Аллоҳ суйган бандалар
210
Ҳаётда қиёфасини хотинларга ўхшатиб олган, суюқо-
ёқлар каби ликиллаб юрадиган, нозланиб гапирадиган ҳе-
залаклар кўпайди. Ундайларнинг бор-йўқ ғам-ташвиши
ўзига ўхшаган тубан бир қизни топиш ва унинг оёғи ости-
га эркаклигини қурбон қилиш, унга ёқиш учун ғуруридан,
ўзлигидан воз кечишдир. Бузуқликдан бузуқликка, енгил-
такликдан енгилтакликка сакрай-сакрай, охир-оқибат ҳа-
локатли жарга қулаб ҳаётига якун ясайдилар”
283
.
Шунинг учун мураббий ва
устозлар бола тарбиясига
жиддий эътибор қаратиши, уларни ёмонлардан узоқ тутиб,
яхши ҳамроҳлар даврасига қўшиши зарур. Болани ўз ҳолига
ташлаб қўймай, уни бошқариб туриш керак. Унда бир эгри-
лик сезиб қолса, дарҳол тузатишга, тўғрилашга шошилсин.
Акс ҳолда, у ярамас иллат илдиз отиб, болага ўрнашиб қо-
лиши мумкин.
283
«Тарбияту ал-авлоди фий ал-ислом», 1/191.