Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан ўтказиладиган режали текширишларда аниќланган ћамда кўплаб учрайдиган камчиликлар ва уларни бартараф этишга доир



Дата27.06.2016
өлшемі150.05 Kb.
#160990



ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН РЕЖАЛИ ТЕКШИРИШЛАРДА АНИЌЛАНГАН ЋАМДА КЎПЛАБ УЧРАЙДИГАН КАМЧИЛИКЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ДОИР
ЌЎЛЛАНМА

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги назорати остидаги хўжалик юритувчи субъектларда ўтказилган режали текширишларда уларнинг фаолиятида кўплаб учрайдиган камчиликлар таҳлил қилиб чиқилди ва таълуқлиги нуқтаи назаридан шартли равишда қуйидаги бандларга жамланди:

а). Хўжалик юритувчи субъектларнинг автотранспорт соҳасидаги фаолиятини белгиловчи амалдаги қонунлар, қарорлар ва меъёрий ҳужжатлар билан таъминланиши бўйича;

б). Лицензия битими талабларини бажариш бўйича;

в). Автотранспортдан фойдаланишни ташкил этиш бўйича;

г). Автотранспортнинг техник ҳолатини таъминлаш бўйича;

д). Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш бўйича;

е). Малакавий талаблар бўйича.


а). Хўжалик юритувчи субъектларнинг автотранспорт соҳасидаги фаолиятини белгиловчи амалдаги қонунлар, қарорлар ва

меъёрий ҳужжатлар билан таъминланиши бўйича.
Ҳурматли ташувчи! маълумот учун қабул қилингки, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти ташкил этилганидан бери ўтган 12 йил давомида 100 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва соҳага оид техник характерга эга бўлган 300 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ягона маълумотлар базаси яратилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар автотранспорт соҳасидаги фаолиятларини амалдаги қонунлар, қарорлар ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этишлари лозим. Бу ҳакда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонунининг 13-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги


138-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом”нинг 9-бандининг, “а” кичик бандида белгилаб қўйилган.

Юқоридаги қонун ҳужжатларини қуйидаги жойлардан олиш мумкин:

- Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Автомобил ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш Республика марказидан (манзил: Тошкент шаҳри, Зулфияхонум кўчаси 3-уй, тел: 241-03-46 );

- Адлия вазирлигининг интернетдаги “Lex.uz” сайтидан;

- “Norma” иқтисодий-ҳуқуқий нашриётидан;

- “Avto +” газетасидан ва ҳоказо.

- Агентлик сайтидан WWW.AUTOTRANS.UZ
б). Лицензия битими талабларини бажариш бўйича.
Хўжалик юритувчи субъектларда аксарият ҳолларда автотранспорт фаолиятини лицензиялаш бўйича жавобгар шахс тайинланмайди ёки унинг иши назоратга олинмайди; муддати тугаган лицензия варақаларини лицензияловчи органларга топширилиши таъминланмайди; лицензия варақалари билан таъминланмаган автотранспорт воситаларини лицензия варақалари билан таъминлаш чоралари кўрилмайди.

Бу ҳакда ташувчи билан лицензияловчи орган ўртасида имзоланган “Лицензия битими”нинг 2-моддаси “в”, “е” бандларида эслатиб ўтилсада, хўжалик юритувчи субъектларда бунга эътибор қилинмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом” нинг 7-бандида, лицензиатнинг лицензия варақалари билан таъминланмаган автомобил транспорти воситасидан фойдаланган ҳолда олган даромади (фойдаси) ноқонуний ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга олиб қўйилиши керак;

Лицензия битимининг 7.3.-бандида, лицензиат муддати ўтган лицензия (лицензия варақалари)ни белгиланган тартибда лицензияловчи органга қайтарилиши ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлайди, дейилган.

Йўл варақалари намуналари ва уларни тўлдиришда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 2003 йил 1 августдаги 108-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича Йўриқнома” мавжуд. Йўриқнома 2003 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1282-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 2004 йил 3 июндаги 83-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт накладнойларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқнома” мавжуд. Йўриқнома 2004 йил 2 июлда Адлия вазирлигидан 1382-сон билан рўйхатдан ўтказилган, йўриқномаларга риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.

Ҳайдовчилар томонидан меҳнат қилиш ва дам олиш режимига риоя этилмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Бу Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 16-моддаси, “Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга доир асосий талаблар”га зиддир.

Бунга доир муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”; 2005 йил 11 февралдаги 60-сон “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”; 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон “Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарорлари ҳамда Адлия вазирлигида 1998 йил 29 январда 402-сон; 1999 йил 14 июнда 746-сон ва 2000 йил 19 январда 873-сон билан рўйхатдан ўтказилган йўриқнома ва қоидалар асосида тартибга солинади.


в). Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 июлдаги 138-сонли қарорига киритилган ўзгартиришлар бўйича.

II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ

л) йўналишсиз таксиларнинг техник ҳолати ва асбоб-ускуналарининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига, ташқи кўринишига ва анжомларига, ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги. (ЎзР ВМ 18.05.2011 й. 139-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР

б) юридик шахс учун - юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; жисмоний шахс учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда - якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

12. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
V. ЛИЦЕНЗИЯ БИТИМЛАРИ, ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ

23. Лицензиат - юридик шахс қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни таъсис ҳужжатларига киритилган рўйхатдан ўтказилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Лицензиат - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки яшаш жойи ўзгарган тақдирда лицензиат қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида лицензияловчи органга ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


г). Автотранспортнинг техник ҳолатини таъминлаш бўйича.
Ташувчиларда автотранспорт воситаларини ишга чиқиш олдидан ва ишдан қайтгандан сўнг техник назорат пункти ташкил этилмаганлиги ёки белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозланмаганлиги; автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича (кундалик, ТХ-1, ТХ-2 ва мавсумий) жадваллари ишлаб чиқилмаганлиги ёки ушбу жадвалларнинг бажарилишига риоя этилмаслиги ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Ушбу йўналишда ташувчиларда техник хизмат кўрсатиш ишини белгилайдиган меъёрий ҳужжатлар бўлиши лозим.

Бундан ташқари, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан ишлаб чиқилган, Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда 2000 йил 25 январда тасдиқланган “Автотранспорт корхоналарининг техник хизмат ходимларининг намунавий мансаб йўриқномалари” мавжуд.

Ташувчи Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасида транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятларига:

- техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланишлари;

- транспорт воситаларини тегишли малакаси бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар бошқаришига ижозат этишлари;

- йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва экология нормалари талабларига риоя этишлари шарт.

Хайдовчиларни кундалик тиббий кўрикдан ўтказиш Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 23 июнда 937-рақам билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғининг 4-иловаси 26 бандига мувофиқ (рейс, вахта олди кўрикларига қуйидагилар киради: анамнез тўплаш, тана ҳароратини ўлчаш, артериал босимни ўлчаш, томир уришини аниқлаш, бирорта асос бўлган усулда чиқарилаётган нафасда алкогол бор йўқлигига реакция ўтказиш шулар жумласидандир. Кўрик натижалари кўрикларни ҳисобга олиш журналига ёки “Ишлашга рухсат этилган” шахсий тиббий китобчага ёзиб қўйилади.) амалга оширилади.

Шу билан бирга қонуннинг 16-моддасида белгилаб қўйилган қуйидаги талабларни бажарилишини тамъминлаш мажбурий хисобланади:

- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ равишда ташкил этиш;

- ҳайдовчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш режимига риоя этиш;

- ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратиб бериш;

- йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлган тақдирда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслик;

- транспорт воситаларининг сақланишини таъминлаш;

Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш юзасидан ишлар Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2002 йил 8 майда 12-21-сон билан тасдиқланган “Автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга қўйиладиган Талаблар” асосида ташкил этилади.

Автомобилларни йўлга чиқишдан олдин техник назорат қилиш пункти иши Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан ишлаб чиқилган ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан 2004 йил 27 октябрда 05-28-сон билан тасдиқланган “Ташувчиларнинг назорат-техник пунктларининг иши ва навбатчи механикнинг лавозим мажбуриятлари тўғрисида Низом” асосида ташкил этилади ва жиҳозланади.

Корхонада фойдаланиш (эксплуатация) ва техника хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 6 апрелда 1936-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2009 йил 3 мартдаги 19-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисида”ги низомга асосан ташкил этилади.
д). Йўл ҳаракати хавфсизлигини ташкил этиш бўйича.
Ташувчиларда ҳайдовчиларнинг малакасини оширмаслик; вақти-вақти билан тиббий кўриклардан, ишга чиқиш олдидан ва ишдан қайтгандан сўнг ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказмаслик; тиббиёт хонасини зарур асбоб-анжомлар билан жиҳозланишини таъминланмаслик; йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқмаслик ёки тадбирларнинг бажарилишини таъминланмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Ушбу муносабатлар, Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 2-, 10-, 13-, 16-, 17-моддалари ҳамда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг 2002 йил 26 декабрдаги 146-сонли “Ташувчилар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши бўйича ҳисоб-китоб олиб бориш Қоидалари”га асосан амалга оширилади.

Бундан ташқари йўловчилар билан ўтказиладиган йўриқномаларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш керак.

Шу билан бирга йўловчи ташишни амалга ошираётган ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли “Ўзбекистон республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорини чуқур ўрганиб ушбу қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари ва Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга мувофиқ ташишни амалга оширишлари талаб этилади.


е). Малакавий талаблар бўйича.
Амалдаги талабга мувофиқ раҳбар, раҳбарнинг ташувлар бўйича ўринбосари ва ҳаракат хавфсизлигига жавобгар шахсларнинг Агентликдан аттестациядан ўтишини таъминламаслик; далолатномада кўрсатилган камчиликлар бўйича мансабдор шахсларга нисбатан чоралар кўрмаслик ҳамда далолатномада акс эттирилган кўрсатманинг бажарилганлиги тўғрисида Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлимига белгиланган муддатда ёзма маълумот тақдим этмаслик ҳолатларига йўл қўйилмоқда.

Ташувчи корхонанинг раҳбари, ташувчи корхона раҳбарининг ташиш жараёнини ташкил этиш учун масъул бўлган ўринбосари, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассис белгиланган тартибда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигидан аттестациядан ўтган бўлиши лозим.

Бу муносабатлар “Йўловчилар ва юкларни автомобил транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимларига ва юкларни автомобил транспортида ташиш билан шуғулланаётган хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги Низом” асосида амалга оширилади.

Агарда, ташувчи шу Низомга риоя этса, унга қўйиладиган 10 та лицензия талаблари ва шартларининг 2 тасини бажарган бўлади.

Низом илк бора 2006 йил 5 октябрда Адлия вазирлигидан 1626-сон билан рўйхатга олинган ва барча ташувчилар амал қилишлари шарт.

Рўйхатга олинган вақтдан бери Низомга 5 марта ўзгартиришлар киритилди. Охиргиси 2013 йил 16 январда 1626-5-сон билан рўйхатга олинди ва 2013 йил 21 январдан кучга киритилди.

Низомга мувофиқ бундан буён мулкчилик шаклидан қатъи назар:

- автотранспорт корхонасига раҳбар ва ташувларни ташкил этишга жавобгар бўлган раҳбар ўринбосари бўлишга даъвогар бўлган мутахассис - автомобил транспорти соҳасида олий профессионал маълумотга, шу соҳада 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Аттестация комиссиясидан аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат-Аттестация варақасига эга бўлиши лозим

- ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича мутахассислик лавозимига даъвогар бўлган шахс - автомобил ёки техника соҳасида олий профессионал маълумотга эга бўлиши ҳамда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Аттестация комиссиясидан аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжат-Аттестация варақасига эга бўлиши лозим

Аттестацияни тест синовлари йўли билан топширилиши йўлга қўйилади.

Аттестациядан тест саволларга жавоб бериш даражасига қараб 3 йилга ёки 6 ойга аттестациядан ўтказилади.

Аттестация варақасининг бланкалари қатьий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳимояланиш даражасига эга бўлади ва “Давлат белгиси” ДИЧБда Агентликнинг буюртмасига асосан типография усулида тайёрланади.

Аттестациядан ўтувчига Аттестация варақасининг берилиши унинг малакавий талабларга жавоб беришини тан олиш ҳисобланади.

Аттестация комиссияси навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилишини тайинлаши мумкин, у қуйидаги ҳоларда амалга оширилади:

- автомобиль транспорти ишида янгиликлар жорий этилганда;

- 6 ойга ўтказилганларни қайтадан ўтказилганда;



- лицензия эгалари томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни жиҳозлаш (экипировка)да амалдаги қонунчилик, ташиш қоидалари, экологик талабларни бажармаганда.



Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет