1. Исломий суғурталаш тизими тарихи ва ривожланиши. Такофулнинг фалсафаси, тамойиллари ва ишчи концепцияси


Такафул тўғри амалга оширилиши учун махсус суғурта жамғармаси



бет2/5
Дата20.05.2022
өлшемі0.99 Mb.
#458253
1   2   3   4   5
Исломий суғурталаш тизими

Такафул тўғри амалга оширилиши учун махсус суғурта жамғармаси тузилади. Жамғарма аъзолари олдиндан эълон қилинган тартиб-қоидага кўра суғурта учун бадалларни эҳсон сифатида жамғармага киритишади, жамғарма эса ўз мулкига айланган ушбу маблағлар ҳисобидан аъзоларининг келишилган зарарларини қоплаб туради. Йил якунида суғуртадан ортган маблағларнинг бир қисми жамият низомидаги тартиб-қоидалар асосида кейинги йиллар захирасига олиб қўйилиши ёки аъзолар ўртасида тақсимланиши, вақф шаклида тузилган жамғарманинг қолдиғидан эса муҳтожларга моддий ёрдам ҳам кўрсатилиши мумкин.
2. Такофулнинг фалсафаси, тамойиллари ва ишчи концепцияси.
Такофул сўзи арабча кафала сўзидан келиб чиқиб, ўзаро кафолатлаш ёки бир-бири тўғрисида ўзаро қайгуриш маъноларини англатади. “Кафала” феъли ҳимоя қилмоқ ёки бирор кишининг манфаатларини кўзламоқ ёки кимгадир кафолат бермоқни билдиради. Бу сўзга “та” қўшимчаси қўшиладиган бўлса, у бир-бирига ўзаро кафолат такдим этадиган икки томон тўғрисидаги ғояни беради.
1984 йили Малайзияда сугурта компаниялари тузиш келажаги тадқиқотлари бўйича ишчи гуруҳи Малайзия Бош вазирига исломий сугурта компаниялари тузиш бўйича ўзининг тавсияларини тақдим этади ва таклиф этилган фалсафа қуйидаги тарзда ифодаланди: “Исломий сугурталаш фалсафаси бир-бирига кумак бериш нияти самимийлигига катта аҳамият беради. Шундай қилиб, ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, молиявий омонат табарру (фидо бўлиш)га таянади.
Табарру ва ўзаро масъуллик, ҳамкорлик ва ҳимоя, фидокорлик ва оддий фойда ортидан қувишдан холи бўлган тамойилларга мувофиқ, ишчи гуруҳи сугурталашнинг исломий фалсафаси қуйидаги тарзда ифода этилиши лозим деб қарор қилди:
Ўзаро масъуллик руҳини интернационаллаштириш, жамият фаолиятининг ҳимоя ва ҳамкорлиги орқали умматнинг фаровонлиги ва жамият бирлигига эришиш ”.
Суғурталашнинг мазкур усули асосида табарру таълимоти ётади. Табарру сўзи арабчадан таржима қилганда «ҳадя», «хайрия» маъноларини англатади. Ҳар бир суғурта қилдирувчи такофул шартномасининг бошқа иштирокчиларига, агар улар маълум бир хатарларга дуч келсалар, самимий ёрдам кўрсатиш ниятига эга бўлиши керак.
Такофулнинг замонавий тизими 1979 йилда жорий этилганига қарамай, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик тушунчалари Исломнинг биринчи йилларидан кенг тарғиб қилиб келинган. Мусулмон ҳуқуқшунослари ва илоҳиётчилари суғурта концепцияси қуйидаги омиллар ҳисобига амалга оширилади деб ҳисоблайдилар:
1) суғурта қилдирувчилар умумий фаровонлик учун ўзаро бирлашадилар;
2) ҳар бир суғурта 1^илдирувчи омонат тарзидаги лозим бўлган микдорни эҳтиёжмандларга кўмак сифатида тўлайди;
3) жамият кооперациясига мувофиқ ҳолда мажбуриятлар тақсимланади ва йўқотишлар бўлишилади;
4) обуна бўлиш ва қопламага нисбатан ноаниқлик унсурлари бўлмаслиги лозим;
5) тизимнинг ҳеч бир аъзоси бошқалар ҳисобига манфаатга эта бўлмаслиги лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет