Ўнг томонлама тик туришда боксчи рақибга гавдасининг ўнг томони билан бурилади. Бунда ўнг оёқ олдинга қўйилади, чап оёқ – орқага. Қўллар ва оёқларнинг ҳолати худди чап томонлама тик туришдагидек.
Юзма-юз тик туришда боксчи рақибга гавдасининг ёки чап, ёки ўнг томони билан бир оз бурилади. Бундай ҳолат хоҳлаган томонга силжиб юриш ва олишув давомида ўнг ёки чап томонлама тик туришга тез ўтиб олиш учун қулай ҳисобланади.
Боксчининг морфофункционал ва психологик қобилият-ларига қараб, жанговар тик туриш индивидуаллаштирилиши мумкин, бироқ унинг умумий тамойили тўлалигича сақлаб қолинади.
Рақибгача бўлган масофага қараб, жанговар тик туришлар усуллари ўзгариши мумкин. Узоқ масофада кўпроқ юқори жанговар тик туриш қўлланилади. Бунда оёқлар тиззалардан бир оз букилади (сон ва болдир орасидаги бурчак 150-175о), нисбатан номустаҳкам ҳолат ҳосил қилинади (УОМ юқори – мувозанат бурчаги кам) ва шу билан силжиб юриш учун яхши имконият яратилади.
Ўрта ва яқин масофаларда кўпроқ паст жанговар тик туриш қўлланилади (сон ва болдир орасидаги бурчак 120-150о), мустаҳкам ҳолат ҳосил қилинади (УОМ паст – мувозанат бурчаги катта ва шу билан зарбаларни бажариш учун яхши имконият яратилади).
Қадам ташлаб силжиб юришлар
Қадам ташлаб силжиб юришларнинг иккита усули мавжуд: оддий ва сирғалиб. Оддий қадам билан силжиб юриш сирғалиб силжишдан кўра бирмунча тезроқ бажарилади (10-15% га). Таснифлаш белгиларини расман кўриб чиқиш қадам ташлаб силжиб юришларнинг 5 та вариантини беради (2-жадвал).2-жадвал
Услуб
|
Варианти
|
Вариантлар рақамлари
|
Оддий қадам ташлаш
|
Олдинга
Орқага
|
1
2
|
Сирғалиб қадам ташлаш
|
Олдинга
Орқага
Ён томонларга
|
3
4
5
|
Оддий қадам ташлаш (ўнг ва чап оёқда) рақибгача учта қадамдан кўпроқ масофа бор бўлган ҳолларда қўлланилади. Ринг бўйлаб силжиб юриш ва манёвр қилишнинг асосий усули – сирғалиб қадам ташлашдир.
Ушбу ҳолда олдинга қадам ташлашдан аввал орқада турган оёққа гавда оғирлиги ўтказилмайди, УОМ ўз жойида қолади (бу рақибга боксчининг кўзлаган мақсадини очиб қўймайди). Сўнгра орқада турган оёқ қадам ташлашни бажарган оёқ ёнига шундай қўйиладики, бунда жанговар тик туриш ҳолати сақлаб қолинади.
Оёқларни кўчириш таянч яқинида амалга оширилади ва силжиш “сирғалувчан” хусусиятга эга бўлади.
Олдинга силжиб юрилганда қадам ташлаш чап оёқ билан бажарилади, ўнг оёқ кетидан қўйилади; орқага силжиб юрилганда қадам ташлаш ўнг оёқ билан бажарилади, чап оёқ кейин қўйилади. Ён томонга силжиб юрилганда биринчи қадам ташлаш ҳаракат амалга ошириладиган томондаги оёқ билан бажарилади (ўнгга – ўнг оёқда, чапга – чап оёқда). Боксчи бурилиш пайтларида ҳам қадам ташлаб ҳаракатла-нади.
Рақибнинг силжишларига қараб жанговар тик туришни ўзгартириш жанг олиб боришнинг зарур шарти ҳисобланади. Бунга ҳам олдинга, ҳам орқага бурилишларни қўллаш орқали эришилади. Бурилишни исталган таянч оёқда бажариш мумкин, бунинг учун УОМ проекцияси олдиндан шу оёққа кўчирилади. Бурилиш бир вақтнинг ўзида бошқа оёқ билан қадам ташлаб гавдани таянч оёқ атрофида айлантириш орқали амалга оширилади. Оёқларнинг якуний ҳолати – бу жанговар тик туриш ҳолатидир.
Сакраш билан силжиб юриш
Сакраш билан силжиб юриш иккита услубда бажарилиши мумкин: битта оёқда депсиниб ва иккала оёқда депсиниб (ирғишлаб).
Таснифлаш белгиларини расман кўриб чиқиш сакраш билан силжиб юришларнинг 6 та вариантини беради (3-жадвал)
3-жадвал
Услуб
|
Варианти
|
Вариантлар рақамлари
|
Битта оёқда депсиниб
|
Олдинга
Орқага
Ён томонларга
|
1
2
3
|
Иккала оёқда депсиниб (ирғишлаб)
|
Олдинга
Орқага
Ён томонларга
|
4
5
6
|
Битта оёқда депсиниб силжиб юриш сирғалиб қадам ташлаш билан силжишга мос келади. Бироқ депсинишда биринчи қадамда учиш даври (таянч ҳолатининг йўқлиги) мавжуд. Қолган ҳолларда унинг тузилиши бир хил. Бошқа оёқ яқинлаштирилади, бунда жанговар тик туриш ҳолати сақланади. Сакраш билан силжиш йўналиши қайси оёқда ҳаракат (қадам ташлаш – сакраш) бошланишига боғлиқ (олдинга – олдинда турган оёқда, орқага – орқада турган оёқда, ўнгга – ўнг оёқда, чапга – чап оёқда). Шунингдек, силжиб юриш “сирғалувчан” хусусиятга эга. Иккала оёқда депсиниб силжиб юришда бир вақтнинг ўзида оёқлар болдир-кафт бўғимларидан фаол букилади. Одатда, бундай силжиб юриш фақат кичик масофада (ярим қадам) амалга оширилади. Бу – зарба бериш позициясини аниқлаб берувчи нозик манёвр элементидир.
Зарбалар
Умумий қоидалар
Боксдаги зарбалар – ҳужумнинг асосий воситаси, боксчининг техник қуролланганлигининг энг муҳим таркиби. Спортчининг маҳорат даражаси зарба вариантларининг кенг тўплами, уларнинг мукаммал ва ишончли бажарилиши билан белгиланади. Боксчининг баъзи индивидуал хусусиятларига қарамасдан, унинг ҳужум ҳаракатлари асосида зарбаларнинг типик техникаси ётади. У боксчи техник тайёргарлигининг пойдевори ҳисобланади ва унинг асосида боксчининг индиви-дуаллигини ҳисобга олган ҳолда зарбаларнинг турларини ишлаб чиқиш мумкин.
Зарбани бажаришда:
1) рақиб гавдасининг маълум бир жойига тегиш;
2) рақибнинг жанговар қобилиятига салбий таъсир кўрсатиш мақсадида, зарбанинг маълум бир кучига эришиш лозим.
Зарба бериш ҳаракатининг аниқлиги бошқарувчи таъсирлар натижаси ҳисобланади ва у қуйидагиларга боғлиқ:
1) зарба ҳаракати тезлигига. Бу тезлик қанча юқори бўлса, бошқарувчи таъсирлар шунча қийин амалга оширилади. Машғулот жараёнида юқори тезликда бажарилаётган ҳаракатларнинг юқори даражада аниқлигига эришиш лозим;
2) ҳаракат давомийлигига. У қанча қисқа бўлса, уни бошқариш шунча қийин. Шунинг учун тез кечадиган ҳаракатларда аниқликни такомиллаштириш зарур.
Динамиканинг иккинчи қонунидан фойдаланиб, зарба кучини аниқлаш мумкин:
бу ерда m – масса (зарба массаси), Vo – ушбу массанинг тўқнашиш пайтидаги тезлиги, t – тўқнашаётган жисмларнинг ўзаро таъсир қилиш вақти. Шундай қилиб, зарба кучи катталигига (Fзарба) қуйидагилар таъсир кўрсатади:
а) зарба массасининг катталиги. Тадқиқотларнинг кўрса-тишича, ушбу массанинг катталиги боксчи гавдаси массаси-нинг тахминан 3,2% ни ташкил этади ва кафт массаси ( гавда массасининг 1%), билак массаси ( гавда массасининг 2%) ва елка массасини ( гавда массасининг 0,2%) ўз ичига олади. Боксчининг вазн тоифаси, ва, демак, зарба кучи шунча кўп бўлади;
б) зарба массасининг ҳаракат тезлиги. Зарба кучи тезликка пропорционал. Спорт устасида зарба беришда қўл ҳаракатининг ўртача тезлиги 4-5 м/сек ни ташкил қилади. Тўқнашиш пайтига келиб панжа максимал тезликка эришади (спорт усталарида у 8-10 м/сек га етади). Зарба массаси тезликка тескари пропорционал: зарба массаси ошиши билан унинг силжиш тезлиги камаяди, ва, аксинча. Оғир вазн тоифаларидаги боксчиларда зарба ҳаракатларининг жуда паст тезлиги шу билан тушунтирилади. Максимал кучли зарбага эришиш учун бир вақтнинг ўзида зарба массаси ва унинг ҳаракат тезлигини ошириш мумкин эмас, шунинг учун уларнинг оптимал (мақбул) нисбатини топиш лозим. Анча кучли зарбани уни беришдаги паст тезликларда ҳам ривожлантириш мумкин, бироқ зарбанинг максимал кучи асосан зарба массасининг ҳаракат тезлиги катталигига боғлиқ;
в) вазн тоифаси. Бир томондан, вазн тоифаси ошиши билан зарба массаси, бошқа томондан – мушак кучини намоён қилишнинг жисмоний имкониятлари ортади;
г) боксчининг малакаси. Агар янги шуғулланувчи боксчининг 1 кг вазнига 2,25 кг зарба кучи тақсимланса, спорт усталарида у 4,00 кг, терма жамоа аъзоларида эса 8,20 кг бўлади. Бунда боксчининг ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқ-лаштириш, ўзининг жисмоний имкониятларидан (мушак кучидан) тўлалигича фойдалана билиш малакаси намоён бўлади;
д) функционал асимметрия. У шунда намоён бўладики, боксчи зарба ҳаракатларини ҳам ўнг, ҳам чап қўлда бир хилда юқори сифатда бажара олмайди. Тадқиқотларга кўра, ўнақай боксчиларда зарбани бажариш пайтида чап қўл ўнг қўлга нисбатан 40% га кучсизроқ;
е) кинематик занжирнинг қаттиқлиги. Тўқнашаётган кучларнинг қаттиқлиги қанча кўп бўлса, зарба кучи шунча юқори бўлади. Шу мақсадда “қўл” кинематик занжирида зарба бериш пайтида билак, тирсак ва елка бўғимларида ҳаракатни тўсиб, максимал қаттиқликни ҳосил қилиш лозим, ҳаракат куракнинг ҳаракатчанлиги ҳисобига амалга оширилади;
ж) зарба ҳаракатининг шакли. Классик механика шундан келиб чиқадики, зарба пайтида зарба массасининг кинетик энергияси тўлалигича зарба берилаётган жисмнинг кинетик энергиясига ўтади. Қачонки панжа, билак ва елка массалари маркази зарба бериш пайтида ушбу зарба чизиғида ётса, ушбу ҳолда энергия ўтиши яхшиланади. Тирсак ва билак бўғимларидаги бурчак зарба энергиясининг ўтишини ёмонлаштиради;
з) тўқнашиш вақти, у зарба кучига тескари пропор-ционал. Бу вақт зарба массасининг якуний тезлигига боғлиқ эмас, тўқнашаётган жисмларнинг массаси ортиши ва бўғим бойламларининг қаттиқлиги камайиши билан ўсади.
Панжанинг нишон билан тўқнашиш вақти 14-18 м/сек ни ташкил этади, бу вақт 30 м/сек гача ошганда зарба турткига айланади.
Зарбалар мустаҳкам жанговар тик туриш ҳолатидан (нисбатан катта таянч майдони билан) берилади, чунки, акс ҳолда, ҳаракатни бажариш пайтида гавда массасининг қайта тақсимланиши ва содир бўладиган реактив кучлар айланма вазиятни юзага келтиради ҳамда боксчи мувозанатни йўқотиши, йиқилиши ёки вақтинчалик жанговар қобилия-тини йўқотиши мумкин. Жанговар тик туришда гавдани силташ ҳолати сақланади (спортчи рақибига ён томони билан бурилган, мушт олдинга узатилган ҳолатда), қўшимча силтаниш, одатда, зарур эмас, чунки у зарбани тайёрлаш учун вақтни ва зарба ҳаракати йўлини узайтириб юборади, бу эса рақибга ҳимояни ташкил қилиш учун қулай шароит яратиб беради.
Жанговар тик туришда асосий мушак гуруҳларини бўшаштира билиш лозим. Бу силжиб юриш ва зарба ҳаракатини бажариш учун оптимал шароит яратади.
Зарба ҳаракатида маълум бир кетма-кетликда ишга қўшиладиган алоҳида тана қисмлари қатнашади:
1. Тана вертикал ўқ атрофида бурилади, бир вақтнинг ўзида орқада ёки олдинда турган таянч оёқдан депсинилади. Бунда: а) танани буриш зарба бераётган қўлга бошланғич тезлик беради; б) оёқ билан депсиниш тана учун қўшимча айланиш вақтини яратади ва унинг яхши бурилишига ёрдам беради.
2. Тана бурилаётган бир пайтда (оёқ билан депсиниш давом этади) қўл нишонга қараб зарба ҳаракатини амалга оширади. Бунда: а) гавдани буриш зарба бераётган қўл елкасининг олдинга чиқарилишини таъминлайди, бу олдинга силжиш қўл учун таянч ролини бажаради; б) таянчдан оёқда депсинишда қўл ҳаракати тезлигини ўстириш учун таянч реакцияси кучидан фойдаланилади. Бундан ташқари, шу куч ҳисобига бутун гавданинг олдинга силжиши содир бўлади, УОМ таянчнинг олдинги чегарасига кўчади (дейиладики, “гавда оғирлиги олдинда турган оёққа кўчирилади”); в) тана ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда қўлни тирсак бўғимидан ёзиш тўқнашиш пайтига қадар тезлашиб ҳаракатланаётган панжа тезлигини оширади.
Тана ва қўллар ҳаракати йўналишлари бир-бирига мос келиши лозим, акс ҳолда, механика қонунига кўра, кучнинг тарқалиб кетиши юзага келади ва мушт ҳаракати тезлиги пасая бошлайди.
Гавда бўғинларининг маълум бир кетма-кетликда ишга тушиши (проксималдан дисталгача) уларнинг ҳаракат тезлигини яхши жамлашга ва энг юқори натижали тезликни олишга ёрдам беради. Бевосита зарба олдидан тескари кўриниш – гавда бўғинларининг “зарба олди тормозланиши” кузатилади. Бунда проксимал бўғинлардан (оёқ) дистал (қўл) бўғинларга қадар кетма-кет тормозланиш содир бўлади. Бундай тормозланиш хусусияти боксчининг малакасига боғлиқ бўлади.
Зарба бериш нишонининг баландлиги (бош ёки танага зарба) зарба ҳаракатлари тузилмасида муҳим аҳамиятга эга эмас. У зарба олдидан оёқларнинг букилиш даражаси билан бошқарилади. Гавдани эгилтириб зарба беришни бажариш пайтида жанговар тик туришда оёқларни анча кенгроқ қўйиб, мувозанатни сақлаб қолиш мумкин.
Боксчи зарбани бажаргандан сўнг жанговар қобилия-тини йўқотмаслик ва рақибнинг қарши ҳужум зарбаларига очилиб қолмаслик учун мустаҳкам ҳолатни сақлаб қолиши зарур. Ҳамма ҳолларда зарба бериш пайтида гавдани таянчнинг олдинги чегарасидан чиқариб юбормаслик керак.
Боксчи зарбани бажаришдан сўнг жанговар ҳолатга қайтиши лозим, бунинг учун қуйидагилар зарур:
1) орқада турган оёқни жанговар тик туриш ҳолатига келтириш. Бунда УОМ таянч майдонининг ўртасига тушади;
2) олдинда турган оёқдан итарилиб, танани орқага қайтариш. Бунда УОМ проекцияси таянч майдонининг ўртасига кўчади.
Оёқларнинг тўғри ҳаракатланиши боксчига мувозанатни сақлашга ёрдам беради, демак, битта ҳаракатдан иккинчисига тез ва самарали ўтишга имкон яратади.
Боксчи зарбани бажаришда рақибнинг эҳтимолдаги қарши ҳужумларидан эҳтиётланиши шарт. Бунинг учун у бўш қўли билан ияги ва танасини беркитиб туриши зарур.
Бокс қоидаларида фақат ичига соч тўлдирилган юмшоқ махсус бокс қўлқопида (8-10 унция) қисилган мушт билан зарба беришга рухсат этилади. Зарба пайтида панжа анча катта юклама олади, шунинг учун уни тўғри мушт қилиб қисиш лозим. Панжа ва унинг бойламлари жароҳатланишининг асосий сабаби зарба бериш пайтида муштнинг нотўғри ҳолатидир. Мушт қилинган панжанинг ҳолати қуйидагича бўлиши лозим: бармоқлар букилган ва кафтга қисилган, бош бармоқ кўрсатиш бармоғининг ўрта фалан-гасига қисилган. Билак суяклари бошчалари муштнинг зарба бериш сирти бўлиб хизмат қилади. Улар зарба пайтида вертикал босимга дуч келади. Зарба пайтида кўндаланг босимга дуч келадиган бармоқларнинг асосий фалангалари қўшимча, “рессор” функциясига эга Зарбанинг бошланғич маҳалида бармоқлар зўриқмаган. Улар бевосита зарба олдидан зўриқтирилади ва қаттиқ қисилади. Бу тўқнашиш пайтида зарур қаттиқликни таъминлайди. Зарба бераётган қўлнинг билаги нишонга тегиш пайтида нишонга перпендикуляр тарзда жойлашади. Бунда ўрта билак суяклари биринчи бўлиб нишонга тегиши лозим. Бу вақтда мушт билак-кафт бўғимида олдинга букилади.
Панжа бўғимлари, билак-кафт бўғимини шикастланиш-дан сақлаш ва билак-кафт бўғимидаги катта бармоқ суягининг чиқишидан ҳимоялаш учун зарбани бажариш пайтида (жангда, машғулотда) боксчи рингга чиқишидан олдин панжасини бинт билан ўраб олиши лозим. Бунда бойлам қанчалик мустаҳкам ва сиқиб боғлангани жуда муҳим: панжа шундай ўралиши керакки, бинт панжа ёзилган ҳолатда уни сиқмаслиги ва мушт қилинган ҳолатда панжани яхши тортиб туриши зарур.
Боксда ҳужумнинг асосий тури – бу ўнг ва чап қўлларда тўғридан, ёндан ҳамда пастдан бериладиган зарбалардир. Зарба ҳаракатининг нишонга нисбатан йўналиши кўрсатиб берувчи белги ҳисобланади. 12 та зарба турлари мавжуд бўлиб, уларни жангда тез-тез қўлланилишига қараб қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин: чап қўлда тўғридан, ўнг қўлда тўғридан, ўнг қўлда ёндан, чап қўлда ёндан, ўнг қўлда пастдан, чап қўлда пастдан, бошга ва гавдага. Зарба пайтидаги ҳаракатлар тузилиши қўйилган вазифаларга қараб фарқ-ланади: максимал кучли ёки максимал тез зарба бериш, яъни аниқ жанговар вазият билан боғлиқ бўлган турли кўрсатмаларга боғлиқ ҳолда фарқланади. Зарба ҳаракат-ларидаги кўрсатма зарба кучи катталиги ва зарба ҳарака-тининг умумий вақтини белгилаб беради.
“Кучга” кўрсатма берилганда зарба импульси жуда катта, лекин зарба ҳаракати вақти ҳам катта; биз кучдан ютсак, ҳаракат тезлигида ютқазамиз.
“Тезкорликка” кўрсатма берилганда зарба импульси кичик, лекин зарба ҳаракати вақти ҳам кичик. Куч кўрсат-кичининг камайиши зарба бериш тезлигида ютуққа эришиш-га имкон беради. Шунинг учун кўрсатмадан келиб чиқиб, зарба беришнинг қуйидаги услубларини ажратиш мумкин: кучли зарба ва тезкор зарба.
Зарба хусусияти зарба ҳаракати тезлигининг (тезкорлик-нинг) ёки кучнинг вақт оралиғидаги ўсиш даражасига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин.
Тезлик катталиги ёки зарба кучининг тез ўсиши зарбани кескинлаштиради. Демак, зарбалар тезлиги (тез) ёки кучнинг (кучли) ўсиш динамикасига кўра, уларни кескин ва оддий зарбаларга ажратиш мумкин, бу ҳам уларнинг бажарилиш услубини белгилаб беради.
Жангда 3 та типдаги зарбалар қўлланилади. Биринчи типдаги зарбалар учун зарба тезлиги ва кучининг минимал даражада намоён бўлиши хосдир. Ўзининг тактик моҳиятига кўра, бундай зарбалар разведкали, изланишли зарбалар ҳисобланади.
Иккинчи типдаги зарбалар жанг олиб боришнинг асосий воситаси бўлиб, зарбалар тезлиги ёки кучининг оптимал катталиклари билан (Fmax ёки Vmax дан 70-75%) тавсифланади.
Учинчи типдаги зарбаларда зарба ҳаракати тезлигининг ёки зарба кучининг максимал тарзда намоён бўлиши кузатилади. Жангда улар вақти-вақти билан, энг қулай, тактик жиҳатдан тайёрланган вазиятларда қўлланилади. Бундай зарбаларни (Fmax да кучли, Vmax да тезкор) “урғу берилган” зарбалар деб номлаш мумкин. Одатда, кескин зарбалар бир вақтнинг ўзида урғу берилган зарбалар бўлиб ҳисобланади.
Зарба ҳаракатлари тузилишида зарба бериш пайтида нишонгача (рақибгача) бўлган узоқлик (унинг тактик таърифи – масофа) катта аҳамиятга эга. Шу белгига қараб ҳар бир зарба услубида иккита вариант ажратиш мумкин: а) узун зарбалар, улар олдинга чўзилган (узатилган) ёки тирсак бўғимидан сал букилган қўлда берилади (елка ва билак орасидаги бурчак 180-135о). Бундай зарбалар узоқ ва ўрта масофаларда қўлла-нилади; б) қисқа зарбалар, улар тирсак бўғимидан букилган қўлда берилади (бурчак – 135о). Бундай зарбалар кўпроқ яқин масофаларда қўлланилади.
Юқори тоифадаги спорт усталарининг зарба техника-сида бир қатор индивидуал хусусиятлар кузатилади. Бундай хусусиятлар зарбани беришда муштнинг ҳолати, гавдани айлантириш ёки эгилтириш одати, оёқларнинг ҳолати ва бошқаларга тааллуқли.
Типик зарбалар техникасини доимий ва ўзгармас, деб қараш мумкин эмас. Унинг асосида типик зарбалар техникасини эгаллаб бўлган боксчилар учун зарбаларнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқиш мумкин.
Қуйида чап томонлама тик туришда жанг олиб борадиган ўнақай боксчи учун зарба техникаси ёритиб берилади.
Тўғридан зарбалар
Боксда тўғридан бериладиган зарбалар энг кўп қўлланилади. Уларнинг афзаллиги шундаки, координацион жиҳатдан нисбатан оддий, ҳам тез, ҳам кучли зарба бериш имконияти бор, анча аниқ ва самарали бажариш мумкин. Таснифлаш белгиларини расман кўриб чиқиш 16 та вариантни ажратишга имкон беради (4-жадвал).
4-жадвал
Усул
|
Услуб
|
Варианти
|
Вариантлар рақамлари
|
1-чи белгиси
|
2-чи белгиси
|
Тўғридан ўнг қўлда
|
Кучли
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
1
2
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
3
4
|
Тезкор
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
5
6
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
7
8
|
Тўғридан чап қўлда
|
Кучли
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
9
10
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
11
12
|
Тезкор
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
13
14
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
15
16
|
Ўнг қўлда зарба бериш
Зарба жанговар тик туришдан берилади. Ўнақайлар учун ўнг мушт, чапига қараганда, нишондан узоқроқда туради, шунинг учун бундай зарбалар кўпинча кучли зарбалар сифатида қўлланилади. Бироқ ўнг муштнинг нишонгача бўлган анча узун йўли рақибга самарали ҳимояни ташкил этишга имкон беради. Шу сабабли ўнг қўлда тўғридан битталик зарбалар чап қўлда тўғридан бериладиган зарба-ларга нисбатан камроқ қўлланилади.
Боксчи “кучга” кўрсатма берилган зарбани бажариш пайтида бир вақтнинг ўзида ўнг оёқда таянчдан депсиниб, гавдасини вертикал ўқ атрофида буради. Бирмунча кечроқ қўл тирсак бўғимидан ёзилади ва ўсиб борувчи тезлик билан нишон томонга ҳаракатланади.
Ўнг қўлда тўғридан гавдага зарба
Бир вақтнинг ўзида гавдани буриш ва таянчдан оёқ билан депсиниш давом этади ҳамда ўнг елка олдинга чиқарилади. Бундан ташқари, аввал таянч майдонининг ўртасида турган УОМ унинг олдинги чегарасига кўчади ва олдинда турган чап оёқ кафтининг марказига тушади. Боксчи зарба ҳаракати охирида чап оёққа таянади, гавдасининг ўнг томони билан рақибга бир оз бурилган, ўнг елка олдинга чиқарилган ва таянчнинг олдинги чегараси даражасида туради, қўл тирсак бўғимидан ёзилган ва мушти зарбага тегиб туради. Бунда у чап қўли билан гавдаси ва бошини ёпиб, қарши зарбалардан эҳтиётланади. Яқин масофада зарба юқорида таърифланганга ўхшаш бажарилади, лекин қўл тўлиқ ёзилмайди – тирсак бўғимида маълум бир букилиш бурчаги сақланади. Бунда энг муҳим жиҳати тирсак бўғимида антагонист мушаклар – билак букувчилари ва ёзувчиларининг ҳаракатларини тўсиш ҳисобланади, бу зарба ричаги – қўлнинг қаттиқлигини ҳосил қилади.
Нишонгача бўлган масофа узатилган қўл узунлигидан кўпроқ, тўғридан зарбани эса қадам ташламасдан бажариш зарур бўлган ҳолда боксчи елкасини анча узоқроққа чиқариш мақсадида бир оз пастга-олдинга энгашади. Бу қўшимча ҳаракат нишонгача етиб боришга ёрдам беради.
“Тезликка” кўрсатма берилган зарбани бажариш пайтида ҳаракатнинг бошланғич босқичи тўлалигича сақлаб қолинади: боксчи бир вақтнинг ўзида ўнг оёққа таянчдан депсиниб, гавдасини вертикал ўқ атрофида буради, сўнгра нишонга қараб қўлда зарба ҳаракатини бажаради. Лекин қўл ҳаракати бошланиши маҳал гавдани буриш деярли тўхтатилади ва зарба фақат битта қўл ҳаракати ҳисобига амалга оширилади. Бунда зарба муштнинг ҳаракат тезлиги бўйича анча тез, лекин кам даражада кучли бўлади.
Чап қўлда тўғридан зарба бериш
Зарба жанговар тик туришдан берилади, чап мушт нишонга яқин туради. Муштнинг ҳаракат йўли қисқа бўлганлиги сабабли, чап қўлда бериладиган тўғридан зарбалар тез ва айтарли аниқ зарба сифатида қўлланилади.
“Кучга” кўрсатма берилган зарбани бажариш пайтида дастлаб силтанишни амалга ошириш лозим. Боксчи зарба бериш олдидан танасини вертикал ўқ атрофида чапга буради, бунда чап мушт зарба ҳаракатида тезланишни оширган ҳолда нишондан узоқлашади.
Кейинчалик боксчи бир вақтнинг ўзида орқада турган оёқда таянчдан депсиниб, танасини ўнг томонга буради. Бир оз кейинроқ чап қўл нишонга қараб зарба ҳаракатини бажараётиб, тирсакдан ёзилишни бошлайди. Бунда гавда ўнгга бурилишда давом этади, чап елка олдинга чиқарилади, УОМ таянчнинг олдинги чегарасига кўчади (гавда оғирлиги чап оёққа ўтади). Боксчи зарба ҳаракати охирида олдинда турган чап оёққа таянади, рақибига гавдасининг чап ярми билан бурилган, чап елкаси олдинга таянчнинг олдинги чегараси даражасига чиқарилган, қўл тирсак бўғимидан ёзилган ва мушт нишонга тегиб туради. Бунда мушт қилинганда бармоқлар пастга ёки ўнгга қаратилган ҳолда бўлиши мумкин, бу бир хил даражада табиий ва қулай ҳамда боксчининг индивидуал қобилиятларига боғлиқ. Ўнг қўл гавда ва бошни беркитиб туради.
Чап қўлда тўғридан қисқа зарба яқин масофада қўлланилади. Бунда юқорида таърифланган қонуниятлар сақланади: қўл тўлалигича ёзилмайди (тирсак бўғимидан букилиш бурчаги сақланади), тирсак бўғимида қаттиқликни ҳосил қилиш учун ҳаракатлар тўсилади ва ҳ.к.
Агар нишонгача бўлган масофа чўзилган қўл узунлигидан бирмунча узоқроқ бўлса, унда гавдани пастга-олдинга бир оз энгаштириш билан (елкани олдинга чиқариш ва нишонга етиш мақсадида) зарба беришни қўллаш мумкин. “Тезликка” кўрсатма берилган зарбани бажариш пайтида боксчи гавдасини вертикал ўқ атрофида ўнгга бирмунча буради ва чап елкасини олдинга чиқаради. Бир вақтнинг ўзида мушт ўсиб бораётган тезлик билан нишон томонга қаратилади. Бунда гавда ва чап елка тўхтайди, УОМ, худди жанговар тик туришдаги каби, таянч майдонининг ўртасига тушади. Шундай қилиб, зарба битта қўл ҳаракати ҳисобига амалга оширилади, бунда у тез, лекин кучсиз бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |