II БОБ.
ҚАДИМГИ ВА БУГУНГИ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР
Цивилизациялар табиати.
Инсоният тарихи цивилизациялар тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.
Инсоният тараққиётини бошқа атамалар ёрдамида тасаввур қилишнинг иложи
йўқ. Бу ўтмиш қадимги шумерлар ва мисрликлар цивилизацияларининг
дастлабки даврларидан тортиб классик ҳамда америкача ҳаёт тарзи, христиан
ва
исломий
цивилизацияларгача,
шунингдек,
Хитой
ва
ҳинд
цивилизацияларининг изчил кўринишларигача чўзилади. Инсонлар учун
тарихий цивилизациялар ҳар жиҳатдан кенг кўламли, аниқ ўзига хосликни
таъминлаган. Натижада цивилизацияларнинг ўсиш ва пасайиши, шу даврларда
қўлга киритилган ютуқлар, муносабатлар, талафотлар ва уларнинг асл
сабаблари Макс Вебер, Эмиле Даркхем, Освалд Спенглер, Питирим Соро
кин,Арнолд Тойнби, Алфред Вебер,А.Л.Кройебер, Филип Багби,Керол К
уигли,Раштон Колборн, Кристофер Девсон,С.Н.Эйсенстед, Фернанд Брау
дел,ВилямХ, Микенел, Адда Боземен, Иммануел Воллерстейн ва Фелип
Фернандес-Арместо каби тарихчилар, социологлар ва антропологлар
томонидан ўрганилган. Ушбу номлари саналган ва бошқа кўплаб ёзувчилар
цивилизацияларнинг қиёсий таҳлилига бағишланган улкан, яхши
шакллантирилган ва такомиллашган адабиётлар яратишди. Дунёқарашлар,
методология, манбалар ва тушунчалардаги фарқлар бу адабиётларнинг
ёйилишига сабаб бўлди. Шунингдек, асосий ғоялар ҳисобланган
цивилизацияларнинг табиати, келиб чиқиши ва ўсишига қаратилган кенг
кўламли келишувлар ҳам мавжудлигини таъкидлаш зарур.
Биринчи навбатда, кўп ҳолларда айтилажак цивилизация ва бирликда
ифодаланадиган цивилизациялар ўртасида фарқлар бор. Цивилизация ғояси
XVIII асрда “варваризм” тушунчасига қарама-қарши ғоя сифатида француз
файласуфлари
томонидан
кашф
этилган. Цивилизациялашган жамият
ибтидоий жамиятдан ажралиб турган, чунки бу жамият барқарор, шаҳарлар
турмуш тарзига мос, шу билан бирга унинг аъзолари ҳам фарқли равишда
саводли
бўлган. Цивилизациялашиш самарали, цивилизациялашмаслик эса
самарасиз бўлган. Маданиялашиш тушунчаси жамиятларга баҳо бериш
тизимига асос бўлган. Шунингдек, XIX аср давомида асли европаликлар
ўзларига хос бўлмаган жамиятларни халқаро европалашган тизимнинг
аъзолари сифатида қабул қилиш учун цивилизациялашув жараёнини амалга
оширишда муҳим бўлган мезонларга интеллектуал, дипломатик хамда сиёсий
жиҳатдан ёндашди. Шу кезларда одамлар цивилизация сўзини кўп маротаба
тилга олишди. Бундан англашиладики, Брауделнинг тасаввурига кўра
цивилизацияни қабул қилмаслик инсоният тарихидаги бир неча устун халқлар
ва қабилаларни қониқтирмади, ўз йўлида цивилизациялашган маданий
жараёнлар кўпаяверди. Айримлар цивилизация ўз “муҳри”ни йўқотди
дейишган бўлса-да, кўпчилик циивилизация пайдо бўлиши учун барча
унсурлар бирдек ҳаракатда бўлиши зарур деб ҳисоблашади.
Цивилизациялар китобнинг бош мавзуси ҳисобланади. Ҳанузгача бир
цивилизациялар ва кўп цивилизациялар ўртасида фарқлар мавжуд. Бирликда
қўлланиладиган цивилизация ғояси одамлар орасида оммабоп бўлган
цивилизация сўзидан тарқала бошлади. Бу борада баҳс-мунозаралар тўхташи
мумкин эмас ва буни ўрганиш фойдали ҳамдир. Китобнинг сўнги бўлимида
бунга алоҳида тўхталиб ўтамиз – цивилизациялар чиндан ҳам рўй бермоқдами
ёки йўқми?
Иккинчидан, цивилизация Германия миқёсида маданиятга асосланган
моҳиятдир. XIX аср немис файласуфлари механика, технология, хомашё,
маданият,
шунингдек,
қадриятлар,
мукаммаллик,
юқори
интеллектуал артистик ва ундан хам кўпроқ хислатларни ўз ичига олган
цивилизациялар ўртасидаги улкан тафовутни кашф этди. Бу тафовут немисча
қарашга асосланиб аниқланди ва бошқа минтақаларда қабул қилинмади.
Айрим антропологлар турли маданият вакилларига урбанизациялашмаган,
умуман ўзгармайдиган ибтидоий жамиятлар сифатида қараган. Бироқ улар
мураккаброқ ривожланган, шаҳарга мос равишда ўсаётган жамиятларни
цивилизация ўчоғи деб ҳисоблашади. Маданият ва цивилизация ўртасидаги
фарқни
кўрсатиб
беришга
қаратилган
уринишлар
самарасиз
бўлмади. Браудернинг фикрича, маданиятни цивилизацион асосидан ажратиш
немисча қарашларга мос келмайди.
Маданият тушунчаси кишиларнинг умумий ҳаёт кечириш жараёнига
алоқадор, цивилизация эса улкан маданият бирлигидир. Бу тушунчалар бирор
жамият шаклланишида муҳим рол ўйнаган омадли авлод вакиллари яратган
қарашлар ва тузилмалар, нормалар ва қадриятларни ўз ичига
олади. Браудернинг фикрига кўра, цивилизация улкан маданий ўчоқдир.
Шунингдек, уни маданий характеристикалар ва феноменларнинг коллекцион
тўплами деб аташади. Воллер Стейн уни жаҳонда мавжуд барча урф-одатлар
ва маданиятнинг бир намунаси деб атайди. Бу мавзуда бир қанча тарихий
феноменлар мавжуд. Девсон назариясига кўра, цивилизация маданий
яратувчанликнинг
асосидир,
аммо
Дурхем
ва Меус цивилизацияни
давлатларни
бир-биридан
ажратиб
турувчи
восита
деб
ҳисоблайди. Спенглер учун эса цивилизация маданиятнинг ўзгартириб
бўлмайдиган тақдиридир. Унинг ташқи ва ички ҳолатлари эса инсоният
ривожланишининг қандай кечишига боғлиқ. Хулоса қилиб айтганда,
цивилизациянинг омадли якунлангани ва худди шу зайлда давом этаётганини
кузатиш мумкин. Маданият эса цивилизациянинг асл моҳиятидаги бош
мавзудир.
Цивилизацияни изоҳлайдиган, маданиятга оид бўлган калит сўзли
элементлар дастлаб греклар, яъни спарталиклар, кейин эса эронликлар
томонидан татбиқ этилган.
Биз бир жойда туриб қолсак-да, бунга йўл қўймайдиган кўплаб асосли
фикр-мулоҳазалар мавжуд. Тамаддун аввалида худоларнинг тасвирлари ва
тахминий маконлари ёниб кетган ва вайронага айланган дейилади
башоратларда. Бундай қилмишни содир этган кимсалар билан келишиш
ўрнига улардан қасос олган маъқул деб ҳисоблашган. Аслида юнон ирқига
мансуб, қони ва тили бир бўлган афиналиклар учун худоларнинг
ибодатхоналари, умумий қурбонликлар ва шунга ўхшаш урф-одатларга
хоинлик қилиш қораланган.
Грекларнинг қони, тили, дини ва турмуш тарзи уларни эронликлар ва
бошқа юнон бўлмаган халқлардан ажратиб турган. Афиналикларнинг
фаразига кўра, цивилизация жараёнларини белгилайдиган барча объектив
элементлар ичида энг муҳими бу диндир. Жуда катта тахминларга кўра,
инсоният тарихидаги энг йирик цивилизация жараёнлари дунёнинг буюк
динларига мансуб жамият ҳамда миллати ва тили бир бўлган, аммо диний
қарашлари бир биридан фарқ қилган инсонлар билан чамбарчас боғлиқ
бўлган. Ливан, собиқ Югославия ва минтақанинг ярмидаги динга эътиқод
қилувчилар орасида мавжуд бўлган бир бирини ўлдириш мумкинлиги
тўғрисидаги назариялар ҳам цивилизация негизига мисол бўла олади.
Статистик маълумотларга кўра, одамларнинг маданий, цивилизацион ва
жисмоний хусусиятлари бўйича ирқларга бўлиниши ўртасида сезиларли мос
келувчи ҳолатлар мавжуд. Бироқ цивилизация ва ирқ бир бирига ўхшаш эмас.
Бир хил ирқдаги халқлар цивилизация жиҳатидан кескин фарқ
қилиши мумкин. Шунингдек, турли хил ирққа мансуб одамлар эса
цивилизация таъсирида бирлаштирилиши мумкин. Хусусан, насронийлик ва
ислом каби буюк миссионерлик динлари турли ирқдаги жамиятларни қамраб
олади. Инсон гуруҳлари орасидаги асосий тафовутлар уларнинг қадриятлари,
этиқодлари ва ижтимоий келиб чиқишини ўз ичига олади, уларнинг жисмоний
ҳолати, бош шакллари ва тери ранглари эса муҳим аҳамият касб этмайди.
Учинчидан, цивилизациялар кенг қамровли бўлиб, уларнинг таркибини
алоҳида
урғу
бермасдан
ҳам
тўлиқ
тушуниш
мумкин. Тойнбининг таъкидлашича, цивилизациялар бошқалар томонидан
англанмайди, бироқ тушунилади. “Цивилизация бу умумийликдир“, деб давом
эттиради Мелко, фикрининг сўнгида эса цивилизациялар маълум даражадаги
интеграцияга эга эканлигини таъкидлайди. Цивилизацияларни ташкил этган
қисмлар ўзаро ва умумий муносабатлар билан аниқланади. Агар цивилизация
давлатлардан ташкил топган бўлса, бу давлатлар цивилизациялардан
ташқарида бўлган мамлакатлардан кўра ўзига ўхшаш муҳитдаги давлатлар
билан алоқага киришади, бундай давлатлар тезда бир бири билан келишолмай
қолиши ва ёки дипломатик алоқага киришиши мумкин. Улар иқтисодий
жиҳатдан мустақил бўлишади, шунингдек, уларда кенг тарқалган эстетик ва
фалсафий оқимлар бўлади.
Цивилизация энг катта маданиятга эга бўлган моҳиятдир. Маданий
хилма-хилликнинг турли хил даражаларидаги қишлоқлар, динлар, этник
гуруҳлар, миллатлар, диний гуруҳларнинг барчасида яққол бир маданият
мавжуд. Жанубий Италиядаги қишлоқ маданияти шимолий Италиядаги
қишлоқдан фарқли бўлиши мумкин. Лекин уларнинг ҳар иккиси, бир сўз
билан айтганда, немис қишлоқ маданиятидан ажралиб турувчи Италия қишлоқ
маданиятидир.
Европа жамиятларини Хитой ва Хиндистон жамиятларидан ажратиб
турувчи маданий унсурлар мавжуд. Шундай экан, хитойликлар, ҳиндлар ва
ғарбликлар ҳар қандай кенг кўламли маданий қатламнинг бир қисми
бўлолмайди. Улар алоҳида цивилизацияларни ташкил этади. Бир сўз
билан айтганда, цивилизация кўп сонли одамлар гуруҳидан ташкил топган
маданий негиздир. Цивилизация бу инсонларга хос бўлган, уларни бошқа
жонзотлардан ажратиб турадиган энг юқори даражадаги маданий тузумдир. У
тил, тарих, дин, урф-одатлар, муассасалар ва одамларнинг ўз ўзига субъектив
йўл билан аниқлик киритиши орқали белгиланади. Инсонлар хусусиятини
аниқлашни ўзига хос даражалари мавжуд: масалан, рим фуқароси ўзини турли
хил интенсивлик билан атайди. Мисол учун улар ўзларини римлик, италиялик,
католик, христиан, европалик ёки ғарблик дейиши мумкин. У тегишли бўлган
цивилизация унга аниқлик киритилиши мумкин бўлган энг муносиб
кўрсаткичдир. Цивилизация энг катта “биз” бўлиб, унинг ичида биз ўзимизни
бошқа барча мавзулардан ажралиб турган холда, маданий жиҳатдан
маконимизда деб хис этамиз. Цивилизациялар Хитой цивилизацияси каби
жуда кўп сонли одамлар ёки англофон Кариб денгизи каби жуда кам сонли
одамларни ўз ичига олиши мумкин. Тарих давомида кўплаб кичик гуруҳлар
ўзига хос маданият яратган бўлса-да, бироқ кенг маданий хусусиятларга эга
бўлмаганлар.
Йирик
ва
периферик
цивилизациялар
(мисол
учун Багби цивилизацияси), йирик ва чегараланган, бекор қилинган
цивилизациялар (мисол учун Тойнби цивилизацияси) ўрта асрда ўлчами
ва аҳамиятига кўра буларнинг ўртасида фарқлар аниқланди. Ушбу китоб
инсониятнинг асосий цивилизациялари деб ҳисобланадиган жараёнлар билан
боғлиқдир.
Цивилизациялар аниқ бир чегара, бошланиш ва якунга эга эмас. Одамлар
ўзларининг идентификаторларини қайта аниқлашлари ва амалга оширишлари
мумкин, натижада вақт ўтиши билан цивилизациянинг шаклланиши ўзгаради.
Халқлар маданияти бир- бирига ўзаро таъсир қилади ва бир- бирини
тўлдиради. Цивилизациялар маданиятининг ўхшашлик даражаси ёки бир-
биридан фарқ қилишида ҳам тафовутлар мавжуд. Шунга қарамай
цивилизациялар бу бир мазмунли ҳодисалардир. Ва улар ўртасидаги
йўналишлар кескин бўлса-да барибир ҳақиқатдир.
Тўртинчидан, цивилизациялар тўхтагандек туйилиши мумкин, аммо улар
жуда узоқ вақт давомида мавжуд бўлади; улар ривожланади, мослашади,
уларнинг
ўзига
хослиги,
ўзига
хос моҳияти бу
узоқ
тарихий
давомийлигидандир. Аслида цивилизация барча нарсанинг энг узун
тарихидир. Империялар ривожланади, қулайди, ҳукуматлар келади ва кетади,
цивилизациялар қолади, лекин бу жараёнда сиёсий, ижтимоий,
иқтисодий, ҳаттоки, идеологик чалкашликлар сақланиб қолиши мумкин.
Халқаро тарих “Боземан хулосасига кўра”, сиёсий тизимлар цивилизацияда
юзага чиқиб турган мақсадлар ва ҳар бир тилшуноснинг цивилизация тақдири
тўғрисидаги тезисини ҳақли равишда тасдиқлайди. Ахлоқий жиҳатдан
бирлаштирилган жамият охир-оқибат баъзи кишиларнинг омон қолишига
боғлиқ
бўлиб
қолади.
Шунингдек,
кейинги
авлодларни
ўзаро
уйғунлаштирадиган ва шу орқали жамиятнинг узлуксизлигини акс эттирувчи
бирламчи тузилмавий ғоялардир. Деярли барча асосий цивилизациялар Лотин
Америкасида узоқ муддат давом этган цивилизация каби ХХ аср дунёсида кўп
вақтдан бери мавжуд бўлиб келмоқда. Бардошли бўлган цивилизациялар
ривожланади. Улар динамик бўлиб, кўтарилади ва қулайди, улар бирлашади
ва бўлинади ва ҳар қандай тарихшунос талаба билганидек улар қачондир
йўқолиб, вақт қумига кўмилиши мумкин. Уларнинг ривожланиш босқичлари
турли йўллар билан белгиланиши мумкин. Куигли цивилизациялар етти
босқич орқали ўтиб бораётганини кўради, булар: аралаш, авлодли, кенгайиш,
баҳсли
давр,
универсал
империя,
парчаланиш
ва
босқинчилик. Мелко кристалланган ўзгариш моделини феодал тизимдан
феодал тизимга ўтиш ва кристалланган давлат тизимидан империял тизимга
ўтиш даври давлат тизимини умумийлаштирди. Тойнби муаммоларга жавоб
сифатида цивилизацияни унинг ўсишида деб билади, ҳамда атроф-
муҳит устидан назоратни кучайтирган ҳолда ўсиш, кейин эса даврий
муаммоларни ҳал этиш, умумбашарий давлатларнинг кўтарилиши ва
кейинчалик парчаланиб кетишига оид фикрларни кўзда тутади.
Цивилизациялар ўртасида катта фарқлар мавжуд бўлса ҳам бу теорияларнинг
барчаси цивилизациянинг “можаролар даври”дан ўтиб, парчаланиш
жараёнини ҳам енгиб бир шаклга келади.
Бешинчидан,
цивилизациялар
сиёсий
эмас,
балки
маданий обектлар бўлганлиги сабабли тартибни сақлаш, адолат ўрнатиш,
солиқлар йиғиш, урушларга қарши курашиш, савдо- сотиқ бўйича
музокаралар ёки бошқа ҳукуматлар томонидан қилинажак ҳар қандай
ишлардан
ҳолидир.
Цивилизацияларнинг
сиёсий
ҳолати
бошқа
цивилизациялар ўртасидаги жараёнлар вақт ўтиши билан ўзгариб туради.
Шундай қилиб цивилизация бир ёки кўп сиёсий қўшилмаларни ўз ичига
олиши мумкин. Бу бирлашмалар шаҳарлар, империялар, федерациялар,
конфедерациялар, кўп миллатли давлатларни ўз ичига олиши мумкин. Бу
қўшилмалар турли хил бошқарув шаклига эга бўлиши мумкин. Цивилизация
ривожланар экан, ўзгаришлар унинг сиёсий, таркибий бирликларининг
миқдори ва табиатида юз беради. Фақатгина бир томонлама цивилизация ва
сиёсий
шахс
бир-бирига
мос
келиши
мумкин.
Хитойлик Лушиан Пай такидлаганидек, давлат бўлиш бир цивилизация
демакдир. Бунга мисол қилиб, Японияни келтириш мумкин, Япония
цивилизация маркази бўлган давлатдир. Аммо аксарият цивилизациялар
биттадан ортиқ давлат ёки бошқа сиёсий субектни ўз ичига олиши мумкин.
Замонавий дунёда аксарият цивилизациялар икки ёки ундан ортиқ
давлатларни ўз ичига олади.
Ва ниҳоят, олимлар одатда тарихдаги ва замонавий дунёда мавжуд
бўлган цивилизацияларнинг асосий қийматларини аниқлашга келишишди.
Аммо улар кўпинча тарихда мавжуд бўлган цивилизацияларнинг умумий сони
бўйича фарқлар мавжудлигини таъкидлашди. Қуигли 16 та аниқ тарихий
воқеалар
ва эҳтимол 8 та қўшимча ҳодисаларни кўриб
чиқади. Тойнби дастлабки
рақамни
21га,
кейинчалик
эса
23га
оширади. Спенглер 8 та асосий
маданият
белгиларига
тақсимлайди. Макнел бутун
тарихдаги
9та цивилизацияни муҳокама қилади. Багби ҳам 9та цивилизацияни кўриб
чиқади. Агарда Япония ва христиан давлатлари Хитой ва Ғарб мамлакатлари
цивилизациясидан ажралса, 11 та цивилизацияни кўриб чиқишига тўғри
келади. Браудел 9 та ва Ростова 7 та асосий
замонавий
цивилизация
шаклларини аниқлайди. Бу қисмдаги ушбу тафовутлар хитойлик
ва ҳиндистонликлар каби маданий гуруҳларнинг тарих давомида битта – ягона
ёки иккита ва ундан ортиқ бир- бирига ўхшаш цивилизация шаклларида
бўлганми ёки йўқми, шунга боғлиқдир.
Ушбу тафовутларга қарамай, асосий цивилизация жараёнларининг ўзига
хослигига асло шубҳа келтирилмайди. Адабиётларни кўриб чиққандан
сўнг Мелко “оқилона келишув” деган ҳолда хулоса қилади. Унга кўра,
12 та асосий цивилизациялар мавжуд. Улардан 7таси эса ҳозирда мавжуд
бўлмай(Месопатамияликлар, мисрликлар, критликлар, Классик, византия,
Ўрта америка, Анд) ва 5 таси ҳанузгача мавжуд (хитой, япон, ҳинд, ислом ва
ғарбий). Бир неча олимлар проваслав рус цивилизациясини унинг
бош Византия цивилизацияси ҳамда ғарбий христиан цивилизациясидан
алоҳида
цивилизация
сифатида
қўришади. Ўшбу 8та цивилизацияга
Лотин Америка ва эҳтимол Африка
цивилизацияларини
ҳам
қўшиш
замонавий дунёда мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Асосий замонавий цивилизация шакллари қуйидагилар:
Хан. Барча олимлар милоддан аввалги 1500 йиллар ва балким ундан ҳам
1000 йил олдинги даврларга тақалган ягона Хитой цивилизацияси
мавжудлигини тан олишади ёки иккита Хитой цивилизациялари, биттаси
насронийлик даврлари пайтида ривожланган деган таҳминлар ҳам бор.
Менинг “Ташқи ишлар бўйича” деган мақоламда бу цивилизацияни Конфуций
цивилизацияси деб белгилаган эдим. Лекин “хан” терминини ишлатиш тартиб
жиҳатдан анча қулайроқ. Конфуцианизм Хитой цивилизациясининг асосий
таркибий қисми бўлса-да, Хитой цивилизацияси Конфуционизмдан ҳам
устунроқ
туради ва шунингдек, Хитойни сиёсий жиҳатдан ҳам устун қўяди. Кўплаб
олимлар томонидан қўлланилган “хан” атамаси Хитойнинг асосий маданияти
ва
жанубий осиёдаги хитойлик муҳожирлар ва
хитойдан
ташқарида
шунингдек, Ветнам ва Корея каби Хитойга алоқаси бўлган жамиятларни
тасвирлаб ўтади.
Япон цивилизацияси. Баъзи олимлар уни Япон ва Хитой маданиятини
бирлаштирган ягона Узоқ Шарқ цивилизациясининг сарлавҳаси деб
ҳисоблайди. Аммо кўпчилик олимлар бундай ўйлашмайди ва бунинг ўрнига
Япония милоддан аввалги 400 ва 100 йиллар оралиғида пайдо бўлган, Хитой
цивилизациясининг авлоди ҳисобланиб, алоҳида ўзига хос цивилизация
сифатида тан олинишини таъкидлайдилар.
Ҳинд цивилизацияси. Одатда энг омадли цивилизациялардан бири
сифатида тан олинадиган ҳинд цивилизацияси милоддан аввалги 1500 йилдан
бери субконтинентал минтақада мавжуд бўлиб келмоқда. Бу одатда энг янги
цивилизация даврини бошланишига қараб ҳинд цивилизацияси деб аталади.
Бир ёки бошқа шаклда бўлган хиндуизм милоддан аввалги 2 минг йилликдан
бери субконтинент минтақанинг маданият марказида бўлиб келмоқда.
Шундай фикрлар мавжудки: дин ёки ижтимоий тизимдан кўра кўпроқ ҳинд
цивилизациясининг
ядроси
муҳим
саналган. Ҳиндистон ўзининг
улкан ҳажмдаги мусулмон жамоалари ,шунингдек, бир қанча кичикроқ
маданий гуруҳлари бўлса ҳам бу нарса замонавий даврлар давомида ҳам ўз
йўлида давом этмоқда. Хан цивилизацияси сингари ҳинду термини ҳам
цивилизация номини ўзининг давлат номидан олган. Бу шуни англатадики,
цивилизация жараёни бирор- бир давлат остида амалга ошади.
Ислом цивилизацияси. Барча йирик олимлар аниқ ягона исломий
цивилизация мавжудлигини тан олишади. Арабистон ярим оролида милодий
VII асрда пайдо бўлган ислом дини жуда тез фурсат билан Шимолий Африка
бўйлаб Иберия ярим оролига, шунингдек, шарқдан Марказий Осиё минтақаси
ва Жанубий Шарқий Осиёга тарқалди. Бунинг натижасида исломда кўплаб
ўзига хос маданиятлар ва цивилизациялар, шунингдек, араб, туркий, форс ва
малай каби маданий бирликлар шаклланди.
Ғарб цивилизацияси. Ғарб цивилизацияси одатда милоддан аввалги 800
ёки 700 йилда пайдо бўлган деб ҳисобланади. Одатда олимлар уни учта асосий
таркибий қисмга эга деб ҳисоблашади: Европада, Шимолий Америкада ва
Лотин Америкасида.
Лотин Америкаси цивилизацияси. Лотин Америкаси уни Ғарбдан
ажратиб турувчи ўзига хос хусусиятга эга. Гарчи Лотин Америкаси Европа
цивилизацияси давомчиси бўлса-да, Европа ва Шимолий Америкадан турли
йўллар орқали ривожланди. У Европада камроқ даражада, Шимолий
Америкада эса умуман бўлмаган корпоратив ва авторитар маданиятга эга эди.
Европа ва Шимолий Америка иккаласи ҳам Реформация таъсирини сезишди
ва Католик ва Протестант маданиятларини қориштириб юборишди. Бу
ўзгариши мумкин бўлса-да, тарихан, Лотин Америкаси асосан Католик эди.
Лотин Америкаси цивилизацияси Европада бўлмаган, Шимолий Америкада
самарали равишда йўқ қилинган ва бир томондан, аҳамият даражаси турли
бўлган Мексика, Марказий Америка, Перу ва Боливияда, бошқа томондан
Аргентина ва Чили туб маданиятларини ўз ичига олади. Лотин Америкасининг
сиёсий эволюцияси ва иқтисодий ривожланиши Шимолий Атлантика
мамлакатларида устунлик қилган характердан буткул фарқ қилган. Лотин
Америкаликлар ўзларини аниқлаш борасида иккига бўлинишган. Баъзилар
“Ҳа, биз Ғарбнинг бир қисмимиз”, деб айтса, бошқалар “Йўқ, ўзимизнинг
ягона, ўзига хос маданиятимиз бор”, деб даъво қилишади ва Лотин ва
Шимолий Америкаликларнинг йирик адабиётлари уларнинг маданий
тафовутларини аниқлаштиради. Лотин Америкасини Ғарб цивилизациясидаги
субцивилизация ёки Ғарб билан боғлиқ алоҳида цивилизация сифатида кўриш
мумкин. Цивилизациянинг халқаро сиёсий оқибатлари таҳлили ва бир
томондан
Лотин
Америкаси, иккинчи томондан Шимолий Америка ва Европа билан
муносабатлар учун охиргиси энг мос ва фойдали белги бўлди.
Ғарб ўз ичига Европа, Шимолий Америка, Австралия, Янги Зенландия каби
Европа кўчманчи давлатларни олади. Ғарбнинг икки асосий таркибий қисми
ўртасидаги муносабат вақт ўтиши билан ўзгарди. Ўз тарихининг кўп қисмида
америкаликлар ўз жамиятларини Европага қарама-қарши этиб белгилашган.
Америка эркинлик, имконият ва келажак мамлакати эди; Европа зулм, синфий
низолар, иерархия ва ортда қолишни кўрсатди. Такидланишича, Америка
алоҳида цивилизация бўлган. Америка ва Европа ўртасидаги қарама-
қаршиликнинг ижобий томони, кўп жиҳатдан, камида XIX аср охирига қадар
Америка Ғарбга тегишли бўлмаган цивилизациялар билан фақат чекланган
алоқаларнинг мавжудлигида эди. Америка Қўшма Штатлари дунё саҳнасига
чиққач, Европа билан ўзига хослик ҳисси пайдо бўлди. XIX асрда Америка
ўзини Европадан ажралиб турадиган ва унга қарши деган бўлса ҳам, XX асрга
келиб, Америка ўзини Европа билан биргаликда, Ғарбнинг кенг доираси
аъзоси ва раҳбари сифатида белгилаб қўйди. Ҳозирги умумий “Ғарб” атамаси
аввалги Ғарбий христианлар олами билан боғлиқ. Шундай қилиб, Ғарб ягона
цивилизациясини маълум бир шахс, дин географик ҳудуд билан эмас, компас
йўналиши бўйича танитди* Бундай таништирув цивилизацияни унинг тарихи,
географик ва маданий нуқтаи назарлардан ташқарига олиб чиқади. Тарихга
назар ташланса, Ғарбий цивилизация бу Европа цивилизациясидир. Замонавий
даврда Ғарбий цивилизация бу ЕвроАмерика ёки Шимолий Атлантика
цивилизациясидир. Европа, Америка ва Шимолий Атлантика харитадан
топилиши мумкин; Ғарб эса топилмайди. “Ғарб” атамаси “ғарблашиш”
тушунчаси ривожланишига ҳам сабаб бўлган ҳамда Ғарблашиш ва
замонавийлашиш тушунчалари аралашиб, нотўғри тушунча ҳосил бўлишига
олиб келган: Японияни “ЕвроАмерикалашган” деб тушунишдан кўра,
“Ғарблашган” деб тушуниш осонроқ. Аммо Европа-Америка цивилизацияси,
умуман олганда, Ғарб цивилизацияси деб аталади ва бу атама, жиддий
камчиликларига қарамасдан, бу китобда қўлланилади.
*“Шарқ” ва “Ғарб”нинг географик ҳудудларни аниқлашда ишлатилиши
чалкаш ва этноцентрикдир. “Шимол” ва “Жануб” қутблардаги умумий қабул
қилинган мўлжалларни англатади. “Шарқ” ва “Ғарб”да бундай мос мўлжаллар
йўқ. Савол: Ниманинг шимоли ва жануби? Ҳаммаси сиз қаерда туришингизга
боғлиқ. “Ғарб” ва “Шарқ” дастлаб Евроосиёнинг ғарбий ва шарқий
қисмларига ишора қилган. Америка нуқтаи назаридан, Узоқ Шарқ аслида Узоқ
Ғарб. Хитой тарихининг аксарият қисмида Ғарб Ҳиндистонни назарда тутган
бўлса, Японияда “Ғарб” одатда, Хитойни англатади. Уиллиам Нафф, “Шарқ ва
Ғарб”
саволига
Япония
нуқтаи
назаридан
фикрлар”
Достарыңызбен бөлісу: |