Урганч давлат университети


- жадвал Қовуннинг ун – шудринг касаллигига қарши фунгицидларнинг



бет4/8
Дата15.06.2016
өлшемі1.75 Mb.
#136827
түріДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8

5 - жадвал

Қовуннинг ун – шудринг касаллигига қарши фунгицидларнинг

самарадорлиги (% фоизда)


Вариантлар

Кузатиб олиб борилга муддатлар препарат ишлатилгандан кейин

7 кун

14 кун

21 кун

28 кун

Беномил 0.5кг\га

45%

54%

58%

60%

Беномил

1кг\га


62%

66%

74%

88%

Беномил 1.5кг\га

64%

68%

79%

88%

Топаз 10 %

0.2 л\га


66%

78%

84%

90%

Топаз 10 %

0.5 л\га


67%

79%

86%

91%

Топаз 10 %

1.0 л\га


68%

80%

87%

91%


6 - жадвал

Қовоқнинг ун – шудринг касаллигига қарши фунгицидларнинг

самарадорлиги (% фоизда)


Вариантлар

Кузатиб олиб борилга муддатлар препарат ишлатилгандан кейин

7 кун

14 кун

21 кун

28 кун

Беномил 0.5кг\га

30%

38%

40%

45%

Беномил

1кг\га


58%

75%

88%

90%

Беномил 1.5кг\га

56%

78%

89%

91%

Топаз 10 %

0.2 л\га


64%

79%

86%

92%

Топаз 10 %

0.5 л\га


60%

76%

86%

92%

Топаз 10 %

1.0 л\га


72%

80%

88%

93%

Назорат қовуннинг ун – шудринг касаллигига қарши Беномил препарати 1.5 кг\га қўлланилганда 90 % 1кг га қўлланилганда 90 % самара бериши аниқланди.

Топаз препарати (10%) 0.2 л\ га қўлланилганда 92 % самара бериши аниқланди, ундан юқори меьёрда қўлланилганда биологик самадорлик ортиши кузатилмади.

Қовоқ далаларида мазкур препаратларни худди шундай майдонларда қўлланилганда биологик препаратининг биологик самарадорлиги 28 кундан сўнг 90 % гача етди. 1.5 кг\га қўлланилган вариантларда 91 % гача етди.



Қавун ва қовоқ навларининг ун шудринг касаллигига чидамлилиги

Ўсимликларнинг касалликларга иммунитетига ташқи муҳит омилларининг уларнинг чидамлилик хусусиятларининг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнайди.Илмий адабиётлардаги илмий маълумотларга асосан ўсимликларнинг иммунитет хусусияти ирсий белги хисобланиб у ташқи муҳит таъсирида ўзгаришларга учрамайди деган фикрлар мавжуд эди. Лекин бу фикрлар Н.И. Вовилов томонидан навларга эмас турларга оид эканлиги фанда исботланган. Аслини олганда ўсимликларнинг навлари турларини касалликларга чидамлилигининг намоён бўлишида ташқи муҳит омилларнинг роли жуда катта. Бу хусусиятларнинг намаён бўлишида ўсимликларнинг чидамлилик хусусиятларининг пайдо бўлиши ўзгарувчан хусусият хисобланади.Турларнинг касалликларга чидамлилик хусусиятига ташқи муҳит омилларига сезиларли даражада утунлиги билан характерланади. Ўсимлик навларининг чидамлилик хусусияти турларга ўхшаш доимий белги хисобланмасдан улар ташқи муҳит омилларининг ўзгариши билан ўзгариши мумкин.Бизга маълумки касаллик учта омилларнинг хўжайин ўсимлик, паразит ва ташқи муҳитнинг ўзаро муносабати натижасида вужудга келади.Ташқи муҳит омилларининг ўзгариши натижасида ўсимликнинг чидамлилик хусусияти пасайиб, патогеннинг паразитлик ва тожоввузкорлик хусусияти ортиб кетиши мумкин.Бу хусусият айниқса, факультатив паразитлар ва чала паразитларда яққол намоён бўлади.

А.А. Горчал маълумотларига асосан, ташқи муҳит омилларининг кескин ўзгариши ўсимликнинг чидамлилик хусусиятининг пасайишига сабаб бўлади.Шунинг учун, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўлланиладиган етиштириладиган навларнинг, уларни чидамлилик хусусиятини ташқи муҳит омилларининг таъсирида ўзгариб бориши эътиборга олинган бўлиши керак. Яратилган ҳар бир нав ташқи муҳит омилларининг таъсирида турлича ўзгарувчинлик хусусиятига барқарор бўлса, айрим навларда бу хусусиятлар беқарор бўлади. Шунинг учун, ўсимликлар иммунитет хусусияти ташқи муҳит омилларининг ўсимликни етиштириш муҳитини ўзгаришига боғлиқдир.

Биз Хоразм вилояти қавун ва қовоқ навларининг ун-шудринг касалликларига чидамлилини ўрганиш бўйича изланишлар олиб бордик. Изланишлар қовоқнинг 4 та ( Паловкади 282, Испан қовоғи 73, Тунгон, Беручекутская 628) қавуннинг 10 та ( Лаззатли, Суюнчи 2, Олтин водий, Тўёна, Гурлан, Гулоби Хоразмий, Зар гулоби, Саховат, Кичикнтой, Дилхуш) навида олиб борилди. Тажрибада олинган маълумотлар жадвалда келтирилган. Бу маълумотларга асосан уш шудринг касаллигига Брючекутская 628 нави жуда чидамли бўлиб, Половкади 282 нави энг чидамсиз хисобланади.Тугон нави хам касалликларга чидамли навлар бўлиб, Бречукотская 628 навидан чидамлилиги бўйича иккини ўринда туради. Кавун навларидан лаззатли навининг ун шудринг касаллигига берилувчанлиги 20%, суюнчи 2 нави 27%, олтин водий нави 45% , Тўёна нави 56% , Гурлан нави 12%, Гулоби Хоразмий 13% , зар гулоби 35%, саховат 48%, кичкинтиой 56%, дилхуш 67% ни ташкл қилади.


7 - жадвал

Қовоқ навларининг ун- шудринг касалликларга чидамлилиги



Вариант

Навлар

Ўртача йиллик зарарланиш %

1

Половкади 282

20

2

Испан қовоғи 73

27

3

Тунгон нав

45

4

Берючекутская 628

56


8 - жадвал

Қавун навларининг ун - шудринг касалликларига чидамлилиги


Вариант

Навлар

Ўртача йиллик зарарланиш %

1

Лаззатли»

20

2

«Суюнчи–2»

27

3

«Олтин водий»

45

4

«Тўёна»

56

5

«Гурлан»

12

6

“Гулоби Хоразмий»

13

7

«Зар Гулоби»

35

8

«Саховат»

48

9

«Кичкинтой»

56

10

«Дилхуш»

67

Шулардан Гурлан, гулоби Хоразмий навлари ун шудринг касаллигига чидамлилиги юқори эканлиги кузатилди. Бу касалликка чидамлилиги жихатидан Лаззатли, суюнчи 2 навлари ундан кейинги ўринларда туради

Демак Хоразм вилояти шароитида ун шудринг касаллиги тарқалган йиллари далаларга дилхуш, кичкинтой, олтинводий навларини экмаслик ва Гурлан, Гулоби Хоразмий навларини экиш зарур.

Ковокли экинлар етиштириш агратехникаси.

Суғориладиган ерларни экишга тайёрлаш экин майдонларини текислашдан бошланади. Бунда асосий ва оддий (жорий) ер текислаш усуллари қўлланади.

Одатда суғориладиган янги ерларни ишга туширишдан олдин ер бир марта .асосий текисланади. Бунда дўнгликларни ўнқир-чўнқирликларга суриш ҳисобига майдоннинг рельефи текис ҳолга келтирилади. Асосий ер текислаш ишлари скрепер, грейдер ва махсус ер текислаш машиналари ёрдамида бажарилади. Текис­лаш вақтида ерни хаддан ташқари чуқур кесиб суришга йўл қўймаслик керак. Чунки бу ҳолда ернинг унумсиз пастки катлами очилиб қолади. Ер бир текисда унумдор бўлиши учун ернинг юзароқ кесиб олинган жойларига минерал ўғитлар, бир оз чуқурроқ олинган жойларига маҳаллий ҳамда минерал уғитлар солинади.

Оддий текислаш ер ҳайдалгандан кейин ичкарига ва ташқарига ағдариб ҳайдалганда ҳосил бўладиган кичик дўнгликларни, суғорилгандан кейинги эгатлар, қулоқ, ўқ ариқларни ҳар йили текислашдан иборат. Бунда ер одатда кузги шудгорлашдан кейин куз-қиш ойларида ёки эрта баҳорда махсус ер текислагич, трактор мола ёрдамида ёки қулда кетмон билан текисланади. Яхши текисланган майдонлардан фойдаланиш анча осон бўлади, яъни эгилувчан шланглардан ва сифонлардан фойдаланиб, узун-узун эгатларга сув тараш имконияти туғилади. Бундан ташқари, яхши текисланган ерларни суғориш учун кетадигай меҳнат харажатлари камаяди ва сув кам сарфланади. Қозоистондаги «Пахтаорол» совхозинииг тажрибаси шуни кўрсатдики, яхши текисланган майдонларга нисбатан нотекис ерларни суғоришга 32-35% кўп сув сарфланар экан (Еременко маълумоти, 1960).

Полиз экинлари тупроқнинг ғоваклирига ва ҳаво ўтказувчанлигига. жуда талабчан бўлгани учун ерни чуқур (28—30 см) хайдаш ва экин экиш олдидан тупроқни яхши ишлаш керак бўлади.

Полиз экинларини эрта муддатларда экиш олди­дан майдонларни фақат чизеллаш ва бороналаш лозим. Ёзда экишда, бўлардан ташқари, ерни қайта ҳайдаш билан бир вақтда бороналаш ҳам керак бўлади. Агар полиз экинлари кеч кўкламда (апрель ойи ва май бошларида) экиладигаи бўлса, у вақтда ерни бороналаш на экин экиш олдидан 18—20 см чуқурликда яхшиси қатламини ағдармай хайдаш керак. Бунда ерни хайдашдан кейин бороналаш ва бир йула мола бостириш керак.

Утлоқ-ботқоқ тупроқли ерлар ҳайдалма қаватининг қўйи горизонтлари сернам бўлиши билан характерланади. Тупрокни ҳаддан ташқари зичлаб юбормаслик мақсадида бороналаш билан бир йула ер сихмола би­лан шлейфланади. Кесаклари осон майдалаииб кетадиган ерларда ҳамшлейфлаш мола бостиришга қараган­да анча афзалликка эга. Ерни хайдаш вақтида қаттиқ кесаклар ҳосил бўладиган қумоқ бўз тупроқли ерларни шлейфлаш ўрнига мола бостириш керак.

Ерни кеч кўкламда ишлашда, одатда ҳайдаш билан бир вақтда ёки кетма-кет бороналаш (мола бостириш ёки шлейфлаш) керак. Чуйки ер хайдалиши биланоқ бороналанмаса, майдаланиши қийин бўлган қаттиқ кесаклар ҳамда палахсалар кўп пайдо бўлади, натижада уларни бороналаш билан йўқотиш қийинлашади. Бундай ҳолларда, шунингдек, етилмаган ерларни ҳайдашда ҳосил бўлган қаттиқ кесак ҳамда палахсалар ерни дисклаш йули билан йўқотилади.

Полиз экинлари турли муддатларда экилганда ерни экин экиш олдидан ишлашнинг ҳар хил усулларининг ҳосилдорликка таъсирини Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олинган маълумотлардан яққол кўриш мумкин

9 - жадвал

Ерни экин олдидан ишлаш усулларининг қовун ҳосилига таьсири


Ерни экин олдидан ишлаш усуллари

Ҳосилдорлик га\ц

Эрта муддатларда экилганда

Кечки муддатларда экилганда

Бедапоя ўрнига

Илгаридан ишланиб келинган ерга

Кузги шудгорлаш + кўкламги бароналаш.

471.7

333.4

376.2

Кузги шудгорлаш + кўкламги чизеллаш ва бароналаш.

389.7

271.4

-

Кузги шудгорлаш + кўкламги ҳайдаш ва бароналаш.

376.1

246.3

411.3

Кузги шудгорлаш + кўкламда 2 марта ҳайдаш ва бароналаш.

366.5

237.3

389.0

Экинни ёзги муддатларда (июнда) экишда ерни экиш олдидан ишлаш эрта кўкламги бороналашдан ва қатиқалоқни ҳамда бёгона ўтларни йўқотиш учун бир-икки марта (апрель ва май ойида) ёппасига культивация қилишдан иборат бўлади. Экин экиш олдидан ,ерлар 20—22 см чўқурликда ҳайдалади ва кетидан бороналанади. Агар ерлар ҳайдаш олдидан ҳаддан ташқари қуриб қолган бўлса, суғорилади.

Экин ёзги муддатларда экиладиган бўлса, ерни тайёрлаш системасига бостириб (провокацион) суғоришни ҳам киритиш керак. Бу тадбир туфайли бегона утлар ёппасига кўкаради, кейинчалик улар ерни бороналаш ёки юза юмшатиш билан йўқотилади. Шўрланган ерларни шўрини ювиш учун суғориш зарур. Бунинг учун майдоннинг текислигига қараб, 0,1—0,25 га катталикда пол (чек)лар олинади ва уларга ёппасига сув бостирилади. Кам шўрланган ерлар эгатлар орқали суғорилиб, шури ювилади.

Шури ювилган майдонларнинг тупроғи жуда зичлашиб, ўтириб қолади, шунинг учун қайта ҳайдаш ёки юза юмшатиш керак бўлади. Шунга кўра, кўкламги экин экиш олдидан утказиладиган ишларни кечиктириб юбормаслик учун ернинг шўрини кузги шудгорлашгача ювиш зарур. Полиз экинлари кечроқ ёзги муддатларда экиладиган бўлса, ер кузги шудгорлашдан кейин ювила­ди, кўкламда эса қайта ҳайдалади.

Ерни экин экишгача ишлаш системасига, кўпинча, яхоб суви бериш ҳам киради. Яхоб суви, одатда, кузги шудгорлашгача ёки ер ҳайдалгандан кейин берилади. Агар яхоб суви ерни ҳайдашга қадар берилган бўлса, у вақтда эрта кўкламда экин экиш олдидан ерлар бороналаниб, айрим пайтларда мола бостирилади.

Агар яхоб суви ер ҳайдалгандаи кейин берилган бўлса, тупрори етилган участкалар бирин-кетин, сўнгра ёппасига бороналанади. Кузги шудгорлашдан ке­йин яхоб суви берилган далалар суғорилганидан сунг тупроғи зичланиб (ўтириб) қолганлигини назарда тутиб, чизел билан юмшатилади.



Ерни ўғитлаш

Полиз экинларини албатта ўғитлаш зарур. Улар­га, асосан, гўнг ва . компостлар солинади. Шуни ҳам айтиш керакки, экинларга солинадиган ўғитлар дозаси оширилиши билан фақат ҳосилдорлик кўтарилиб қолмай, балки махсулотнинг сифати яхшиланади ҳамда стандартга тўғри келмайдиган маҳсулотнинг салмоғи камаяди, шунингдек, хосилнинг етилиши тезлашади. Ўзбекистон сабзавот – полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олинган маълумотларга кўра, қовунга ҳар хил дозада ёппасига гўнг берилганда ҳосилдорлик қуйидагича ўзгарган

Лекин маҳаллий ўғитлар билан минерал ўғитлар ерга биргаликда солинса, самарадорлиги янада ортади. Органик ва минерал ўғитларни ерга биргаликда солишнинг қовун ҳосилдорлигига таъсирини А. С. Хакимовнинг Узбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари,

10 - жадвал

Ҳар хил дозада берилган гўнгнинг қовун ҳосилига таьсири





Ҳар гектар ерга бериладиган гўнг дозаси

0

20

40

60

Ҳосил га\ц


157

222

313

342

Ҳар бир дона қовуннинг вазни,кг

2.8

2.7

3.1

3.3

Уруғ униб чиққандан то ҳосили етилгунча ўтган вақт, куни

98

85

85

84

млмий текшириш института ходимлари ўтлоқ тупроқга майдонларда олиб борган қуйидаги тажриба натижаларидан кўриш мумкин, га/ц:



11 - жадвал

Қовун навлари

Тажриба вариантлари

Ўғитсиз

Менирал ўғитлар (NPK)гектарига 100 кг дан

Гўнг, гектарига 40 т

Гўнг, 20 га\т+ NPK гектарига 100 кг дан

Шакарпалак

97

132

139

153

Қизилуруғ

112

126

151

155

Маҳаллий ўғитлар камчил жойларда экинларга фақат минерал ўғитлар бериш мумкин. Лекин азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар ерга биргаликда солинса, уларнипг самараси янада юқори бўлади. Бу coxада Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида ва унинг Андижон хамда Самарканд таянч пунктларида олиб борилган тажриба натижалари юқоридаги жадвалда келтирилган. .

Ерга азотли ва фосфорли ўғитларни биргаликда солиш алоҳида – алоҳида солишга қараганда кўпроқ самара бериши юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриниб турибди. Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, хар қандай ҳолда ҳам азотли ўғитларга қараганда фосфор­ли ўғитлар кўпроқ самара беради.

12 - жадвал

Минерал ўғитларнинг қовун ҳосилига таьсири, га\ц


Ўғитлар

Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институти

Андижон таянч

пункти


Самарқанд таянч

пункти


Ўғитсиз (контрол)

245

101

175

Азот

279

129

196

Фосфор

308

166

205

Азот ва Фосфор

408

175

276

Озиқланнш шароити хосил тугила бошлашига катта таъсир кўрсатади. Масалан, азотли ўғитлар ҳосилнинг тугилишнни кечиктирса фосфорли ўғитлар, аксинча тезлаштиради. Ўзбекистон сабзавот-полиз. ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олиб борилган тажрибаларнинг бирида қуйидаги натижалар олинган.



13 - жадвал




Ўғитлар

Органик

N

P

N+P

Қовуннинг уруғи униб чиққандан то ҳосили етилгунча ўтган вақт, кун

63

54

43

43

Ўрта Осиёда полиз ўсимликлари экиладигаи ерларга 100—200 кг/га (соф модда ҳисобида) минерал ўғит­лар солинади. Ўзбекистон сабзавот-полиз ва картошка экинлари илмий текшириш институтида олинган маълумотларга қараганда, минерал ўғитлар бундан юқори дозада ишлатилса, узини оқлай олмас экан. Ерга солинадиган ўғитлар таркибидаги озиқ элементлар нисбат тупроқлар фарқига қараб белгиланади. Илгаридан ишланнб келинган бўз тупроқли ерларда азот ва фосфорни 1:1 нисбатда олиш яхши натижа беради. Ўтлоц-ботқоқ тупроқли ерларда эса бедапоя бузилгандан кейинги иккинчи йили ерга солинадиган азот ва фосфор нисбатининг 1:1,5 бўлиши мақсадга мувофиқдир.


Хашаки нўхат, вика ва бошқа ўсимликлардан кўкат ўғит (сидерат) сифатида фойдаланиш хам яхши натижа беради. Туркманистонда дуккакли экинлардан сидерат сифатида фойдаланиш айниқса яхши натижа берди (Кобитев маълумотн, 1962) 14 жадвалда курсатилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет