаш ва янги аэрофотосъёмка, ҳамда мавжуд геодезик тармоқлар тўғрисидаги материаллар бўйича план ва карталарни тайёрлаш.
5. Планларни тўғрилаш – пайдо бўлган контур ва объектларни съёмка қилиб, уларни мавжуд план(карта)ларга тушириш ва йўқолган контур ва объектларни пландан кетказиш.
6. Ердан фойдаланиш юзаларини аниқлаш ва ер экспликациясини тузиш.
7. Лойиҳа планларни тайёрлаш - план ва карталардан нусха олиш.
8. Объектларни техник лойиҳалаш.
9. Лойиҳани жойга кўчириш.
10. Жорий съёмкаларини бажариш.
11. Иншоотлар чўкиши ва силжишини кузатиш.
Ер тузиш жараёнида ер тузувчи томонидан бажариладиган 4, 5, 6, 7, 8, 9 ишлар тури аниқлигининг таҳлилини таърифи алоҳида ўрин олинган. Лойиҳани жойга кўчириш тўғрилигини назорат қилиш мақсадида бажариладиган жорий съёмкалар алоҳида таърифлашни талаб қилмайди, чунки улар бошқа съёмкаларда қўлланиладиган жиҳоз ва усуллар бўйича амалга оширилади.
Достарыңызбен бөлісу: |