САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ХОЛМУХАМЕДОВ БАХТИЁР ФАРХОДОВИЧ
ЎЗБЕК ТИЛИДА ЛЕКСЕМАЛАШУВ
10.00.01 – Ўзбек тили
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Самарқанд – 2020
2
УДК: 494.3
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) диссертация
автореферати мундарижаси
Оглавление автореферата диссертации доктора философии (PhD)
по филологическим наукам
Contents of dissertation abstract of the doctor of philosophy (PhD)
on philological sciences
Холмухамедов Бахтиёр Фарходович
Ўзбек тилида лексемалашув ................................................................................... 3
Холмухамедов Бахтиёр Фарходович
Лексемацизация в узбекском языке .................................................................... 23
Holmuhamedov Bahtiyor Farhodovich
Lexemazation in Uzbek language ........................................................................... 43
Эълон қилинган ишлар рўйхати
Список опубликованных работ
List of published works ........................................................................................... 47
3
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ХОЛМУХАМЕДОВ БАХТИЁР ФАРХОДОВИЧ
ЎЗБЕК ТИЛИДА ЛЕКСЕМАЛАШУВ
10.00.01 – Ўзбек тили
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ
Самарқанд – 2020
4
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида
B2019.1.PhD/Fil694 рақам билан рўйхатга олинган.
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси Самарқанд давлат университетида бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз (резюме)) Илмий кенгаш веб-
саҳифасида (www.samdu.uz) ва «Ziyonet» Ахборот таълим порталида (www.ziyonet.uz)
манзилларига жойлаштирилган.
Илмий раҳбар
Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич
филология фанлари доктори
Расмий оппонентлар:
Маматов Абдуғофир Эшонқулович
филология фанлари доктори
Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич
филология фанлари доктори
Етакчи илмий муассаса:
Бухоро давлат университети
Диссертация ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2020 йил «____»__________соат ____даги
мажлисида бўлиб ўтади (Манзил: 140104, Cамарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15. Тел.:
(8366) 239-11-40, 239-18-92; факс: (8366) 239-11-40; е-mail: rector@samdu.uz Самарқанд давлат
университети, Бош ўқув биноси, 105-хона).
Диссертация билан Самарқанд давлат университети Ахборот-ресурс марказида танишиш
мумкин (№__-рақами билан рўйхатга олинган). (Манзил: 140104, Cамарқанд шаҳри, Университет
хиёбони, 15. Тел.: (0366) 239-11-40, 239-18-92; факс: (0366) 239-11-40).
Диссертация автореферати 2020 йил «_____» _______________ да тарқатилди.
(2020 йил «____»___________ даги _____-рақамли реестр баённомаси).
М.Қ.Муҳиддинов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш раиси, филол.ф.д., профессор
А.Б.Пардаев
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш илмий котиби, филол.ф.д.
А.Э.Маматов
Илмий даражалар берувчи илмий
кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, филол.ф.д.
5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация
мавзусининг
долзарблиги
ва
зарурати.
Жаҳон
тилшунослигида ҳар бир тил ҳодисасини ўрганишга янгича ёндашувлар, янги
илмий изланишлар, эътибордан четда қолган, одатда, бошқа тил ёки тиллар
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тилшунослик мундарижасини
белгилашдан воз кечиш, тилни ўз тарихий тараққиётини тўғри ҳисобга олган
ҳолда, ана шу тарихий тараққиёт асосида ўрганиш борасида кўплаб ишлар
қилинмоқда. Умумтилшуносликда сўз ясалиши, унинг диахрон ва синхрон
аспектдаги тараққиёти хусусида ранг-баранг фикрлар билдирилган.
Тилларнинг тарихий тараққиёти давомида сўз ясалиш жараёнида фаол
иштирок этадиган лексемалашув ҳодисасининг моҳиятини, унинг юзага
келиш сабабларини тадқиқ этиш тилшуносликнинг муҳим вазифалари
сирасида қаралади.
Дунё тилшунослигида тилларнинг мунтазам бойиб боришига хизмат
қилаётган сўз ясалиши ҳар бир тилнинг тараққиёт даражасини, унинг
ривожланиб бориш йўлларини кўрсатиб берувчи, бойлик кўламини
белгиловчи муҳим омиллардан бири саналади. Жаҳон тилшунослигида сўз
ясалиш йўллари ва усуллари, хусусан лексемалашув ҳодисасига учраб, янги
маънолар ифода этишга хизмат қиладиган тил бирликларининг лексик-
семантик ва грамматик хусусиятлари тадқиқи мазкур ҳодисанинг тил
ривожида тутган ўрнини белгилашга хизмат қилади. Бинобарин, нарса ва
ҳодисалар, тушунчалар ўртасидаги яқинлик, уларнинг ифодаси бўлган
сўзларнинг қўлланиш доирасини, маъно кўламини кенгайтириб, улардаги
кейинги маъноларнинг меъёрлашиб бориши тилнинг тараққиёт қонунларига
мос тарзда шаклланишини, умуман, улар тараққиётидаги жиҳатларни
монографик ўрганиш, ўз навбатида, бундан дунё илмий жамоатчилигини
хабардор этиш заруратини юзага келтиради.
Мустақиллик
нафақат
ўзбек
халқига,
балки
дунёнинг
бошқа
минтақаларида яшовчи халқларга Ўзбекистон халқи билан ижтимоий
ҳаётнинг турли соҳаларида, жумладан дипломатик, иқтисодий ва илмий
соҳаларда ҳамкорлик қилишларига шароит яратиб берди. «Ҳозирги кунда
ўзбек тили ҳаётимизнинг барча жабҳаларида – давлат ва жамият бошқаруви,
давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, маданият ва
санъат соҳаларида фаол қўлланилмоқда, халқаро минбарлардан баралла
янграмоқда».
1
Бинобарин, янгича тараққиёт йўлидан бориш ўзбек тилининг
бойиб боришидаги омиллардан бири бўлган сўз ясалишига ҳам ижобий
таъсир кўрсатди. Шу маънода ўзбек тилининг мунтазам бойиб боришига
хизмат қилаётган сўз ясалиши қонуниятларини янада чуқурроқ ўрганиш
ғоятда муҳим вазифадир. Сўз ясалиш жараёнида фаол иштирок этадиган
лексемалашув ҳодисасининг моҳиятини ўрганиш ҳам ана шу муҳим
1
uza.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат
тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-4479-сон
Қарори.
6
вазифалар силсиласида қаралади. Шу пайтга қадар ўзбек тилшунослигида бу
ҳодисани монографик йўналишда ўрганиш кун тартибига қўйилмаганлиги
мавзунинг нечоғлик долзарб эканлигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 сонли «Фанлар
академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш»
ва
молиялаштиришни
янада
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисидаги, «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги
Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги
ПҚ-4479-сонли Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги
571-сонли
«Самарқанд
давлат
университети
фаолиятини
янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2020 йил 24
январдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот
муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг
республика
фан
ва
технологиялари
ривожланишининг
устувор
йўналишларига
мослиги.
Тадқиқот
республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. «Ахборотлашган
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий,
маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини
шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига
мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзбек тили тарихини, унинг
бугунги мавқеини ва маданийлик даражасини ўрганиш, тадқиқ этилган
жиҳатларини қайта кўриб чиқиш, айрим масалаларга аниқликлар киритиш
ҳамда бу борада тадқиқотлар кўламини кенгайтириш давр талабига айланди.
Ўзбек тилининг бойиб боришидаги, ифода ва истифода имкониятларининг
кенгайиб боришидаги самарали омиллардан бири сўз маъносидаги семантик-
услубий силжишлар бўлиб ҳисобланади. Лексик бирликнинг турли синтактик
қуршовлар ва нутқий вазиятларда иштирок этиши турлича маъноларни
ифода этишини таъминлайди. Бунинг натижасида тил бирликларининг маъно
ҳажми ва имкониятлари кенгая боради. Лисоний бирликлардаги янги
маънолар ва уларни намоён этадиган грамматик шаклларнинг аста-секинлик
билан тилда барқарорлашуви, мустақил тил бирлиги сифатида эътироф
этилиши ва луғатларда қайд этилиши қонуний бир тусга киради.
Ўзбек тилшунослигида сўз ясалишига оид кўплаб тадқиқотлар амалга
оширилган бўлиб, уларнинг асосий қисми академик Азим Ҳожиев қаламига
мансуб
2
.
Сўз
ясалиш
назариясига
оид
мулоҳазаларни
А.Ҳожиев
2
Ҳожиев А. Ўзбек тилида қўшма, жуфт ва такрорий сўзлар. – Тошкент: Фан, 1963. -145 б.; Ҳожиев А. Сўз
ясаш усуллари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1975. -№4. – Б.43-48.; Ҳожиев А. Сўзнинг морфологик
ва сўз ясалиш структураси // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1976. -№3. – Б.29-32.; Ҳожиев А. Ҳозирги
7
тадқиқотларидан ташқари А.Ғуломов, М.Миртожиев, А.Нурмонов ва
Н.Маҳмудовларнинг кузатишларидан ҳам топиш мумкин
3
. Ушбу ишлар ҳам
ўзбек тили сўз ясалишига бўлган муносабатга аниқликлар киритилишига,
бинобарин, бу соҳада тадқиқот кўламининг кенгайишига олиб келади. Ушбу
тилшуносларнинг тадқиқотлари натижасида ўзбек тили тараққиётининг
бугунги босқичида сўз ясалиши тадқиқидаги кўпгина мунозарали
масалаларга ойдинлик киритилди, дейиш мумкин. Жумладан, шу пайтга
қадар сўз ясалиши ҳодисаси морфология соҳасида ўрганилиб келинган бўлса,
энди у тилшуносликнинг мустақил соҳаси сифатида тан олинди ва шундай
ўрганила
бошланди.
У.Турсунов,
Ж.Мухторов,
Ш.Раҳматуллаевлар
томонидан чоп этилган «Ҳозирги ўзбек адабий тили» дарслигида сўз
ясалиши тилшуносликнинг «Морфология» бўлимида берилган бўлса, бу
асарнинг кейинги нашрларида унинг алоҳида бобда мустақил лингвистик
соҳа сифатида берилиши бунга мисол бўла олади
4
.
Сўз ясалиш жараёнида фаол иштирок этадиган лексемалашув
ҳодисасининг моҳиятини ўрганиш ҳам ана шу вазифалар силсиласида
қаралади. Аммо оламдаги нарса-ҳодисаларга ном бериш, шу орқали янги
тушунчани ўзлаштиришнинг бир шакли бўлган айни ҳодисанинг ўзбек
тилшунослигида ҳозиргача алоҳида ўрганилмаганлиги, балки сўз ясалиши
билан боғлиқ ўринлардагина тўхталиб ўтилгани билан боғлиқ бир қатор
масалаларнинг умумлаштирилган ҳолда махсус тадқиқ этилмаганлиги ушбу
мавзуни монографик планда ўрганишни тақозо этади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
ёки илмий-тадқиқот муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари
билан
боғлиқлиги.
Диссертация
тадқиқоти
Самарқанд
давлат
университетининг «Ўзбек тили бирликларининг функционал-прагматик ва
семантик-услубий
таҳлили
(синхрон
ва
диахрон
аспект)»
(2016-2020 йй.) мавзусидаги илмий тадқиқот режасининг таркибий қисми
сифатида ҳамда ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти илмий-
тадқиқот ишлари режасининг «Ўзбек тили ва адабиётининг долзарб
муаммолари» йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида сўз ясалиш йўллари ва усуллари,
хусусан лексемалашув ҳодисасига учраб, янги маънолар ифода этишга
хизмат қиладиган тил бирликларининг лексик-семантик ва грамматик
хусусиятларини атрофлича тадқиқ этиш орқали мазкур ҳодисанинг ўзбек
ўзбек тилида форма ясалиши. – Тошкент: Ўқитувчи, 1979. -80 б.; Ҳожиев А. Ўзбек тили сўз ясалиши. –
Тошкент, 1989. -111 б.; Ҳожиев А. Совет даврида ўзбек адабий тилининг тараққиёти. III том. Сўз ясалиши ва
лексика. – Тошкент: Фан, 1991. -187 б.; Ҳожиев А. Ўзбек тили сўз ясалиши тизими. – Тошкент: Ўқитувчи,
2007. -168 б.
3
Миртожиев М. Ўзбек тили лексикологияси ва лексикографияси. – Тошкент: ЎзМУ, 2000. -80 б.; Нурмонов
А., Маҳмудов Н. Ўзбек тили сўз ясалишига бир назар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1987. -№3. – Б.
36-38.; Ўзбек тили грамматикаси. I том. – Тошкент: Фан, 1975. -612 б.
4
Қаранг: Турсунов У., Мухторов Ж., Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи,
1992. -400 б.; Бу ҳақида яна қаранг: Мирзақулов Т. Ўзбек тили морфем парадигматикаси ва синтагматикаси
масалалари: Филол.фан.д-ри…дисс.автореф. – Тошкент, 1994. -42 б.
8
тили ривожида тутган ўрнини белгилаш ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади
бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг вазифалари:
сўз ясалишини ҳар бир тилнинг тараққиёт даражасини, унинг
ривожланиб бориш йўлларини кўрсатиб берувчи, бойлик кўламини
белгиловчи муҳим омиллардан бири эканлигини далиллаш;
лексемалашув ҳодисасини ўзбек тилида мавжуд бўлган бошқа
лингвистик ҳодисалар силсиласида ўрганиш;
лексикализация ҳодисасининг ўзбек тили сўз ясалиш тизимидаги ўзига
хос ўрнини белгилаш;
лексемалашув ҳодисаси ўзбек тилининг ички имкониятлари ёрдамида
бойишидаги етакчи омиллардан бири эканлигини назарий жиҳатдан асослаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида ўзбек тилидаги лексемалашув
ҳодисасининг лисоний табиати, юзага келиш хусусиятлари, ўзбек тили
ривожидаги ўрнини очиб бериш танланган.
Тадқиқотнинг предметини лексемалашув жараёнига тортилган
бирликлар ташкил этади.
Тадқиқотнинг
усуллари.
Диссертация тадқиқотини бажаришда
тавсифлаш, таснифлаш, контекстуал, қиёсий-тарихий таҳлил усулларидан
фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сўз ясалиши муайян тилнинг тараққиёт даражасини, унинг ривожланиб
бориш йўлларини кўрсатиб берувчи, бойлик кўламини белгиловчи муҳим
омил эканлиги очиб берилган;
лексемалашув ҳодисасининг лисоний табиати, cўз ясалиши тизимидаги
ўрни, луғат таркибининг бойитишдаги хизмати ва ушбу жараёнининг юзага
келиш сабаблари аниқланган;
лексемалашув
ҳодисаси
нутқий
ҳодиса
сифатида
асосланиб,
синтагматиклашувдан фарқи далилланган;
лексемалашув натижасида қўшма сўзларнинг юзага келиши асосланган;
лексемалашув ҳодисаси натижасида алоҳида лексемалар, қисқартма
сўзлар, фразеологик бирликлар юзага келиши кўрсатилиб, лексемалашувга
учраган сўзлар имлоси аниқлаштирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
лексемалашув ҳодисасининг ўзбек тили луғат таркибининг бойитишдаги
ўзига хос ўрни асосланган;
лексемалашув
ҳодисасининг
амалиётга
жорий
этилиши
ўзбек
тилшунослиги учун муҳим илмий-назарий маълумотлар бериши; тил тарихи,
матн тилшунослиги, тилшунослик назарияси каби фанлардан яратиладиган
дарслик ва қўлланмаларнинг мукаммаллашувига хизмат қилиши асосланган;
лексемалашувга учраган сўзлар имлоси юзасидан таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган;
9
лексемалашув маҳсули бўлган тил бирликларининг тури, ўзбек тили
луғат таркибидаги ўрни кўрсатилган;
лексемалашган бирликларнинг тил ва нутқдаги ўрни, аҳамиятини
изоҳлаш орқали она тили таълимида ҳамда ўқувчи-талабаларнинг оғзаки
сўзлашув нутқида муҳим амалий аҳамият касб этиши очиб берилган.
Тадқиқот
натижаларининг
ишончлилиги
муаммонинг
аниқ
қўйилгани, қўлланилган ёндашув, усуллар ва назарий маълумотларни
беришда аниқ илмий манбаларга таянилгани, чиқарилган хулосаларнинг
тавсифий, қиёсий-тарихий ва контекстуал таҳлил усуллари ёрдамида
асослангани, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан
тасдиқланганлиги, жаҳон тилшунослигининг энг янги илмий концепциялари
асосида ўрганилганлиги, терминларга баҳо беришда ишончли назарий
манбалардан фойдаланилгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек тилининг бойишига
хизмат қиладиган лексемалашув ҳодисасининг лингвистик табиати асосан
синхроник ва қисман диахроник йўналишда очиб берилгани, мазкур
ҳодисанинг юз бериш жараёни, унда тил материалларининг иштироки,
ҳосила маъноларнинг вужудга келиш омиллари аниқланганлиги, нутқ
жараёнидаги бошқа лингвистик ҳодисалар билан қиёсланган ҳолда таҳлил
этилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти лексемалашув борасида
баён қилинган фикр-мулоҳазалар ва олинган хулосалардан «Сўз ясалиши»
соҳасига доир назарий адабиётларни яратишда, «Ҳозирги ўзбек тили»,
«Ўзбек тили тарихи», «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси» каби
фанлардан махсус курс ва семинар машғулотларини ташкил этишда
фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида
лексемалашув ҳодисасининг юзага келишини ўрганиш асосида:
лексемалашув ҳодисасининг ўзбек тили сўз ясалиш тизимидаги ўзига
хос ўрнини аниқлашга оид назарий хулосалардан ФА-Ф1-ГО41 «Ўзбек тили
лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ
этиш» (2012-2016) номли фундаментал лойиҳага татбиқ этилган (Ўзбекистон
Республикаси Фанлар Академиясининг 2019 йил 13 октябрдаги ФА-
0313/693-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар асосида ўзбек тилининг
лексик бирликлари тизими бойиган, муайян лексемалар маънолари очиб
берилган;
лексемалашув ҳодисасининг ўзбек тилининг ички имкониятлари асосида
бойишидаги етакчи омиллардан бири эканлигига оид назарий хулосаларидан
ОТ-Ф8-062 рақамли «Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари» номли
фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлигининг 2019 йил 30 июлдаги 89-03-2859-сон маълумотномаси).
Илмий
натижалар
асосида
кўплаб
лексемаларнинг
изоҳлари
10
мукаммаллаштирилган;
ўзбек тилидаги сўз бирикмаларининг бир сўз, яъни лексемага айланиши
ҳақидаги хулосаларидан И-2014-4-5 рақамли «Инглиз тили мутахассислик
предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида вертуал
ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш» номли инновацион
лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019
йил 23 августдаги 89-03-3171-сон маълумотномаси). Илмий натижалар
асосида лексемаларнинг серқирралик моҳияти ёритиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 7 та
илмий-амалий анжуманда, шу жумладан, 5 та республика ва 2 та халқаро
конференцияда апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси
бўйича 15 та илмий мақола нашр этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий
аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 4 та мақола,
жумладан, 3 таси республика ҳамда 1 таси хорижий журналларда эълон
қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган бўлиб,
умумий ҳажми 137 саҳифадан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
асосланган,
тадқиқотнинг
республика
фан
ва
технологиялари
ривожланишининг
устувор
йўналишларига
мослиги,
муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг
илмий-тадқиқот
ишлари
билан
боғлиқлиги,
илмий
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, объекти ва предмети, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги,
жорий қилиниши, апробацияси, тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши,
диссертациянинг тузилиши ва ҳажми ҳақида маълумотлар берилган.
Диссертациянинг биринчи боби «Ўзбек тили сўз ясалиш тизими» деб
номланган. Бобнинг «Ўзбек тили сўз ясалиши тизимининг тадқиқи ва
Достарыңызбен бөлісу: |