Тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими 5A232501 – “Агрологистика” мутахассислиги магистранти Мубинов Нуршод Дилшод ўғлининг “Логистика корхоналарида



Дата12.10.2022
өлшемі18.5 Kb.
#462536
түріДиссертация
Ички тақриз мубинов


Тошкент давлат аграр университети магистратура бўлими 5A232501 – “Агрологистика” мутахассислиги магистранти Мубинов Нуршод Дилшод ўғлининг “Логистика корхоналарида суғурта хизматлари самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида ёзган магистирлик диссертацияси ишига


ИЧКИ ТАҚРИЗ
Кўпгина ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги таваккалчилиги билан боғлиқ муаммоларни турли мақсадида давлат бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички бозорига аралашади ва уни тартибга солади. Бироқ, ҳозирги вақтда ўсаётган глобаллашуви шароитларда ва у билан боғлиқ бозорларнинг либераллашуви шароитида таваккалчиликнинг тартибга солишининг бундай инструментлари ўзининг ҳақонийлигини йўқотади. Бозор механизмларига асосланган таваккалчиликни камайтириш боросида стратегяни ишлаб чиқиш ва ёйиши кўплаб ривожланган мамлакатлар олдида турган муҳим саволлардан бири ҳисобланади. Бу эса жахон майдонида чуқур интеграциялашаётган ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар учун ҳам муҳим масала ҳисобланган суғуртадир. Суғурта бутун дунёда энг машҳур ва таваккални бошқариш усули бўлган ва бўлади.
Диссертант томонидан бажарилган магистрлик диссертациясида ҳам айнан хизматлар соҳасининг асосий йўналишларидан бири Логистика корхоналарида суғурта хизматларининг аҳамияти ва логистикада суғурта хизматларини самарадорлигини ошириш масалалари ўрганилган. Мамлакатимизда суғурта хизматлари тобора оммалашиб бораётганлиги охирги йилларда мамлакатимиз суғурта бозорида қайд этилган натижалар ва кўрсаткичлар орқали ёритиб берилган. Шу билан бирга Республикамизда суғурта ташкилотларидан бири “Gross Insurance суғурта компаниясининг суғурта хизматларининг самарадорлиги ўрганилган ва комплекс таҳлил қилинган. Ўрганилган маълумотлар асосида таклиф ва тавсялар ишлаб чиқилган.
Н.Д.Мубинов томонидан ёзилган магистирлик диссертациянинг таркиби кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда адабиётлар рўйхатидан иборат. Талаба томонидан ёзилган магистирлик диссертация иши мавзуси жуда долзарб бўлиб, унда Логистика корхоналарида суғурта хизматларини самарадорлигини ошириш масалалари ҳамда халқаро суғурта хизматларни интеграциясининг илмий-амалий асослари келтирилган.
Н.Д.Мубинов томонидан бажарилган “Логистика корхоналарида суғурта хизматлари самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусидаги магистирлик диссертация иши мустақил бажарилган, назарий ва амалий материалларга бой, тугалланган иш деб ҳисобланади. Талаба томонидан олиб борилган таҳлил ҳамда хулосалар илмий асосланган ва уни “Агрологистика” мутахассислиги бўйича Давлат Аттестация Комиссиясида ҳимоя қилиш учун тавсия қиламан.

Тошкент давлат аграр университети
Агроиқтисодиёт ва туризм” кафедраси
профессори и.ф.д.,

А.А.Мадалиев


Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет