Такофул тамойили
Малайзияда такофул компаниялар ташкил этиш бўйича тузилган гуруҳнинг фикрига кўра такофулда учта асосий фаолият тамойиллари бўлади;
1) ўзаро масъуллик;
2) ўзаро ҳамкорлик;
3) ўзаро химоя.
Исломда ўзаро масъуллик фазилати кенг тарғиб қилинади. Мусулмонлар нафақат Яратган олдида, балки бошқа жонзотлар олдида ҳам масъулдирлар. Бир-бири билан муносабатдаги масъуллик ҳисси такофул талқинида исломий ҳамжамиятнинг биродарлиги асоси ҳисобланади. Буни Бухорий ва Муслимдан ривоят қилинган хадислар ҳам тасдиқлайди.
Абу Мусо розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади;
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин мўминга худди бинодек, баъзиси баъзисини тутиб туради”, - дедилар ва бармоқларини бир-бирига киритиб кўрсатдилар. Набнй соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Бир одам ёки ҳожатманд киши сўров билан келди. У зот бизга юзландилар ва: “Шафоатчилик қилинглар. Ажр оласизлар. Аллоҳ Уз набийи тилида нимани истаса, ҳукм қилсин”, - дедилар”. (Шайх Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф. Ҳадис ва Ҳаёт. 34- жуз)
“Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик ким Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, набийларга иймон келтирса ва яхши молини қариндошларга, етимларга, мискинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга берса, naмозни қоим қилса, закот берса, ахд қилганда ахдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчиларга хосдир. Ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир”. (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол)
Такофул фаолияти билан боғлиқ бўлган иккинчи тамойил — ўзаро хамкорликдир. Бу сифат хам Исломда қаттиқ тарғиб қилинади, масалан, Моида сураси 2- ва Бақара сураси 177-оятларида Аллох таоло шундай дейди: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир”. (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол)
Учинчи тамойил табиий офатлардан узаро химояланишни англатади. Абдуллох ибн Амр розиаллоҳу анҳудан ривоят килинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат булган одамдир. Муҳожир Аллоҳ қайтарган нар- садан (ҳижратда) узоқда бўлган одамдир”, - дедилар”. Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган. Термизий ва Насаийлар: “Мумин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир”, - жумласини зиёда қилганлар”. (Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф. Ҳадис ва Ҳаёт. “Ко- мил иймон спфатлари ҳақида”) (www.islom.uz)
Исломий суғурталашнинг анъанавий суғурталашдан қуйидаги муҳим тафовутларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Такофул иштирокчилари бир вақтнинг ўзида суғурта қилдирувчи ва бир-бирларини ўзаро суғурталовчилар ҳисобланади. Суғурта компанияси иштирокчилар манфаатини кўзлаб, фақат агент сифатида фаолият юритади ва суғурта жамғармасининг эгаси бўла олмайди.
2. Жамғарма иштирокчиларининг инвестицион қўйилмаларга киритган маблағларидан келган барча фойда анъанавий суғурталашда бўлгани каби суғурта компаниясининг мулки ҳисобланмайди, балки музориб (суғурта оператори)нинг мукофоти (хизмат ҳақи) чиқариб ташлангач, иштирокчилар ўртасида тақсимланади.
3. Суғурта қопламалари тўланиб бўлгач, қолган барча маблағлар жамғарма иштирокчилари ўртасида уларнинг қўйилмаларига мувофиқ ёки бошқа келишилган усулларда тақсимланади.
4. Такофул фақат соф хатарлардан суғурталашни таъминлайди. Шу билан бир вақтда анъанавий тижорий суғурталашда ислом фиқҳида ман этилган чайқовона хатарлардан ҳимояни таъминлаш ҳам мумкин.
Достарыңызбен бөлісу: |