Мавзу: мбстм (давоми). Асбестцемент буюмлар. Хом ашёси, таркиби, структураси, технологияси, хоссалари, ишлатилиши. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар-кселолит, фибролит, арболит ва бошқалар. Таркиби, хоссалари



бет1/5
Дата16.05.2023
өлшемі25.17 Kb.
#473777
  1   2   3   4   5
Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари-fayllar.org


Минерал боғловчилар асосида сунъий тош материаллари

Мавзу: МБСТМ (давоми). Асбестцемент буюмлар. Хом ашёси, таркиби, структураси, технологияси, хоссалари, ишлатилиши,. Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар-кселолит, фибролит, арболит ва бошқалар. Таркиби, хоссалари, технологияси ва ишлатилиши.

Р Е Ж А


  • Асбестцемент буюмлар.

  • Хом ашёси, таркиби, структураси, технологияси, хоссалари, ишлатилиши

  • Магнезиал боғловчилар асосидаги буюмлар-кселолит, фибролит, арболит ва бошқалар.

  • Таркиби, хоссалари, технологияси ва ишлатилиши.


Асбоцемент буюмлар
Асбоцемент цемент, асбест (цемент массасига кўра 10-20%) ва сув аралашмасининг қотишидан ҳосил бўлган сунъий композицион қурилиш материалидир. Асбоцемент таркибида цемент боғловчи матрица, асбест эса дисперс толасимон арматура каркаси вазифасини бажаради. Ҳосил бўлган композит юқори мустаҳкамлик, оловбардошлик, сув ўтказмаслик, иссиқлик изоляцияси, электр ўтказмаслик ва атмосфера муҳитига чидамлилик хусусиятларига эга бўлади.
Охирги вақтда асбест толаси концерогенлик хусусиятига эга деган тахминларга асосланиб баъзи ривожланган мамлакатларда улар асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш таъқиқлаб қўйилди. Иккинчи тахминга кўра бу овозалар рақобатли фирмалар орасидаги дунё бозорини эгаллаш йўлидаги тадбир деб қаралади. Бу икки қарама-қарши фикрлар юзасидан муайян тадбирлар олиб борилмоқда.
Асбоцемент хом ашё материаллари
Портландцемент. Асбоцемент буюмлар ишлаб чиқаришда М400 ва М500 маркали портландцемент, безак материаллар олишда оқ ва рангли цементлар, буюмлар автоклавда ишлов берилганда портландцемент ва кварц кукуни аралашмаси ишлатилади. Буюм тайёрлашда алитли цементларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Цемент таркибида уч калцийли силикат 52% кам бўлмаслиги уч калцийли алюминат 8% кўп бўлмаслиги керак. Цементнинг майдалик даражаси 2900-3200 см2г дисперсликда бўлиши зарур. Қум кукунли портландцемент, портландцемент клинкери, кварц қуми (45% гача) ва гипс аралашмасини кукун холатигача майдалаб тайёрланади.
Қум кукунли портландцемент боғловчисининг майдалик даражаси 3200-3600 см2г бўлиши керак. Цемент таркибида тез эрийдиган ишқорлар миқдори 0,3% ошмаслиги шарт.
Асбест. Асбест табиий толасимон материал бўлиб, сувли ва сувсиз магний силикати, баъзи турларида калций силикати ва натрий силикатидан иборат бўлади.
Асбоцемент материаллар ишлаб чиқаришда хризотил-асбест (3 МgO.2SiO2x2H2O) ишлатилади. Асбестнинг бу тури умумий асбест ишлаб чиқаришнинг 95% ташкил қилади. Асбест толасининг диаметри 1 мкм, лекин асбест тоши гидромеханик усулда эзғиланганда ўртача 0,02 мм толалари ҳосил бўлади. Асбест толалари 600-800 МПа мустаҳкамликка, эгилувчанлик хусусиятларига эга. Цемент тоши таркибига 10-20% асбест толалари киритилса, унинг эгилишидаги чўзилиш мустаҳкамлиги 3-5 марта юқори бўлади ва зарбий мустаҳкамлиги ошади.
Асбест 8 навда (0 дан 7 гача) ва 42 маркада товар ҳолида ишлаб чиқарилади. Юқори навли асбестларнинг толаси узун бўлади. Асбоцемент буюмлар ишлаб чиқаришда қисқа толали асбест-3,4,5 ва 6 навли, тола узунлиги 0,3-10мм бўлган турлари ишлатилади.
Асбоцемент буюмлар олишда асбест (10-15%), қисман базалт шиша ёки шлак минерал пахтаси билан алмаштирилади. Хусусий ҳолларда небеленли целлюлоза, иккиламчи крафт-целлюлоза, қоғоз макулатураси, ёғоч толаси ва бошқа синтетик толалар ишлатилиши мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет