Саид Аҳмад. Куёв (уч пардали комедия)
www.ziyouz.com кутубхонаси
1
Саид АҲМАД
КУЁВ
П ь е с а
(Уч парда, уч кўринишли комедия)
ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР:
Ғ а н и в о й — селекциячи, бева, 67 ёшларда.
Қ у д р а т — унинг ўғли, 50 ёшларда.
Р а ҳ и м а — Қудратнинг хотини.
Б а ҳ р и — Ғанивойнинг катта қизи.
Н а з м и — кичик қизи.
Э р к и н — Кудратнинг ўғли. Фотограф.
Ж ў р а в о й — Ғанивойнинг қўшниси.
М а ҳ с у м — Назмининг эри.
З е б и н и с а — колхоз раиси.
А н з и р а т
Ж а м и л а
X о л н и с а
З у м р а д
Р а ҳ б а р
Қ у м р и
А с а л — қишлоқдаги бева хотинлар.
Биринчи парда
БИРИНЧИ КЎРИНИШ
Озода, шинам ҳовли. Ўртада чорбоққа чиқадиган эшик. Девор орқасидан теплица томи кўриниб турибди.
Эрталаб, тонготар пайт. Айвонга нонушта тайёрланган. Саҳна четида Ғани ота залга тсскари қараб табуреткада
ўтирибди. Оёғи тагида тоғора. Унда ювиб, сиқилган кийимлар. Айвонда ўғли Қ у д р а т билан келини Р а ҳ и м а
унга ҳайрон караб туришипти. Қудрат узоқ паузадан кейин тслефон трубкасини олиб, шанғиллаб гапира
бошлайди.
Қ у д р а т. Э, тезроқ келмайсанми, опа? Ҳаммаёқ қиёмат-қойим бўлиб кетди-ку. Гапни
чўзма. Келсанг биласан. Айтиб қўймасам, кейин мендан хафа бўлиб юрасан. Поччани ҳам
олакел. Ҳа, айтганча, командировкада эди-я. Ўзинг келавер, бўлмасам.
Трубкани жойига қўйиб, айвондан тушиб, дадаси олдига келади.
Шу яхшимас-да, дада.
Мусича кукуламай туриб олиб, саҳардан ҳовлига
чиқиб кир
ювганингиз нимаси? Одамлар кўриб қолишса биз нима деган одам бўламиз? Унақа қилманг-да,
дада.
Ғ а н и. Ҳа, ёқмадими? Номус қилдингми? Агар номус қилиш қўлларингдан келадиган