Аллоҳ суйган бандалар


Аллоҳ суйган бандаларга берилажак



Pdf көрінісі
бет107/118
Дата20.09.2024
өлшемі1.18 Mb.
#503838
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   118
uz-alloh-suygan-bandalar

Аллоҳ суйган бандаларга берилажак 
мукофотлар
“Ана ўшалар сабр қилганлари сабаб жаннатдаги энг 
олий даражалар билан мукофотланадилар. Улар у ерда 
салом ва саломатлик билан қарши олинадилар ва жан-
натларда абадий қоладилар. Улар қарор топиб ўрнаша-
диган жаннат нақадар гўзал!” (Фурқон, 75-76).
Ҳа, Аллоҳ таоло суйган бандаларининг мукофоти жан-
натдир. Жаннат қасрларида ўтирадилар, сўриларида ёнбош-
лаб ётадилар, соя-салқинида сайр қиладилар, ноз-неъмат-
ларидан баҳраманд бўладилар ва энг муҳими — унда абадий 
қоладилар.
Абу Мусо Ашъарий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳа-
дисда келишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: 
“(Жаннатдаги ҳар бир) чодир ичи ғовак марвариддан иборат-
дир. Унинг баландлиги олтмиш мил (100 чақирим) бўлиб, ҳар 
бурчагида мўмин киши учун бошқаларнинг кўзи тушмайдиган 
жуфтлар бор”, дедилар
289
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳа-
дисда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай 
дедилар: “Аллоҳ таоло деди: «Солиҳ бандаларим учун шундай 
нарсалар ҳозирлаб қуйдимки, уни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган 
ва инсон хаёлига ҳам келмагандир. Хоҳласангиз, 
Мўминлар 
289
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/318) ривояти.


Аллоҳ суйган бандалар
214
учун ҳозирлаб қўйилган кўзларни қувонтирадиган, 
кўнгилларни яйратадиган мукофотларни ҳеч бир жон-
зот билмайди”, оятини ўқинг»
290
.
Яна Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда 
Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Жаннатга 
биринчи бўлиб кирадиган кишилар тўлин ой суратида бўла-
ди. Улар учун у ерда тупуриш, бурун қоқиш, ҳожат ушатиш 
йўқ. Идишлари тиллодан, тароқлари олтин ва кумушдан, ту-
татқилари мушк поясидан, терлари эса мушк (ҳиди каби)дир. 
Уларнинг ҳар бири учун софлигидан болдир иликлари кўриниб 
турадиган, ораларида ихтилоф ва ёмон кўриш бўлмаган икки 
хотин бўлади. Қалблари бир (кишининг) қалбидек, эртаю кеч 
Аллоҳга тасбеҳ айтадилар”
291
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бош қа 
бир ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай 
деганлар: “Жаннатга энг биринчи кирадиган жамоа кишилари 
тўлин ой суратида, улардан кейин кирадиганлар эса энг ёрқин 
юлдуз суратида бўладилар. Қалблари бир кишининг қалбидек, 
ўрталарида келишмовчилик ҳам, ёмон кўриш ҳам бўлмайди”
292
.
Анас разияллоҳу анҳу деди: “Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва салламга нафис ипак матодан тикилган яктак 
ҳадя қилинди. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари 
ипак кийим кийишдан қайтарар эдилар. Бу ҳолдан одам-
лар ҳайратланиб турган эди, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи 
ва саллам: «Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот (Аллоҳ)
га қасам, Саъд ибн Муознинг жаннатдаги рўмолчаси бундан 
аълодир», дедилар”
293
.
Саҳл ибн Саъд Соидий разияллоҳу анҳу ривоят қилган 
ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сал-
290
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/318) ривояти.
291
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/319) ривояти.
292
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/319) ривояти.
293
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/319) ривояти.


Ўн тўртинчи сифат | Тақво
215
лам: “Жаннатдаги бир қамчи (сиғадиган) жой дунё ва ундаги 
барча нарсадан яхшидир”, дедилар
294
.
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу 
алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисда: “Жаннатда 
шундай бир дарахт бор, отлиқ киши унинг сояси остида юз 
йил юриб ҳам босиб ўтолмайди”, дейилган
295
.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтишича, Расулуллоҳ 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингизнинг жан-
натдаги камон ўқи дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир!” 
дедилар
296
.
Абу Саид Худрий разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳа-
дисда айтилишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам 
бундай дедилар: “Жаннат аҳли тепаларидаги олий даража 
соҳибларини худди сиз осмонда машриқ ёки мағриб томондаги 
порлоқ юлдузни кўрганингиз каби кўриб туради. Бу улар ўрта-
ларида (фазилатдаги) тафовут сабаблидир”. Саҳобалар: “Эй 
Расулуллоҳ, бу бошқалар эриша олмайдиган пайғамбарлар 
мартабасими?” деб сўрашган эди, у зот “Ҳа, жоним қўлида 
бўлган Зот (Аллоҳ)га қасам, Аллоҳга иймон келтирган ва пай-
ғамбарларни тасдиқлаган кишиларнинг ҳам мартабасидир”
дедилар
297
.
294
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/319) ривояти.
295
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/319) ривояти.
296
Бухорий (“Фатҳ ал-Борий”, 6/320) ривояти.
297
Муттафақун алайҳ.



ХОТИМА
Аммо баъд... Эй мусулмонлар!
Мана шу жаннат, бу эса унга элтадиган йўл. Кеч бўлмай, ажа-
лингиз етиб ўлим келмасидан бурун унга шошилиб қолинг! 
Ўлим келгач: “Эй Раббимиз, дунёга бизни қайтар. Қилиб 
юрган ишларимиздан бутунлай бошқача — яхши амаллар-
ни қиламиз”, деб зорлансангиз ҳам, гапингиз эшитилмас, 
талабингиз қондирилмас.
Шундай экан, ҳозироқ чин юракдан тавба қилиб, йўлин-
гизни ўзгартиринг! 
Сидқидилдан, холис Аллоҳга юзланинг. «Аллоҳ таоло 
кундузи гуноҳ қилган банда тавба қилиши учун кечаси қўлини 
чўзади. Кечаси гуноҳ қилганлар тавба қилиши учун кундузи қў-
лини чўзади. Қуёш кунботар томондан чиққунига қадар шун-
дай бўлади»
298
.
Эй Аллоҳнинг бандалари, жаннат арзон эмас, унга осон-
ликча эришиб бўлмайди. Жаннатнинг баҳоси қимматдир. 
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга нидо қилиб: 
“Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг матоси қимматдир. Аллоҳнинг ма-
тоси жаннатдир”, деб айтганлар
299
.
298
Муслим ривояти.
299
Термизий ривоят қилиб, ҳасан деган.


Аллоҳ суйган бандалар
218
Жаннатга кириш учун давомли равишда жидди-жаҳд, 
сабр, матонат, садоқат, ихлос, илм ва амалга жуда-жуда 
муҳтожмиз.
Қани, йўлга тушинг энди, Аллоҳ сиз билан биргадир!
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва сал-
ламга Аллоҳнинг салавоти ва саломи бўлсин.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   118




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет