Кириш ушбу дастур «Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари» фани предмети, мақсади, вазифалари, тарихи, илмий асослари ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги; фаннинг қишлоқ хўжалик ва экологик муаммоларни ечишдаги ўрни; фан бўйича назорат турлари ва баҳолаш



Дата27.06.2016
өлшемі96.57 Kb.
#162541





КИРИШ

Ушбу дастур «Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари» фани предмети, мақсади, вазифалари, тарихи, илмий асослари ва бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги; фаннинг қишлоқ хўжалик ва экологик муаммоларни ечишдаги ўрни; фан бўйича назорат турлари ва баҳолаш мезонлари; Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммоларининг экспериментал агрокимё мутахассиси тайёрлашдаги ўрни каби масалаларни қамрайди.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад-талабаларга Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари; тупроқ унумдорлигини ошириш усуллари; агрокимёда ўғитлар қўллаш, уни самарасини оширишдаги долзарб ва муҳим вазифалар билан таништириш ва уларни диққат эътиборини шуларга қаратиш ҳамда бу муаммоларни ечиш йўлларини кўрсатишдан иборат. Бунинг учун қуйидаги вазифалар бажарилади: талабаларни тупроқдаги озиқа элементлар миқдори ва нисбатини оптималлаштириш муаммоси; берилган ўғитларни фойдаланилмаган қисмини тупроқда ушлаб туриш муаммоси; ўсимликлар озиқланишини илмий асосда бошқаришга ўтиш муаммоси; ўсимликларга нави, органлари тўқимаси, молекуласининг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиб ўғит бериш муаммоси; арзон хом ашёдан арзон ўғитлар олиш ёки ноананавий ўғитсимон массалардан фойдаланиш муаммоси кабилар билан замонавий педагогик технологиялар асосида таништирилади.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

“Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистр:

- “Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари” фанининг илмий асосларини; тупроқдаги озиқа элементлар миқдори ва нисбатини оптималлаштиришни; берилган ўғитларни фойдаланилмаган қисмини тупроқда ушлаб туришни; ўсимликлар озиқланишини илмий асосда бошқаришга ўтишни; ўсимликларга нави, органлари тўқимаси, молекуласининг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиб ўғит беришни; арзон хом ашёдан арзон ўғитлар олиш ёки ноананавий ўғитсимон массалардан фойдаланишни билиши керак;

- талаба тупроқ унумдорлигини пасайиш муаммолари, уни сақлаш, тиклаш, муҳофаза қилиш, унумдорлигини ошириш усуллари, тупроққа ишлов бериш, суғориш таъсирида тупроқларни унумдорлигини пасайиши, шўрланиши, эрозияга учраши ва ифлосланиши ва унга қарши кураш чора тадбирлари тўғрисида кўникмаларга эга бўлиши керак.

- талаба агрокимёнинг ҳозирги замон муаммоларини ҳал қилиши учун ўсимлик-тупроқ-ўғит тизимидаги жараёнларни бошқариш; тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш; маданий ўсимликларнинг ҳаёт омилларига бўлган талабини аниқлаш; ўғитлардан тўғри, самарали фойдаланиш ва нормаларини белгилаш малакаларига эга бўлиш керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

“Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари” фани асосий мутахассислик фанлардан бири ҳисобланади. Ўқув дастурни амалга оширишда талаба ўқув режасидаги ўсимлик ва тупроқ, пахтачилик агрокимёси, ўғит ва пестицидлар қўллашнинг экологик асослари, нав агрокимёси, ноанъанавий ўғитлар ва уларни қўллаш усуллари фанларидан етарли билим ва кўникмамаларга эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Қишлоқ хўжалиги Республикамизнинг иқтисодий тарраққиётнинг асосийларидан бири ҳисобланиб, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишни тақозо этади. Қишлоқ хўжалигида маданий экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олиш бевосита тупроқ унумдорлигига, алмашлаб экиш тизимига, ўғитлардан илмий асосланган самарали фойдаланишга, агрокимёдаги экологик муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этишга боғлиқдир. Шунга кўра «Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари» фани ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва

педагогик технологиялар

Талабаларнинг «Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, ўқув-услубий мажмуа, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлардан фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “ақлий хужум”, “Бумеранг”, “Дебашлар”, “ФСМУ” тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа ёрдамида олиб борилади.


АСОСИЙ ҚИСМ
Фаннинг мақсад ва вазифалари

"Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари" фанининг предмети, мақсади, вазифаси. Агрокимё назарияси ва амалиётининг ҳозирги кундаги бир қатор муаммолар. Шу муаммоларга турли мамлакатларда берилаётган эътибор.


Тупроқдаги озиқа элементлар миқдори ва нисбатини

оптималлаштириш муаммоси

Тупроқда азот, фосфор, калий, кальций, олтингугурт, темир ва микроэлемент бирикмалари. Улар миқдорининг ўзгариб туриши, ювилиши, ўсимлик ва микроорганизмлар томонидан олиниши. Озиқа элементларнинг сувда эрийдиган бирикмаларини керакли пайтда, керакли чуқурликда мавжуд қилиш. уларни ўсимлик оладиган шаклда ва ўсимлик илдизи жойлашган зонада мавжуд бўлишини таъминлаш.Тупроқдаги озиқа элементлар миқдори ва нисбатини ўсимликлар талабидан келиб чиқиб ташкил қилиш. озиқа элементлар миқдори ва нисбатини оптималлаштиришда микроорганизмлар фаолиятини бошқариш йўлларини топиш. (ақлий хужум).


Берилган ўғитларни фойдаланилмаган қисмини

тупроқда ушлаб туриш муаммоси

Тупроққа бериладиган минерал, органик ва микроўғитлар. Озиқа элементларининг микроорганизмлар ва тупроқ томонидан ютилиши, ҳавога учиб кетиши, сувлар билан ювилиши ҳамда кимёвий, биологик ва физик ўзгариш жараёни. Ўғитлар таркибидаги озиқа элементлар ўсимлик оладиган шаклда тупроқда ушланиб турилишини ҳал қилиш. Озиқа элементларининг янги бирикмаларини топиш. (ФСМУ).


Ўсимликлар озиқланишини илмий асосда

бошқаришга ўтиш муаммоси

Ҳар бир маданий ўсимликни бутун вегетация даври учун сув ва озиқага талабини озиқланиш амплитудаларини ҳисобга олган ҳолда аниқ белгилаш. Озиқа элементларининг қайси даврда қанча миқдорда керак эканлиги аниқ белгилаш. Озиқланиш режимини илмий асосда тузиш. Озиқланиш режимини режалаштирилган ҳосил билан боғлаш. Тупроқда озиқ элементлар ўртасидаги антогонизмни йўқотиш. (Бумеранг).


Ўсимликларга нав хусусиятларини ҳисобга олиб

ўғит бериш муаммоси

Ўсимликлар нав хусусиятидан келиб чиққан холда озиқа элементларига бўлган талаби. ўсимликлар озиқланишини илмий асосда бошқаришга ўтиш. ўсимликлар учун навини ҳисобга олган ҳолда ўғитлаш тизимини ишлаб чиқиш.



Арзон хом ашёдан арзон ўғитлар олиш ёки ноананавий

ўғитсимон массалардан фойдаланиш муаммоси

иқтисодий жиҳатдан арзон ҳом-ашёдан арзон ўғитлар ишлаб чиқиш. Арзон ўғит ишлаб чиқариш усуллари. Ўзбекистонда олинадиган азотли, фосфорли, калийли ва микроўғитлар, уларни қўллашдаги муаммолар. Ноананавий ўғитсимон массалар, улардан арзон ўғит олиш. Қўлланилаётган ўғитларнинг фойдали коэффицентини кўтариш орқали самарасини ошириш. Ерга берилаётган ўғитларни ўсимлик томонидан ўзлаштирилишини оптималлаштириш. Ўғитларни йўқотилиши, атроф муҳитга таъсири. Ўғит беришнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш. (Дебашлар).




Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича

тавсия ва кўрсатмалар

Амалий машғулотлар профессионал тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Амалий машғулот талабадан агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари бўйича олинган назарий билимларни амалий тарзда мустаҳкамлашни, чуқурлаштириб, умумлаштиришни талаб қилади. Бунда талаба аввало бажариладиган амалий машғулот ишининг назарий ва амалий томонини қисқача изоҳлаб беради ва ёзма равишда хулосалар қилинади. Ушбу хулосалар ўқитувчи томонидан оғзаки мулоқот шаклида текширилади. Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:



  1. Агрокимё назарияси ва амалиётининг келажак тараққиётини таъминловчи бир қатор муаммолари ва уларнинг ечимини ўрганиш.

  2. Тупроқдаги озиқа элементлар миқдори ва нисбатини оптималлаштириш муаммоси.

  3. Тупроқда азот, фосфор, калий, кальций, олтингугурт, темир ва микроэлементлар бирикмалари ва уларни аҳамиятини ўрганиш.

  4. Озиқа элементларини сувда эрийдиган бирикмаларини керакли пайтда керакли чуқурликда мавжуд қилишни ўрганиш.

  5. Микроорганизмлар фаолиятини бошқариш йўлларини очиб бериш.


Семинар машғулотларини ташкил этишнинг

шакли ва мазмуни

Семинар машғулотлари касбий тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади ва талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича назария ва амалиётда олган билимларини мустаҳкамлашни, янада чуқурлаштириш ва умумлаштиришни талаб қилади. Семинар машғулотининг самараси унинг индивидуаллиги ва талабанинг қизиқиш ва қобилиятига қараб умумий талабларни пасайтирмаган холда олиб борилиши ҳисобланади. Семинар машғулотлари учун белгиланган мавзуларни талабалар мустақил равишда кўрсатилган адабиётлар ёрдамида ўзлаштириб, жорий назорат шаклида ёки дарслардан ташқари вақтда реферат, ёки мулоқот тарзида топширадилар. Семинар машғулоти учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:



  1. Тупроқда озиқа элементлар манбалари.

  2. Озиқа элементларни кўпайтириш йўллари. Тупроқда озиқа элементлар бирикмаларини ҳар хил жараёнларга учраши ва уларни тупроқда сақлаб қолиш.

  3. Ўсимликлар озиқланишини бошқариш.

  4. Ўсимликлар озиқланишида "Нав агрокимёси".

  5. Ўсимликларни органлари, тўқимаси, ҳужайралари ва молекулалари, уларнинг озиқланишдаги ўрни.

  6. Республикани минерал ўғитлар билан таъминланганлиги. Ноананавий ўғитсимон массалар.

  7. Қўлланилаётган ўғитлар самарадорлигини ошириш.

  8. Ўзбекистон Республикаси ер фонди ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш.

Мустақил ишни ташкил этишнинг

шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган холда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:



  • Амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • Семинар машғулотларига тайёргарлик кўриш;

  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • Тарқатма материаллар бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

  • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • Талабанинг ўқув, илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фан бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • Фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари.

Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

1. Амалий машғулотларга тайёргарлик.

2. Семинар машғулотларига тайёргарлик.

3. Тупроқ унумдорлигини пасайиш сабаблари аниқлаш.

4. Тупроқ унумдорлигини ўғитлар ёрдамида ошириб бориш ҳақида.

5. Ўғит ва суғориш ўртасидаги боғлиқлик.

6. Ўсимлик озиқланишида микроорганизмларнинг роли ҳақида.

7. Ўсимликларни ўғитдаги фойдаланиш коэфициентини кўтариш муаммоси.

8. Ўсимликларга уларнинг навини, органини, тўқимасини, ҳужайрасини, молекуласини ҳисобга олиб ўғит бериш муаммоси.

9. Ноананавий ўғитсимон массалар, улардан арзон ўғит олиш.

10. Қўлланилаётган ўғитларнинг фойдали коэффицентини кўтариш орқали самарасини ошириш.
Дастурнинг информацион-методик таъминоти

Дарсни ўтишда мавзуларнинг мураккаб ва оддийлигига қараб таълимнинг замонавий (хусусан интерфаол) усуллари, педагогик ва ахборот–коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дидактик) технологиялар қўлланилади. Таъминот вазифасини замонавий дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа ўқув-услубий адабиётлар, ўқув-услубий мажмуа, диссертациялар, монографиялар, илмий мақолалар, амалий кўрсатмалар, электрон адабиётлар, интернет ва бошқа маълумотлар бажаради.


Фойдаланиладиган адабиётлар

Асосий адабиётлар:


1. Агрохимия под ред. Б.А.Ягодина М.”Колос”1982

2. Агрокимия под ред. В.Г.Минеева М. изд. МГУ, 1990.

3. Зокиров Х.Агрокимё. Ташкент. 2001

4. Мусаев Б.Агрокимё. Ташкент. 2001

5. Musayev B.S., Qosimov U. Agrokimyo. Toshkent, Cholpon,2007.

6. Протасов П.В. Пахтачиликда агрокимё. Ўқув қўлланма. Тошкент, Ўқитувчи, 1981.

7. Саттаров Д. Сорт, почва, удобрение и урожай. Т. 1989.

8. Sattarov J. Agrokimyo. Toshkent, Cholpon, 2011.

9. Ўзбекистон Ергеодезкадастр Давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси миллий ҳисоботлари. 2010-2011 й.

Қўшимча адабиётлар:

10. Авдонин Н.С. Агрохимия. М. 1982.

11. Зокиров Т.С. Химия ва пахтачилик. Тошкент, Ўзбекистон, 1973.

12. Мадрахимов И.М. Калий в хлопководстве.

13. Методы агрохимических и агрофизических анализов почв и растений. Ташкент 1977.

14. Пирахунов Г.П. Фосфорное пиание хлопчатника, 1982.

15. Рискиева Х.Т. Азот в почвах зоны хлопкосеяния Узбекистана. Монография. Ташкент, Фан, 1989.

16.Саттаров Д.Ғўза нави ва ўғит. Ташкент, 1982.

17.Хаджиев Т.Х., Баиров А.Ж. Азот удобрений и ингибитор нитрификации в хлопководстве. Монография. Ташкент, Фан, 1992.

18. Эргашев А. Саттаров Д.Почва-удобрение в хлопководстве. Т. 1994.

19. Эргашев А.Э., Сатторов Д., Кузиева А. Агрохимия фосфора в хлопководстве. Тошкент, ИПА АН Узбекистана, 1991.

20. Агрокимёнинг ҳозирги замон муаммолари фанидан ўқув-услубий мажмуа

21. Информацион-техник воситалар (Кодоскоп, диапроектор, мультимедия ва плакатлар

21. http:ҒҒe-lib.qmii.uzҒebooks.php - электрон кутубхонаси

22. www Ziyonet uz





Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет