1. Иқтисодий ривожланишнинг умумжаҳон жиҳатлари


Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари ва



бет3/7
Дата14.05.2024
өлшемі36.68 Kb.
#501067
1   2   3   4   5   6   7
17.2. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг шакллари ва
жаҳон инфратузилмаси
Халқаро иқтисодий муносабатлар (баъзида уларни ташқи иқтисодий алоқалар, жаҳон хўжалиги алоқалари деб ҳам юритилади) – бу жаҳоннинг турли мамлакатлари ўртасидаги хўжалик алоқалари мажмуидир.
Халқаро иқтисодий муносабатлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади:
1) товар ва хизматларнинг халқаро савдоси;
2) капитал ва чет эл инвестицияларининг ҳаракати;
3) ишчи кучи миграцияси;
4) ишлаб чиқаришнинг давлатлараро кооперацияси;
5) фан ва техника соҳасидаги айирбошлаш;
6) валюта-кредит муносабатлари.
Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилишидир. У чет элга қуйидаги шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади;
- пул ва товар шаклида. Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, ноу-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин;
-  қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
- ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида. Ссуда шаклидаги капитал қуйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда келтиради.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади.
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация – яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахасислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади. Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет