Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қароридан кўчирма
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси
депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Қонуни 11, 26-моддалари, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар этиб қўйидагилар рўйхатга олинсин:
Навоий вилояти бўйича:
34-Навоий сайлов округи
Ашурова Насиба Батировна — 1974 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Навоий давлат кончилик институтининг Иқтисодиёт ва менежмент кафедраси доценти, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Ковиляева Светлана Геннадьевна — 1976 йилда туғилган, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзоси, Навоий кончилик коллежи катта ўқитувчиси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Тожиев Козим Ўктамович — 1984 йилда туғилган, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилоят Кенгаши раиси, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Тошпўлатов Акром Икромович — 1977 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Тошкент давлат юридик университетининг илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
35-Қизилтепа сайлов округи
Ахмедов Ахад Амириддинович — 1964 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Бобомуродова Анора Явқочтиевна — 1960 йилда туғилган, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси, Навоий вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Рустамова Зебо Аслоновна — 1983 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Қизилтепа тумани "Асадбек зиё нури" хусусий корхонаси раҳбари, Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Умаров Шерзод Хазратқулович — 1979 йилда тўғилган, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзоси, "UzEraeCable" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти бош директори, Навоий вилояти, Кармана тумани, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
36-Зарафшон сайлов округи
Мусаев Fолибжон Мирзаевич — 1979 йилда туғилган, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси, Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Шимолий кон бошқармаси Очиқ руда ишлаб чиқариш бўлими бош муҳандиси ўринбосари, Навоий вилояти, Учқудуқ тумани, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Санакулов Рустамбек Бурханович — 1963 йилда туғилган, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзоси, Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармасининг автотранспорт бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Тумишова Аксавли Молдагалиевна — 1965 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Зарафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Файзиева Феруза Хамидовна — 1969 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, "Навоиазот" акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
37-Хатирчи сайлов округи
Шербутаева Раъно Турсуновна — 1968 йилда туғилган, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзоси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви бош мутахассиси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Эгамова Зулайхо Ибрагимовна — 1969 йилда туғилган, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси, Навбаҳор туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Турсунов Ўткир Абдугаффарович — 1983 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Навоий вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Рахимов Шавкат Жумақулович — 1970 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган.
38-Нурота сайлов округи
Душанов Яшин Равшанович — 1979 йилда туғилган, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Султонов Зафар Рашидович — 1981 йилда туғилган, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси аъзоси, Навоий вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Худоёров Шуҳрат Жумақулович — 1970 йилда туғилган, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси аъзоси, Навоий давлат педагогика институти ўқув бўлими бошлиғи, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Эрмухаммедов Жамшид Насриддинович — 1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси, "Асака банк" давлат акциядорлик тижорат банкининг Навоий вилоят филиали бошқарувчиси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий
сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов.
Тошкент шаҳри,
2014 йил 15 ноябрь, № 634.
Достарыңызбен бөлісу: |