Доривор ўсимлик хом-ашёларини куритиш бирламчи ишлов бериш, кадоклаш ва саклаш



бет1/11
Дата03.01.2022
өлшемі24.11 Kb.
#451885
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Dorivorlar


ДОРИВОР ЎСИМЛИК ХОМ-АШЁЛАРИНИ КУРИТИШ БИРЛАМЧИ ИШЛОВ БЕРИШ, КАДОКЛАШ ВА САКЛАШ

Тиббиѐтда ва фармацияда таркибида киши организмига таъсир этувчи кимѐвий моддаси бўлган доривор ўсимлик органлари — маҳсулотлари ишлатилади. Доривор маҳсулотлар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади. Уларни кимѐвий бирикмалар энг кўп йиғилган даврда йиғиштириб олиш керак.

Кимѐвий моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда тўпланмайди, шунинг учун ҳам уларни турли вақтларда тайѐрлашга тўғри келади.

Ўсимлик органларини қуйидаги муддатларда йиғиб олиш керак:



Барглар одатда ўсимлик гуллаши олдидан ѐки гуллаганида йиғиб олинади.  Барглар жуда оҳисталик билан, иложи борича ўсимликка зарар етказмасдан йиғиб олинади (белладонна, ангишвонагул ва бошқа ўсимлик барглари).

Баъзан ўт ўсимликларнинг баргини тайѐрлаш учун ер устки қисми ўриб олинади, сўнгра барглари терилади ѐки ер устки қисми қуритиб майдаланади. Барглари ажратилиб, пояси билан шохлари ташлаб юборилади. Бунда шох ва гуллар аралашмаси баргларга қўшилиб кетиши мумкин (ялпиз, газанда ва бошқа ўсимликлар).





Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет