6- мавзу: Халқаро иқтисодий интеграция



бет6/7
Дата03.01.2022
өлшемі97 Kb.
#451105
1   2   3   4   5   6   7
Хулосалар

Ишлаб чиқариш кучларининг интернационаллашувидан ва унинг олий шакли - жаҳон хўжалигининг глобаллашувидан иборат муҳим жараён дунёнинг кўпгина минтақаларида бирлашмаларнинг ривожланишида яққол намоён бўлмоқда.

Миллий хўжаликлар ўртасида чуқур ва барқарор ўзаро алоқаларнинг камол топиши ҳамда меҳнат тақсимотининг юзага келиши, қайта ишлаб чиқариш кучларининг турли даражада ва турли шаклларда ўзаро ҳамкорлиги асосида мамлакатларнинг хўжалик ва сиёсий жиҳатдан бирлашуви жараёни халқаро иқтисодий интеграция моҳиятини ташкил этади.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ягона савдо ҳамда (қисман) божхона маконини ташкил этиб қўйган ва юқори даражада ўзаро сиёсий ишончга эга бўлган давлатларгина ишлаб чиқаришнинг барча омиллари билан эркин айирбошлаш имконини берувчи ягона маконни юзага келтиришлари мумкин. Бамаслаҳат олиб бориладиган ўзаро келишилган умумий иқтисодий сиёсатга даъват этувчи бу вазифаларни амалга ошириш мақсадларида-бу ишлар учун масъул бўлган ташкилий структуралар юзага келди. Бинобарин Ғарбий Европадаги интеграциянинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бу нарса давлат энг бошиданоқ етакчи ўрин эгаллаган шароитда амалга оширилди.

Шимолий Америкада бу жараён хусусий - корпорация заминида рўёбга чиқарилади, зотан бу ердаги интеграциянинг табиати ва йўналиши аввалданоқ АҚШнинг қудратли корпорациялари ва уларнинг Канададаги бўлимлари томонидан белгилаб қўйилган бўлиб, булар интеграция жараёнини тартибга солиб турадиган устмиллий қурилмаларга мухтож эмас эди.

1980 йилларнинг охири 1990 йилларнинг бошига келиб АҚШнинг Канада билан бўлган иқтисодий интеграцияси шерикларнинг эҳтиёжларига жавоб бера олмай қолди ва 1992 йилда Шимолий Америка эркин савдо зонаси ҳақида шартнома имзоланди, унга кўра, Мексика учинчи аъзо бўлиб қўшилди.

ҳозирги пайтда Аляскадан то Оловли Ергача чўзилган Панамерика савдо блокини ташкил этиш тўғрисидаги масала ўрганиб чиқилмоқда.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви - бу савдо, молия соҳалари, технология, ахборот айирбошлови ҳамда инсон омилларининг кўчиб ўтиши кенгайиб, янада чуқурлашуви натижасида айрим мамлакатлар иқтисодиётларининг ўзаро қўшилувга (интеграцияга) бўлган мойилликдир. Бу жараён бозорлар каби ишлаб чиқариш тизимларини ҳам қамраб олади. Бозорларнинг глобаллашуви - бу муайян мамлакатларнинг бозорлари савдо ғовлари натижасида бир-биридан ажралиб қолган иқтисодий тизимдан уларни ягона глобал бозор ҳолига келтирувчи тизимга аста-секин ўтиш демакдир. Ишлаб чиқаришнинг глобаллашуви ягона ишлаб чиқариш жараёнини назарда тутадики, бу ҳолда ишлаб чиқарувчи кучлар дунёнинг исталган нуқтасида жойлаштирилиши мумкин, мақсад - меҳнат, капитал, ер каби ишлаб чиқариш омилларидан энг кўп манфаат билан фойдаланиш.

Бозорлар ва ишлаб чиқаришни глобаллаштиришнинг асосий омиллари: булар, энг аввало, муваффақият билан якунланган кўп томонлама музокаралар чоғида маҳсулотлар, хизматлар ва капиталларнинг эркин ҳаракатини чекловчи ғовларни бартараф этиш ёки камайтириш ҳақида келишиб олинди. Бунинг натижасида корхоналарни ишлаб чиқариш ва ишлатиш учун ғоят қулай бўлган ҳудудларда жойлаштиришга имкон туғилди.

Бундан ташқари, алоқа, транспорт ва ахборот воситалари технологиясида рўй берган кескин ўзгаришлар, энг муҳими, компьютерларнинг ишлаб чиқарилиши жуда катта аҳамиятга эга бўлди; фазовий йўлдошлар ва оптик толалар ахборот оқимларига жуда кенг йўл очиб берди, реактив самолётлар, катта тоннажли кемалар ҳамда контейнерлаштиришнинг жорий этилиши юк ташиш муаммосини кўп жиҳатдан осонлаштирди.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет