Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада интеграция
жараёнлари: умумий ва ўзига хос жиҳатлар.
1. Ғарбий Европада минтақавий иқтисодий сиёсат эволюциясидаги босқичлар.
Ғарбий Европадаги ҳозирги замон минтақавий интеграция тарихи 1951 йилга бориб тақалади. Худди ўша йили Европа кўмир ва пўлат бирлашмаси - (European coal and strett Community) - Франция, ГФР, Италия, Бельгия, Нидерландия, Люксембург ва «Евроатом» га қарашли тошкўмир, темир руда ва металлургия саноатларини бирлаштирган халқаро давлат ташкилоти тузилган.
1957 йил март ойида бу мамлакатлар («олтилик») Европа иқтисодий ҳамдўстлигини тузиш ҳақидаги Рим шартномасини имзолаган. (1958 йилда кучга кирган) .Бу ҳамдўстлик норасмий равишда « умумий бозор» деб ҳам юритилди.
Кейинчалик Буюк Британия, Дания, Ирландия (1973 йилдан), Греция (1981), Испания, Португалия (1986) унга аъзо бўлиб кирган.
Дастлабки пайтларда Европа иқтисодий ҳамдўстлиги асосан иқтисодий ташкилот сифатида фаолият кўрсата бошлаган бўлиб, унинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат эди:
-аъзо бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдода барча чекловларни бартараф этиш;
-учинчи мамлакатлар билан бўладиган савдода умумий божхона тарифларини жорий этиш;
-одамлар, капиталлар, хизматларнинг эркин ҳаракатига халал берадигшан чекловларни тугатиш;
-транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий сиёсатга амал қилиш;
-валюта иттифоқини тузиш;
-аъзо бўлган мамлакатларнинг қонунчилигини бир-бирига яқинлаштириш;
-мувофиқлашган иқтисодий сиёсат омилларини ишлаб чиқиш.
ҳамдўстлик фаолиятида энг муҳим вазифалар сифатида бу йўналишларнинг танлаб олиниши бежиз эмас.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатлардан ташкил топган бирор бир гуруҳ ишлаб чиқаришнинг барча унсурлари билан эркин айирбошлаш йўлида ягона маконни шакллантиришга дарҳол эриша олмаган.
Олдинроқ ягона савдо (қисман) ва божхона макони яратган ҳамда ўзаро сиёсий ишончда устуворликка эришган давлатларгина бу соҳалардаги ўзаро муносабатларини эркин айирбошлаш босқичига кўтаришлари мумкин.
Давлатлар ўзаро иқтисодий ҳамкорликда ва сиёсий ишончда анча юқори босқичга эришгандан кейингина капиталлар билан ишчи кучининг икки томонлама эркин ҳаракат қилиши ҳамда хизматларни, шу жумладан, ахборот - техника аҳамиятига эга бўлган хизматларни айирбошлаш учун ўз чегараларини очиб беришлари мумкин.21
Ниҳоят тўлақонли интеграцион ҳамкорлик аъзо бўлаётган давлатлар ишлаб чиқариш омилларини айирбошлаб, ўзаро тўловларни йўлга қўйиш ҳисобига божларни ва бошқа чекловларни бекор қилиш ёки ўзаро тўловларни йўлга қўйиш ҳақидагина эмас, балки учинчи мамлакатларга нисбатан бамаслаҳат юритиладиган савдо, кейинроқ эса умумий иқтисодий сиёсат тўғрисида, шунингдек иқтисодий сиёсатни ягоналаштириш борасида ҳам келишиб олишларини назарда тутади.22
«Ягоналашган», мувофиқлаштирилган умумий иқтисодий сиёсатни амалга оширишни тақозо этувчи мазкур қоидаларни рўёбга чиқариш йўлида эса ижроия - мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган халқаро - давлат ташкилотларига эҳтиёж туғилди.
Шундай қилиб, интеграция жараёни энг бошидаёқ аъзо мамлакатларнинг мувофиқлашган сиёсатига рўпара келди.
Европа иқтисодий ҳамдўстлиги қабул қилган мақсадларни рўёбга чиқариш жараёнида:
1. Саноат интеграциясинингг жадаллашуви таъминланди;
2. Қишлоқ хўжалик фонди фаолияти орқали биргаликда хомийлик ўрнатиш ва тўлов йиғимларини жорий этиш шаклида аграр интеграцияни жадаллаштиришга ҳаракат қилинди;
3. Европа валюта тизими юзага келди.
Ана шу чора-тадбирларнинг барчаси иқтисодий интеграциянинг кенг томир ёйишига ҳамда Европа иқтисодий ҳамдўстлиги таъсир доирасининг кенгайишига олиб келди.
Африка, Кариб ҳавзаси ва Тинч океанида жойлашган 60 дан зиёд ривожланаётган мамлакатлар билан Европа иқтисодий ҳамдўстлигининг «алоҳида муносабатлари» тизими юзага келди.
Маастрихт битимлари (1991 йил, декабрь) Ғарбий Европа интеграциясининг ривожида сифат жиҳатидан янги бир босқич ҳисобланади, зеро, унда қуйидаги вазифалар қўйилган:
-мамлакатларни микро даражада бир-бирига яқинлаштириш;
-кўплаб солиқ, божхона ҳамда бошқа ғовларни бартараф этиш ва ҳ.к. Маастрихт битимлари Европа Иттифоқига қуйидаги вазифаларни юклаган:
-ягона валюта яратиш ва уни бошқариш;
-ягона иқтисодий сиёсатни, айниқса унинг бюджет ишларига тааллуқли қисмини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва (ўринли топилганда) кучайтириш;
-эркин рақобатга асосланган ягона бозорни ташкил этиш ва ҳимоялаш;
-бой ва қашшоқ минтақалар ўртасида тенгликни сақлаш ҳамда (имкон бўлган жойларда) маблағларни қайта тақсимлаш;
-қонунчилик ва тартиб қоидани қўллаб-қувватлаш;
-айрим фуқароларнинг туб ҳуқуқларини эътироф этиш ва ривожлантириш;
-ташқи ишларнинг барча соҳаларини қамраб олувчи ягона ташқи сиёсатни бошқариш.
Ғарбий Европа сиёсий ва иқтисодий интеграция йўлида муҳим қадам қўйди: 1994 йил 26 мартда Европадаги 7 давлат (Германия, Франция, Бельгия, Люксембург, Нидерландия, Испания ва Португалия) Шенген битимини имзоладилар. Бу битимга кўра, ушбу мамлакатларнинг ҳудудида «чегараларсиз макон» деб аталган нарса ташкил этилдики, у қуйидагиларни назарда тутади:
-ушбу мамлакатларнинг бирортасига берилган виза бошқаларида ҳам кучини йўқотмайди;
- ушбу мамлакатлар шаҳарлари ўртасидаги авиа ва бўлак қатновлар ички қатнов мақомини олади ва ҳ.к.
Ғарбий Европа мамлакатларининг мафкуравий қараши эркинлаштириш ва ҳамкорликка таянувчи халқаро иқтисодий тартибни таъминлашга асосланган. Fарбий Европа интеграцияси ўз тараққиётида тўла 4 босқични - эркин савдо зонаси, божхона иттифоқи, ягона бозор ва иқтисодий иттифоқ босқичларини босиб ўтди. ҳозирги вақтда Европа валюта тизими «евро» яратилмоқда. Унинг самарали ишлаши қатор ички ва ташқи сабабларга боғлиқдир. «Евро» воқеликка айланишига асослар бор. Лекин бунда муҳим бир вазиятни қайд этиб ўтиш керак: Европа Иттифоқи («евро»)ни яратиш ва жорий этишни тезлаштирмоқда. ҳатто юзаки таҳлиллар шуни кўрсатадики, Европа Иттифоқининнг барча аъзо давлатлари ҳам «кириш билети»ни ололмайдилар.
Савол туғилади: у ёки бу группага тегишли давлатларнинг бир қисми Европа валюта иттифоқининг анча юқори даражасида турса, қолганлари эса Европа Иттифоқининг паст даражасида бўлса унга кўра Ғарбий Европа доирасида интеграция бир текис кетмоқда дейиш мумкинми?
Ғарбий Европадаги бугунги аҳвол шундан иборатки, у давлатларнинг конфедератив ҳамжамияти бўлиб, ягона парламентга ҳам, ягона ҳукуматга ҳам, миллий фуқаролик билан бирга норасмий равишда ягона фуқароликка ҳам эгадир; у барча иштирокчиларнинг ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириб борувчи ягона иқтисодий ва ижтимоий сиёсатга эгадир. Конфедерация (иттифоқ, бирлашма) - давлат тузилишининг бир шакли бўлиб, унда конфедерацияни ташкил этувчи давлатлар ўз мустақиллигини тўла сақлаб қолади, ўз давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига эга бўлади; муайян мақсадларда (ҳарбий, ташқи сиёсий ва ҳ.к.) ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириб туришлик учун махсус бирлашма органларини ташкил этадилар. Бунга Швейцария мисол бўлиши мумкин
Федерация (иттифоқ, бирлашма) - давлат тузилишининг бир шакли бўлиб, унда давлат таркибига кирувчилар - федерал бирликлар - федерация аъзолари (масалан, ўлкалар, штатлар ва ҳ.к.) ўз Конституциясига, қонун чиқарувчи, ижроия, суд органларига эга бўлади. Айни бир пайтда давлат ҳокимиятининг ягона итттифоқдош - федерал органлари ташкил этилади, ягона фуқаролик, ягона пул бирлиги ва ҳ.к. жорий этилади. (масалан, АҚШ, ҳиндистон, ГФР ва бошқалар)
Достарыңызбен бөлісу: |