Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет51/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Ислом ва Ғарб 
Баъзи ғарбликлар, шунингдек президент Билл Клинтон, Ғарбнинг 
зўравон ислом экстремистларидан ташқари ислом билан ҳеч қандай 
муаммолари йўқ, дея таъкидлашади. Тарихнинг 1400 йили эса бунинг мутлақо 
тескарисини кўрсатади. Ислом ва христианлик (ҳам православ, ҳам католик) 
ўртасидаги муносабатлар доим қизғин бўлган. Ҳар бири бир-бири учун ўзгача 
бўлган. Либерал-демократия ва Маркс-Ленин таълимоти ўртасидаги XX аср 
ихтилофи ислом ва христианлик ўртасидаги давомий ва чуқур зиддиятли 
муносабатга солиштирганда ўткинчи ҳамда юзаки тарихий феноменга 
айланади. Баъзан, биргаликда тинч ҳаёт кечириш устун келган; кўпинча 


муносабатлар жадал рақобат ва «қайноқ» урушнинг турли даражаларигача 
етган. Уларнинг «тарихий динамикаси», Жон Эспозито шарҳлаганидек, «... 
кўпинча тортишувдаги икки жамиятни топиб, куч, ер ва жон учун бўлган 
ҳалокатли жангга қамраб олади»
7
. Асрлар оша икки дин тақдири ўта муҳим 
тўлқинлар, турғунлик ва тараққиёт изчиллигида гоҳ кўтарилиб, гоҳ пастлаб 
борди. 
VII аср бошидан то XIII аср ўрталаригача тайёрланган дастлабки Араб-
Ислом ҳаракати Шимолий Африка, Пиреней ярим ороли, Ўрта Шарқ, Эрон ва 
Ҳиндистоннинг шимолий қисмида ислом бошқарувига асос солди. 
Тахминан икки аср ичида ислом ва христианлик ўртасидаги бўлиниш 
чизиқлари турғунлашди. Сўнг XI асрнинг сўнгига келиб, христианлар Ўртаер 
денгизи ғарбий қисми устидан қайта назорат ўрнатдилар, Сицилия ва Толедо 
шаҳрини ишғол қилдилар. 1095 йилда христиан олами Салиб юришларини 
бошлади ва бир ярим аср давомида христиан ҳукмдорлари, 1291 йилда 
ўзларининг охирги таянчлари бўлган Акрани йўқотгунларига қадар, Муқаддас 
ер ҳамда Яқин Шарққа ёндош ерларда христианлик бошқарувини 
муваффақиятсизлик билан ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Бу пайтда дунё 
саҳнасида Усмонли турклар пайдо бўлди. Дастлаб улар Византияни 
заифлаштирдилар, сўнг Шимолий Африка ҳамда Болқон ярим оролининг 
катта қисмини забт этдилар, 1453 йилда Константинополни ишғол қилдилар 
ва 1529 йилда Венани қамал қилиб олдилар. Бернард Люис таъкидлаганидек, 
«Мавританиянинг Испанияда илк жойлашувидан то Венанинг иккинчи 
маротаба турклар томонидан қамал қилинишигача, деярли минг йил давомида, 
Европа исломнинг мутассил таҳдиди остида эди»
8
. Ислом Ғарбнинг мавжуд 
бўлиш эҳтимоллигини шубҳа остига қўйган ягона цивилизация ҳисобланади. 
Бунинг устига, бу ҳодиса бир эмас, камида икки марта содир бўлган. 
XV асрга келиб, оқим ўзгара бошлади. Христианлар аста-секин Периней 
ярим оролини қайтариб олдилар ва 1492 йилда Гранада (Андалусия, 
7
John L. Esposito, The Islamic Threat: Myth or Reality (New York: Oxford University Press, 1992), p. 46.
 
8
Bernard Lewis, Islam and the West (New York: Oxford University Press, 1993), p. 13. 


Испания)да бу вазифани якунладилар. Ушбу пайтда Европанинг океан 
навигациясидаги 
қилган 
янгиликлари 
дастлаб 
португалияликларга, 
кейинчалик бошқа европаликларга, мусулмонлар марказларини айланиб ўтиб, 
Ҳинд океани ичига кириб бориш, ҳатто Хитойгача етиб боришга имкон 
яратди. Бир вақтнинг ўзида россияликлар икки асрлик татар-мўғул 
ҳукмронлигига якун ясадилар. Кейинчалик, 1683 йилда Усмонли турклар 
Венани қамал қилишда охирги қадамни қўйдилар. Уларнинг бу ердаги 
муваффақиятсизлиги Болқон ярим оролидаги Шарқ одамларининг Усмонли 
турклар ҳукмронлигидан ўзларини озод қилиш ҳаракатлари, Габсбург 
империясининг кенгайиши ҳамда русларнинг Қора денгиз ва Кавказ томонга 
сезиларли даражадаги ҳаракатларини қамраб олган давомий чекинишнинг 
бошланиш нуқтасини белгилаб берди. Тахминан бир аср давомида «Салиб 
юришлари оқими» «Европани касал одам»га айлантирди
9
. Биринчи Жаҳон 
урушининг сўнгида Буюк Британия, Франция ва Италия охирги зарбани 
бердилар ҳамда Турк Республикасидан ташқари Усмонли туркларга тегишли 
бўлган ерларда бевосита ва билвосита ўз ҳукмронликларини ўрнатдилар. 1920 
йилга келиб фақатгина тўрт мусулмон давлат – Туркия, Саудия Арабистони, 
Эрон ва Афғонистон мусулмон бўлмаган ҳукмронликнинг баъзи шаклларидан 
озод бўлиб қолган эди. Ўз ўрнида, 1920–30 йилларда секинлик билан Ғарбий 
мустамлакачилик чекина бошлади ва бу ҳаракат Иккинчи Жаҳон уруши 
оқибатида сезиларли даражада тезлашди. Совет Иттифоқининг қулаши 
янгидан-янги мусулмон жамиятларига мустақиллик олиб келди. Статистика 
маълумотларига кўра, 1757–1919 йиллар оралиғида мусулмонларга тегишли 
ҳудудларнинг мусулмон бўлмаган ҳукуматлар томонидан эгалланишининг 92 
ҳолати юз берди. 1995 йилгача бу ҳудудларнинг 69 таси яна бир бор 
мусулмонлар ҳукмронлиги остида бўлди ва тахминан 45 та мустақил 
давлатлар аҳолисининг кўп қисми мусулмонлардан ташкил топган эди. Бу 
ўзгарувчи муносабатларнинг зўравон табиати шунда акс этадики, 1820–1929 
9
Esposito, Islamic Threat, p. 44.
 


йиллар орасида турли динларга эътиқод қилган давлатлар ўртасидаги 50% 
урушлар мусулмонлар ва христианлар ўртасида содир бўлган
10

Ихтилофлар қолипининг бундай давомийлиги сабаблари XII аср 
христиан жўшқинлиги ёки XXI аср мусулмон фундаментализми сингари 
ўткинчи феноменларда эмас. Улар икки дин ҳамда уларга асосланган 
цивилизациялар табиатидан келиб чиқади. Бир томондан, ихтилоф тафовутлар 
мевасидир. Айниқса, исломни ўз ҳаёт тарзи деб ҳисобловчи, давлат ва динни 
бирлаштирадиган мусулмон концепцияси, бошқа томондан худо ва 
императорни ажратувчи Ғарбий христианлик концепсияси. Бироқ, ихтилоф 
ўхшашликлар сабабли бостирилган пайтлар ҳам бўлган. Кўпхудоли динлардан 
фарқли ўлароқ, иккиси ҳам, сиғиниш учун осонгина қўшимча маъбудлар қўша 
олмайдиган, ҳамда дунёни дуалистик, яъни «биз ва улар» жиҳатдан кўрадиган 
бир худоли динлардир. Иккиси ҳам барча инсонлар риоя қила оладиган, ягона 
ҳақиқий эътиқодни талаб қиладиган даражада универсал. Иккиси ҳам 
динсизларни бу ягона ҳақиқий эътиқодга ўтказиш сарбонларининг вазифаси 
деб ишонувчи ўз элчиларига эга динлардир. Келиб чиқишидан бошлаб ислом 
забт этиш йўли билан тарқалган, имконият пайдо бўлганда христианлик ҳам 
худди шундай йўл тутган. Бир-бирига параллел бўлган икки концепция – 
«жиҳод» ҳамда «салиб юришлари», бир-бирига ўхшабгина қолмай, бу икки 
эътиқодни дунёнинг бошқа йирик динларидан фарқлайди ҳам. Худди 
яҳудийлик каби ислом ва христианлик бошқа цивилизацияда кўп учрайдиган 
даврий ва статик қарашларидан фарқли ўлароқ, тарихнинг назарий 
қарашларига ҳам эга. 
Вақтлар оша содир бўлган ислом ва христианлик ўртасидаги зўравон 
ихтилофларнинг даражаси демографик ўсиш ва заифлашиш, иқтисодий 
ривожланиш, технологик ўзгаришлар, диний эътиқоднинг кучайиши 
оқибатида таъсирланиб, ўзгариб борган. XII асрда исломнинг тарқалиши, 
арабларнинг Византия ва Сассонлар империяси ерларига «қулаш тезлиги» кўз 
10
Daniel Pipes, In the Path of God: Islam and Political Power (New York: Basic Books, 1983), 102-103, 169-173; 
Lewis F. Richardson, Statistics of Deadly Quarrels (Pittsburgh: Boxwood Press, 1960), pp. 235-237.
 


кўриб, қулоқ эшитмаган даражада, жуда катта миграцияси билан биргаликда 
кечган. Бир неча асарлардан сўнг, «салиб юришлари» иқтисодий ўсиш, 
аҳолининг кўпайиши ва «клуниак ислоҳотлари»
11
берган меванинг катта 
қисмини ташкил қилган. «Клуниак ислоҳотлари» орқали XI асрда Европада 
кўпсонли зобитлар ва дехқонларни муқаддас ердаги ҳарбий ҳаракатга 
сафарбар қилиш имкони яралган. Бир византиялик кузатувчи ёзганидек, 
биринчи Салиб юриши Константинополга етганда, барча ғарбликлар ҳамда 
Адриатика денгизи бўйидан то Геркулес таянчларигача бўлган ҳудудларда 
яшайдиган варвар қабилалари ўзларига тегишли мол-мулк билан Осиёга кириб 
келдилар
12
. XIX асрда содир бўлган аҳоли сонининг ўсиши Европада яна 
«портлаш»ни юзага келтирди. Бу одамларни мусулмон ва бошқа ерларга 
кўчирган тарихдаги энг катта миграцияни келтириб чиқарди. 
XIX асрнинг охирларида таққословчи фактларнинг қоришмаси Ислом ва 
Ғарб ўртасида ихтилофни ўстирди. Биринчидан, мусулмон аҳолисининг 
кўпайиши катта миқдордаги ишсизлар ҳамда ислом иттифоқлари аъзосига 
айлана бошлаган, қўшни жамиятларга босим ўтказадиган ва Ғарбга кўчиб 
кетаётган норози ёшларни келтириб чиқарди. Иккинчидан, Исломнинг 
тикланиши мусулмонларга цивилизацияларининг қадри ва уларнинг маънавий 
қадриятлари Ғарбникидан устунлиги ҳақида ўзига яраша янги ҳарактерга эга 
ишонч берди. Учинчидан, Ислом тикланиши билан бир вақтда Ғарбнинг ўз 
қадриятлари ва институтларини оммалаштириш, ҳарбий ва иқтисодий 
устунлигини йўқотмаслик ва мусулмонлар оламидаги низоларни олдини олиш 
учун бўлган ҳаракатлари мусулмонлар ўртасида жиддий норозиликка сабаб 
бўлди. Тўртинчидан, коммунизмнинг қулаши Ислом ва Ғарбнинг умумий 
душманини йўқотди, ҳамда ҳар бир тараф бир-бири учун яққол таҳдидга 
айланди. Бешинчидан, мусулмонлар ва ғарбликлар ўртасида алоқаларнинг 
11
Клуниак ислоҳотлари - (шунингдек, Бенедикт ислоҳоти деб ҳам номланади) Ғарбий черковнинг ўрта аср 
монастизмидаги бир қатор ўзгаришлар бўлиб, анъанавий монастир ҳаётини тиклаш, санъатни қўллаб-
қувватлаш ва камбағалларга ғамхўрлик қилишга қаратилган эди. 
12
Ira M. Lapidus, A History of Islamic Societies (Cambridge: Cambridge University Press, 1988), pp. 41-42; Princess 
Anna Comnena, quoted in Karen Armstrong, Holy War: The Crusades and Their Impact on Today's World (New 
York: Doubleday-Anchor, 1991), pp. 3 - 4 and in Arnold J. Toynbee, Study of History (London: Oxford University 
Press, 1954), VIII, p. 390.
 


кучайиши, шунингдек, уларнинг чатишиши уларда ўхшашликлари ҳақидаги 
туйғулар ҳамда бу ҳолат қандай қилиб уларни ўзгалардан ажратиб туриши 
ҳақидаги фикрларни уйғотди. Ўзаро муносабатга киришиш ва чатишиш, ўз 
ўрнида, бир цивилизация вакиллари устуворлик қилаётган давлатда бошқа 
цивилизация вакилларининг ҳуқуқлари тўғрисидаги фарқларни ҳам юзага 
чиқарди. 1980–1990 йилларда мусулмон ва христиан жамиятида толерантлик 
сезиларли даражада камайди. 
Бинобарин, Ислом ва Ғарб ўртасида янгиланган ихтилофлар сабаблари 
қудрат ва маданият масалаларига бориб тақалади. Ким кимни бошқаради? Ким 
бошқарилади? Ленин томонидан таърифланган сиёсатнинг асосий муаммоси 
Ислом ва Ғарб ўртасидаги баҳснинг ҳам асоси ҳисобланади. Аммо, бу ерда 
Ленин аҳамиятсиз деб ҳисоблаган нима тўғри-ю, нима хато, ва бу саволлар 
оқибатида келиб чиқадиган ким хақ-у, ким нохақ экани тўғрисидаги икки хил 
тушунчалар юзасидан ҳам ихтилоф мавжуд. Токи Ислом Ислом бўлиб 
(шундай бўлади албатта), Ғарб эса Ғарб бўлиб (шубҳали) қолар экан, бу икки 
буюк цивилизация ўртасидаги бирламчи ихтилоф ҳамда ҳаёт тарзи ўтган ўн 
тўрт аср давомида улар ўртасидаги алоқаларни белгилаб бергани каби 
келажакда ҳам бу давом этади. Бу алоқалар томонлар эга бўлган турли хил ёки 
ўхшаш позициялар ҳосил қиладиган катта ҳажмдаги муаммолар сабабли янада 
чигаллашади. Тарихан асосий муаммо ҳудуд назоратидир. Ҳозирда эса бу 
савол нисбатан аҳамиятсиздек. 1990-йиллар ўрталарида мусулмон ва 
мусулмон бўлмаганлар ичидаги 28 та бўлиниш чизиғи низоларидан 19 таси 
мусулмонлар ва христианлар ўртасида содир бўлган. Уларнинг 11 таси шарқий 
христианлар ва 7 таси Африка ва Жануби-шарқий Осиёдаги ғарбий 
христианлик тарафдорлари билан кечган. Бу зўравон ёки мавжуд зўравон 
ихтилофларнинг фақатгина биттаси, яъни хорватлар ва боснияликлар 
ўртасидаги низо Ғарб ва Ислом ўртасидаги айнан бўлиниш чизиғида содир 
бўлган. Ғарбий ҳудудий империализмнинг самарали якуни ва янгиланган 
мусулмон ҳудудий кенгайишининг мавжуд эмаслиги шундай географик 
ажралиш (сегрегация) ҳосил қилдики, Болқон ярим оролининг фақатгина бир 


неча қисмида Ғарбий ва мусулмон жамиятлар тўғридан-тўғри бир-бири билан 
чегарадош бўлиб қолди. Ғарб ва Ислом ўртасидаги ихтилофлар, бинобарин, 
диққат марказини ҳудудга эмас, балки қуроллар кўпайиши, инсон ҳуқуқлари 
ва демократия, нефт назорати, миграция, Ислом терроризми ҳамда Ғарбий 
мудоҳала сингари чегаравий цивилизациялараро муаммоларга қаратади. 
Совуқ урушнинг бошида бундай тарихий антогонизмнинг жадал 
кучайиши икки жамият аъзолари томонидан кенг расмий тан олинган. 
Масалан, 1991 йилда Берри Бузан Европа фронт чизиғига тўғри келиб қолган 
Ғарб ва Ислом ўртасидаги ижтимоий совуқ уруш пайдо бўлишининг кўплаб 
сабабларини кўриб чиққан. 
«Бу тараққиёт диндан ҳоли ёки диний қадриятлар, христианлик ва ислом 
ўртасидаги тарихий рақобат, Ғарб қудратига бўлган ҳасадгўйлик, Ўрта 
Шарқнинг постколониал сиёсий тизими устидан ўрнатилган ғарбий 
доминантликка ғазаб ҳамда ўтган икки аср давомида Ислом ва Ғарб 
цивилизациялари эришган ютуқлардаги тафовутга нисбатан муросасизлик 
ҳисси ва камситилиш билан боғлиқ».
У қўшимча қилиб, «Ислом билан бўлган ижтимоий совуқ уруш, Европа 
Иттифоқи тараққиёти танг аҳволда бўлган бир пайтда, Европа учун 
кучайтирувчи барқарорлик омили бўлиб хизмат қилади», деб айтиб ўтган. 
«Шу сабабли, Ғарбда Ислом билан бўлаётган ижтимоий совуқ урушни 
нафақат ёқлайдиган, балки уни қўллаб-қувватловчи, сиёсий чоралар қабул 
қилишга тайёр кўпсонли уюшмалар мавжуд бўлиши мумкин». 1990 йилда 
Ғарбнинг етакчи исломшунос олими Бернард Люис «мусулмонлар ғазабининг 
илдизлари»ни таҳлид қилди ва шундай хулосага келди: 
«Бугунги кунга келиб шу аён бўлдики, биз муаммолар даражаси, сиёсат 
ва ҳукуматдан йироқ бўлган ижтимоий ҳаракатга юз тутяпмиз. Бу яққол 
цивилизациялар 
тўқнашуви. 
Бизнинг 
яҳудий-христианлик 
маданий 
меросимизга, диндан ҳоли бугунимизга ва иккисининг бутун дунё бўйлаб 
кенгайишига қарши қадимий рақибнинг эҳтимол ассоссиз, аммо шубҳасиз 
тарихий реакциясидир. Ўз ўрнида, биз бу рақибга қарши худди шундай 


тарихий, лекин асоссиз реакцияга қарши чиқишга мажбур бўлиб 
қолмаслигимиз жудаям муҳим»
13

Ислом уюшмалари ҳам ўхшаш кузатувларга дуч келишган. 1994 йилда 
етакчи Миср журналисти Муҳаммад Саид Аҳмад: «Яҳудий-христиан ғарбий 
аҳлоқи ва ҳозирда Ғарбда Атлантикадан, Шарқда то Хитойгача чўзилган 
Ислом тикланиш ҳаракати ўртасида ўсиб борувчи тўқнашувнинг муайян 
белгилари мавжуд», деб айтади. Машҳур ҳинд мусулмони 1992 йилда 
Ғарбнинг «кейинги етакчи қаршилиги шак-шубҳасиз мусулмон оламидан 
келиши»ни башорат қилган. «Айнан Мағрибдан то Покистонгача бўлган 
Ислом ҳудудларида дунё етакчилиги учун кураш бошланади». 
Тунислик етакчи ҳуқуқшунос учун кураш аллақачон бошланган: 
«Мустамлакачилик Исломнинг барча маданий урф-одатларини ўзгартиришга 
уринди. Мен исломшунос олим эмасман. Мен динлар ўртасида ихтилоф бор 
деб ҳисобламайман. Ихтилоф – цивилизациялар ўртасида». 
1980–1990-йиллар давомида Ислом интилишининг асосий йўналиши 
Ғарбга қарши қаратилган. Бу қисман Ислом уйғониши ва Ғарбдаги 
англанишига қарши реакция ёки мусулмон жамиятлари ғарблашувининг 
табиий оқибатларидир. Исломнинг қайта тан олиниши, у қай даражада қатъий 
мазҳабпараст шаклга эга бўлмасин, маҳаллий жамият, сиёсат ва аҳлоққа 
Европа ҳамда Америка таъсирини инкор этишини билдиради
14
. Ўтмишда, 
баъзан мусулмон лидерлари ўз халқига: «Биз ғарблашишимиз даркор», деб 
айтган эди. Бироқ, агар бирор бир мусулмон лидери ХХ асрнинг охирги 
чорагида шу гапларни айтганда, у ёлғиз қолиши тайин эди. Чиндан ҳам, 
мусулмонлар хоҳ у сиёсатчи, хоҳ мансабдор, хоҳ академик, хоҳ тадбиркор ёки 
журналист бўлсин, улар томонидан Ғарб қадриятлари ва институтлари 
мақталган бирор бир баёнот топиш қийин. Бунинг ўрнига улар ўз 
цивилизациялари ва Ғарб цивилизацияси ўртасидаги фарқлар, ўз 
13
Barry Buzan, "New Patterns," pp. 448-449; Bernard Lewis, "The Roots of Muslim Rage: Why So Many Muslims 
Deeply Resent the West and Why Their Bitterness Will Not Be Easily Mollified," Auntie Monthly, 266 (September 
1990), 60.
 
14
Mohamed Sid-Ahmed, "Cybernetic Colonialism and the Moral Search," New Perspectives Quarterly, 11 (Spring 
1994), 19; M. J. Akbar, quoted Time, 15 June 1992, p. 24; Abdelwahab Belwahl, quoted ibid., p. 26.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет