• ёнгин ҳолатлари учун такофул: суғурталаш бинолар, машина, ускуналар, ёнғин ҳолати учун эҳтиёт қисмлар ва маиший ашёлар, чақмок уриши ёки маиший газ портлаши учун такдим этилади. Сугурта қопламалари тартибсизликлар, галаёнлар, ер қимирлаши, сув тошқини, довул ва инсон назоратидан четда булган бошқа табиий офатлар натижасида пайдо бўлувчи йўқотишлар ҳолати учун такдим этилади;
• автомобиль такофули: қопламалар транспорт эгаларига ўғирлаш ёки бахтсиз ҳодиса натижасида келтирилган йўқотиш ёки зарарларни қоплаш учун берилади;
• иш берувчининг масъуллиги такофули: сугурта қопламаси иш берувчиларга ишчи ва бошқа субъектлар томонидан эҳтиётсизликка йўл қўйилиши оқибатида уларга тўлаб берилган қопламалар бўйича етган зарарларни қоплаш учун такдим этилади;
• асбоб-ускуналарнинг яроқсизлик ҳолати бўйича такофул: суғурталаш асбоб-ускуна эгаларига, хусусан, заводлар эгаларига, машиналарнинг бузилиши, портлаш ва бошқалар натижасида даромад йўқотиш ҳисобига етган зарарларни қоплаш учун такдим этилади;
• денгиз юклари такофули: суғурталаш товарлар эгаларига, у сотувчи ёки харидор бўлишидан қатъи назар, ер, ҳаво ёки денгиз бўйлаб юкларни етказиш жараёнида ёки йўкотишлар рўй берганда қопламалар бериш учун такдим этилади;
• уй-жой эгалари такофули: сугурталаш уй эгалари ва ижарачиларга уларнинг уй-жой мулклари ва биноларининг шикастланиши ёки бузилишида суғурта копламалари олиш учун такдим этилади.
E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!!!
Достарыңызбен бөлісу: |