O`ZBЕKISTОN RЕSPUBLIKASI
ОLIY VA O`RTA MAХSUS TA’LIM VAZIRLIGI
URGANCh DAVLAT UNIVЕRSITЕTI
«IQtisоdiyot» fakultеti
BITIRUV MALAKAVIY ISHI
Mavzu: Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини ташкил этиш
Bajardi: Раззаков О.
Urganch–2011y.
КИРИШ ................................................................................................................
1-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСЛАРИ
1.1. Фермер хўжалигида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг умумий қоидалари ва вазифалари ...............................................................
1.2. Деҳқончиликда харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини ҳисоблаш ..................................................................................
1.3. Чорвачиликда харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини ҳисоблаш ..................................................................................
2-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ КИЛИШ
2.1. Аудиторлик фаолияти тўғрисида тушунча, аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари ................................................................
2.2. Товар моддий заҳираларнинг харакати ва улардан фойдаланиш ҳисоби аудити ........................................................................
2.3. Фермер хўжаликларида молиявий натижаларини таҳлил қилиш ва уни такомиллштириш йўналишлари .........................................
ХУЛОСА ..............................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ .......................................
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимизда бугунги кунда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, таркибий жиҳатдан диверсификациялаш ва модернизациялаш жараёнлари билан биргаликда, қишлоқ хўжалигини талаблар даражасида ташкил этиш масаласи ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Бундай вазият фермер хўжаликлари фаолияти бухгалтерия ҳисоби ва аудитини самарали ташкил қилиш билан боғлиқ муаммоларнинг ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Бу эса, танланган мавзунинг долзарблиги ва илмий-амалий аҳамиятга эга эканлигини билдиради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Фермер хўжаликлари фаолиятида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва аудитини такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари иқтисодчи олимлардан Э.А.Аренс, М.С.Ерженов, О.Бобожонов, Р.Д.Дустмуратов, А.А.Каримов, Х.Н.Мусаев, М.Қ.Пардаев, А.С.Сотиволдиевлар томонидан таҳлил қилинган.
Ушбу олимларнинг илмий ва услубий ишлари назарий ва амалий аҳамиятга эга. Шу билан биргаликда, ушбу иқтисодчи олимларнинг илмий мақолалари, дарслик ва ўқув қўлланмаларида қишлоқ хўжалиги бухгалтерия ҳисоби ва аудитини шакллантириш масалалари умумий тарзда тадқиқ этилган.
БМИ мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида фермер хўжаликлари фаолияти бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
БМИ вазифалари:
- фермер хўжалигида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг умумий қоидалари ва вазифаларини ўрганиш;
- деҳқончиликда харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини ҳисоблашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- чорвачиликда харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини ҳисоблашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- аудиторлик фаолиятини хукукий асослаш.
- товар моддий захираларнинг харакати ва улардан фойдаланиш хисоби аудитини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
- фермер хўжаликларида молиявий натижаларини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш йўналишларини кўрсатиш.
БМИ объекти: республикамиз фермер хўжаликлари.
БМИ предмети: фермер хўжаликлари фаолияти бухгалтерия ҳисобини юритиш ва аудитини ташкил этиш жараёнида содир бўладиган молиявий-иқтисодий муносабатлар ҳисобланади.
Илмий янгилиги:
- фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди
- фермер хўжаликларида аудиторлик фаолиятини ташкил килишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди
БМИ тузилиши ва ҳажми. Битирув малакавий иши таркибий жиҳатдан кириш, иккита боб, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Тадқиқот матни ___ бетдан иборат бўлиб, ___ та жадвал ва ___ та расмни ўз ичига олган.
1-БОБ. ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСЛАРИ
1.1. Фермер хўжалигида бухгалтерия Ҳисобини ташкил қилишнинг умумий қоидалари ва вазифалари
Фермер хўжалиги - халқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, у мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноатни хом ашё билан таъминлаш вазифасини бажарувчи агросаноат комплексининг асосидир.
Хозирги кунда агросаноат комплексида янги истиқболли уюшмалар - агросаноат комбинатлари ва бирлашмалари, ишлаб чиқариш тизимлари, агрофирмалар таркиб топдики, улар илмий-техника тараққиёти ютуқларини жорий қилишни тезлаштириш, ишлаб чиқаришни янада интеграциялашишига эришиш, маҳсулотни қайта ишлаш, сақлаш реализация қилишда йўл қўйиладиган йўқотишларни камайтириш Ҳамда маҳсулотни истеъмолчига етиб боришни тезлаштириш имконини беради.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ва хўжалик юритишнинг иқтисодий услубларига ўтиши Фермер хўжалигида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларига таъсирини кучайтириб, барча меҲнат жамоаларини ўз ишлаб чиқариш имкониятларидан янада самаралироқ фойдаланишга ундамоқда.
Шу билан бир қаторда халқ хўжалигининг асосий тармоқларида, шу жумладан, Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигининг пасайиб бораётганлиги, иқтисодиётнинг инқироз жараёни давом этаётган ва мустақил давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг издан чиққанлиги асосан ички имкониятларни аниқлаш ва улардан фойдаланишни талаб қилади. Бундай вазифани бажаришда бухгалтерия Ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Кейинги йилларда қабул қилинган қонун ва низомлар Ҳамда бошқа меъёрий хужжатлар халқ хўжалигининг барча корхона ва ташкилотларида ва турли мулкчилик шароитида бухгалтерия Ҳисобини ягоналаштириш Ҳамда халқаро бухгалтерия Ҳисоби стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган.
Бу бобда агросаноат комплексининг асосий бўђинлари бўлмиш давлат ва жамоа хўжаликларида бухгалтерия Ҳисобини ташкил қилиш ва уни юритиш хусусиятларини кўриб чиқамиз. Хозирги кунда саноат ва бошқа корхона Ҳамда ташкилотлар қошидаги ёрдамчи Фермер хўжалик бўлимларини ташкил қилиш ва кенгайтириш тобора ривожланиб бормоқда. Бу хўжаликларда Ҳам Фермер хўжалиги корхоналаридаги каби бухгалтерия Ҳисоби ташкил этилади ва юритилади. Улар учун ишлаб чиқаришнинг икки асосий тармођи - дехқончилик ва чорвачилик мавжудлиги хосдир. Унда турли хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва хўжаликлар Ҳам бор.
Бу субъектларда бухгалтерия Ҳисобини ташкил этишнинг хусусятлари Фермер хўжалик ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигидан келиб чиқади. Энг аввало давлат хўжаликлари ва ёрдамчи хўжаликлар-мулкчиликнинг давлат шакли, жамоа хўжаликларидаги ишлаб чиқариш воситалари эса жамоа-кооператив (ширкат) мулкидир. Давлат ва жамоа хўжаликларидаги қатор фарқлар замини ана шундандир.
Фермер хўжалик ишлаб чиқаришнинг хусусияти ишлаб чиқариш жараёнининг давомийлиги, харажатлар жараёнининг олинадиган маҲсулот даврига мос келмаслигидадир. Масалан, жонли ва буюмлашган меҲнат сарфлари тўхтовсиз, бутун йил мобайнида давом этади, Ҳосилни йиђиш, маҲсулотни етиштириш эса йилнинг маълум даврига тўђри келади.
Фермер хўжалик корхоналари учун тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари қолдиқларнинг сезиларли миқдорда мавжуд бўлиши характерлидир. Ишлаб чиқаришнинг мавсумийлик характери меҲнат, моддий ва молиявий ресурслардан нотекис фойдаланишга, сезиларли мавсумий захираларни яратиш заруриятига олиб келади.
Мана шу хусусиятлар Фермер хўжалик корхоналарида бухгалтерия Ҳисобини ташкил этишнинг ўзига хосликларини белгилайди. Ана шундай хусусиятлардан бири маҲсулотнинг Ҳақиқий таннархини йилнинг охирида, ишлаб чиқариш йилининг якунида аниқлашдир. Шунинг учун йил давомида олинаётган маҲсулот дехкончиликда Ҳам, чорвачиликда Ҳам режадаги таннарх ёки Ҳисобланган баҲо бўйича Ҳисобга олинади ва кирим қилинади, йил охирига келиб эса у Ҳақиқий таннархига етказиб тўђриланади. Ана шундан кейингина хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари аниқланади.
Фермер хўжалик корхоналаридаги бухгалтерия Ҳисоби амалдаги счётларнинг ягона режаларига асосланади. Жумладан, унда «Асосий ишлаб чиқариш» счётида «Дехқончилик», «Чорвачилик» каби махсус счётлари очилади. Технологик жараёнга алоқадор бўлган бевосита харажатлар саноатдаги каби «Асосий ишлаб чиқариш» калькуляция счётининг тузилиши Ҳамда вазифаси билан бир хил бўлган «Дехқончилик» ва «Чорвачилик» счётларининг дебетида Ҳисобга олинади. Тайёр маҲсулотни, шунингдек айрим бажарилган иш ва хизмат (операция)ларини Ҳисобга олишнинг Ҳам ўзига хос хусусиятлари бор. Буларни мазкур бобнинг тегишли бўлимларида кўриб чиқамиз. Корхоналар ва ташкилотларнинг ёрдамчи Фермер хўжаликларида «Бошқа ишлаб чиқариш ва хўжаликлар» счётидан фойдаланилади, шунга кўра субъектнинг харажатлари «Асосий ишлаб чиқариш», «Умумишлаб чиқариш харажатлари» ва шу каби счётларда акс эттирилади.
Фермер хўжалик корхоналарида бухгалтерия Ҳисобини юритишда бошланђич хужжатларнинг намунавий шакллари, бухгалтерия регистрларининг ягона шакллари, Ҳисоблаш ишларини бажаришда Ҳисобга олишнинг комплекс механизациялашган ва автоматлашган усулларидан фойдаланадилар. Фермер хўжаликларидаги бухгалтерия Ҳисобининг асосан мемориал-ордер, журнал-ордер ва жадвал-автоматлашган шаклларидан фойдаланилади.
«Фермер хўжалик маҲсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини Ҳисобга олиш ва таннархни калькуляция қилиш тартиби тўђрисида» ги Низом Фермер ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган Ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Бу Низомга кўра Фермер хўжалигидаги харажатлар худди саноатдагидек, асосий харажатлар, хизмат кўрсатиш ва бошқарув харажатларига ажратилади. Асосий харажатларга уруђ ва кўчат материаллари, ходимларнинг ишлаб чиқаришда қатнашган ва ширкат аъзоларининг меҲнат Ҳақи, ёнилђи, озиқа, ўђит ва шу каби сарфлари киритилади. Иккинчисига умумишлаб чиқариш (бригада, ферма, цех) харажатлари ва умумхўжалик (субъект бўйича умумий) харажатлари киритилади. Шунга кўра харажатлар, саноатда бўлганидек, бевосита ва билвосита харажатларга гуруҲ ланади.
Фермер хўжалигида ишлаб чиқариш харажатлари уларнинг элементлари ва калькуляция моддаларига кўра туркумланади. Харажат элементлари деганда ўз иқтисодий таркибига кўра бир хил бўлган харажатлар тушунилади.
Харажатлар моддаларининг рўйхати ва уларнинг таркиби Фермер хўжалиги ишлаб чиқариши сарфларини Ҳисобга оладиган тегишли моддаларда кўриб чиқилади.
Фермер хўжалигида бухгалтерия Ҳисобининг асосий вазифалари:
-
Фермер хўжалиги корхоналари фаолиятининг барча бўлимлари бўйича режаларни бажариш юзасидан назоратни таъминлаш;
-
меҲнат, моддий (уруђ, озиқа, ёқилђи, ўђит, хайвон, Фермер хўжалик техникаси) ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш;
-
ишлаб чиқариш захиралари ва маҲсулотнинг сақланиши Ҳамда улардан оқилона фойдаланишни назорат қилишдир.
Фермер хўжалигида асосий воситаларни Ҳисобга олиш халқ хўжалигининг барча тармоқлари (шу жумладан саноат учун Ҳам) учун белгиланган тартибда ташкил этилади. Аммо асосий воситалар таркибидаги фарқлар туфайли айрим ўзига хос хусусиятлари Ҳам мавжуддир.
Масалан, бу сохадаги барча асосий воситаларни Фермер хўжалиги ишлаб чиқаришига мўлжалланган асосий воситалар, Фермер хўжалик ишлаб чиқаришига мўлжалланмаган асосий воситалар ва ноишлаб чиқариш асосий воситаларига ажратилади. Ишчи ва маҲсулдор чорва ва бошқа Ҳайвонлар алоҲида ажратилади, шунинг учун улар алоҲида счётларда акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг жамоа ва давлат хўжаликларидаги баҲоси саноатдаги каби белгиланади. Жорий бухгалтерия Ҳисобида ва балансда аосий воситалар бошлангич баҲосида акс эттирилади.
Ўз хўжалигида боқилган, шунингдек четдан харид қилинган маҲсулдор ва иш чорва Ҳайвонларини асосий воситаларга кирим қилишда жамоа ва давлат хўжаликларида ўстириш Ҳамда харид қилишнинг (олиб келиш сарфларини Ҳам қўшиб) Ҳақиқий таннархида баҲоланади.
Асосий воситалар таркибига киритиладиган кўп йиллик экинлар ёшидан каътий назар (мевали бођлар, токзорлар, чой плантациялари, шунингдек ихота ўрмонлари ва шу кабилар) уларни экиш (кўчат материали қийматини Ҳам қўшиб) парвариш қилиш ва ўстиришнинг Ҳақиқий харажатлари бўйича Ҳисобга олинади.
Ерларни яхшилашга йўлланган капитал қўйилмалар асосий воситаларга жорий йилдаги тегишли харажатларнинг Ҳақиқий суммаси бўйича киритилади.
Асосий воситаларга киримларни Ҳисобга олишда намунавий бошланђич хужжатлардан фойдаланилади. Улар қабул қилиш-топшириш далолатномалари, кўп йиллик экинларни қабул қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш далолатномалари, Ҳайвонларни бир гуруҲ дан иккинчисига ўтказиш далолатномалари ва шу кабилар. Ҳар хил инвентар объектларнинг ўз рақами бўлади. Бу объектлар бригада, ферма ва моддий жавобгар шахсларга бириктирилади, бу Ҳолат асосий воситалар бор бўлган, улардан фойдаланиётган жойлар бўйича инвентар рўйхатларида, хайвон ва паррандани Ҳисобга олиш дафтарларида, бухгалтерияда эса инвентар карточкаларида қайд қилинади.
Бозор иқтисодиётига ва бухгалтерия Ҳисобини юритишнинг жаҲон стандарти шаклларига ўтилиши муносабатлари билан Фермер хўжалиги корхоналарида Ҳам (хўжалик юритишнинг ва мулкка эгалик қилишнинг шаклсидан каътий назар) асосий воситаларни Ҳисобга олишда бир қатор ўзгаришлар юз берди. Эндиликда асосий воситаларни харид қилиш, бунёд қилиш, ташиб келтириш ва ўрнатиш, махсулдор ва иш Ҳайвонларини асосий воситалар таркибига ўтказиш ва бошқа шу каби харажатларни Ҳисобга олиш 0800 - «Капитал қўйилмалар» счётининг дебетида олиб борилади.
Дебет 0110-0190 «Асосий воситалар» счётлари
Кредит 0810 «Капитал қўйилмалар» счёти
МаҲсулдор Ҳайвонларга эскириш (амортизация) Ҳисобланмайди, иш Ҳайвонларига эса эскиришни (амортизация) Ҳисоблаш бошқа барча асосий воситалардек амалга оширилади. Капитал ва жорий таъмирлаш саноат корхоналаридагидек Ҳисобга олинади.
Фермер хўжалик корхоналарида асосий воситаларни Ҳисобдан чиқариш эскириш, табиий офат, катта ёшли маҲсулдор ва иш Ҳайвонларини бракка чиқариш ва уларни оборот воситалари таркибига киритиш, чорва Ҳайвонларининг ўлиши ва кераксиз объектларни сотиш натижасида содир бўлиши мумкин.
Асосий воситаларни Ҳисобдан чиқариш ўз-ўзини маблађ билан билан таъминлаш шароитларига ўтишга кўра махсус кўрсатма ва қоидалар билан чегараланарди. Жамоа хўжаликларида асосий воситаларни Ҳисобдан чиқариш масалалари жамоа хўжалиги аъзолари ёки вакилларининг умумий йиђилишида хал этилади. Фойдаланишга яроқсизлигини аниқлаш ва объектларни Ҳисобдан чиқаришни расмийлаштириш мақсадларида махсус комиссиялар тузилади.
Асосий воситаларни Ҳисобдан чиқариш уларнинг ашёвий таркибига кўра бино, иншоот, машина, ускуна ва транспорт воситаларини Ҳисобдан чиқариш далолатномалари, Ҳайвонларни бракка чиқариш, кўп йиллик экинларни Ҳисобдан чиқариш ва бошқалар Ҳақидаги далолатномалар билан расмийлаштирилади.
Асосий воситаларни балансдан чиқаришнинг синтетик Ҳисоби юритилганда саноатдаги каби уларнинг балансдаги қийматига 0110-0190 «Асосий воситалар» счётлари кредитланиб, 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиш ва сотилиши» счёти дебетланади. Бир вақтнинг ўзида балансдан чиқарилаётган асосий воситанинг эскириш суммасига
Дебет 0210-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши»,
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиши ва сотилиши» счёти бухгалтерия проводкаси тузилади.
Агарда Ҳисобдан чиқарилаётган асосий воситанинг қиймати тўла амортизациялашмаган бўлса, асосий воситани тугатишдан кўрилган молиявий натижа зарар (йўқотиш) сифатида қуйидаги бухгалтерия ёзувида акс эттирилади:
Дебет 9900-«Якуний молиявий натижани Ҳисобга олувчи счётлар»
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиши ва сотилиши» счёти.
Асосий воситалар тугатилганда Ҳам уларнинг бошланђич қийматига ва эскириш суммасига юқоридаги сингари бухгалтерия проводкалари тузилади. Уларни тугатиш билан бођлиқ бўлган харажатлар турлари бўйича (моддий ва меҲнат харажатлари, ижтимоий суђурта ва бандлик фондларига ажратмалар Ҳамда турли хизматлар) 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиш ва сотилиши» счётининг дебетида акс эттирилади. Тугатишдан олинган Ҳар хил яроқли материаллар, эҲтиёт қисмлар фойдаланиш мумкин бўлган ёки сотиш баҲосида баҲоланиб 1010-1090 «Материаллар» счётларининг дебетига ва 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиши ва сотилиши» счётининг кредитига ёзилади. Бу охирги счётнинг дебет ва кредит оборотлари таққосланиб, асосий воситани тугатишдан кўрилган молиявий натижа - фойда ёки зарар аниқланади.
Асосий воситаларни сотганда ва бепул берганда Ҳам бошлангич қийматига:
Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиши ва сотилиши» счёти.
Кредит 0110-0190 «Асосий воситалар» счётлари.
Ўша вақтдаги эскириш суммасига:
Дебет 0210-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши» счётлари.
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг Ҳар хил чиқарилиш ва сотилиши» счёти.
Сотилган асосий восита учун талаб қилинган ёки келиб тушган пул миқдори бозор баҲосида баҲоланганлиги учун унинг қолдиқ қийматига кўп Ҳолларда мос келмаслиги мумкин. Шу сабабли асосий воситани сотишнинг молиявий натижаси Ҳам юқоридаги тартибда аниқланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида Фермер хўжалигида асосий воситалар (импорт, техника воситалари, кўп йиллик ўсимликлар майдони) узоқ муддатли ижарага бериш йўли билан Ҳам сотилиши ва Ҳисобдан чиқарилиши мумкин.
Асосий пода (асосий воситалар таркибидан катта ёшли маҲсулдор ва иш Ҳайвонлари маҲсулдорликнинг камайиши, касаллик, лат ейиш, сотиш, сўйиш ва бошқа шу каби сабабларга кўра чиқарилади.
Асосий пода таркибидан чиқарилган ва сотилган Ҳайвонларнинг Ҳисоби Ҳам 9210 счёт орқали Ҳисобга олинади.
Ҳисобдан чиқарилган Ҳамда сотилган Ҳайвонларнинг бошланђич (баланс) баҲоси 9210 счётнинг дебетида ва 0100 счётларининг кредитида акс эттирилади.
Сотилган Ҳайвонларнинг сотиш баҲоси 6200 счётнинг дебетида ва 9210 счётнинг кредитида, брак қилинган маҲсулдор ва иш Ҳайвонларининг аниқланган қиймати 1120 счётнинг дебетида ва 9210 счётнинг кредитида акс эттирилади.
Сотилган Ҳайвонлар учун келиб тушган нақд пул 5010 пул маблађлари 5110 ва 5210 счётларнинг дебетида 6010 ёки 7010 счётнинг кредитида акс эттирилади.
9210 счётда сотилган ва Ҳисобдан чиқарилган маҲсулдор ва иш Ҳайвонларининг бошланђич баҲоси билан сотиш ёки аниқланган (вазнига, ёшига ва бошқа белгиларига қараб) баҲоси таққосланиб, молиявий натижа аниқланади, агарда
Фойда олинса дебет 9210, кредит 9900, мабодо зарар кўрилса дебет 9900, кредит 9210 счётлари орқали бухгалтерияда акс эттирилади.
1.2. Деҳқончиликда харажатларни ҳисобга олиш ва маҳсулот таннархини ҳисоблаш
Деҳқончилик фермер хўжалигининг асосий соҳаларидан бири. Бу соҳада фермер хўжалиги ялпи маҳсулоти шу жумладан чорва учун озуқа етиштирилади. Бу тармоқда дала ишлари, полизчилик, боғдорчилик, ем-хашак етиштириш ва шу кабилар таркиб топади.
ДеҲқончиликдаги Ҳисобга олиш объекти - экинларнинг алоҲида турлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш турлари ва айрим ишлардир. Масалан, кузги бошоқли экинлар гуруҲ и, баҲорги буђдой ва бошқа баҲорги экинлар гуруҲ и, техник экинлар, картошка, сабзавот, полиз, озиқа экинларининг бођдорчилик ва узумчилик харажатлари Ҳисобга олишнинг мустақил объектлари Ҳисобланади.
Келгуси йил Ҳосили учун қилинган харажатлар Ҳисоблаш тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари Ҳисобга олишнинг алоҲида объектига ажратилади. Бу харажатлар алоҲида экинлар бўйича бажариладиган иш турлари юзасидан Ҳисобга олинади. Кейинги, бошланган Ҳисобот йилида айтиб ўтилган харажатлар алоҲида экин турлари таннархига тақсимлаш йўли билан ўтказилади.
ДеҲқончилик ишлаб чиқариш харажатлари ва маҲсулотнинг чиқиши бўлинма, бригада ва шу кабилар бўйича Ҳисобга олиниши керак.
Бундан ташқари экин турлари бўйича харажатлар қуйидаги калькуляция моддалари бўйича Ҳисобга олинади:
-
Ижтимоий суђурта ажратмалари билан биргаликда меҲнатга Ҳақ тўлаш харажатлари.
-
Уруђлик ва экиш материаллари.
-
Ўђитлар.
-
Ўсимликларни Ҳимоя қилиш воситалари.
-
Иш хизматлари.
-
Асосий воситаларни сақлаш харажатлари.
-
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш харажатлари.
-
Суђурта тўловлари.
-
бошқа харажатлар.
Ишлаб чиқариш харажатларини Ҳисобга олишга оид бухгалтерия ёзуви тўђри ва тегишли тартибда расмийлаштирилган бошланђич хужжатлар - механизациялаштирилган, от ва қўл меҲнатларини Ҳисобга олиш варақалари, ўђит сарфи актлари, маҲсулот жўнатилганлиги Ҳақидаги накладнойлар: регистрлар: маҲсулотни даладан олиб чиқиш йўлланмалари, озиқа қабул қилиш далолатномалари ва шу кабилар асосида амалга оширилади. Бригада ва бўлимлар бўйича гуруҲ ланган бошланђич хужжатлар маълумотлари асосида иш ва харажатларни Ҳисобга олиш журнали юритилади, сўнгра Ҳар ойда деҲқончилик бўйича ишлаб чиқариш Ҳисоботлари тузилади (18 шакл). Ҳисобот икки бўлимдан иборат бўлади. Унинг биринчи бўлимида харажатлар моддалари, режадаги экин тур(гуруҲ )лари, тугалланмаган ишлаб чиқариш турлари бўйича харажатлар, иккинчисида деҲқончилик маҲсулотининг чиқиши акс эттирилади. Ишлаб чиқариш Ҳисоботлари тугалланган ойдаги маълумотларни кўрсатиб, йил бошидан ўсувчи якунида юритилади. Ҳисоботлар асосида аналитик Ҳисоб юритиладиган маҲсулотнинг чиқиши Ҳисоби дафтарига, қайд қилинади, сўнгра 10 журнал-ордерга ўтказилади. Ҳисобга олишнинг машинага мўлжалланган турларида харажатлар ва маҲсулотнинг чиқишини Ҳисобга олишнинг ведомост-машинограммалари ишлаб чиқилади.
Фермер хўжаликларида деҲқончиликдаги харажатлар ва маҲсулотнинг чиқишини Ҳисобга олишда «Асосий ишлаб чиқариш» счётидан фойдаланилади. У ишлаб чиқарилаётган маҲсулот таннархини Ҳисоблашга Ҳам мўлжалланган. Счётнинг дебетида йил давомида бевосита, йил охирида эса юқорида келтирилган сарф моддалари бўйича билвосита харажатлар, кредитда эса йил давомида маҲсулотнинг чиқиши режадаги таннархда акс эттирилади. Йил якунида эса режадаги таннарх аниқланган Ҳақиқий таннархга етказиб тўђриланади. Йил бошида ушбу счётнинг дебет сальдоси ўтган йил харажатлари бўйича тугалланмаган ишлаб чиқаришни, йил охирида эса келгуси йил Ҳосили учун харажатлар бўйича тугалланмаган ишлаб чиқаришни англатади. «ДеҲқончилик» счёти бўйича аналитик Ҳисоби ишлаб чиқариш харажатларини Ҳисобга олиш объектлари бўйича экин турлари, тугалланмаган ишлаб чиқариш, иш турлари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
Харажатларни алоҲида моддалар бўйича Ҳисобга олиш тартибини кўриб чиқамиз. «Ижтимоий суђурта ажратмалари ва меҲнатга Ҳақ тўлаш харажатлари» моддасида бевосита экин ўстириш билан банд бўлган ишчилар меҲнатига Ҳақ тўлаш, навбатдаги ва қўшимча таътилларга Ҳақ тўлаш Ҳамда бу суммаларга нисбатан Ҳисобланган тегишли ижтимоий суђурта ажратмалари Ҳисобга олинади. Бу харажатлар бошланђич хужжатлар асосида бевосита тегишли экинлар ва иш турларига ўтказилади. қўшимча меҲнат Ҳақи суммалари тўђри иш Ҳақига муносиб тақсимланади. Бунда умумлашган маълумотлар бўйича «ДеҲқончилик» счётининг дебетига Ҳамд «МеҲнатга Ҳақ тўлаш бўйича Ҳисоблашишлар» ва «Ижтимоий суђурта бўйича Ҳисоблашишлар» счётларининг кредитига қайд қилинади.
Яқин йиллар ичида давлат ва жамоа хўжаликларининг барча ишлаб чиқариш бўлинмалари меҲнатини ташкил этишнинг пудрат усулига, шу жумладан оила ва якка тартибдаги пудрат усулига ўтказилганлигини унутмаслик керак. Бу усулда ишлаб чиқаришда қатнашувчиларнинг барчаси, шу жумладан раҲбарлар ва мутахассисларнинг Ҳам меҲнатига Ҳақ тўлаш ялпи даромадга бевосита бођлик қилиб қўйилди, Фермер хўжалик ходимлари меҲнатига натурал Ҳақ тўлашнинг салмођи ортади, уни тўлаш хажми пировард натижаларга қаътий бођлиқ қилиб қўйилади. Бунда хўжалик ичидаги бўлинмалар ўртасида ўзаро Ҳисоболашишнинг чек шакли жорий этилиб, бўлинмалар раҲбарлар маҲсулот учун Ҳам, хизматлар учун Ҳам чек билан Ҳисоб-лашишни амалга оширадилар.
Жамоа хўжалиги меҲнаткашлари ижтимоий таъминот марказий фондига ажратмалар ижтимоий суђурта ажратмалари сингари акс эттирилади, аммо ёзувлар чоракда бир марта «ДеҲқончилик» счётининг дебети ва «Суђурта бўйича Ҳисоблашиш» счётининг кредитида акс эттирилади.
Фермер хўжалик тармоқларида моддий ресурсларни Ҳисобга олиш саноатда материалларни Ҳисобга олиш сингари ташкил этилади.
Уруђ ва экин материаллари бевосита белгисига кўра «ДеҲқончилик» счётига Ҳақиқий таннархда «Уруђлар ва озиқа» счётининг кредитидан ўтказилади.
Уруђларни экишга тайёрлаш, уларни экиш жойига ташиб келтириш харажатлари уруђлар қийматига киритилмайди, балки экинларга тегишли харажатлар моддалари бўйича ўтказилади.
«Ўђит» моддасида Фермер хўжалик экинлари учун тупроққа солинадиган ўђитлар, шу жумладан саноатда ишлаб чиқиладиган минерал, бактериал ва бошқа ўђитлар Ҳамда органик ўђитлар харажатлари Ҳисобга олинади. Харажатлар аналитик Ҳисобга олишда минерал ва органик ўђитлар бўйича алоҲида акс эттирилади. Ўђитларни тайёрлаш ва ерга солиш харажатлари бевосита муайян Фермер хўжалик экинига тегишли харажатлар моддалари бўйича ўтказилиб, бу моддага киритилмайди. Ўђитлар харажатлари «Материаллар» счёти ёки «Чорвачилик» счётининг кредитидан ўтказилади.
«Ўсимликларни Ҳимоя қилиш воситалари» моддасида бегона ўтлар, Фермер хўжалик экинлари зараркунанда ва касалликларга қарши курашда ишлатиладиган пестицид, кимёвий дорилар, гербицид ва бошқа кимёвий, шунингдек биологик воситаларни харид қилиш ва сақлаш харажатлари киритилади. хўжаликнинг ўзи бу воситалар билан кўчатлар, экинларга ишлов бергандаги харажатлар моддалари бўйича экиннинг таннархига ўтказилади.
«Иш ва хизматлар» моддаси ўз корхонасининг ишлаб чиқариш эҲтиёжларини қондурувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг хизматлари Ҳамда шу корхонага бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш характеридаги хизматларга Ҳақ тўлаш харажатлари акс эттирилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни Ҳисобга олиш ва уларни харажатларини маҲсулот таннархига қўшиш тартиби мазкур бобнинг алоҲида моддасида ёритилган.
«Асосий воситаларни сақлаш харажатлари» моддасида бевосита ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан бођлиқ харажатлар киритилади. Уларга бу асосий воситаларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш харажатлари, амортизацияси ажратмалари ва тузатиш харажатлари киритилади.
ДеҲқончиликда айтиб ўтилган асосий воситаларга шу тармоқда бевосита маҲсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган тракторлар, Фермер хўжалик машина ва ускуналари, иссиқхона, турли омборлар ва ишлаб чиқариш бинолари, асосий мелиорация воситалари, кўп йиллик экинлар, ишлаб чиқариш инвентари ва бошқалар киритилади.
Асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларига асосий воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҲнат Ҳақлари, ижтимоий суђуртага ажратмалари билан. Ёнилђи ва мойлаш материаллари, ёрдамчи ишлаб чиқариш, шунингдек чет ташкилотлар хизматлари ва бошқа харажатлари киритилади.
Тузатиш харажатларига энг аввало ўзининг таъмирлаш устахоналарининг харажатлари киритилади.
Амортизация харажатларини юқорида айтиб ўтилган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари ташкил қилади. Амортизация ажратмалари Ҳар ойда алоҲида «ДеҲқончиликда ишлатиладиган асосий воситалар бўйича тақсимланган амортизация» аналитик счётида қайд этиб борилади. Бунда «ДеҲқончилик» счёти дебет ва «Асосий воситаларнинг эскириши» счёти киритилади. Йил охирида асосий воситаларнинг эскириш суммаси экин ва иш турлари бўйича тақсимланади ва бу махсус ведомост орқали расмийлаштирилади. Олдин «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» счётида Ҳисобга олинган жорий тузатиш харажатлари амортизация суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.
«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари» моддасида умумишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади. Уларни Ҳисобга олиш ва маҲсулот таннархига киритиш тартиби шу бобнинг 5-моддасида ёритилган.
«Суђурта тўловлари» моддасида Фермер хўжалик экинларининг Ҳосили ва кўп йиллик экинлар, Фермер хўжалик Ҳайвонлари, қуён, асалари оилалари ва шу кабилар бўйича давлат мажбурий суђурта тўловларига оид харажатлар Ҳисобга олинади. Бу тўловлар тегишли экинларнинг таннархига бевосита олиб борилади.
Бу моддада маҲсулотни ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланиладиган бино, иншоот, машина, ускуна, инвентар ва бошқа асосий воситаларнинг суђурта тўловлари Ҳам Ҳисобга олиб борилади. Суђурта тўловлари маҲсулотни ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларга мутаносиб равишда экин ва маҲсулот турлари бўйича тақсимланади.
Суђурта тўловлари бухгалтерияда «ДеҲқончилик» счётининг дебетида, «Суђурта бўйича Ҳисоблашишлар» счётининг кредитида акс эттирилади.
«Бошқа харажатлар» моддасида маҲсулотни ишлаб чиқаришга бевосита дахлдор, аммо юқорида кўриб чиқилган моддалардан бирортаси Ҳам киритилмайдиган харажатлар акс эттирилади.
Ўтган йилнинг кузида қилинган тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари Ҳисобот йили харажатларига қўшилади. Улар экин турлари бўйича экин майдонига мутаносиб тақсимланади. Аниқланган суммага аналитик счётлар бўйича «ДеҲқончилик» счётининг дебет ва кредитида ёзувлар қилинади.
«ДеҲқончилик» счётининг дебетида айтиб ўтилган ёзувлар қилингач, аналитик счётлар бўйича алохида экин турларига йил давомида сарфланган барча ишлаб чиқариш харажатлари аниқланади. Бу счётнинг кредитида йил давомида сарфланган барча ишлаб чиқариш харажатлари аниқланади. Бу счётнинг кредитида йил давомида маҲсулотнинг чиқарилиши режали таннархда акс эттирилади ва қуйидаги ёзувлар билан расмийлаштирилади:
Дебет: 2800-«Тайёр маҲсулот» счёти.
Кредит: 2000«Асосий ишлаб чиқариш» счёти
Йил охирида Ҳақиқий таннарх аниқлангандан сўнг ёзув Ҳақиқий ва режадаги таннарх ўртасида фарққа тўђриланади (корректировка қилинади).
ДеҲқончилик маҲсулоти бирлигининг таннархини калькуляция қилиш тартиби. «ДеҲқончилик» счётининг аналитик счётлари экин турлари бўйича акс эттирилган харажат маълумотларига асосланувчи Ҳақиқий таннархининг Ҳисобот калькуляциялари йил охирида асосий Фермер хўжалик ишларининг доираси тугаб, жорий йил Ҳосили йиђиб олингандан кейин тузилади.
Бунда асосий, ёндош ва ёрдамчи маҲсулот тушунчалари фарқланади, яъни асосий маҲсулот мазкур ишлаб чиқариш шу маҲсулотни олиш мақсадларида ташкил этилган. Ёндош маҲсулот-асосий экинлардан асосий маҲсулотлар билан бир вақтда олинади ва истеъмол хусусиятларига кўра асосий маҲсулотга ўхшаш. Ёрдамчи маҲсулот-бу Ҳам асосий маҲсулот билан бир вақтда олинади, аммо хусусиятига кўра иккинчи даражали маҲсулот Ҳисобланади.
ДеҲқончиликда Ҳар бир алоҲида Фермер хўжалик экинидан олинадиган маҲсулот тури калькуляция объекти Ҳисобланади. Бир экиндан айни бир вақтда Ҳар хил хусусиятдаги маҲсулот олиш туфайли деҲқончилик маҲсулоти таннархини калькуляция қилишда турли усулдан фойдаланилади. Масалан, харажатларни бевосита ўтказиш методидан бир экиндан фақат битта маҲсулот тури олинадиган Ҳолларда фойдаланилади. Бу энг оддийси: мазкур экинга сарфланган харажатлар суммасига олинган маҲсулот миқдорига бўлинади. Айрим Фермер хўжалик экинлари ўртасида олинаётган маҲсулот турлари учун умумий бўлган белгиларидан бирининг миқдорий қийматига мутаносиб тақсимлаш методи Ҳам қўлланилади.
ДеҲқончилик маҲсулотининг таннархини Ҳисоблашда Фермер хўжалик экинига сарфланган ишлаб чиқариш харажатларидан ноқулай об-Ҳаво шароитлари туфайли олинган маҲсулотга тааллуқли бўлган ва белгиланган тартибда зарарга ўтказиладиган суђурта товонлари суммаси истисно (фақат Ҳисобга олишда) қилинади.
Фермер хўжалик экинлари (экин турлари) бўйича деҲқончилик маҲсулотининг таннархи:
А) дон, пахта, кунгабоқар уруђи-франко-дала (хирмон ёки дастлабки ишлов бериладиган жой),
Б) сомон, хашак-франко-сақлаш жойи,
В) қанд лавлаги, картошка, полиз экинлари, сабзавот, қанд лавлаги тугунчали, илдизмевалар-франко-дала (сақлаш жойи),
Г) мевалар, резавор, узум, тамаки, махорка ва чой барги доривор эфир мой экинлари ва гулчилик маҲсулотлари, химоя қилинган ер сабзавотлари-франко-қабул (сақлаш) жойлари,
Д) зиђир-поҲол, ивитилган зигирпоя-франко-сақлаш қайти ишлаш (хўжаликда) жойи,
Е) ўт, зиђир, сабзавот ва бошқа экинлар уруђлари-франко-сақлаш жойи,
Ж) озиқа учун кўк масса-франко-истеъмол жойи,
З) Силос, ўт уни сенаж, гранула учун кўк масса, франко-силос босиш, сенаж қилиш (минора, зовур, ўра) жойи, ўт уни, гранула тайёрлаш жойи.
Жорий йилдаги деҲқончилик маҲсулотининг таннархига йиђилган, аммо янчилмаган ёки йиђилмаган экинлар бўйича харажатлар киритилмайди. Агарда йил охирида деҲқончиликда янчилмаган экинлар бўлса, Ҳақиқий харажатлар қуйидагича тақсимланади.
Йиђиштириб янчилган ва йиђилган, аммо янчилмаган экин бўйича сарфланган Ҳақиқий харажатларнинг умумий суммасидан маҲсулотни янчиш ва даладан олиб келиш харажатлари чегирилади. Ана шундан кейин қолган харажатлар суммаси йиђиштириб янчилмаган экин ўртасида гектарлар миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади. Йиђиштириб янчилган экинлар маҲсулотининг Ҳақиқий таннархини аниқлаш мақсадларида йиђиштирилган экинларга сарфланган харажатлар суммасига уларни янчиш, ташиш бўйича харажатлар қўшилади. Келгуси йилда таннархни Ҳисоблашда янчилмаган экинлар ва йиђиштириш бўйича харажатлар маҲсулотни янчиш, тозалаш ва ташиш харажатларига қўшилади.
Сомон (чори), жўхорипоя барги ва ђўзапоя кунгабоқар тупгули, карам барги, шох-шабба (тут) ва шу кабиларнинг таннархи ушбу маҲсулотни йиђиштириш, пресслаш, ташиш, ђарамлаш ва тайёрлашга оид бошқа ишлар харажатлари асосида белгиланган меъёрлар бўйича уларга сарфланган харажатлардан келиб чиқиб аниқланади.
Дон экинларини экиш ва йиђиштириш харажатлари (донни хирмонда тозалаш ва қуритиш харажатлари қўшилиб) дон, дон чиқитлари ва сомоннинг таннархини ташкил қилади.
Дон ва дон чиқитларнинг таннархини аниқлаш учун, аввло унга тегишли жами харажатларда сомоннинг белгиланган қиймати чегириб ташланади. қолган харажатлар дон ва дон чиқитларининг таннархини ташкил этади. Доннинг таннархини аниқлаш учун дон чиқитлари (лабораторияда аниқланган доннинг миқдорига караб) соф донга айлантирилади. сўнгра уларга тегишли жами харажатлар шартли дон миқдорига бўлиниб 1ц доннинг таннархи аниқланади.
Масалан, кузги буђдой Ҳосили йиђиштириб ва тозалаб олингандан кейин 50000 ц дон, 3000 ц чиқити ва 40000 ц сомон олинади. Ушбу хосилни етиштириш ва хирмонда тозалаш учун 2550000 сўм сарфланган. Сомоннинг меъёрий харажатлар қиймати 50000 сўмни ташкил этади. 1ц сомоннинг таннархи эса - (50000:40000) 1,25 сўмни ташкил этди. У Ҳолда дон ва дон чиқитига тегишли харажатлар (2550000-50000) 2500000 сўмга тенг.
Дон чиқити (чори)нинг таркибидан 50 фоиздан бўлганлиги уни донга айлантирилганда (3000Х50:100) 1500 ц жами шартли дон миқдори эса (50000қ1500) 51500 ц га тенг.
1ц доннинг таннархи (2500000:51500) 40 сум 54 тийинни, 1 ц чорининг таннархи эса (40,54х50) 20 сум 27тийинни ташкил этди.
Уруђчилик экинлари бўйича умумий харажатлар тегишли репродукциядаги (супер-элита, I ва II репродукция) уруђлик донни олишга алоқадор қўшимча харажатларни Ҳам қўшиб, уруђлар таннархига юқоридаги тартибда ўтказилади. 1 ц уруђ (супер-элита, элита, 1 реппро-дукция, қолган реппродукциялар)нинг таннархи тегишли уруђга ўтказилган харажатларнинг умумий суммаси тозаланган ва қуртилган уруђ массасига реализация баҲосига мутаносиб тақсимланади.
1 ц маккажўхори донининг таннархини Ҳисоблашда дон қабул қи-лиш пункларида суткалик ўртача намуналарни суткадаги доннинг базис намлигини (маккажўхори сутасидаги доннинг базис намлиги 22 фоиз кўламида қабул қилинган) Ҳисобга олиб янчиш натижасида аниқланган сўталардан қуруқ донга ўтказиш хўжаликнинг давлатга сотган маккажўхори сўталаридан базис намликдаги дон чиқишининг ўртача фоизидан аниқланади. Бу фоиз қабул қилинган дон накладнойлари регистрларининг маълумотларидан олинади. 1 ц маккажўхори донининг таннархи ишлаб чиқариш харажатларини жўхорипояларини йиђиштириш сарфлари ва қийматини истисно қилиб, дон массасига тақсимлаб аниқланади.
1 ц мойли ўсимликлар (кунгабоқар, зиђир, хартол, кунжут, рапс ва бошқалар) уруђининг таннархи донли экинлар учун белгиланган тартибда аниқланади.
1ц пахтанинг таннархи уни ётиштириш ва йиђиштириш (ђўзапоя бундан мустасно) харажатлари суммасини унинг Ҳисобга олинган (кондиция) миқдорига тақсимлаб аниқланади. Пахтанинг таннархи алоҲида навлар бўйича аниқланганда харажатларнинг умумий суммаси унинг харид нархларининг қийматига мутаносиб тақсимланади.
Тола берувчи зиђир маҲсулотининг таннархини Ҳисоблашда ўстириш ва йиђиштиришга оид ишлаб чиқариш харажатлари уруђ ва тола миқдорига уларнинг уларнинг харид баҲоларидаги қийматига мутаносиб ўтказилади.
Ивиган зиђир поясининг таннархи поҲол қиймати ва ёйиш, ађдариш ва ивиган пояни кўтариб олиш харажатларини қамраб олади.
Бошқа йигириладиган экинлар (наша, ўрта Россия нашаси, жанубий наша, канаф, дађал каноп, жут ва бошқалар) таннархи тола берувчи зигир маҲсулоти сингари Ҳисобланади.
1ц лавлаги илдиз мевасининг ишлаб чиқариш таннархи (фабрикада ишлатиладиган ва туђанаги) уларни қанд лавлагининг (фойдаланиладиган баргининг қиймати харажатлардан чегириб ташлангач) физик массасига бўлиб аниқланади.
Тамаки ва мохорка хом ашёсининг таннархи ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси ва хом ашёнинг Ҳисобга олинган массасидан келиб чиқиб, харажатларни маҲсулотнинг алохида турларига уларнинг харид баҲоларидаги қийматига мутаносиб тақсимлаб аниқланади. Уруђчиликда 1ц тамаки, мохорка хом ашёси, уруђнинг таннархи муайян маҲсулотни ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли суммаси ва хом ашё, уруђнинг Ҳисобга олинган массасидан келиб чиқиб аниқланади.
Далада ўстириладиган доривор ўсимликлар айрим турлари маҲсулоти 1ц нинг таннархи мазкур маҲсулот турига ўтказилган умумий харажатлар суммасини унинг умумий массасига реализация баҲоси бўйича қийматига мутаносиб аниқланади.
Ўтсимон бир йиллик ва икки йиллик (кашнич, арпабодиён, ажгон, қора зира, оқ зира ва шу кабилар) Ҳамда эфир мойли экинлар маҲсулотининг таннархи барча харажатларни уларнинг реализация баҲосидаги қийматига мутаносиб тақсимлаб аниқланади. Бунда тўлиқ пишгунча ўстириш ва йиђиштириш харажатлари уруђлар таннархига киритилади. Арпабодиён ва оқ зирадан думбиллик вақтида фойдаланилганда барча харажатлар эфир-мой хом ашёси таннархига ўтказилади.
Ўтсимон кўп йиллик эфир-мой экинлари бўйича (ялпиз, ёронгул, маврак ва бошқалар) экиш харажатлари Ҳар йили олинадиган маҲсулот миқдорига мутаносиб тақсимланади.
1ц картошканинг танархи картошкани етиштиришга тааллуқли барча харажатларни палак қийматини чегириб, картошка хосилига тақсимлаб аниқланади.
Айрим сабзавот экинлари (1000 дона кўчат) 1ц Ҳосилнинг таннархи очиқ сабзавотчилик ва Ҳимоя қилинган ердаги сабзавотчилик бўйича алоҲида тарзда харажатлар суммасини палак харажатларини қўшиб маҲсулот массасига бўлиш йўли билан аниқланади.
1 ц шампиньонлар таннархини Ҳисоблашда барча харажатлар ишла-тилган субстрат қийматини чегириб (йиђиштириш ва ташишдаги меъёрий харажатлар нормативларидан келиб чиқиб) маҲсулот массасига ўтказилади.
Озиқ-овкат экини сифатида полиз экинлари айрим турлари 1ц Ҳосилнинг таннархи ўстириш ва хосилни йиђиштиришга тааллуқли барча харажатларни маҲсулот массасига тақсимлаб аниқланади. Бунда харажатлар айрим экинларга маҲсулот реализациясидан тушган даромадга мутаносиб тақсимланади.
Сабзавот ва полиз экинлари 1ц уруђнинг таннархи ўстириш, йиђиштириш, қуритиш ва навларга ажратиш сарфларини тақсимлаб, бунда қўшимча маҲсулот (чиқит), массасига ўтказилган харажатлари истисно қилиб аниқланади.
Озиқа илдизмевалар ва полиз экинлари Ҳайвонларга озиқа сифатида берилган қанд лавлаги, уларнинг туганаклари таннархи юқорида сабзавот экинлари, қанд лавлаги ва полиз экинлари таннархини Ҳисоблашда баён этилган тартибда аниқланади.
Озиқа экинларини ўстириш ва йиђиштириш харажатлари улар маҲсулоти (ўтларнинг кўк массаси, хашак)нинг таннархини ташкил қилади.
Бутун турдаги маҲсулотни олишда фойдаланиладиган сепилган ўт, яхшиланган ва табиий пичанзор Ҳамда маданий ўтлоқлар харажатлари тўлиқ тарзда маҲсулот таннархига киритилади. Сепилган ўтлар, яхшиланган пичанзорлар, яхшиланган ва маданий ўтлоқлар Ҳамда бошқа табиий ер-сувларидан бир неча маҲсулот турини олишда фойдаланилганда экинни етиштиришга килинган харажатлар экинларга 1га ердан озиқа бирлигига кўра Ҳисобланадиган маҲсулот Ҳосилига мутаносиб тақсимланадиган харажатлар йиђиндисидан таркиб топади.
Кўп йиллик ўтларни сепиш харажатлари (тугалланмаган ишлаб чиқаришга тегишли алмашлаб экишда экинлардан фойдаланиш йиллари миқдорига мутаносиб тарзда йиллар бўйича тақсимланади ва уларни ўстириш харажатларига тегишли харажат моддаллари бўйича киритилади.
Кўп йиллик ўт бошқа экин орасига экилганда ва экилган йили ўт Ҳосили олинганда тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича умумхаражатлар (экин бир вақтда амалга ошириладиган бўлса, ерга экишдан олдинги ишлов бериш сарфлари) Ҳар иккала экин ўртасида 1га ердан олинган Ҳосилга мутаносиб (центерларда Ҳисобланадиган озиқа бирлиги) тақсимланади. Агарда экилган йил Ҳосил иккинчи экиндан олинмаса, айтиб ўтилган барча харажатлар қопловчи экинга ўтказилади.
1ц тайёр силос, сенаж (чиқитини чегириб) таннархи кўк массани етиштириш, уни франко-хандаққа ташиб келиш сарфлари ва силос бостириш, сенаж тайёрлаш, хандақларни тозалаш, силос ва сенаж массасини жойлаш Ҳамда шиббалаш, сомонни юклаш ва ташиш, хандақларни плёнка ва сомон билан ёпиш харажатлари йиђиндисидан аниқланади. Силос бостиришда ишлатиладиган бошқа компонентарлар (илдизмевалар, карам барги, картошка палаги, кунгабоқар тупгули ва шу кабилар) силос, сенаж ишлаб чиқаришнинг умумий сарфларига белгиланган тартибда Ҳисобланадиган қиймати бўйича киритилади.
Кўп йиллик ўсимликлар ва гулчилик маҲсулотларнинг таннархини Ҳисоблаш. Мева берадиган ёшдаги кўп йиллик ўсимликлар таннархини Ҳисоблашда жорий йилдаги умумий харажатдан қаламча, гажак, палгари, бачки, новда қиймати реализацияси баҲосида чегирилади.
1ц мева, резавор, узум таннархи харажатларининг умумий суммасини маҲсулот массасига (турлар, навлар бўйича) тақсимлаб аниқланади.
Ўстирилаётган экиш материаларининг алохида экин гуруҲ лари бўйича (пўчоқли, уруђли, данакли ва шу кабилар) таннархини аниқлашда харажатларнинг Ҳар бир участка бўйича умумий суммаси реализация учун ковлаб олинган ва ўстириш учун ерда қолдирилган кўчатлар сонига мутаносиб тақсимланади. Ковланган, шу жумладан «ковлашда» бўлганларни Ҳам қўшиб, маҲсулотга тўђри келадиган харажатлар суммасидан 1000 дона кўчатнинг таннархи аниқланади. Ерда ўстиришга қолдирилган кўкартирилган кўчат, бир йиллик, икки йиллик кўчатлар кейинги йилга тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари тарзида ўтказилади.
Чорвачиликда жорий йилдаги барча харажатлар сараланган ва дађал чой барги, кофеин учун таркибий материал ва уруђ таннархини ташкил қилади. Сараланган чой барги таннархини аниқлашда харажатларнинг умумий суммасидан дађал чой барги, кофеин учун таркибий материал ва уруђнинг харид нархларидаги баҲоси чегирилади. 1ц сараланган чойнинг таннархи шу маҲсулотга ўтказилган харажатларни сараланган чой барги массасига бўлиб аниқланади.
Очиқ ва химояланган ердаги гулчилик ва гул экинлари уруђчиликдаги харажатлар маҲсулот турлари ўртасида уларнинг реализация баҲосидаги қийматига мутаносиб тақсимланади.
Кулмоқ, дафна, гўнг ва тут баргини ўстириш ва йиђиштириб уруђчиликдаги маҲсулот турлари ўртасида уларнинг реализация баҲосидаги қийматига мутаносиб тақсимланади.
Ҳисобот калькуляцияларини тузишда маҲсулот олишга сарфланган ва тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатларини аниқлаш зарур бўлади. Бундан ташқари табиий офат ёки бошқа ноқулай табиий шароитлар туфайли тўлиқ нобуд бўлган экинзор майдонларига экинларни ўстиришга сарфланган харажатлар суммасига «Мол-мулк ва шахсий суђурта бўйича Ҳисоблашиш» счёти дебет ва «Фойда ва зарар» счёти кредит қилинади. Экинлар қисман нобуд бўлганда олинмаган маҲсулот суммасидан суђурта товонлари «Мол-мулк ва шахсий суђурта бўйича Ҳисоблашиш» счётининг дебетида ва «ДеҲқончилик» счётининг кредитида акс эттирилади. Олинган товон «Ҳисоблашиш счёти»га ўтказилади. Шуни айтиш керакки, Ҳозирги кунда суђурта товонининг даражаси Фермер хўжалиги экин Ҳосилининг 60 фоизини ташкил қилади. Бу корхоналарнинг муътадил фаолиятлари учун барқарор молиявий шароитлар яратишга ёрдам беради.
Достарыңызбен бөлісу: |