Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!


-боб  ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР ИСТИҚБОЛИ



Pdf көрінісі
бет70/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

12-боб 
ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАР ИСТИҚБОЛИ 
Ғарб ва цивилизация 
Ғарбнинг қайта уйғониши 
Ҳар қандай тарихни худди цивилизациялар билан содир бўлганидек 
муқаррар интиҳо кутади. Цивилизация универсал давлати равнақ топиши 
билан унинг фуқаролари Арнолд Тойнби номлаганидек “абадият сароби” ила 
сўқирга айланишади ва цивилизацияси тарихдаги энг сўнги инсоният жамияти 
эканлигига ўзларини ишонтиришади. Бу Рим империяси учун ҳам, 
Аббосийлар халифалиги учун ҳам, Мўғул империяси учун ҳам, Усмонлилар 
империяси учун ҳам характерли жиҳат ҳисобланади. Бу каби универсал 
давлатлар фуқаролари “аниқ фактларни инобатга олмасдан... уни очиқ 
саҳродаги бошпана сифатида эмас, балки Библияда инсонлар талпинган ваъда 
қилинган Ер сифатида кўришган”. Пакс Британияси
41
гуллаб яшнаган даврда 
юқорида тилга олганларимиз яна бир бор ўз тасдиғини топди. 1897 йилда 
инглиз ўрта синфи учун “ўзлари гувоҳи бўлганларидек, тарих тугади... Улар 
тарихнинг бу якуни туҳфа қилган ушбу фаровон давлат учун ўзларни 
истаганларича қутлашлари мумкин эди”. Ўз тарихини тугади деб 
фикрлайдиган жамиятлар таназзул ёқасида турган жамиятлардир. 
Ғарб бу борада истисно бўла оладими? Мелко масаланинг моҳиятини 
иккита савол орқали очиб беришга ҳаракат қилади: 
Биринчидан, Ғарб ростдан ҳам бунгача мавжуд бўлган ўзга 
цивилизациялардан фарқли ўлароқ янги, қиёси йўқ цивилизация сифатида 
намоён бўлмоқдами? 
41
Pax Britannica 
– Буюк Британиянинг ташқи ва ички сиёсатида мўтадиллик, яъни мухолифат 
ва ташқи рақобатчилар билан очиқ урушлардан кўра дипломатик йўллар орқали Британия 
манфаатларини ҳимоя қилиш кайфияти ҳукм сурган давр.


Иккинчидан, унинг катта кўламда кенгайиб бориши бошқа 
цивилизацияларнинг 
ривожланиш 
имкониятларини 
хавф 
остида 
қолдирмаяптими? 
Табиийки, кўпчилик ғарбликларнинг икки саволга ҳам берадиган 
жавоби, — “Ҳа”. Эҳтимол улар маълум маънода ҳақдирлар. Бироқ, ўтмишда 
ўтган бошқа цивилизация одамлари ҳам шундай ўйлашган ва хатога йўл 
қўйишган. 
Ростдан ҳам Ғарб 1500 йилдан буён мавжуд цивилизацияларга жуда кўп 
таъсир ўтказганлиги билан тарихда ўтган барча цивилизациялардан ажралиб 
туради. 
Бутун 
дунёда 
кенг 
ёйилган 
модернизация 
ва индустрилизация жараёнлари биринчи бўлиб ҳам айнан Ғарбда ҳаётга 
татбиқ этилди. Бугун бошқа жамиятлар ва давлатлар моддий бойлик ва 
модернизация жиҳатидан Ғарб дунёсига етиб олиш учун ҳаракат қилишади. 
Ғарбга тегишли ушбу жиҳатлар цивилизация сифатидаги унинг эволюцияси 
ва динамикаси қолган барча цивилизацияларнинг асосини ташкил этган 
хусусиятлардан мутлақо фарқли эканлиги англатадими? Тарих ҳақиқати ва 
цивилизациялар қиёсий тарихини ўрганувчи олимларнинг хулосалари бизга 
бошқача сўзламоқда. Ғарб моделининг ривожланиш циклида тарихда ўтган 
цивилизациялар учун умумий бўлган эволюцион хусусиятлардан кескин фарқ 
қилувчи белгиларни топиш мушкул. Ислом дунёсининг қайта уйғониши ва 
Осиё мамлакатларининг иқтисодий тараққиёти бошқа цивилизациялар ҳали 
мавжуд, “соғлом” ва оз бўлсада Ғарбга нисбатан потенциал таҳдид 
эканлигини намоён қилмоқда. Ғарб ва қолган бошқа цивилизациялар етакчи 
мамлакатлари ўртасида мудҳиш, йирик уруш келиб чиқиши муқаррар эмас, 
лекин унинг содир бўлмаслигига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ. Ана шунда Ғарб 
олдида икки танлов қолади: ёки ХХ асрнинг аввалида бошланган аста-секин 
ва номунтазам инқироз ўн йилликлар ва, ҳатто, юз йилликлар мобайнида 
давом этади. Ёки Ғарб ўзини қайта ислоҳ этади, дунёга бўлган таъсирини 


қайтадан тиклайди ҳамда ўзга цивилизациялар кузатган ва тақлид қилган 
етакчи сифатидаги позициясини яна мустаҳкамлайди. 
Тарихда ўтган цивилизациялар эволюциясини даврлаштиришнинг энг 
самарали усули сифатида Каррол Куигли етти фазадан иборат оддий 
тузилмани кўради. Унинг таъкидлашича, Ғарб цивилизацияси милодий 370 – 
750 йиллар оралиғида классик, семит, сарацин ва варвар маданиятлари 
элементларининг ўзаро қоришуви манзарасида шакллана бошлади. Унинг VIII 
аср ўрталари – Х аср охирларидаги “пишиб етилиш” даври цивилизацияларга 
унчалик ҳам хос бўлмаган истибдод ва ихтилоф чегараларида юз берган турли 
хил эврилишлар билан кечди. У ва бошқа маданиятшунос олимлар нуқтаи 
назарига кўра, Ғарб ҳозирги кунда ихтилоф чегараларини кесиб ўтаётгандек 
таассурот уйғотмоқда. Бугун у хавфсиз зонага айланди, ўзаро ички 
урушларнинг содир бўлишини тасаввур этиш деярли имконсиз (код урушидан 
ташқари
42
).Иккинчи 
бобда 
таъкидланганидек, 
Ғарб 
цивилизацияси 
демократик ва плюралистик сиёсатга содиқлик қадриятлари орқали намоён 
бўлаётган конфедерация, федерация ва бошқа режимлар фонида ўз универсал 
империя эквивалентини ривожлантириб бормоқда. Қисқа қилиб айтганда, 
Ғарб етук инсоният жамиятини яратди ва келажак авлодлар, Куигли таъбири 
билан айтганда, цивилизация ичра ўзаро бир-бирига қарши курашувчи 
бирликларнинг йўқлиги ва ҳатто ўзга цивилизациялар билан зиддиятларнинг 
содир бўлмаслиги натижасида эришилган бу тинчлик даврига “олтин аср” деб 
қарайдиган янги бир эрага қадам қўйди. Ички аёвсиз вайронагарчиликларга 
чек қўйилиши, ички савдо тўсиқларининг қисқартирилиши, умумий оғирлик, 
ўлчов ва пул бирлигининг жорий этилиши ҳамда универсал империянинг 
42
Код уруши (Cod War) – ХХ асрнинг 70 йилларида Исландияга туташган сув ҳавзаларида балиқ 
овлаш масаласида Буюк Британия ва Исландия ўртасида келиб чиққан қарама-қаршиликка 
сиёсий адабиётларда берилган ном. Ҳатто, икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларнинг 
маълум муддат давомида узилиб қолишига сабаб бўлган. 


ташкил топиши билан боғлиқ ҳукумат харажатлари экстенсив тизимининг 
шаклланиши фаровонлик даврини вужудга келишида муҳим рол ўйнади. 
Бундан олдинги цивилизациялар тарихи шундан далолат бермоқдаки, 
абадият нури ила кўзларни қамаштирган бундай олтин асрлар муайян бир 
ташқи жамиятнинг босими билан кутилмаган ва тезкор суратларда ёхуд аста-
секин ва оғриқли тарзда ички парокандалик туфайли барҳам топган. Ташқи 
босқинчиликларни қайтара олиш қудрати учун цивилизация ичидаги 
жараёнлар қанчалик муҳим бўлса, таназзулли ҳолатлардан ўзини сақлай 
олиши учун ҳам бу шунчалик муҳимдир. 1961 йилда Куигли таъкидлаганидек, 
цивилизациялар доимий ўсиб боради, чунки улар ортиқча ресурсларни ўзида 
жамловчи ва уларни самарали инновацияларга сарф этадиган ҳарбий, диний, 
сиёсий ва иқтисодий тузилма сифатида намоён бўлувчи “экспанция 
воситаси”га эгадирлар. Цивилизациялар ортиқча ресурсларни мавжуд 
воситаларни ривожлантиришга йўналтиришни бас қилишгани ўлароқ 
ривожланишдан тўхтайди. Биз буни замонавий терминларда инвестиция 
салмоғининг қисқариши деб атаймиз. Бундай тенденция ортиқча ресурсларни 
назорат қиладиган социал гуруҳларнинг уларни самарали йўлда эмас, балки 
бунга ўз манфаатлари йўлида ўринсиз фойдаланишлари сабабли юзага келади. 
Одамлар устун қўя бошлашади ва цивилизация универсал давлат даражасидан 
инқироз даражасига томон силжий бошлайди. Бу кескин иқтисодий депрессия, 
яшаш шароитларининг пасайиб бориши, турли гуруҳлар манфаатлари 
ўртасида юз берадиган фуқаролик урушлари, саводсизликнинг ўсиб бориши 
давридир. Жамият жуда секин тараққий этиб боради. Қонунчилик 
йўқотишларни 
тўхтатиш 
учун муваффаққиятсиз уринишларни 
амалга 
оширади. Лекин инқироз давом этаверади. Жамият кўп миқдорда омманинг 
диний, интеллектуал, ижтимоий ва сиёсий қўллаб-қувватловидан маҳрум 
бўлиб боради. Жамият ҳаётини остин-устун қилиб юборадиган янги диний 
ҳаракатлар майдонга чиқа бошлайди. Жамият учун курашмоқ ва ҳатто, 
солиқлар тўлаш орқали уни қўллаб-қувватлаш керакми, деган иккиланиш 
ҳолатининг ўсиб бориши кузатилади. 


Инқироз кейин бошқа давлатнинг босқинига олиб келади: “Агар 
цивилизация ортиқ ўзини муҳофаза этишга қодир бўлмаса, у бошқа ёшроқ ва 
нисбатан кучли цивилизация вакили бўлган варвар босқинчилари учун очиқ 
имконият тақдим этади. 
Цивилизациялар тарихи бизга ўргатадиган муҳим дарси шуки, кўп 
нарсалар содир бўлиши мумкин, лекин ҳеч нарса муқаррар эмас. 
Цивилизациялар ўзларини ислоҳ қилиши ва янгилашлари мумкин ва шундай 
бўлмоқда ҳам. Ғарб учун асосий масала ташқи муаммолар билан курашиш 
эмас, балки ички инқироз жараёнларини тўхтатиш бўлиб қолмоқда. Хўш, у 
ўзини ислоҳ эта оладими ёки ўз интиҳосини тезлаштирувчи инқирозни 
бартараф эта олмасдан иқтисодий ва демографик жиҳатдан динамикроқ бошқа 
цивилизацияга сингиб кетадими? 
1990 йиллар ўрталарида Ғарб цивилизациясида Куигли таназзул ёқасида 
турган катта цивилизацияларга хос деб, таърифлаган анчагина белгилар кўзга 
ташланиб қолганди. Иқтисодий жиҳатдан Ғарб ҳар қандай цивилизациядан 
кўра анча бой эди, лекин иқтисодий ўсиш сурати, жамғариш ва инвестиция 
салмоғи, айниқса, Шарқий Осиё давлатлари билан солиштирганда паст эди. 
Индивидуал ва жамоавий истеъмол келажак иқтисодий ва ҳарбий қудрати 
учун имкониятлар яратишга нисбатан устувор бўлди. Аҳолининг табиий ўсиш 
даражаси, айниқса, мусулмон мамлакатлари билан солиштирганда паст бўлди. 
Бу муаммоларнинг ҳеч бири муқаррар ҳалокатли оқибатларга сабаб 
бўлмаслиги мумкин. Ғарбэкономикаси ўсишда давом этмоқда, ғарбликлар 
янада бой бўлиб боришмоқда, Ғарб ҳали ҳамон илмий тадқиқотлар ва 
технологик инновацияларда лидер бўлиб турибди. Лекин туғилишлар 
сонининг пастлиги муаммосини ҳал қилишга бўлган ҳукуматларнинг 
уринишлари муваффақиятли бўлмаяпти (ҳаттоки, аҳоли сони ўсишини 
пасайтириш учун қилинган ҳаракталардан-да омадсизроқ бўляпти бу турдаги 
уринишлар). Мана шундай паллада иммиграция икки шарт асосида янги 
энергия ва инсон капиталининг потенциал манбаси бўлди: биринчиси, ишга 


яроқли, малакали, юқори иштиёқ ва шу билан биргаликда миграция 
қилинаётган мамлакат учун зарур бўлган иқтидор, билимга эга бўлган 
шахсларга устунлик берилди. Иккинчиси, мигрантлар ва уларнинг болалари 
мамлакат ва Ғарб маданиятига сингиб кетишига эътибор берилди. Америка 
Қўшма Штатларида биринчи ҳолат билан боғлиқ муаммолар юзага келган 
бўлса, Европа мамлакатларида иккинчи ҳолат билан кўпроқ муаммолар 
вужудга келди. Иммиграция даражаси, манбалари, муҳим жиҳатлари ва 
иммигрантлар ассимиляция
43
сини тартибга солиш бўйича сиёсат Ғарб 
ҳукуматлари томонидан мукаммал амалга оширилди. 
Иқтисодий ва демографик муаммолардан ташқари ташқари Ғарб дунёси 
маънавий-маданий таназзул ва сиёсий иттифоқсизлик каби ўта долзарб 
муаммоларга ғам дуч келмоқда. Тез-тез тилга олинаётган маънавий инқироз 
белгилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
 
Жиноят, алкогол ва наркотик истеъмоли ҳамда зўравонлик 
каби антисоциал хулқ-атвордаги ўсишлар; 
 
Ажралишлар сонининг ўсиши, никоҳсиз туғилишлар, ўспирин 
қизларда ҳомиладорлик ва single-parent families (ёки ота, ёки онагина 
бўлган, яъни ажрашган оилалар) кабилардан иборат оила инқирози. 
 
Ҳеч бўлмаганда АҚШда “социал капитал”, яъни волонтёрлик 
бирлашмаларига аъзолик ва мана шу аъзоликка нисбатан инсонлар 
орасидаги ишончнинг камайиши. 
 
“Меҳнат 
этикаси”нинг қадрсизланиши 
ва 
шахсий 
эркинлик култининг ўсиши. 
 
АҚШда илмий ютуқларга эришиш даражасининг пасайиши 
манзарасида юз бераётган ўқиб-ўрганиш ва интеллектуал фаолиятга 
бўлган қизиқишнинг сусайиши. 
43
Ассимиляция – бирон-бир халқ ёки одамлар гуруҳининг бошқа бир халқ ёки одамлар гуруҳи таркибига 
аралашиб кетиш жараёни.


Ғарбнинг истиқболи ва унинг бошқа жамиятлар устидан таъсири 
мусулмонлар 
ва 
осиёликларнинг маънавий-аҳлоқий устунликларига 
берилаётган даъволар билан қай даражада муваффақиятли кураша олиши 
билан чамбарчас боғлиқдир. 
Ғарб маданияти ғарб жамиятлари ичидаги гуруҳлар томонидан хавф 
остида қолдирилмоқда. Мана шундай муаммолардан бири бошқа 
цивилизациялардан келган иммигрантлар томонидан вужудга келтирилаётган 
ассимиляцияни рад этиш ва ўз миллий қадриятлари, анъаналари ва 
маданиятларига содиқ қолиш ҳамда уларни авлоддан авлодга ўтказишга 
бўлаётган уринишлардир. Бу феномен, айниқса, Европада кичик бирлик 
бўлган мусулмонлар орасида яққол кўзга ташланади. АҚШда эса катта бирлик 
бўлмиш испан аҳолиси орасида ҳам бу нарса намоён бўляпти, фақат 
Европадаги мусулмонларга нисбатан пастроқ даражада.Агар ассимиляция 
жараёни шу тарзда муваффақиятсиз давом этса, АҚШ ички парокандалик ва 
бошбошдоқлик содир бўлиши учун барча потенциалларга эга мамлакатга 
айланади. Ғарб цивилизацияси Европада ҳам унинг асосий компоненти 
христианлик ғояларининг қадрсизланиши билан заволга юз тутмоқда. Диний 
эътиқодларини изҳор қилувчи, диний амалиётни кузатувчи ва диний 
фаолиятда иштирок этувчи европаликлар миқдори тобора қисқариб боряпти. 
Бу тенденция динга нисбатан бефарқликдек жуда кўп душманлик кайфиятини 
ўзида акс эттирмайди. Шундай бўлса-да, насронийлик концепцияси, 
қадриятлари ва амаллари Европа цивилизацияси доирасида ёйилаверади. 
“Шведлар эҳтимолки, Европада энг динга бефарқ халқ бўлиши мумкин”, 
дейди шведлардан бири бу масалада ёзган изоҳида, — “агар 
бизнинг лютеран қадриятларимиз 
пойдеворини 
шакллантирган 
институтларимиз, ижтимоий амалларимиз, оилаларимиз, сиёсатимиз ва ҳаёт 
тарзимизни англамасангиз, сиз бу мамлакатни тушуна олмайсиз.” 
Европаликлардан фарқли ўлароқ америкаликлар
[4]
нинг Худога бўлган 
ишончлари улкандир, ўзларини диндор, деб ўйлашади ва йирик миқдорларда 
черковга қатнайдилар. 1980 йиллар ўрталарида Америкада диннинг қайта 


юксалиши ҳақида далиллар топиш мураккаб бўлган бўлса, кейинги ўн 
йилликда диннинг таъсири ошганлигини гувоҳи бўлиш мумкин 
эди.Ғарбликлар орасида христианликнинг емирилиши Ғарб цивилизацияси 
истиқболига узоқ муддатли таҳдид сифатида кўрилишига олиб келмоқда. 
Янада кескин ва хавфли зиддият АҚШда сақланиб қолмоқда. 
Тарихан америка миллати бирлиги маданий жиҳатдан Ғарб цивилизацияси 
қадриятлари, сиёсий жиҳатдан ҳар бир америкалик катта ишонч билан қўллаб-
қувватлайдиган Америка фалсафаси принциплари: эркинлик, демократия, 
индивидуализм, қонун олдида барчанинг тенглиги, конституционализм, 
хусусий 
мулк 
дахлсизлик 
асосида 
таркиб 
топди. 
ХХ 
аср 
охирларида америка миллати бирлигининг маданий ва сиёсий компоненти 
зиёлилар ҳамда публицистларнинг кичик, лекин таъсир кучига эга қисми 
томонидан марказлашган ва мунтазам таҳдид остида қолди. Улар 
мултикултурализм
44
байроғи остида Америка Қўшма Штатлари бирлигини 
таҳликага 
қўйишаётир, америка миллатининг 
умумий 
маданияти 
мавжудлигини 
рад 
этишаётир 
ҳамда 
ирқий, 
этник 
ва 
бошқа субнационал маданий 
бирликларни, 
гуруҳларни 
кўтаришга 
интилишаётир. Улар ўзларининг бир баёнотлари орқали таълимда 
“европа маданияти ва унинг давомчиларига нисбатан тизимли тарафкашлик” 
ва 
“европа-америка монокултурализми
45
истиқболининг 
ҳукмронлиги”ни очиқ танқид остига олдилар. Мултикултуралистлар Артур 
М. Шлесингер айтганидек,Ғарб меросида жиноятчиликни аранг кўра 
олувчи этноцентрик айирмачилардир. Улар гуноҳларга ботган Европа 
меросидан америкаликларни қутқариш ва бошқа маданиятлардан даво 
излашмоқда. 
Мултикултуралистик йўналиш 1960 йиллар инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги 
қонун ҳужжатлари шакллантирган бир қанча қонунчилик нормаларида ва 1990 
44
Мултикултурализм – бир макон ва замонда бир неча халқ ёки одамлар гуруҳига тегишли маданиятлар, 
қадриятлар, урф-одат ва анъаналарнинг ўзаро тенглик, тотувлик тамойиллари асосида мавжуд бўлиши. 
45
Монокултурализм – муайян бир маданиятнинг бир макон ва замонда ҳукмронлиги.


йилларда Клинтон маъмуриятининг бош мақсадларидан бири сифатида 
кўрсатилган хилма-хиллик ташаббусида ўз ифодасини топди. Ўтмиш билан 
қарама-қаршилик жуда ҳам ноодатий характер касб этмоқда. Америка 
“оталари” (The Founding Fathers) хилма-хилликни мавжуд реаллик ва муаммо 
сифатида кўришган: шунинг учун Бенжамин Франклин, Томас Жефферсон ва 
Жон Адамслардан иборат Континентал Конгресс қўмитаси “e pluribus unum” 
(лот. “кўплар ичра ягона” – тарж.) ибораси миллий шиор сифатида танлаб 
олган. Кейинчалик ирқий, жамоавий, этник, иқтиқодий ва маданий хилма-
хиллик келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлардан чўчиган сиёсий 
лидерлар “бирлашиш” чақириғига ижобий жавоб беришди ва ўзларинг 
асосий маъсулиятлари деб 
билган 
миллий 
умумийликни 
юқорига 
кўтаришди.
46
“Халқни халқ сифатида мавжуд бўлишини буткул тўхтатиб, 
таназзулга етакловчи аниқ йўллардан бири”, — деб огоҳлантиради 
Теодор Рузвелт, — “уни майдакаш миллатлардан иборат оломонга 
айланишига йўл қўйиб беришдир”. 1990 йилларда АҚШ етакчилари нафақат 
бунга йўл қўйишди, балки бошқараётган фуқароларининг бирдамлиги, 
иттифоқидан кўра хилма-хилликнинг ўсишига “ғамхўрлик қилишди”. 
Биз гувоҳи бўлганимиздек, бошқа мамлакатлар етакчилари ўз маданий 
меросларининг аҳамиятини инобатга олмасликка ва мамлакатларининг 
цивилизацион ўзига хослигини ўзгартиришга ҳаракат қилишди. Лекин улар 
бугунги кунимизгача буни муваффақиятли уддалай олишмади, бунинг ўрнига 
эса “шизофреник
47
касалланган” мамлакатларни пайдо қилишди. Америка 
мултикултуристлари шунчаки ўз мамлакатларининг маданий меросини рад 
этишди. Қўшма Штатларнинг ўзга цивилизация эканлигини тан олмасдан, 
улар айнан бир цивилизация ва маданият илдизига боғлиқ бўлмаган янги, 
кўплаб цивилизацияларни ўзида уйғунлаштирган мамлакатни барпо этишни 
исташди. Тарих гувоҳлик берадики, бундай тузилмага эга ҳеч бир 
46
Ростдан ҳам юқоридаги омил 1815 – 1914 йилларда асрнинг энг катта урушини келтириб чиқарди. 
47
Шизофрения (eng. Schizophrenia) – реаллик ва ҳаёлотни бир-биридан ажрата олмаслик, руҳий касаллик. 


давлат яхлит жамият 
сифатида 
узоқ 
вақт 
яшаб 
қола 
олмайди. 
Мултицивилизацион АҚШ келажакда ҚЎшма Штатлар эмас, балки 
Бирлашган Миллатлар деб аталади. 
Мултикултуралистлар, шунингдек, ирқ, этник мансублик, жинс ва 
сексуал устунлик борасида гуруҳлар ҳуқуқларини шахс ҳуқуқлари билан 
алмаштириб американча идеологиянинг бош бўғинини хавф остида 
қолдиришди. Хорижлик кузатувчилар Эктор Жон 
де Кревекер ва Алексис де Токевилле сўзларидан 
фойдаланиб 
1940 
йилда Гуннар Майрдал айтадики, американча идеология “ушбу буюк ва 
бетакрор миллат барпо бўлишида цемент вазифасини бажарди”. “Миллат 
сифатида бир неча идеологиялар эмас, балки ягона идеологияга эга 
бўлишимиз бу бизнинг қисматдир”, — дейди Ричард Ҳофстедр. Нима бўлади 
Қўшма Штатларга агар бу идеология унинг фуқароларининг катта қисми 
томонидан қабул қилинмаса? АҚШдан-да идеологик нуқталарда кўпроқ 
бирликка эга бўлган Совет Иттифоқининг тақдири америкаликлар учун 
огоҳлик қўнғироғидир. “Марксизмнинг кескин муваффақиятсизликка 
учраши...ва СССРнинг драматик тарзда парчаланиши”, — дейди япониялик 
файласуф Такеши Юмеҳара, — “бугунги замонавийликнинг асосий тўлқини 
Ғарб либерализми инқирозининг ўтмишдаги намоёнидир. Марксизмга 
алтернатив бўлмаган ҳолда тарих интиҳосида ҳукм сурган идеология, яъни 
либерализм таназзул томон навбатдаги домино донаси бўлади. Маданият 
атамалари билан ҳамма жойда инсонлар ҳаракатлари изоҳланадиган даврда 
маданий асоссиз ва фақатгина сиёсий ғоялар томонидан бошқариладиган 
жамиятларга ўрин бўладими? Сиёсий принциплар мустаҳкам жамият барпо 
этишда заиф, тез ўзгарувчан бўғиндир. Идеология бирламчи ҳисобланган ва 
пастга 
шўнғиган 
Ғарб 
дунёсидан 
маданият 
устувор 
бўладиган 
мултицивилизацион дунёда АҚШ сўнги ноодатий жамиятга айланиши 
мумкин. 


Кўриб ўтганимиздек, американча идеология ва Ғарб цивилизациясининг 
ўзига хослигини рад этиш АҚШ учун батамом ҳалокат демакдир. Бу, 
шунингдек, Ғарб цивилизациясининг эҳтимолий ҳалокати ҳамдир. Агар 
Қўшма 
Штатлар девестернизация
48
[9]
 бўлса, 
биз 
ишлатаётган 
Ғарб 
атамасининг географияси Европа ва европаликлар бориб ўрнашган унча кўп 
бўлмаган аҳолига эга денгиз орти мамлакатларигача қисқаради. Қўшма 
Штатларсиз Ғарб кичик зарра ва Евросиё материгининг бир чеккасидаги 
аҳолиси камайиб бораётган аҳамиятсиз яриморолга айланади. 
Мултикултуралситлар ва Ғарб цивилизацияси ҳимоячилари ўртасидаги 
зиддият, Жеймс Курц айтганидек, — “Ғарб цивилизациясининг Америка 
цегменти ичидаги ростмона зиддиятдир”. Америкаликлар мавжуд муаммоли 
ҳолатдан ўзларини четга олишолмайди: биз ғарбликлармизми ёки бошқа 
биров? Америка ва Ғарбнинг келажаги ушбу цивилизациясига ўз ишончини 
қайта мустаҳкамлашга киришган америкаликларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. 
Маҳаллий нуқтаи-назардан, 
бу 
мултикултурализмнинг ихтилофий чақириқларини рад этиш, халқаро нуқтаи-
назардан эса АҚШни Осиё билан умумлаштиришнинг илғаб бўлмас ва 
тасаввурий чақириқларини рад этишдир. Ҳар қандай иқтисодий боғлиқликлар 
бўлишига қарамасдан, Америка ва Осиё ўртасида уларнинг ягона маконда 
бирлашишларига тўсқинлик қилувчи фундаментал маданий бўшлиқ мавжуд. 
Америкаликлар маданий жиҳатдан Ғарб оиласининг бир қисми; 
мултикултуралистлар бу алоқага зарар етказишлари ва ҳаттоки, вайрон 
этишлари мумкин, лекин уни қайта тиклай олишмайди. Америкаликлар ўз 
маданий илдизларини Европадан топишади. 
1990 йиллар ўрталарида Ғарб ҳаёти ва келажаги тўғрисида янги баҳс 
вужудга келди, яна бу реаллик мавжуд, деган тушунча қалқиб чиқди ва 
диққат марказига унинг мавжудлигини қандай 
қилиб 
кафолатлаш 
48
Девестернизаця (de-westernization) – Ғарб маданиятининг бошқа маданиятлар таъсир доирасига тушиб 
қолиши, қадриятларнинг унутилиши ва ш.к. 


мумкинлиги тўғрисидаги хавотир чиқди. Бу қисман Ғарб дунёсининг етакчи 
институти бўлмиш НАТО фаолиятини Шарқ мамлакатларигача қамраб олиш 
эҳтиёжидан ва Югославия инқирозига қандай реакция билдириш масаласида 
ички бошбошдоқликлардан вужудга келди. Бу, шунингдек, Советлар таҳдиди 
йўқ бўлган пайтда Ғарб бирлигининг истиқболи ҳақидаги хавотирларни 
янада яққолроқ ва қисман Қўшма Штатларнинг Европага нисбатан садоқатига 
қандай таъсир кўрсатишини ўзида акс эттиради. Ғарб мамлакатлари бошқа 
дунёнинг қудратли мамлакатлари билан юқори суратларда интеграция қилиб 
боргани сари ўзларини яқинлаштириб турган умумий маданий илдизларни 
янада кўпроқ англаб бормоқдалар. Атлантиканинг икки тарафидаги етакчилар 
Атлантика жамиятини (Atlantic community) ёшартириш эҳтиёжига урғу 
қаратишмоқда. 1994 йил охири ва 1995 йилда Германия ва Британия мудофаа 
вазирлари, 
Франция 
ва 
АҚШ 
ташқи 
ишлар 
вазирлари, Ҳенри Киссинжер (собиқ АҚШ давлат котиби) ва бошқа етакчилар 
ҳам бу ғояни қўллаб-қувватлашди. Уларни бу ташаббусига Буюк Британия 
Мудофаа вазири Малколм Рифкинд якуний хулосани берди ва 1994 йил 
ноябрида Атлантика жамияти тўрт устунга суяниши керак эканлиги 
тўғрисидаги фикрини билдирди: НАТО билан боғланган мудофаа ва 
хавфсизлик; қонун устуворлиги ва парламент демократиясига бўлган умумий 
ишонч; либерал капитализм ва эркин савдо; Ренессанс
49
даврида қадим Юнон 
ва 
Рим 
маданиятлари 
билан 
“суғорилган” 
Европа умумий-
маданий меросининг бизнинг асримиз умумий қадриятлари, эътиқодлари ва 
цивилизациясида қайтадан намоён бўлиши. 1995 йилда Европа Комиссияси 
АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама пакт имзоланишига 
сабаб бўлган трансатлантик муносабатларни сайқалловчи лойиҳага старт 
берди. Бир вақтнинг ўзида жуда кўп Европа сиёсат ва бизнес доиралари 
лидерлари трансатлантик эркин савдо зонасини яратиш ташаббусини қўллаб-
қувватлашди. Америка меҳнат федерацияси ва Саноат ташкилотлари 
49
Ренессанс – XIV – XVII асрларда Ғарбий Европада содир бўлган ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиёт 
ва илм-фаннинг юксак ривожланиш жараёни. 


конгресси гарчи NAFTA (North American Free Trade Agreement – Шимолий 
Америка эркин савдо шартномаси) ҳамда бошқа савдони эркинлаштириш 
чораларига қаршилик билдирган эрса-да, лекин унинг раҳбари паст маош 
тўланадиган мамлакатлар билан рақобатда Америка иш ўринларига хавф 
келтирмайдиган трансатлантик эркин савдо ташаббусларига хайрихоҳ 
эканлигини билдирди. Бу ғоя, шунингдек, Канада ва Британия бошқа 
етакчилари 
сингари 
Европа 
(Маргарет Тетчер) 
ва 
Америка 
(Нют Гингрич) консерваторлари томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. 
Иккинчи бобда таъкидланганидек, Ғарб дастлаб бир неча аср давом 
этган тараққиёт ва мустамлакачиликнинг биринчи Европа фазасини, 
кейинчаликХХ асрда иккинчи Америка фазасини бошдан кечирди. Агар 
Шимолий Америка ва Европа маънан ўзини янгилай олса, маданий 
умумийликни яратса ва НАТОда хавфсизлик масаласида ҳамкорликни 
таъминлаш доирасидаги иқтисодий ва сиёсий интеграция шаклларини 
ривожлантирса, улар Ғарб иқтисодий фаровонлиги ва сиёсий қудратининг 
учинчи евро-америка фазасига қадам қўйишлари мумкин. Кўп қиррали сиёсий 
интеграция қайсидир маънода Ғарбнинг дунё аҳолиси, иқтисодий ўсиш ва 
ҳарбий салоҳият улушидаги нисбий инқирозини тўхтатишга ва ўзга 
цивилизациялар етакчилари кўз ўнгида Ғарб қудратини қайта тиклашига 
имкон беради. “Ўзларининг савдодаги қудратлари билан”, — деб 
огоҳлантиради Малайзия бош вазири Маҳатхир ибн Муҳаммад, — “EU-
NAFTA (Европа – Шимолий Америка) конфедерацияси дунёнинг бошқа 
қисмига ўз ҳукмини ўтказиши мумкин бўлади”. Ғарб ёки сиёсий ва иқтисодий 
жиҳатдан бирлашади, ёки Қўшма Штатларнинг ғарб жамияти эканлигини 
унутмаган ҳолда ўз позициясини қайта тиклаши ва Ғарб цивилизациясининг 
етакчиси сифатидаги глобал ролини очиқлашига боғлиқ бўлиб қолади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет