Аллоҳ суйган бандалар
212
улар яна.
“Мендан араб қабилалари ҳақида сўраяпсизларми?
Уларнинг жоҳилиятда (саховат, мурувват, эҳсон ила) яхши
бўлганлари Исломга кириб шариат ҳукмлари борасида ҳам
олим бўлсалар, шулар ҳурматлидир”, дедилар саллаллоҳу
алайҳи ва
саллам
284
.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллал-
лоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда:
“Дунё
тотли ва ям-яшилдир. Аллоҳ таоло сизларни унда (бирингиз
кетидан бошқангиз келадиган) халифа қилиб, қандай амал
қилишингизни кузатиб туради. Дунё (ёмонликлари)дан ха-
зир бўлинглар! Аёллар (фитнаси)дан эҳтиёт бўлинглар! Бани
Исроилнинг илк фитналаниши ҳам аёллар хусусида бўлган”,
дейилган
285
.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу ривоят қилиши-
ча, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Парвардиго-
ро, Сендан ҳидоят, тақво, покликни ва (одамларга) муҳтож
қилмаслигингни (нафс бойлигини) сўрайман”, деб дуо қилар
эканлар
286
.
Адий ибн Ҳотим Тоий разияллоҳу анҳу айтади: “Мен
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Ким бирон
ишга қасам ичса, сўнг ундан кўра Аллоҳга тақволироқ ишни
кўрса, тақволироғини қилсин», деганларини эшитганман”
287
.
Абу Умома Боҳилий разияллоҳу анҳу деди: “Расулул-
лоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Видолашув ҳажжи»да
хутба қилатуриб, бундай деганларини эшитдим:
«Аллоҳдан
қўрқинг, беш вақт намозни ўқинг, рамазон рўзасини тутинг,
закотингизни беринг ва амирларингизга итоат қилинг, шун-
да Раббингиз (ҳозирлаб қўйган) жаннатга кирасиз»
288
.
284
Бухорий ва Муслим ривояти.
285
Муслим ривояти.
286
Муслим ривояти.
287
Муслим ривояти.
288
Термизий ривоят қилиб, «ҳасан, саҳиҳ», деган
Ўн тўртинчи сифат | Тақво
213
Тақво нима?
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтади: “Тақво — Аллоҳ
таолодан қўрқиш, Қуръонга амал қилиш, (ризқнинг) озига
рози бўлиш ва кетар кунга (ўлимга) ҳозирлик кўришдир”.
Достарыңызбен бөлісу: