Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институти



бет1/6
Дата21.06.2016
өлшемі0.64 Mb.
#152684
  1   2   3   4   5   6
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тошкент архитектура-қурилиш институти
«Қурилиш материаллари ва гидравлика» кафедраси
«Қурилиш материаллари ва буюмлари» фанидан


МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

5580200-Бинолар ва иншоатлар қурилиши

5580300-Шахар қурилиши ва хўжалиги

5580500-Қурилиш материаллари ва махсулотлари технологияси

5140900-Касбий таълим (қурилиш)

5521900-Информатика ва ахборот технологияси

5340100-Иқтисодиёт (сохалар бўйича)

5340200-Менежмент (сохалар бўйича)

5580100-Архитектура

Муаллифлар: проф. Н.А.Самиғов

доц. М.К.Хасанова

доц. Ж. Зокиров

доц. Х.Комилов

Тошкент -2012

1 Мавзу : Қурилиш материалларининг асосий хоссалари.

Таянч иборалар- физик, кимёвий, механик хоссалар; мустахкамлик: сувга, совуққа чидамлилик, иссиқ. ўтказувчанлик.

Ҳар бир қурилиш материали ўзига хос физик, механик ва химик хоссаларга эга.

Материалнинг таркиби, структураси ва холатининг ўзгариши билан унинг қурилиш ва технологик хоссалари хам ўзгаради. Қурилиш материалларнинг ҳоссалари турғун бўлмай, улар физик, механик ва кимёвий жараёнлар таъсирида ўзгариб туради.

Материалларнинг синфга бўлиниши.

Қурилиш материаллари келиб чиқишига қараб табиий ва сунъий бўлади. Қурилиш материалларини техник хоссаларига кўра қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:



пластик материаллар - куч, температура ёки сув таъсирида қайта ишланиш хусусиятига эга бўлган материаллар (гил, битум, мис, қўрғошин ва х. к.)

эластик материаллар - унга таъсир этаётган куч олингандан сўнг ўз шаклига қайтадиган материаллар (резина, пўлат, ёғоч)

мурт материаллар — таъсир этаётган куч натижасида ўлчами ва шаклини ўзгартирмайди бузилиш ҳоссасига эга бўлган материаллар (шиша, чуян, ғишт ва х,.к.)

А) Мустаҳкам — гранит, темир, ёгоч

Б) Мустаҳкамлиги паст — чиғаноқтош, сомон, хом ғишт

а) қаттиқ - чуян, шиша, гранит

б) юмшоқ. - ёғоч, қўрғошин, битум

Сув, кислота, ишқор, иссиқ-совуқ хамда физик-кимёвий жараёнлар таъсирида чидамли- (клинкер, пластмассалар) ва чидамсиз (хом ғишт) материаллар;



Изоляция материаллари-иссиқлик ўтказмайдиган (минерал пахта, жун, говакли асбест буюмлар)

Товушни ютувчи-(пемза, қатламли шиша пахта, фибролит)

гидроизоляцион- (битум, рубероид, толь) электроизоляцион-(резина, чинни, мармар) хоссаларга эга бўлган материаллар.

Материалларнинг физик ва химик хоссалари.

Зичлик. Материал массасининг мутлақ, зич ҳажмига бўлган нисбати унинг зичлиги дейилади.
г/см3
m - материалнинг қуруқ холдаги массаси, г.

Va — материалнинг мутлоқ, зич холатдаги хажми, см3

Абсолют зич материалларга мисол - кварц, шиша, пўлат

Битум - 0.9 - 1.2, г/см3 Ёғоч - 1.3 - 1.6, г/см3

Гранит - 2.6 - 2.9, г/см3 Ғишт - 2.5 - 2.8, г/см3

Шағал - 2.7 - 2.9, г/см3 Бетон - 2.6 - 2.7, г/см3



Ўртача зичлик. Материал (ғоваклари ва бўшлиқлари билан) массасининг хажмига бўлган нисбатига ўртача зичлик дейилади.

г/см3 ; кгҒм3

m - материалнинг қуруқ, ҳолдаги массаси, г.

V — материалнинг мутлақ; зич ҳолатдаги хажми, см3

Гранит - 2.6, г/см3 Оғир бетон - 1.8 — 2.8, г/см3

Ғишт - 1.7 - 2.0, г/см3 Ёғоч - 0.4 - 0.6, г/см3

Ғоваклик: Материалдаги ғоваклар хажмининг шу материал тўла хажмига булган нисбати унинг говаклиги дейилади.

F-ғоваклик, %



р0 -ўртача зичлик, гр/см3

р -зичлик, гр/см3

Ғоваклик ва зичлик материалнинг асосий хоссаларини ифодаловчи кўрсаткичлардир. Бу кўрсаткичлар орқали материалнинг мустаҳкамлиги, ўртача зичлиги, намланувчанлиги, иссиклик ўтказувчанлиги, совуққа чидамлилиги ва бошқа хоссалар тўғрисида фикр юритиш мумкин Материалдаги ғовак 1-2 мм дан катта бўлса, у материалдаги бўшлиқ, дейилади.

Ғоваклик уч хил бўлади: тўла, очиқ, ёпиқ. Очиқ ғоваклик-бир бири билан туташган бўлиб сув бемалол киради.

Сув шимувчанлик. Ғовак материалнинг сув шимиш ва сувни ўзидаги бўшлиқларида ушлаб туриш хусусияти сув шимувчанлик дейилади.

Сув шимувчанлик икки хил булади:

Вазн бўйича:

Хажм бўйича:

Сув шимувчанлик материални аста секин сувга чўктириш, қайнатиш ва босим остида шимдириш усуллари билан аниқланади.

Сув ўтказувчанлик. Материалнинг босим остида ўзидан сув ўтказиши унинг сув ўтказувчанлиги дейилади. Материалнинг бу хоссаси том ёпиш, сув иншоотлари ва резервуарлар қуришда катта ахамиятга эга.

Сув ўтказувчанлик кўрсаткичи намунанинг 1 см2 юзадан 1 соат давомида ўзгармас босим остида ўтган сув миқдори билан (см3) ўлчанади.

Материалларнинг сув ўтказувчанлиги уларнинг структурасига, ғоваклигига, зичлигига ва ўртача зичлигига боғлиқ.

Совуққа чидамлилик. Материални сувга тўйинган ҳолатида музлатиб (-17 °С) яна кайта эритилганда мустаҳкамлиги 25%, массаси 5% дан ортик камаймаса, бу материал совуққа чидамли деб ҳисобланади.

Об-ҳаво таъсирига чидамлилик. Материалнинг бир неча бор (25 ва ундан кўп марта) намланиб қуритилганда унинг шакли ва мустаҳкамлиги ўзгармаса, бундай материал об-ҳаво таъсирига чидамли дейилади.

Кимёвии чидамлилик. Материалларнинг кислоталар, ишқорлар в газлар таъсирига қаршилик кўрсатиш даражаси кимёвий чидамлилик дейилади.

Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти хароратлар фарқи (t1-t2) 1°С га тенг бўлган ҳолда, қалинлиги 1 м га тенг бўлган намунанинг бир юзасидан иккинчи юзасига ўтган иссиқлик микдорига тенг ккал/м*соат*град



Иссиқлик ютувчанлик.

Q=C*m(t1-t2) ; кЖ

С- иссиклик, ютувчанлик коэффициенти

Q- иссиқлик миқдори

М- намунанинг массаси

t1-t2 температуранинг фарқи

Зарбга қаршилик. Материалнинг зарбга қаршилик кўрсатувчанлиги, стандарт намунани бузиш учун сарф этилган иш миқдори ёки хажм бирлигига сарфланган солиштирма иш билан ифодаланади.

Қаттиқлик. Материалларга ўзидан қаттиқ, жисм ботирилгандаги қаршилик кўрсатувчанлик хусусияти унинг қаттиқлиги дейилади.

Моос қаттиқлик шкаласи.

Минераллар

Кимёвий таркиби

Моос қаттиқлик кўрсаткичи

Тальк

ЗМgО*4SiO2*Н2О

1

Гипс

СаSО4*2 Н2О

2


Кальций


СаСО3

3

Эрувчан шпат


СаF2

4

Апатит


Са5 (Р04) 3*FС1

5

Ортоклаз


К2O*А12O3*6SiO2


6


Кварц


SiО2

7

Топаз


А12[SiO4] (F1ОН)2

8

Корунд


А1203


9


Олмос


С


10


Ишқаланишга қаршилик. Материални ишқалаш доирасида минг марта айлантирганда намунанинг 1см2 юзасидан йўқотган оғирлигига ишқаланиш деийлади.

Пластиклик. Материал куч таъсирида ўз шаклини ўзгартирса ва куч олинганда аввалги шаклига жуда оз муддатда қайтса бунга пластиклик дейилади. (қўрғошин, пулат, лой)

Мўртлик. Материалнинг куч таъсирида сезиларли деформацияланмаган холда бузилиб кетиши унинг мўртлиги дейилади. (шиша, чуян, бетон)

Такрорлаш саволлари- ЦМ асосий хоссалари. ЦМ хоссалари қандай омилларга боғлиқ? ЦМ нинг мустаҳкамлиги ва тузилиши орасидаги боғлиқлик.



Қўшимча адабиётлар:

1) Композиционнўе материалў: Справочник Киев, 1985 г.

2) Композиционнўе материалў: Справочник М, 1990 г.
2- Мавзу: Табиий тош материаллар.

Таянч иборалар- тоғ жинслари, отқинди, чўкинди, метаморфик тоғ жинслари; тоғ жинсларини қайта ишлаш.

Тоғ жинслари деб бир ёки бир неча минералдан ташкил топган жинсларга айтилади.

Минерал деб кимёвий таркиби бир хил, физик хоссалари бир хил бўлган табиий жинсдир.

Битта минералдан ташкил топган тоғ жинсига мономинерал, бир неча минералдан ташкил топганига полиминерал дейилади.

тоғ жинсларининг таркиб топиши ва синфларга бўлиниши .





I. отилиб чиққан- магманинг ер юзига отилиб чиққан қисми.

-чуқурдаги массив- магма ер остида катта босим остида совийди.

-Тошиб чиққан — магма ер устида атмосфера босимида совийди.

II. Чўкинди тоғ жинслари табиий "нураш" жараёнида хосил бўлган жинслардир.

-кимёвий чўкиндилар кимёвий моддаларнинг эритмасидан ва уларнинг чўкиндиларидан хосил бўлган жинслар.

-механик чўкиндилар жинсларнинг ҳаво ва сув таъсирида нураш жараёнидан хосил бўлади.

-органоген чўкиндилар органик моддаларнинг минералларини чўкишидан хосил бўлади.



  1. Метаморф тоғ жинслари отқинди ва чўкинди жинсларга юқори температура ва босим таъсир қилиши натижасида хосил бўлади.

Жинс хосил қилувчи минераллар.




Номи


Зичлиги,


каттиклиги



мустахкамлигй ,






г\см3


(Моос шк.)


МПа


1


Кварц SiO2


2.5-2.8


7


2000


2


Дала шпати










а) ортоклаз Na2О*А12О3*6Н2О


2.6-2.7


6


120-170




б)плаглоклаз К2О*А12О3*6Н2О


2.65-2.75


6,5


120-170


3


Слюдалар










а) биотит


2,7-3,1


2,5






б) мусковит


2,7-3,1


2,5




4


Калций, СаСОз


2,6-2,78


3


10-150


5


Магнезит, МgСО3


2,7-3,0


4




6


Доломит , СаСО3*МgСО3


2,8-2,9


3,5-4




7


Гипс , СаSО4*2НО


2,5-2,8


2




8


Ангедрид , Са8О4


2,6-2,8


2




9


Каолинит , А12О3


2,5-2,6


1-2




Такрорлаш саволлари-отқинди, чўкинди, метаморфик тоғ жинслари нима? Тоғ жинслари хосил бўлиши. Тоғ жинслари ишлатилиши.

Қўшимча адабиётлар:

1) Короновский Н. , Основў геологии , М. 1991 г.

2) Толстой М., Геология с основами минералогии , М. 1991 г.
3- Мавзу: Сопол материаллар ва буюмлар.

Таянч иборалар- Гилтупроқ, куйдириш сопол, деворбоп сополлар, ғишт, плиталар.

Хом ашёси

Сопол буюмлар олишда асосий хом ашё сифатида каолин, гилтупроқларни ўзи ва қўшимчалар билан ишлатилади.

Каолинлар — асосан А12О3*28Ю2*2Н2О минералдан иборат. Ўлчамлари 0.01 мм дан кичик. Пиширилганда оқ, рангини сақлаб қолади.

Гилтупроқларминерал таркиби хар хил бўлади, хар хил минерал ва органик аралашмалар билан ифлосланган бўлиши мумкин. Гилтупроқ (улчамлари 0.005 мм дан кичик) асосан каолинит ва унга турдош бўлган минераллар монтмориллонит Аl2Оз*4SiO2*nН2О ва галлузит А12Оз*28Ю2*4Н2О дан иборат.

Бентонитлар-ўта майда тупроқ жинси бўлиб асосан монтмориллонитдан иборат. Бунда ўлчами 0.001 мм дан кичик заррачалар миқдори 85-90% ни ташкил қилади.
Сопол буюмларнинг асосий хоссалари.
Ғоваклик. Сопол буюмнинг сирланган қисми ғоваклиги одатда 10-40% бўлади. Деворбоб буюмларни зичлигини камайтириш учун ғовакли ғишт ва сопол тошлар олинади.

Сув шимувчанлик. Сопол буюмнинг сирланган қисмини ғоваклигига мос тушади. Ғовак сопол буюмлар: WП1 = 6-20%; Wv = 12-40%

Зич сопол буюмлар: WП1 = 1-5%; Wv = 2-10%



Мустахкамлиги. Бу асосан сопол буюмнинг сирланган қисми структурасига, ғоваклигига, ёрикларининг сонига боғлиқ. Сопол буюмларнинг (масалан ғиштни) маркаси унинг сиқилишга бўлган мустахкамлик чегараси билан белгиланади.

Деворбоб сопол буюмлар

Деворбоб сопол буюмлар қурилишда ишлатиладиган деворбоб буюмларнинг 50% ни ташкил этади. Зичлиги бўйича сопол деворбоб буюмлар ( ғишт, сопол тош) 3 қисмга бўлинади:

1 — Эффектов — зичлиги 1400-1450 кгҒм3 дан кўп эмас, иссқни яхши ушлаб тура оладиган.

2 — Шартли эффектив- 1450-1600 кг/м3

3 — Оддий — 1600 кг/м3 дан катта.

Оддий пишиқ ғиштнинг ўлчамлари 250x120x65 мм бўлиб, қирралари тўғри, аниқ, юзаси силлиқ ва текис бўлиши керак. Томонлари 3 мм гача фарқ қилиши мумкин.

Модулли ғиштлар ўлчамлари 250x120x88 мм ва думалоқ ёки турбурчак ғовакли бўлади (бир дона ғиштнинг оғирлиги 4 кг дан ошмаслиги).

Мустаҳкамлигига қараб ғишт қуйидаги маркаларга бўлинади: 75; 100; 125; 150; 200; 250; 300. Зич пишиқ, ғиштни ўртача зичлиги 1600-1900 кгҒм3 . Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0.7-0.82 Вт/(м * °С ).

Ғиштнинг маркаси 150 дан юқори бўлса уни сув шимувчанлиги 6% дан кам бўлмаслиги керак, бошка маркали ғиштларда эса 8% дан кам эмас.

Такрорлаш саволлари-Сополни пишириш технологияси. Ғиштнинг асосий хоссалари. Эффектив сопол қурилиш материаллари.


Қушимча адабиётлар:

1) Кешляк Л. и др. Производство изделий строительной керамики. М. 1985г.

2) Горшков В. и др. Физическая химия силикатов. М. 1988 г.
4- Мавзу: Шиша материаллар ва буюмлар.
Таянч иборалар- шиша, пишириш, қолиплаш, мустахкамлик, ситаллар замонавий шиша материаллар.

Шишани синфларга бўлиниши.

1. Химик таркибига караб:

а) оксидли-силикат шиша, кварцли шиша, боратли шиша,
фосфатли шиша

б) киглородсиз-хлорли, нитратли

2. Ишлатилиш жойига қараб: қурилиш шишаси, меъморчилик (безатиш), техник (атом саноатида, оптикада, тобланган, кўпқатламли), шишатола, шиша идишлар.

Хом ашёси.

Шиша олишда асосий хом ашё сифатида оддий кварц қум, охактош, сода ва сульфат натрий ишлатилади.

Шиша олишда шихтага сода, сульфат натрий, поташ қўшишдан мақсад, улар шишани пишириш (эритиш) температурасини пасайтиради ва шиша хосил бўлишини тезлаштиради


Эритиш.

Қурилиш шишалари шиша пишириш хумдонларида 1500°С температурагача қиздириб олинади. Эриш пайтида 800-900 °С га етганда силикат хосил бўлиш жараёни бўлади.

1150-1200 °С га етганда масса шаффоф бўлади, лекин таркибида хали кўп хаво пуфакчалари бўлади. 1400-1500 °С га етганда хаво чиқиши тўхтайди ва масса бир таркибли бўлади. Эритма 200-300 °С ларга совитилиб шаклга келтирилади.

Силикат қурилиш шишаси қуйидагича химик таркибга эга (масса буйича)

SiO2-71-73% ; Nа2О-13-15% ; СаО -8-10.5%

МgО-1-4% ; А12ОЗ-0.5-1% ; Fе2О3-0.1%

К2О-1% гача ; SO3-0.3-0.7%

Шишанинг асосий хоссалари.

Ойнабоп шишанинг зичлиги 2,5 гр/см3.

Шиша ўзидан сув ва хаво ўтказмайди, товушни яхши ўтказади.

Шишани 100 °С да 0,4-0,82 Вт/(м* °С)

Шишага механик ишлов бериш мумкин

-арралаш (қиррали олмос билан қопланган арра билан )

-силлиқлаш, олмос билан кесиш, шлифовка қилиш, полировка -қилиш уни 800-1000 °С да қолипга қуйиш, лист, труба, тола олиш, сварка қилиш мумкин.

Назарий жихатдан чўзилишга мустахкамлиги жуда юқори 6500-8000 МПа, лекин структурасида микродеффектлар бўлгани учун хақиқий чўзилишга мустахкамлиги 30-90 МПа. Сиқилишга мустахкамлиги 700-1000 МПа. Шиша мўрт бўлиб, қаттиқлиги 5-7 атрофида.

Шишанинг турлари.

Дераза ойналари: улар уч навда ва 6 хил қалинликда ишлаб чиқилади: 2 ; 2,5 ; 3 ; 4 ; 5 ; 6

Ойналарни эни 250-1600 мм узунлиги 250-2200 мм. 1 м2 ойнанинг вазни 2-5 кг.

Бошқа турларини алохида қирқиш зарур.
Ситаллар

Шиша эритмасининг қисман ёки обдон кристалланиши натижасида ситаллар хосил бўлади. Ситаллар юқори мустахкам (500 МПа) ва агрессив мухитга чидамли, хамда буюмларни электр токидан мухофазалашда катта ахамиятга эга материал.

Ташқи кўринишга кўра ситаллар қўнғир, жигарранг, кулранг, рангсиз ва ялтироқ бўлади.

Ситаллар олиш технологияси шишани олиш технологиясига ўхшашдир, аммо бунда шиша эритмасига унинг тез кристалланиши учун катализаторлар (фторидлар, титан, литий, цирконий ва фосфатлар) қушилади.

Ситалларни структураси буйича "микробетон"га ўхшатишади-кристаллар-тўлдиргич, шиша эса боғловчи материал.

Такрорлаш саволлари-шиша хом ашёси. Шиша пишириш ва уларнинг турлари. Асосий хоссалари. Ситаллар.
Қушимча адабиётлар:

1) Клиндт Л. и др. Стекло в строительсве. пер. с нем. яз. М. 1981г.

2) Лясин В. и др. Новўе облицовочнўе материалў на основе стекла, М. 1987г.
5- Мавзу: Минерал боғловчи материаллар.

Таянч иборалар-охак, гипс, гил тупроқ, клинкер, цемент, цемент тоши, мустахдамлик: сувга, совукда чидамлилик, цемент коррозияси. Боғловчи материаллар 3 га бўлинади:

-хавоий боғловчи матераллар

-гидравлик боғловчилар

-автоклавда кртадиган боғловчилар

Хавоий боғловчи материаллар хавода қотади ва ўз мустахкамлигини фақат хавода ошириб боради. Улар 4 синфга бўлинади:

1-охак боғловчи материаллар (СаО)

2-магнезиал б.м. (М§О)

3-гипс б.м. (Са8О4*0.5Н2О)

4-суюқ шиша
Гидравлик б.м. хам хавода хам сувда қотиб ўз мустахкамлигини хавода хам сувда хам (сувда яхшироқ.) ошириб боради. Булар 3 группага бўлинади.

-портландцемент ва унинг турлари

-алюминат цементлар

-гидравлик охак ва роман цемент

Автоклавда қотадиган б.м.- автоклавда яъни юқори босим ва юқори температурада қотади. Буларга:

-охак-кремнизёмли

-охак-кулли

-охак-шлакли



Хавоий охак.

Хом ашё. Охак таркибида 8% гача тупроқ бўлган Са ва Мg ли карбонатлар-бор, охактош, доломитлашган ва мергелли охактошни пишириб олинади.

Охактош таркибида:

СаСОЗ - 85% дан ортиқ,

МgСОЗ -7% гача

Гилтупроқ, 8% гача.

Охак қуйидаги синфларга бўлинади;

А) МgО миқдорига қfраб:

а) кальцийли - МgО миқдори 5% дан кам

б) магнезиалли- МgО микдори 5-20%

в) доломитли - МgО микдори 20-40% Б) Ташқи кsринишига қараб:

а) бўлак-бўлак

б) туйилган (кукун)

в) охак-пушонка (0.6 цисм сув) сўндирилмаган кукун

г) охак — хамири (2 цисм сув) В) Суниш тезлигига қараб:

а) тез сунувчи (8 минутгача)

б) ўртача сунувчи (25 минутгача)

в) секин сунувчи (25 минутдан кўп)



Ишлаб чиқариш

Охак асосан хумдонларда (ё шахтали ё айланма) пишириб олинади.



Охакни сўндириш ва уни туйиш.



Охакнинг хоссалари Охак 3 навга бўлинади:



Кўрсаткичлар

Нав

I


II


III


Актив СаОҚМgО миқдорида, % дан кам эмас


90


80


70


Сўнмаган заррачалар миқдори, % дан кўп эмас


7


10


12

Ўртача зичлиги

50% сувли охак хамири-р0 =1400 кг/м3

кукун охакники - р0 = 500 кг/м3 охак пушонка - р0 = 600 кг/м3

Охакнинг афзал томонлари:

-жуда яхши пластиклиги

-яхши сув ушлаб туриш хусусияти Камчилиги — сувга чидамсизлиги.

Ишлатилиш жойлари: мураккаб қурилиш қоришмалари, силикат буюмлар (ғишт, блок, бетон) олишда, бўёққа қўшиш.

Гипс богловчи материали.

Хом ашё. гипс тоши-СаSО4*2Н2О (оқ, қp2,2 г/см3, қаттиқлиги 2) ангидрид — СаSO4

Олиниши. СаSО4*2Н2О ; СаSО4*0.5Н2О + 1.5Н2О

Гипс тоши (160-180°С) гипс

Қурилиш гипси уч хил усулда ишлаб чиқарилади:

1) гипс тоши майдалаб туйилади ва пиширилади;

2) гипс тошини майдалаб, пишириб, сўнг туйилади;

3) гипс тошини майдалаб, юқори босимли сув буғида ишланади ва қуритиб туйилади.

Гипс олиниш температурасига қараб 2 га бўлинади:

-паст температурада пиширилган;

-юқри температурада пиширилган.

Паст температуралиги 110-160°С пишириб олинади.

Бу турдаги гипсга: қурилиш, қолипбоп, юқори мустахкамликка эга гипслар киради.

1) Қурилиш гипси-асосан -модификацияли СаSО4*0.5Н2О дан иборат.

2) Цолипбоп гипс-хам -СаSО4*0.5Н2О дан иборат фақат таркибида қўшимчалар (примес) бўлмайди, нозик қилиб туйилади.

3) Юқори мустахкамли гипс — усти ёпиқ қозонларда босим остида буғ таъсирида олинади, у асосан  СаSО4*0.5Н2О дан иборат, сувни х,ам талаб қилади.

Юқори температурада пишириб олинган гипс.600-900°С да олинган, у асосан ангидрид СаSО4 дан иборат. (Секин -қотади, сувга чидамлироқ)

Гипснинг афзал томонлари:

- тез қотиши, тез жипсланиши, ўртача зичлигининг кичиклиги, ёнмаслиги.

Камчилиги: кичик мустахкамлилиги, сувга чидамсизроқлиги

Гипснинг қотиши

Гипс қуйидагича қотади:

СаSО4 * 0.5Н2О Қ 1.5 Н2О - СаSО4 * 2Н2О

Гипс назарий жихдтдан қотиши учун sз массасига нисбатан 18,6% сув талаб қилади. Лекин аслида 60-80% (юқори Rсжли-30-40%)

Майдалик даражасига қараб 3 га бўлинади:

1 - қўпол майдаланган - элакда қолган қолдик. 30%

2 - ўртача майдаланган - 15 % дан кўп эмас

3 - нозик майдаланган - 2% дан куп эмас

Элакнинг номери №0,2

Қотиш муддатига қараб 3 га бўлинади:




Қотиш тезлигига


Белгила

Цотишининг


қараб, номи




бошланиши


туташи


Тез қотувчан

Ўртача қотувчан Секин қотувчан




А

Б

В




2 мин. Кам эмас

6 мин кам эмас

30 мин кам эмас


15 мин кўп эмас

30 мин кўп эмас норма йўқ





Маркасини аниқлаш

Нормал қуюкликдаги гипс бўтқасидан 40x40x160 мм ли балка тайёрлаймиз. 20 минут формада-формадан чиқариб 2 соат ҳавода сақланади. Олдин эгилишга кейин сиқилишга мустахкамлик аниқланади. Чиққан натижасига қараб маркаси белгиланади.



Марка

Rсиқ МПа

дан кам эмас


Rэг, МПа

дан кам эмас

Г-2


2


1,2


Г-3


3


1,8


Г- 4


4


2


Г 5


5


2,5


Г-6


6


3


Г-7


7


3,5


Г- 10


10


4,5


Г-13


13


5,5


Г-16


16


6


Г-19


19


6,5


Г-22


22


7


Г-25


25


8

Гипсни маркировкалаш: Г-5-А-II

Гипсдан-сувоқ, ишлари учун қоришма, қуруқ, сувоқ, юпқа деворбоп плиталар ва ГЦПВ олинади.

Эрувчан шиша. -натрий силикат На2О*nSiO2 ёки калий силикатдан К2О*nSiO2. ташкил топган. Ҳавода қотадиган боғовчи эрувчан шиша махсус хумдонларда сода аралашган тоза кварц қумини натрий сульфат ёки поташ билан қориштириб 1300-1400 °С хароратда пишириб олинади.

Магнезиал боғловчилар.

Хом ашё - магнезит (каустик магнезит) ва дололит (каустик доломит)



МgСО3; СаСО3*МgСО3

Каустик магнезит оддий сувда қотмайди. Уни хлорли магний МgСl2*Н2О эритмаси билан қoриштирганда Мg(ОН)2 ва ЗМgО*МgСl2 ларни хосил қилиб, аста секин қота бошлайди. Қуюкланиш даврининг бошланиши 40 минутдан кейин, охири 8 соатгача.


ГИДРАВЛИК БОҒЛОВЧИ МАТЕРИАЛЛАР

Гидравлик охак

Таркибида 8 дан 20% гача тупроқ, бўлган мергелли охактошни 400-1100°С пишириб гидравлик охак олинади.

Гидравлик охакнинг зичлиги 2,2-3,0 г/см3, ўртача зичлиги 500-800г/см3

Гидравлик охак секин қотади: Бошланиши 0,5-2 соат, тугаши 8-16 соат.



Ишлатилиш жойи

-ғишт териш учун қоришма

-харсанг тош териш учун қоришма

-сувок. учун крришма

-паст маркали бетонлар. Романцемент

Таркибида 25% ва ундан кўп тупроқ, бўлган мергелли охактош ёки мергелни 900°С да қизздириб олинади.

Романцемент таркибида боғланмаган СаО деярли бўлмайди, бўлса хам 2-3% атрофида бўлади.

Романцемент 3 маркада ишлаб чиқарилади (МПа) 2,5;5;10. Хажми ўзгариши бўйича текис бўлиб талабга жавоб бериши керак.

Ундан-қурилиш қоришмаси, бетон, бетон буюмлар олинади.
портландцемент

Умумий тушунчалар

Таркибида (70-80%) кўп миқдорда силикат кальций бўлган боғловчи материал портландцемент дейилади.

Сифатли цемент олиш учун клинкерни кимёвий таркиби аниқ бир меъёрда бўлиши керак.




СаО-63-66%

95-97% цемент олишда асосий оксидлар

SiO2 -21-24%

Al2O3-4-8%

Fe2O3-2-4%

Яна оз микдорда МSО; 8О3; Nа2О; К2О; ТЮ2; Сг2О3; Р2О5 учраши мумкин.



Клинкернинг минералогик таркиби

ЗСаО* SiO2 -уч кальцийли силикат -С3S-алит 45-60%

2СаО* SiO2 -икки кальцийли силикат-С2S-белит 15-30%

ЗСаО*А12О3 -уч кальцийли алюминат-С3А-целит 5-15%

4СаО*А12О3*Ре2О3 -тўрт кальцийли алюмоферритАР-целит 19-20%

Цементда боғланмаган СаО миқдори 0,5% дан боғланмаган МgО миқдори 5% дан ошмаслиги керак, акс холда хажми ўзгариши нотекис бўлади.



Пишириш. Хом ашёни пиширишда энг асосий эффектив ёкилғи-табиий газдир. (Яъни кул қолдирмайдиган, кўп иссиқлик чиқарадиган, арзон). Мазут ва кўмир ишлатиш тобора камайиб бормоқда. Цемент нархининг 26% ёқилғи учун сарфланади. Шунинг учун заводларда ёкилғига катта эътибор берилади.

Цемент ишлаб чиқариш мураккаб технологии жараёндир:

а) хом ашёни карьер дан қазиб олиш ва заводга келтириш (охактош, тупроқ);

б) хом ашё аралашмасини тайёрлаш;

в) пишириш - клинкер олиш;

г) гипс қўшиб клинкерни туйиш- цемент олиш ;

д) тайёр махсулотни силосларда сақлаш;

Цемент уч хил усулда олинади: қуруқ, хўл, аралаш.

Айланма печларда пишириш:

Уччала усулда хам пишириш асосан айланма печларда олиб борилади.

Печнинг узунлиги 95-185-230 м

Диаметри - 5-7 м

бир суткада 3000 т. Цемент олиш мумкин

Печ минутига 1-2 марта айланади. Печнинг оғиш бурчаги - 1°

Айланма печда бўладиган физик-химик жараёнлар:

I. қуритиш зонаси - 70-200°С намнинг парланиши

II. иситиш зонаси 200-700°С-органик моддалар ёнади, гилтупроқдан 450-500°С да кимёвий боғланган сув чиқиб кетади. Аl2Оз*2SiO2*2Н2О А12Оз + 2SiO2 + 2Н2О (хўл усулда печни 50-60% ини эгаллайди)

III. декорбанизация-700-1100°С-(печнинг 20-30%ини эгаллайди) бу лоттада охактотп ажралади.

СаСО3 СаОҚСО2 Гилтупроқ, оксидларга ажралади: SiO2; Аl2O3; Fе2О3



IV. Экзотермик реакциялар зонаси-1100-1250°С боғланмаган оксидлар бирикиб минераллар хосил бsлади. Бу зонада иссиқ чиқади ва минерал температураси 150-200°С га кўтарилиб кетади. Печнинг 5-7% ни ташкил этади.

2СаО + SiO2 = 2СаО*SiO2

ЗСаО + А12О3 = ЗСаО*А12О3

4СаО + А12О3 + Fе2О3 = 4СаО*А12О3*Fе2О3


V. Пишиш зонаси-1300-1450-1300°С материал қисман эрийди ва 2СаО*SiO2 билан СаО бирикиб янги асосий минерал хосил бўлади. (10-15% узунликда).

2СаО*SiO2 + СаО = ЗСаО*SiO2



VI. Совутиш зонаси-1300- 1000°С структура ва таркиби тулиқ. хосил бўлади.

Печдан чиққан клинкер тўқ кул ранг, кўкишроқ кул рангли майда тошсимон бўлади. Клинкер 1000°С дан 100-200°С гача совутилади ва 1-2 хафта сақланади.

Тўйиш (помол) Шарли тегирмонларда тўйилади.

3,95x11 м - соатига 100 тонна.

4,6x16,4 м - соатига 135 тонна.

Тўйиш вақтида клинкерга 3-5% гипс қўшилади. Темир бетон банкалар силосларга жўнатилади. D = 8-15 м, h = 25-30 м , V=4000-10000 тонна цемент. Силосларда сақлашдан мақсад: - цементни совутиш, боғланмаган СаО ни сўндириш.

Цементнинг қотиш назарияси.

Михаэлис, Байков назариясига биноан цемент қотиш вақтида 3 та жараён рўй беради

1. Эриш; 2 Коллоид холатга ўтиш; 3 Кристалл холатга ўтиш.

1). Бу ерда цемент заррачалари сувда эрийди.

2). Субмикрокристаллар хосил бўлиб ўзаро жипслашиб коллоид холатга ўтади.

3) Сувда эримайдиган кристалл - минераллар хосил бўлади. Цемент қотиш вақтида қуйидаги реакциялар бўлади:

ЗСаО*SiO2+nН2О = 2СаО*SiO2*(n-1)Н2О+Са(ОН)2

2СаО*SiO2+nН2О = 2СаО*SiО2*nН2О

ЗСаО*А103+6Н2О = ЗСаО*А12О3*6Н2О

4СаО*А12О3*Fе2О3+nН2О = ЗСаО*А12О3*6Н2О+СаО*Fе2О3*Н2О



Портландцемент хоссалари.

1. Зичлиги р - 3,0-3,2 г+см3

2. Ўртача зичлиги р0 =900-1600 кг/м3

3. Сирт юзаси S=2000-3000 см2/г S=2000-3000 см2/г

4. Минераллар реакцияга киришганда ўзидан иссиқлик чиқаради.

С3А-260 кал/г

C4AF-136 калг/г

С3S-160 кал/г

С2S-84 калг/г

5. Майдалик даражаси. Элакнинг №008 (тўрнинг ўлчами 0,08 мм) бўлганда қолган қолдиқ. 15% дан ошмаслиги керак.

6. Нормаль қуюқлиги. Одатда п.ц.лар Н+қ24--28%. Олинган сув миқдори шундай бўлиши керакки, ундан тайёрланган цемент бўтқасига Вика асбобининг пестиги ботирилганда пестиги халқа остига 5-7 мм етмаслиги керак.

7. Қотиш муддати-бошланиши 45 минутдан олдин эмас- тугаши 10 соатдан кўп эмас.

8. Хажмининг бир текисда ўзгариши.

Нотекис ўзгаришга сабаб-боғланган СаО билан МgО миқдорининг 5% дан ошиб кетиши.

Тайёрлаган кулчалар 24 соатдан кейин 3 соат сув буғида буғланади.

9. Активлиги ва маркаси.

Яримта балочкани хақиқий сиқилишга бўлган мустахкамлик чегарасига активлик дейилади. Активлигига қараб цементнинг 4 та маркаси бўлади: 400, 500, 550, 600.

Маркасини аниқлаш учун: массаси бўйича 1:3 нисбатда цемент: қум ва C/Ц нисбати 0,4 ли қоришма тайёрланади. Силкитиш столида конус ёйилмаси 106-115 мм бўлиши керак. 1 сутка давомида формада ҳавода (t = 20±2o,W = 60±3°) ва 27 сутка сувда ўзи (t қ 20±2°,Wқ100%)

10. Маҳсус ҳоссалари: Совуққа чидамлилиги, узоқ муддат хизмат қилиши, атмосферага чидамлилиги, сув-хаво-газ ўтқазмаслиги ва ҳ.к.



Цемент тошининг емирилиши (коррозияси)

Ноқулай мухитда цемент тошини бузилиб нурашига- емирилиш дейилади. Уч хилда бўлади.

1. Уқаланиши. 2. Кислота ва углекислота таъсирида. 3. Сульфатли емирилиш.

1- биринчи типдаги емирилишда цемент тошидаги Са(ОН)2 сув таъсирида ювилиб чиқиб кетади.

- С3S+nН2О 2СаО*SiO2*(n-1)Н2О+Са(ОН)2 .ювилиб, чиқиб кетади.

2- Минералли сувлар таъсирида рўй беради. Бунда Са(ОН)2 тузлар билан ёки сувдаги СО2 билан бирикиб сувда эрийдиган модда хосил қилади. У эса сувда ювилиб, чиқиб кетади.

А) Са(ОН)2+2НСl = СаС12+2Н2О

Б) Са(ОН)2+МgSO4Қ2Н20 = СаSО4*2Н2О+Мg(ОН)2

В) Са(ОН)2+МgС12 = СаС12+Мg(ОН)2

3- Бунда цемент минералларига сувдаги сульфат тузлари СаSО4 , МgSО4 таъсир этади.

А) С3А+6Н2О = С3АН6

Б) С3АF+nН2О = С3АН6+СаО*Fе2О3(n-6)Н2О

В) С3АН6+ЗСаSО4+25Н2О = ЗСаО*А12О3*ЗСаSО4*ЗlH2О цемент

бацилласи (ҳажми 4,5 марта катта) Цементнинг махсус турлари.



1. Тез қoтувчан (БТЦ)

Бу цемент 1-3 кун тез қотиши билан фарк, қилади. Мустахкамлик бир кундан кейин 20 МПа, 3 кундан кейин 30 МПа га кўтарилади.

М400 ва М500 маркали цементлар чиқарилади. Минерологик таркиби қуйидагичадир С3S ва С3А 60-65%

Солиштирма юзи 3500-4500 см2/г бўлади.


2. Ўта тез қотувчан (ОБТЦ)

М600 маркали цемент 1 суткада 20-25 МПа, 3 суткада 40 МПа мустаҳкамликни олади. Бундай ўта тез қотишига сабаб, С3S 65-68% ва С3А ни 8% гача бўлиши ва солиштирма юзасини 4000-5000 см2/г лигидир. М500-М600 маркали бу цементни ишлатиб 15-20% цемент иктисод қилинади.


3. Сульфат тузлар эритмасига чидамли П/Ц

Бу цемент таркибида С3S 50% дан ошмаслиги керак, С3А эса 5% дан, С3А+С4АF йиғиндиси 22% дан ошмаслиги керак..



4. Пуццолан П/Ц. МЗОО, М400

Бу цементни олишда П/Ц клинкерига 25-40% актив минерал қўшимчалар ва гипсни бирга қўшиб обдон тўйилади.

С3А —8% гача, М О-5% гача бўлади.
5. Оқ. цемент М400, М500

"Тоза" охактош, кварц қуми ва каолинни (ранг берадиган оксидлар, темир, марганец, хром) энг кам бўлган хом ашёдан пишириб олинади. Ёқилғи сифатида ўзидан кул қолдирмайдиган ва клинкерни ифлос қилмайдиган — газ, мазут ишлатилади.

Бу цемент асосан безак ишларида ишлатилади. Асосий ҳоссаси-оқлик даражаси: I, II, III даражали.
6. Рангли цементлар.

Оқ П/Ц клинкери билан минерал бўёқларни (пигментларни) бирга қўшиб туйиш йўли билан рангли цементлар олинади.

Охра (сариқ.), сурик (қизил), марганец (жигар ранг), ультрамарин (ҳаво ранг), хром оксид (кўкиш-сарик,).
7. Шлакли портландцемент.

Портландцемент клинкери билан донадор домна шлаги бирга тегирмонда туйиб ёки иккаласини алоҳида туйиб аралаштириш йўли билан олинади.

Цементдаги шлак миқдори цемент вазнидан 21-60% бўлади. 10-15% миқдордаги актив минерал қўшимча билан алмаштириш мумкин. М200, 300, 400, 500.

Қуюқлашиш бошланиши 45 минутдан кейин, охири 12 соатгача.

8. Гипсцементли пуццолан боғловчи материал .

гипс - 50-70%

п/цемент — 15-25%

актив қўшимча — 10-25% (SiO2)диотомит, трепел, опока.


9. Кенгаядиган цемент МЗОО, 400, 500

Портландцемент клинкери (58-63%), гилтупроқли шлак 5-7%, гипс 7-10%, донали домна шлаги ёки актив минерал қўшимча 23-28% ҳаммаси қўшиб туйиб олинади.

Уни қуюқлашиш даври 10 мин кейин бошланади., қотиши 4 соатгача.

Унинг сувдаги чизикли кенгайиши 0.1% га тенг, қуруқликда 3% га тенг.

Такрорлаш саволлари- Ҳавойи боғловчилар технологияси. Цемент технологияси. Минерал боғловчиларнинг асосий ҳоссалари ва ишлатилиши.

Қўшимча адабиётлар:

1) Волженский А.В. Минеральнўе вяжуҳие веҳества, М. 1986г.

2) Ферронская А.В. Долговечность гипсовўх материалов, изделий и конструкций, М. 1984г.

3) Рояк С.М, Рояк Г.С. Специальнўе цементў. М. 1989г.

4) Волженский А.В. и др. Применение зол и топливнўх шлаков в производстве строительнўх материалов. М. 1984г.
6- МАВЗУ: БЕТОНЛАР (8 СОАТ)
Таянч иборалар-Майда ва йирик тўлдирувчилар. Бетон. Енгил бетон. Темирбетон. Арматураси аввалдан тарангланган темирбетон.

Умумий тушунчалар.

Маълум миқдорда ўлчаб олинган боғловчи модда, майда ва йирик тўлдирғичлар ва сув аралашмасидан ташкил топган қоришманинг аста-секин қотиши натижасида хосил бўлган сунъий тошлар бетон дейилади.

Боғловчи моддалар ва сув актив ташкил этувчилардир. Улар ўзаро химиявий реакцияга киришиб тўлдирғич доначаларини жипслаштириб турувчи цемент тошини хосил қилади.

Тўлдирғичлар (қум, тош, шағал, чақиқ тош) кўпинча сув ва цемент билан химиявий боғланмайди. Улар асосан бетоннинг каркасини ташкил килади. Цемент қотиши натижасида хосил бўладиган торайишни бетонда камайтиради.

Енгил бетонларда ғовакли тўлдирғичлар бетонларни ўртача зичлигини ва иссиқлик ўтказувчанлигини камайтиради.

Бетонларни синфларга бўлиниши.

Бетонлар асосан ўртача зичлигига, тўлдирғич турларига ва бетон структурасига қараб синфларга бўлинади.

Ўртача зичлигига қараб бетонлар беш турга бўлинади:

1. Жуда оғир бетонлар- р0 >2600кг/м3. Тўлдирғичлар — пўлат қириғи, баритли бетон, магнезит, чўян майдаси

2. Оғир (оддий) бетон- р0 =2100-2600 кг/м3. Тўлдирғичлар — зич тоғ жинслари — кварц қуми, кварцли шағал, чақиқ тош.

3. Енгиллаштирилган бетон- р0 =1800-2000 кг/мЗ. Тўлдирғичлар ғишт майдаси, ёки кўп ғовакли бетон.

4. Енгил бетонлар- р0 =1200-1800 кг/мЗ. Тўлдирғичлар —енгил ғовакли (шлак, пемза, туф) ёки кўп ғовакли бетонлар.

5. Ўта енгид бетонлар- р0 <1200 кг/мЗ. Тўлдирғичлар — кўпикли бетон, газли бетон.

Боғловчи минерал турига қараб бетонлар:

Цементли;

цемент-полимерли;

гипсли;


силикатли (охак асосида);

шлакишқорли;

асфальт (битум,қатрон асосида);

полимерли бетонларга бўлинади;

Ишлатилишига қараб бетонлар:

оддий-темир бетон буюмини олиш учун;

гидротехник-туронлар, шлюзлар, канал четлари қоплаш учун;

бино деворлари учун;

томга ёпиладиган енгил т/б буюмлар учун;

иссиқдан мухофаза қиладиган ўта енгил бетонлар;

пол, йўлка, йўл, аэродромларни қоплаш учун;

махсус бетонлар; бетон учун керакли материаллар.




А) бетон учун цементни танлаш.Бетон маркаси:

М100

М200

М250

М300

М400

М500

М600 ва юқори

Цемент маркаси;

300

300-400

400

400-500

500-600

600

600

б) бетон учун тўлдирғичлар.



Қум. Тоғ жинсларини нурашидан ҳосил бўлган сочма массага қум дейилади (0.14-5мм гача). Табиий қумлар жойлашишига қараб: дарё, денгиз ва тор қумларига бўлинади.

Оддий бетон учун ишлатиладиган қум қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

-0,14мм ли элакдан ўтган қум миқдори 10% дан ошмаслиги керак.

-Чанг, тупрок миқдори 3% дан ошмаслиги керак (ювиш йўли билан аниқланади).

-қумни йирик-майдалигини элакда элаш билан аниқланади. Бунда элаклар системаси 5; 2.5; 1.25; 1.63; 0.315; 0.14 мм дан иборат бўлади. 10 мм дан кўпи рухсат берилмайди. 5-10 мм 5% дан ошмаслиги керак.

Қум турлари

Йириклик модули

0.63мм ли элакдан қолган тўла қолдиқ, %

Йирик

Ўртача


Майда

3,5-2,5

2,5-2


2-1,5

50-75

35-50


20-35

қумнинг ўртача зичлиги — 1450-1550 кг/м3

қумнинг зичлиги — 2.5 г/см3

қумнинг намлиги 5-7% бўлганда энг катта хажмни эгаллайди, намлик ошса ёки камайса эгаллаган хажми камаяди.

Йирик тўлдирғичлар. Шағал, чақиқ, тош.

Келиб чиқишига кўра- тоғ дарё ва денгиз шағали бўлади. Япалоқ ва игнасимон 15% дан куп бўлмаслиги керак. (1 томони қолган икки томонидан 3 марта катта бўлса игнасимон, тескариси япалоқсимон) Шағал донаси йирик-майдалигига қараб:

Жуда майда 5-10 мм

Майда 5-20 мм

Ўртача 20-40 мм

Йирик 40-70 мм

Жуда йирик 70-150 мм
Бетон қоришмасининг хоссалари ва бетоннинг структураси.

Бетон қоришмаси мураккаб кўп компонентли система бўлиб, у боғловчи материалнинг заррачаларидан, янги хосил бўлган минераллардан (сув билан боғловчини реакцияси натижасида) тўлдирғичлардан, сув, баъзи вақтларда кўшилган қўшимчадан, киритилган хаводан иборат бўлади.

Бетоннинг хоссаларига асосан цемент буткасини микдори ва сифати таъсир этади, чунки факат цемент буткаси дисперс (майда) система хисобланади.

Маълум структура хосил қилган системани механик куч таъсир этганда реологик хоссаларини ўзгартириш ва куч таъсири тўхтатилганда яна ўз холатига қайтиш хусусиятига тиксотропия дейилади.

Бетон техгологиясида бу хосса кенг фойдаланилади- яъни бикр, қуюқ, бетон қоришмасидан буюмни қолипда олиш вақтида силкитиб олинади.

Буюм ва кострукцияларда бетоннинг сифати юқори бўлиши учун, яхши ишлов бериш учун бетон қоришмасини жойлаштириш шартига туғри келадиган қуюқлиги (консистенция) бўлиши керак.

Одатда қуюк,-суюқлигини аниқлаш учун жойлашувчанлик ёки бикрлик билан белгиланади.

Бетон қоришмасининг жойлашувчанлигини аниқлаш учун, яъни бетон қоришмасини ўз оғирлиги билан ёйилиши ва сочилиб кетиши учун стандарт конус дан фойдаланилади. (ГОСТ 10181-81)

Бетонни жойлашувчанлиги қуйдаги омилларга боғлик,:

- сув миқдори (асосий омил);

- цемент бутқасини миқдори ;

- цементни нормал қуюқлиги;

- тўлдирғичларни йириклиги;

- қўшимчалар;

- цемент тури, тулдирғичларни тури
Бетон қоришмасини қуюқ-суюқлиги, шу бетондан олинадиган буюмнинг ўлчамларга, арматурани кам-кўплигига, қолипга қуйиш усулига, зичлаштиришга қараб лойиҳа талабида берилади.

Олинаётган буюм мураккаб, серарматура бўлса ишлатиладиган бетон қоришмаси суюқроқ қилиб танланади.

Вакт ўтиши билан цемент билан сувни кимёвий бирикиши натижасида бетон қоришмасини жойлашувчанлиги аста-секин камайиб боради.

Бетонни структураси.

Бетон қоришмасини қуюқлашиб қотиши натижасида бетоннинг структураси шаклланади. Бетонни структураси уни хоссаларини белгилайди.

Бетон аста секин қотиб боради, агар яхши температура ва намлик бўлса мустахкамлиги тез ошади.

Оддий оғир бегонни хоссалари.

1. бетонни ўртача зичлиги- р0



2. сиқилишдаги мустахкамлик чегарасига (кгс/см2 ) кўра бетон қуйидаги маркаларга бўлинади: 15, 25, 35, 50, 75, 100, 150, 200, 250, 300, 400, 500, 600.

Бетоннинг мустахкамлиги нормал шароитда (1қ20° ± 2°С, У=90-100%) қотган кубларда аниқланади.

Кб асосан Кц билан с/ц га боғлик,.

Кб=А*г!ц (ц/с-0,5) с/ц > 0,4 бўлганда

Кб=А1*Кц (ц/сҚ0,5) с/ц < 0,4 бўлганда

3. бетоннинг деформатив хоссалари.

а) киришиши (усадка) бетон хавода- қуруқ мухитда қотса, унинг хажми сезиларсиз камаяди. Агар бетон сувда қотса, у жуда оз миқдорда киришади, айрим холларда кенгайиши хам мумкин. Оддий оғир бетон 1 йилда 0,2-0,4 мм/м га киришади.

б) силжиш (ползучесть) бетонга узоқ, вақт куч таъсир этадиган бўлса, у пластик деформацияланади.

Деформацияалниш айниқса куч қўйилган вақтда тўсатдан ортади, сўнг унинг ўсиши аста секин (2-5 йилгача) камайиб боради. Бунга бетоннинг силжиши дейилади.

4. Совуқда чидамлилик бетоннинг тузилишига боғлиқ. Зич бетонларда ғоваклар бўлади. Майда ғовакларда (микропора) — 70°С да ҳам сув музламайди. Шунинг учун майда ғоваклар бетонни совуқда чидамлилигига таъсир этмайди.


Бетон технологияси.

Бетон технологиясида асосий этаплар:



  • бетон қоришмасини тайёрлаш;

  • транспортировка қилиш;

  • жойлаш, қолипга қуйиб буюм олиш, зичлаш;

  • бетон қотишини тезлаштириш;

  • қолипдан ечиш;

  • омборхона.



Бетоннинг турлари.

Бетонни махсус хиллари:



  • гидротехник бетон;

  • тез қотадиган бетон;

  • йўл қурилиш ва аэродром қопламалари учун;

  • ўтга чидамли бетон;

  • кислотага чидамли бетон;

  • пардозбоп бетон;

  • майда доначали (мелкозернистий) бетон;

  • ўта оғир бетонлар;

  • цемент-полимерли бетон;

  • бетонополимер;

  • полимербетон;

  • кўпғовакли бетон;

  • ғовак тўлдиргичли бетон;

  • гипс-бетон;

  • силикат бетон;

  • арболит

Енгил бетонлар.

Енгил тўлдиргичлар хисобича ўртача зичлиги билан иссиқлик ўтқазувчанлик кўрсатқичлари камайтирилган бетонларга енгил бетонлар дейилади.

Хозир қурилишларда қуйидаги енгил бетонлар ишлатилади:

1. ғовак тўлдиргичлар асосида тайёрланган енгил бетонлар: тўлдиргичлар сифатида вулқон туфи пемза, кўпчитилган гил (керамзит), ёқилғи ва донали домна шлаги ва уларнинг қуми. р0 =1200-1800 кг/м3

2. йирик ғовакли (қумсиз) бетонлар. Бундай бетонлар таркибида сув, боғловчи ва йирик тўлдиргич (шағал ёки чақилган тош) бўлади. р0 = 500-1800 кг/м3

3. жуда енгил кўп ғовакли бетонлар (газли бетон, кўпик бетон) таркиби: боғловчи, сув, майда тўлдиргич, газ хосил қилувчи ёки кўпик хосил қилувчи қўшимча. р0 =500 дан кам.

Енгил бетонларбоп тўлдиргичлар. Ғовак тўлдиргичлар келиб чиқишига қараб табиий ва сунъий хилларга бўлинади.

Табиийлари - енгил ғовак тоғ жинслари - пемза вулқон туфи, чақмоқ тош ва б.қ.

Сунъийлар:

Керамзит - кўп ғовакли, мустахкам, енгил ғовак тўлдиргич. Керамзит олишда хом ашё сифатида таркибида 6-12% темир оксиди ( 1-3% органик аралашмалар) бўлган енгил эрувчан лой ишлатилади. Нам ёки ним қуруқ усулда тайёрланган лой 1100-1300°С да хумдонда 30-60 минутда пиширилади. Пиширига жараёнида лойдаги органик аралашмалар қўйиб, компонентлар ўртасида оксидланиш бошланади ва газ ажрала бошлайди. Натижада лой кўпчийди ва унда ғоваклар ҳосил бўлади.

Донали домна шлаги кристалл тузилишга эга бўлган металлургия саноатининг чиқиндисидир. Металл олишда домна қозони сиртига кўтарилган эритмани тез суръатда совутиб йирик қум сингари ғовак доналардан ташкил топган (5-10 мм) шлак олинади. Шлак таркибида боғланмаган СаО ва МgО булмаслиги керак.

Ёнилги шлаги ва кули - тошкўмир, қўнғир кўмир хосил бўладиган енгил бетонбоп ғовак тўлдиргичлардир. Кўмир таркибидаги анорганик қўшимчалар (масалан лой) юқори темпуратурада эриб, бўлак-бўлак ғовак материалга айланади.

Кўпчитилган перлит - таркибида сув миқдори кам (2-4%) бўлган вулқондан отилиб чиққан шишасимон тоғ жинсларини (перлитлар, обсидианлар) 950-1200°С да жадал пишириб олинган енгил тўлдиргич. Пишириш жараёнида перлитдаги сув йўқолиб, хажми 10-12 марта катталашади (кўпчийди). р0 қ120-500кг/м3 ; р0 =360-800кг/м3.

Аглопорит - лойли жинслар билан 8-10% гача ёнувчи қўшилмаларни махсус тур ўрнатилган агломерация машинасида пишириб олинган енгил сунъий тўлдирғич. Агломерация машинасидаги 20 см қалинликдаги хом-ашё қатлами 10-25 минут давомида 1050-1100°С да пиширилади.

Енгил бетонлар структураси ва хоссалари.

Енгил бетон структураси ғовакли тўлдиргичлар сиртида боғловчи материал билан бўладиган физик-химик жараёнлар натижасида хосил бўлади. Ғовак тўлдиргичнинг сиртидаги ғовакларга цемент бўтқаси аста шимилиб боради, ва хар доначалар цемент бўтқасидаги сувни шимиб олганлиги учун қисман с/ц нисбати камаяди.

Кўп ғовакли тўлдиргичлар (керамзит, аглопорит) таркибида аморф SiO2 бўлиб, цемент таркибидаги Са(ОН)2 билан боғланиб, мустаҳкам контакт қатлам хосил қилади.

Са(ОН)2/ 5Ю2=СаО* SiO2*nН2О

Енгил бетонлар (таркибида 75-80% ғовакли тўдиргич бўлишига қарамай) ўзидан сув ўтқазмаслиги ва совуқда чидамлилигини юқорилиги шу сабабдан.

Енгил бетонлар структурасига қараб учга бўлинади:

зич, ғовакли, йирик ғовакли

Енгил бетонлар сиқилишга мустаҳкамлигига қараб қуйидаги синфларга бўлинади, МПа:

В2; В2,5; В3,5; В5; В7,5; В10; В12,5; В15; В17,5; В20; В22,5; В25; ВЗО; В40.
Иссиқдан мухофаза қиладиган бетонлар учун: ВО,35; ВО,75; В1.

Яна енгил бетонлар асосий хоссаси зичлигига қараб хам бўлинади, кг/м3:

D200, DЗОО, D400, D500, D600, D700, D800, D900, D1000, D1100, D1200, D1300, D1400, D1500, D1600, D1700, D1800, D1900, D2000.

Иссиқлик ўтқазувчанлиги асосан зичлиги ва камлигига боғлиқ..

Енгил бетонлар совуққа чидамлилига қараб:

F25, F35, F50, F75, F100, F150, F200, FЗОО, F400, F500 ларга бўлинади.

Ғовак тўлдирғичли енгил бетонлар сув ўтқазмаслигига қараб қуйидагиларга белиланган:

WО,2; WО,4; WО,6; WО,8; Wl; WI,2 (МПа).

Газ бетон. Цемент хамирига газ хосил қилувчи модда, баъзан об дон тўйилган қум, шлак ёки қум тупроқ компонентини қўшиб газ бетон олинади.

Боғловчи материал сифатида асосан оз миқдорда оҳак ёки ўювчи натрий қўшилган п/ц олинади. Газ хосил қилувчи қўшимча сифатида алгомин ёки рух кукуни (оҳак) билан реакцияга киришади.

ЗСа( ОН)2+6Н2О+6А1=ЗСаО*А12Оз*6Н2О+ЗН2

Ажралган газ цемент хамирида хаво пуфакчаларини хосил қилади ва у ғовакли структурага айланади. Хом-ашёнинг таркиби:

п/ц - 90%

оҳак кукуни - 9,75%

с/ц=0,55 - 0,65 дан ошмаслиги

алюмин кукуни - 0,25% маслиги керак (шу аснода газосиликат бетон автоклавларда олинади).



Кўпик бетон. Цемент хамири ёки қоришмани махсус сўнмайдиган кўпик билан аралаштириб, кўпик бетон олинади.

Кўпик хосил қилувчи моддалар.

канифоль совун билан, хайвонот елими, ўсимлик илдизидан олинган совун



Арболит. Арболит цемент органик тўлдиргичлар, химиявий қўшилмалар ва сув қоришмасидан тайёрланади.

Темир бетон.

Одатда бетон сикилишга яхши ишлаб, чўзилишга ёмон ишлайдиган материалдир. Арматурани бетондан олинадиган буюмга шундай қўйиладики, у чўзадиган кучланишни қабул қилсин, бетон эса сиқилишдаги кучланишни қабул қилсин. Бу эса олинган материални хам сиқилишга хам, чўзилишга яхши ишлашига имкон беради. Арматура бетон билан яхши тишлашиши ва бир хил КЛТР (температурадан чизиқли кенгайиш коэффициенти) га эгалиги темир бетонни кенг қуламда ишлатиш мумкинлигини таъминлайди. Арматурани емирилишдан бетон химоя қилади.

Йиғма темир бетон буюмларни қурилишда ишлатилиши хисобига ишлаб чиқариш 3 мартадан кўп ошди.

Йиғма темир бетон буюмларнинг афзалликлари:

-юқори сифати;

-узоқ, муддат хизмат қилиши;

-ишлатиш вақтида ортиқча меҳнат талаб қилмаслиги;

-қурилиш тезлашиши;

-меҳдат кам сарфланиши;

-ҳавоза қилинмаслиги хисобига ёғоч иқтисоди;

-қишда ишлатиш қурилишда қулайлиги.

Йиғма темир бетонлар қуйидаги синфларга бўлинади:

I. арматуралаш турига қараб а) оддий арматура билан; б) олдиндан тарангланган арматура билан.

II. зичлигига қараб - зич бетон енгиллаштирилган бетон енгил бетон ўта енгил бетон

III. бетоннинг турига қараб: цементли оғир ва енгил, ғовакли бетон, силикат бетон, химиявий мухитга чидамли, пардозбоп.

IV. ички тузилишига қараб: тўлиқ, ичи ковак, аралаш.

V. ишлатилаш жойига қараб: турар жой учун, саноат қурилиш учун, жамоат қурилиши учун, қишлок, хўжалиги қурилиши учун, гидротехник қурилиши учун.

Арматура турлари:

Ат - термик мустаҳкамланган стержен арматура

А - Шц - термик мустаҳкамланган пайвандбоп арматура

А - I - силлиқ юзали думалоқ, шаклдаги арматура

В - 1 -силлиқ сим

А - Шк - кучланиш натижасида емирилишга чидамли арматура.

Хозирги вақтда олдиндан тарангланмайдиган буюмлар учун асосан стерженли А-Ш ва ат-Ivc ва симли Вр-1 (узлукли нотекис)

Таранглаб олинадиганига эса стерженли А-V, А-VI, Ат-V, Ат-У1 юқори мустаҳкамликка эга бўлган сим ва ундан олинадиган тросслар ишлатилади.

Такрорлаш саволлари- Майда ва йирик тўлдирувчиларнинг ҳоссалари. Бетон классификацияси. Бетон технологияси ва ишлатилиши.

Қўшимча адабиётлар:

1) Баженов Ю.М. Технология бетона. М. 1978г.

2) Горчаков Г.И. и др. Состав, структура и свойства цементнўх бетонов. М. 1976г.

3) Симонов М.З. Основў технологии легких бетонов. М. 1973г.

4) Рамачандран и др. наука о бетоне. М. 1986.
7 Мавзу : Қурилиш қоришмалари.
Таянч иборалари- Қурилиш қоришмалари, боғловчилар, тўлдирувчилар, махсус қоришмалар, мустаҳкамлик, марка, совуққа чидамлилик.

Умумий тушунчалар.

Қурилиш қоришмаси деб таркибида боғловчи материал, сув, майда тўлдиргич, қўшимчадан иборат қоришмани қотишдан ҳосил бўлган сунъий тош материалига айтилади.

Қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклардан девор қуришда, деворбоп блоклар, плита тахталар тайёрлашда ишлатилади. Қурилиш қоришмаларини тайёрлашда тўлдиргичларнинг йириклиги 5мм ошмаслиги лозим.

Қурилиш қоришмалари боғловчини турига қараб зичлиги ва ишлатилиш жойига қараб бўлинади.

Борловчининг турига қараб:

а) оддий: цементли, оҳакли, гипсли

б) мураккаб: цемент-оҳакли, цемент-тупроқли, оҳак-гипсли ва бошқалар

Ўртача зичлигига қараб:

оғир қоришмалар - р0 =1500 кг/м3 дан катта; (кварц қумлари ишлатилади).

енгил қоришмалар - р0 =1500 кг/м3 дан кичик (ғовак майда тўлдиргичлар ва ғовак ҳосил қилувчи қўшимчалар ишлатилади)

Ишлатилиш жойига қараб:

Ғишт, тош, блоклар теришда ишлатилади.

Сувоқчиликда ишлатилади.

Монтаж учун - панел блоклар орасини тўлдириш учун махсус қоришмалар (пардозбоп, гидроизоляцион, томпонаж, акустик, рентгендан сақлайдиган)

Боғловчи материаллар.

Қоришма олишда асосан портландцемент ва шлакопортландцемент ишлатилади. Қурилишда ишлатиладиган цементларнинг 15-20% қоришмалар учун сарфланади. Демак юқори мустаҳкамликка эга бўлган цементларни сарфини камайтириш катта иқтисод келтирар экан.

Бунинг учун қоришма учун махсус цементлар-яъни цемент таркибига кўп актив қўшимчалар қўшиб олинган қоришмабоп цементлардан фойдаланилади. 70-80%гача трепел, опока, пемза қўшиб яна нозик тўлдиргичлар, кварц қуми, оҳактош қўшиб олиш мумкин.

Булардан ташкари ҳавоий ва гидравлик оҳак, гипс ва гипсцементпуццолан боғловчилар ишлатилади.

Қум. Қоришма олишда 2 хил қум ишлатилади:

табиий - кварцли, дала шпати

сунъий, майдаланган - зич ва ғовак тоғ жинслари майдалаб, сунъий тошларни (керамзит ,пемза) майдалаб.

Ғовак қумлар енгил қоришма олишда ишлатилади.

Ғишт териш учун қоришмага қумни йириклиги 2 мм дан катта бўлмаслиги керак.

100 маркали ва ундан юқори маркали қоришмалар учун қумга қуйилган талаб худди бетонга ишлатиладиган қумга қуйиладиган талабдек бўлади.
Пластикликни оширувчи қўшимчалар.
Кўпинча қурилиш қўшимчалари юпқд қилиб серғовак материаллар устига (ғишт, енгил бетонлар) яъни қоришмадаги сувни шиша оладиган материалларга қопланади. Шунинг учун қоришмани жойлашувчанлиги сақлапиб қолиши учун унга сув ушлаб туриш қобилиятини ошириш мақсадида хар хил органик ёки ноорганик, пластикликни оширувчи қўшимчалар қўшилади.

Ноорганик майда (дисперс) қўшимчалар яхши сув ишлаш қобилиятига эга - оҳак, ТЭС куллари, диотомит, трепел, майдаланган домна шлаги.

Органик сирт актив пластикликни оширувчи ва хаво олиб кирувчи қўшимчалар - СНВ, СДБ лар 0,05 - 0,2% боғловчи миқдордан қўшилади.

Улар пластикликни оширишдан ташқари қоришмада боғловчини иқтисод қилади, совуққа чидамлилигини оширади, сув шимувчанлигини ва киришишини камайтиради.

СНВ (смола нейтролизованная воздухововлекаюҳая) қоришмани аралаштириш жараёнида унда хаво пуфакчалари хосил бўлади, шунинг учун қоришманинг хажми катталашади. Бу 10% богловчини иқтисод қилишга ёрдам беради.

Қишда қоришма музлаб қолмаслиги учун унга элетролит тузлар қўшилади -СаС12, NaС1, потаж.

Қоришма тайёрлаш.

Махсус заводларда тайёрланади. Қориштиргичлар хажми 50, 375, 750 литр.

Оддий қоришмалар 1,5 - 2,5 минут, енгил қоришмалар 2,5-3 минут, гидравлик қўшимчали - 5 минут аралаштирилади.

Қурилиш қоришмасини хоссалари.

Харакатланувчанлик (жойлашувчанлик)

Бу қоришмани осонликча юпқа ғовак асосга тарқалиши-сочилмасдан, сақлашда, ташишда, насос билан олганда сочилмаслиги.

Қоришмани харакатланувчанлиги стандарт асбобнинг металл конуси (вазни 300 грамм) қоришмага ботиши билан ўлчанади.

Қоришмани харакатланувчанлиги унинг турига ва асоснинг сув шимишига қараб белгиланади.

Ғишт териш учун қоришма харакатланувчанлиги одатда 9-13 см бўлади.

Панеллар орасини тўлдириш учун 4-6 см, тошлар теришда 1-3 см кифоя.



Сув ушлаш қобилияти - қоришмани харакатланувчанлигини сақлаб қолиш учун ғовак асосда жойлаштирилганда ўзида сувни ушлаб туриш хоссасига айтилади.

Сув ушлаш қобилиятини ошириш учун қоришмага майда (дисперс) ноорганик қўшимча ва органик пластификаторлар қўшилади. Бу қўшимчалар билан олинган қоришма ғовак асосга аста секинлик билан сувни бериб боради, шунда қоришмани зичлиги ошиб боради, мустахкамлилиги ошади ва ғишт билан ташлашиши яхшиланади.

Агар қоришма таркиби яхши, тўғри ҳисобланган бўлса, яъни моддалар нисбати туғри бўлса керакли харакатланувчанликка эришилади.

Тўғри танланган қоришма ғишт терилганда ғиштни ёриқларига, ғовакларига, чукурларига кириб боради ва зич, тўлик. (монолит) яхлит девор бўлиб, узок, хизмат қилиши таъминланади.



Мустахкамлиги. Берилган қоришмани турига қўйилган техник шартга кўра куб кўринишдаги ўлчамлари 7,07 см ли намуналарни техник шартда кўрсатилган вақтда синалади.

Агар қоришма харакатланувчанлиги 5 см гача бўлса қолипни остига хеч нарса қўйилмайди, 5 см ва ундан кўп бўлса қолип остига, устига хўлланган қоғоз ёпиштирилган ғишт қўйилади.

Хар бир муддатга учтадан намуна тайёрланади.

Цементли қоришма учун мустахдамлик Н.А.Попов буйича:

R28=0,4R Ц (ц/с-0,3).

Ғовак асосга кўйилган қоришмани мустахкамлиги Н.А.Попов бўйича

К28=k*RЦ (Ц-0,05)+4.

(Цемент-оҳакли қоришмага тааллуқли)

к-қум сифатига боғлиқ коэффициент

йирик қумлар учун-2,2; ўрта қумлар учун 1,8; майда қумлар учун-1,4

Мураккаб қоришмалар мустаҳкамлиги қоришмага қўшилган қўшимчалар (оҳак тупроқ) миқдорига боғлик.

Қурилиш қоришмалари ғишт териш учун ва сувоқчилик учун бўлса, 28 суткалик вақтидаги мустаҳкамликка қараб қуйидаги маркаларга бўлинади:

4; 10; 25; 50; 75; 100; 150; 200.

4 ва 10 маркали қоришмалар махаллий боғловчи материаллардан (хавоий, гидравлик оҳак ва бошқалардан) тайёрланади.



Совуққа чидамлилик - бу 7,07 см ли кубикларни неча марта музлатиб -эритиш сонини билдиради. Бундан мустаҳкамлиги 25% дан кўп, камаймаслиги ва вазни 5% гача камайишига рухсат этилади.

Қоришмани совуқда чидамлилиги - боғловчини турига сҒц нисбатига, қўшимчага ва қотиш шароитига боғлик,.

Ғишт териш ва ташқ сувоққа F10, F15, F25, F35, F50 .

Нам жойда ишлатиладиганига - F100, F150, F200, FЗОО.

Қурилиш қоришмалари турлари.

Биноларни ташки деворларини ғиштни териш учун қоришмалар.

Бунда асосан цементли, цементоҳакли, цемент-тупроқли қоришмаларни 10,25,50 маркалари ишлатилади. Перемичка, карниз, стулларда 100 марка бўлиши мумкин. Бу қоришмаларда 75-125 кг/м3 цемент ишлатилади. Сув шароитида қоришма мустаҳкамлиги ўсиши пасаяди:

Қотиш, t°С мустаҳкамлиги ,

1

5

10

15

20

25

R28 га нисбати, %

55

72

88

100

106

110

Монтаж учун қоришмалар. Йиғма темир бетон буюмлари орасини тўлдириш учун қоришма портландцемент, кенгаювчан цемент ёки тораймайдиган цемент олинади.

Қоришма маркаси 100 дан кам бўлмаслиги керак.

Қоришмани совуққа чидамлилиги буюм олинган бетоннинг совуққа чидамлилигидан кам бўлмаслиги керак.

Сувоқ учун қоришма. У цемент, цемент-оҳак, оҳак, оҳак-гипс ва гипс боғловчилардан олинади.

Ташқари ва ичкари учун сувоғларга ажратилади.

Ташқари учун - цемент-оҳакли, бизни шароитда оҳак-гипсли боғловчи ишлатилади.

60% намлик бўлган ичкарига - оҳак, гипс, оҳак-гипс, цемент-оҳакли қоришма ишлатилади.


Қоришма харакатланувчанлиги қатламига қараб хар-хил бўлади:

- қора сувоқ, - 6-10 см; (механизация усулида); - 8-12 см; (қўлда)

- Қумни энг йириги 2,5 мм дан ошмаслиги керак.

- пардозбоп қоришма учун кум 1,2 мм дан ошмасин.



Пардозбоп қоришмалар - биноларни ички ва ташки деворини сувашда ишлатилади.

Улар оқ, рангли, оддий портландцементлардан, гипс ва оҳакдан тайёрланади.

Қум - оддий кварц қуми ёки оқ оҳактошни ва мармарни майдалаб ишлатилади.

Маркаси 50- 150; Совуққа чидамлилиги F35 кам бsлмаслиги керак.



Гидроизоляцион қоришмалар - сув ўтқазмайдиган қатлам (стяжка) олишда ишлатилади.

Одатда таркиби 1:2,5 ёки 1:3,5 (масса бўйича цемент:қум)

Боғловчи материал сифатида кенгаювчан цемент, оддий сульфатга чидамли цементлар ишлатилади.
Инъекция қилинадиган цементли қоришмалар.

улар асосан олдиндан таранглаб олинган буюм каналларини тўлдиришда ва бетонни зичлигини оширишда ишлатилади.

Қоришма маркаси 300 дан кам бўлмаслиги керак, шунинг учун 400-500 маркали портландцементлар ишлатилади.

Тампонаж цоришмалар.Скважиналар, шахта стволлари, тунелларни ёпиш мақсадида сув ўтказадиган грунт, ёриклар, бўшлиқлар тўлдирилади.

Боғловчи мадда - махсус цемент тампонаж цемент ишлатилади, агрессив мухитларда сульфатга чидамли цемент ишлатилади.

Рентген нурларидан ҳимоя қиладиган қоришмалар.

Улар асосан барит қумларидан (ВаSO4) йириклиги 1,25 мм гача) олинади.

Боғловчи модда сифатида портландцемент ёки шлакопортландцемент ишлатилади.

Унга енгил элементлари бор қўшимчалар қўшилади (литий, бор ва бошқалар).

Акустик қоришмалар. Шовқин камайтириш ва "эхо" хосил қилмайдиган хоналар олиш учун товушни ютадиган қоришмалар сифатида ишлатилади.
Боғловчилар п/ц, шп/ц, охдк, гипс, каустик магнезит. Тўлдиргичлар -бир хил катталикдаги 3-5 мм ли енгил ғовак материаллардир: Кўпчитилган перлит, пемза, керамзит. р0 =600-1200 кг/м3.

Боғловчи миқдори ва қумни йириклиги шундай танланадики акустик қоришмадаги ғоваклар бир-бири билан туташган (ёпиқ. эмас) бўлиши керак.



Такрорлаш саволлари- Қурилиш қоришмалари классификацияси. Маҳсус қоришмаларнинг ҳоссалари ва ишлатилиши. Қоришма таркибини ҳисоблаш.
Қўшимча адабиётлар:

1) Казлов В.В. Отделка железобетонных и бетонных изделий. М. 1987г.

2) Шепелев А.М. Штукатурные работы в строительстве. М. 1986г.
8 МАВЗУ СИЛИКАТ БУЮМЛАР
Таянч иборалар- Силикалций, автоклав, силикат гишти, эффектив силикат гишти.
Автоклавда ишлов бериш 5 та этапдан иборат:

I этап-автоклавга сув буғи берилиб t0қ1000С гача кўтарилди.

II этап-босим аста кўтарилиб максимумга етқазилади, t0қ1000С,

III этап-доимий босим ва температурада буюм ушлаб турилади.

IV этап-автоклавда босим аста-секин туширилади.

V этап-1000 дан 18-200С гача буюм совутилади.

Пишириш режими хом ашёга боғлиқ бўлиб, кўпинча ўртача температурада 174-2000 С, босим 0,8-1,5 Мпа га тенгдир.

Материаллар.

Автоклавда олинадиган силикат материаллардан бири асосий боғловчи материал-охакдир.

Охак таркибида актив СаО ва МgО 70% дан кўп бўлиши, МgО эса 5%дан ошмаслиги керак.

Автоклавда олинадиган материалларда асосий тўлдиргич-кварц қумидир. Хар 1м3 автоклавда олинган буюм 200-400 кг цемент ва 0,8-1 м3 шағал ёки керамзитни иқтисод қилади.

Силикат буюмлар ичида энг асосийси силикат ғишт хисобланади.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет