1. Исломий суғурталаш тизими тарихи ва ривожланиши. Такофулнинг фалсафаси, тамойиллари ва ишчи концепцияси



бет4/5
Дата20.05.2022
өлшемі0.99 Mb.
#458253
1   2   3   4   5
Исломий суғурталаш тизими

3. Такофул шакллари.
Оилавий такофул - ҳамжамиятдаги бир нечта кишининг уларнинг ҳар бири билан рўй бериши мумкин бўлган мусибат (фалокат) ҳолатларида бир-бирига ёрдам бериш мақсадидаги ўзаро ҳамкорлигини ўзида акс эттирувчи схемадир. Умуман олганда, оилавий такофулнинг уч шакли мавжуд:
1) оддий ҳамкорлик;
2) жамғармалар билан ҳамкорлик;
3) алоҳида гурухларга асосланган ҳамкорлик.
Оддий ҳамкорлик шаклида ўзаро бир-бирлари учун кафил бўлган кишилар гуруҳи такофул жамғармасига мукофот пули киритишга рози бўладилар. Омонат ҳадя тариқасида гуруҳнинг жамғармасига киритилади. Агарда иштирокчилардан бири бахтсизлик ёки фалокатга учраса, такофул оператор жамғарма саватидан омонатчи ёки унинг бенефициарига шартномада кўрсатилган шартларни ҳисобга олиб, тўловни амалга оширади.
Суғурталаш жамғарма ҳамкорлиги шакли билан қўшиб олиб борилганда, ўзаро бир-бирларига ёрдам кўрсатишдан ташқари иштирокчилар, шунингдек, жамғармаларни алоҳида саклаб ҳам қўядилар, белгиланган муддат тугагач, уни қайтиб оладилар.
Омонатнинг ушбу шакли узида икки шаклдаги тўловни - ўзининг шахсий жамғарма мақсадлари учун тўловни ҳамда гуруҳнинг бошқа аъзолари табиий офат ёки бошқа йўқотишларга учраганда, уларга чин кўнгилдан қилинадиган тўлов бадалини ўз ичига олади.
Алоҳида гурухларга асосланган ҳамкорликда иштирокчилар жамиятнинг этник жиҳатдан бир тоифага мансуб ёки бир ташкилотга мансуб, ёки бир туманда яшовчи аҳолига мансуб вакилларидан иборат гурухлар тамойили асосида битим тузишни истайдилар. Бундай ҳолатларда талаблар фақат маълум бир гуруҳ таркибида бўлишгина юқори манфаат келтириши мумкинлиги нуқтаи назаридан келиб чиқиб шакллантирилиши лозим. Бадаллар жисмоний ҳамда ҳуқуқий шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Умумий такофул
Умумий такофул бахтсиз холатлар ёки фалокат натижасида юзага келган иштирокчиларга тегишли мулкларга шикаст етишидан ёки моддий зарарлардан ҳимояланишни таъминловчи қисқа муддатли шартнома ҳисобланади. Бу бир гуруҳ шахслар мана шу гурух аъзолари мулкига етган зарарларни қоплаш учун биргаликда жамғармага омонатлар киритишини англатади.
Умумий такофул суғурталаш турлари шакли бўйича гуруҳланиши мумкин: ёнғин ҳолати учун такофул, бахтсиз ҳодисалардан такофул, денгиз такофули ва асбоб-ускуналар учун такофул. Масалан, Шарикат Такофул Малейжа куйидаги тарзда куриниш олган умумий такофул хизматларини таклиф этади (www. takafiil-malaysia.com.my);


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет