6- мавзу: Халқаро иқтисодий интеграция


Иқтисодий интеграция даражалари



бет2/7
Дата03.01.2022
өлшемі97 Kb.
#451105
1   2   3   4   5   6   7
Иқтисодий интеграция даражалари

Иқтисодий интеграциянинг изчил 5 босқичи мавжуд. Булар - имтиёзли савдо битими, эркин савдо зонаси, божхона иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий иттифоқ ва валюта иттифоқи.

1. Имтиёзли савдо ҳақидаги битим,(preferental trade arrengement) ушбу битимга аъзо бўлган мамлакатларга унга аъзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан савдода яна ҳам қулайроқ имкониятлар таъминлайди.

Бу ҳол иқтисодий интеграциянинг энг ибтидоий шаклидир.

Масалан, Британия империясининг аъзолари ва айрим собиқ аъзолари билан Бирлашган қироллик томонидан 1932 йилда қабул қилинган Британия ҳамдўстлиги преференциялари (имтиёзлари).

2.Эркин савдо зонаси (free trade area) - иқтисодий интеграциянинг бир шакли бўлиб, унда аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдода ҳамма ғовлар бекор қилинади, лекин ҳар бир мамлакат аъзо бўлмаган мамлакатлар билан савдода ўзининг ғовларини (чеклашларини) жорий этади.

Эркин савдо зонаси - преференциал (бошқалардан афзал) ҳудуд бўлиб, унинг доирасида товарлар халқаро савдода бож ва миқдорий чеклашлардан эркин бўладилар. Эркин савдо зонасини яратиш тариф савдосининг нохуш самараларини аралаштирмайди, иштирокчи мамлакатлар савдо сиёсати характерини барқарорлаштиради. Ташқи иқ-тисодий фаолиятнинг барча тизимларини такомиллаштиради.

Масалан, Бирлашган қироллик, Австрия, Дания, Норвегия, Португалия, Швеция ва Швейцария (буларга 1961 йилда узвий аъзо сифатида Финляндия ҳам қўшилган) томонидан 1960 йилда ташкил этилган Европа эркин савдо ассоциацияси, шунингдек, АҚШ, Канада ва Мексика томонидан тузилган эркин савдо ҳақида Шимолий Америка битими.

3. Божхона иттифоқи (custom union) - аъзо бўлган мамлакатлар ўртасида устама солиқлар ёки бошқа чекловлардан (эркин савдо зонасида ҳам) воз кечишни ва бундан ташқари дунёдаги бошқа мамлакатлар билан бўладиган савдо сиёсатини мувофиқлаштириб туришни назарда тутади. Масалан, Ғарбий Германия, Франция, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург томонидан 1951 йилда ташкил этилган Европа ҳамжиҳатлиги.

Божхона иттифоқи эркин савдо зонасига қараганда анча такомиллашган интеграцион структурадан иборат. Биринчидан, божхона тарифларига нисбатан ягона ташқи савдо сиёсатини олиб бориб, мамлакатлар товарлар оқимини уларнинг ташқи тарифини ва якуний нархини ҳисобга олган ҳолда тартибга солади. Бу эса ўз навбатида ресурсларни қайта тақсимлаш, ишлатиш ва ишлаб чиқаришга туртки бўлади.

4. Умумий бозор (An common market) - интеграциянинг Божхона иттифоқига нисбатан имкониятлари янада кенгроқ шакли, чунки унга аъзо бўлган мамлакатлар ўртасида нафақат товарлар балки меҳнат ресурслари ва капиталнинг ҳам эркин ҳаракат қилиши назарда тутилади. Европа Иттифоқи 1980 йилларда умумий бозор мақомини олган.

Умумий бозорни барпо этиш учун иқтисодиётнинг муайян тармоқларини ривожлантиришнинг ягона сиёсатини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш барча омилларининг эркин ҳаракат қилиши учун шароит яратиш, шунингдек, ижтимоий ва минтақавий тараққиётнинг умумий фондларини таркиб топтириш зарур.

5. Халқаро иқтисодий интеграция тараққиётининг навбатдаги икки босқичи - бу иқтисодий иттифоқ, иқтисодий ва валюта иттифоқидир.Бу иккаласини бири-биридан айрим ҳолда кўриб чиқиш қийин. Иқтисодий иттифоқ токи миллий тасарруфдаги турли пул тизимларига суянар экан, у том маънода иттифоқ бўла олмайди.

Иқтисодий иттифоқ (An economik unijn) - интеграциянинг янада мукаммалроқ шакли бўлиб, у аъзо бўлган мамлакатларнинг валюта (monetary) ва молия (fiscal) сиёсатини мувофиқлаштиришни ва ҳатто ягоналаштиришни ( уни фиксация, унификация) назарда тутади. Масалан, илк бор Бенилюкс мамлакатлари - èêêèí÷è жаҳон урушидан кейин Бельгия, Нидерланидия ва Люксембург ўртасида тузилган иқтисодий иттифоқ. Кейинчалик эса бунга мисол Европа Иттифоқи.

Улардан ташқари интеграциянинг солиқлардан озод этилган зоналар (Duty - free zones) ёки эркин иқтисодий зоналар (Free economic zones) шакли ҳам мавжуд - бу солиқ тўламаган ҳолда хомашё ва иккиламчи маҳсулотларни етказиб бериш йўли билан чет эл инвестицияларини жалб этиш учун ташкил этилган ҳудудлар.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет