Бухгалтерия ҳисобининг механизациялаштирилган шакллари.
Бухгалтерия ҳисобининг жадвал-автоматлаштирлган шаклининг асосий
принциплари куйидагилар:
-
замонавий электрон-ҳисоблаш машиналари ва уларнинг техник
воситаларидан кенг фойдаланиш;
-
маълумотларнинг кодлар тизимини қўллаш;
-
бошлангич хужжатлар билан бир каторда машина укий оладиган
маълумот ташувчиларни қўллаш;
-
мантикий операцияларни автоматлаштириш;
-
хатолари автоматик равишда топиш ва уларни тўғрилаш тизимини
ишлаб чикиш;
-
бошлангич хужжат,машинограмма ва машина укий оладиган
маълумот ташувчиларнинг маълумотларини саклаш;
-
аналитик ва синтетик ҳисоб регистрларини ишлаб чикиш жараёнини
автоматлаштириш;
-
маълумотларни ҳисоблаш машинасига киритиш,текшириш,езиш ва
саклаш усуллари тизимини яратиш ва уларни кенг қўллаш;
-
ҳисоблаш машинасида маълумотларни ишлаш ва уларни олишнинг
«сурок режими» дан фойдаланиш ва бошқалар.
|