Ён томондан зарбалар
Боксда ён томондан зарбалар деярли тез-тез қўлланилади. Улар катта самара билан ҳам кучли, ҳам тез зарбалар сифатида бажарилиши мумкин. Таснифлаш белгиларини расмий кўриб чиқиш 16 та вариантни ажратиишга ёрдам беради.
5-жадвал
Усул
|
Услуб
|
Варианти
|
Вариантлар рақамлари
|
1-чи белгиси
|
2-чи белгиси
|
Ён томон-дан ўнг қўлда
|
Кучли
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
1
2
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
3
4
|
Тезкор
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
5
6
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
7
8
|
Ён томон-дан чап қўлда
|
Кучли
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
9
10
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
11
12
|
Тезкор
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
13
14
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
15
16
|
Ўнг қўлда ён томондан зарба бериш
Ўнақай боксчига қарши, худди чапақай боксчига қарши каби, қисқа зарбалар энг кўп ва тез қўлланилади. Жанговар тик туришда боксчининг ўнг мушти нишондан нисбатан узоқроқда туради. Зарба ҳаракатида у нишонгача анча йўлни босиб ўтади ва рақиб ҳужум қилаётган боксчининг ниятини англаб олишга ҳамда самарали ҳимояни ташкил этишга улгуради. Шунинг учун ҳужумда узун зарбалар нисбатан кам ва кўпроқ чапақай боксчига қарши қўлланилади. Таъкидлаш лозимки, ўнг қўлда бериладиган зарбалар одатда рақиб ҳимоясини ёриб ўтувчи чап қўлдаги зарбадан (тўғридан ёки ён томондан) сўнг амалга оширилади.
“Кучга” кўрсатма берилган узун зарба тўғридан зарбага ўхшаш бажарилади. Аввал бир вақтнинг ўзида ўнг оёқда таянчдан депсиниб гавда вертикал ўқ атрофида чапга бурилади. Сўнгра ишга ўнг қўл қўшилади, у бир оз эгри ёй бўйлаб ҳаракат бажаради. Бунда мушт бармоқлари билан ичкарига бурилади. Боксчи бир вақтнинг ўзида қўлни ёзиб, бурилишни ва таянчдан оёқда депсинишни давом эттиради ҳамда ўнг елка олдинга чиқарилади. УОМ таянчнинг олдинги чегарасига кўчади, гавда оғирлиги чап оёққа тақсимланган, боксчи ҳаракат охирида шу оёққа таянади. Гавда бурилиш охирида олдинга ва бир оз пастга ҳаракатланади, чап елка орқага олинади. Таъкидлаш жоизки, қўл тўлалигича ёзилмайди, тирсак бўғимида бирмунча ўтмас бурчак сақланиб қолинади. Боксчи зарба ҳаракати охирида олдинда турган оёғига таянади, гавда рақибга нисбатан ўнг томони билан бурилган, чап елка орқага олинган, ўнг елка анча олдинга чиқарилган ва таянчнинг олдинги чегараси даражасида туради, гавда бир оз олдинга жилган, қўл тирсак бўғимидан сал букилган ва мушт билан нишонга тегиб турибди. Бунда чап қўл қарши зарбалардан тана ва иякни беркитиб туради.
Яқин масофада зарба шунга ўхшаш бажарилади, лекин тирсак бўғимидан анча букилган бўлади.
“Тезликка” кўрсатма берилган зарбани бажариш пай-тида ҳаракатнинг бошланғич босқичи тўлалигича сақланади: оёқда таянчдан депсиниб гавдани буриш. Нишонга қараб қўл ҳаракатининг бошланиш пайтидан бурилиш ва депсиниш деярли тўлиқ тўхтатилади, зарба фақат қўл ҳаракати ҳисобига амалга оширилади. Бунда у мушт ҳаракати тезлигига кўра тез, лекин кучсиз бўлади.
Ён томондан ўнг қўлда зарбаларни бажариш пайтида зарба ҳаракатида қуйидаги умумий қонуниятларни ажратиш мумкин:
1) зарба беришда антагонист мушаклар (букувчилар ва ёзувчилар)нинг фаол ишлаши билан тирсак бўғимида ҳаракатларни тўсиш ҳисобига қаттиқ зарба ричаги ҳосил қилинади;
2) зарбани бажаришда гавда массасининг чап томонга катта қайта тақсимланиши содир бўлади. Бундан ташқари, УОМ ни янада узоқроққа чапга суриб юборувчи реактив кучлар юзага келади. Бу вазиятларда жанговар тик туришда мустаҳкам ҳолатни яратиш учун фронтал ўқ бўйича таянч майдонини ошириш лозим. Бунинг учун оёқлар, тўғридан зарбани бажаришга қараганда, бирмунча кенгроқ қўйилади.
Чап қўлда ён томондан зарба бериш
Бу зарбани чап қўлини яхши ишлата оладиган боксчилар муваффақият билан қўллайдилар. Жанговар тик туришда чап қўл мушти рақибга яқин туради ва зарба ҳаракатида қисқа йўл босиб ўтади, бу тез ва аниқ зарбалар беришга имкон яратади.
“Кучга” кўрсатма берилган ён томондан узун зарбани бажариш пайтида юқорида келтирилган чап қўлда тўғридан зарбани бажаришга ўхшаб дастлабки силтанишни бажариш зарур. Бунинг учун боксчи гавдасини вертикал ўқ атрофида чапга бир оз буради. Бир вақтнинг ўзида чап оёқда олдинга-чапга ташланиш бажарилади. Ташланиш деганда битта оёқда силжиш тушунилади.
Бу вақтда иккинчи оёқнинг жойлашиши аввалги ҳолича қолади, гавданинг бошқа бўғимлари ҳолати эса ўзгаришсиз бўлади. Ушбу ҳолда боксчининг таянч майдони унинг сирт ўқи бўйлаб ортади. Бунда УОМ чап оёққа кўчади. Зарба ҳаракати бир вақтнинг ўзида чап оёқда таянчдан депсиниб, гавдани ўнгга буриш билан бошланади. Бир оз кейинроқ чап қўлни тирсак ва елка бўғимларидан ёзиш орқали ҳаракат бошланади, мушт нишонга қараб кичик эгри чизиқ бўйича пастдан юқорига-олдинга ҳаракатланади. Мушт ўнгга бурилади ва бармоқларни ичкарига қилган ҳолда нишонга узатилади. Зарба ҳаракати охирида боксчи олдинда турган чап оёққа таянади, гавда рақибга чап томони билан бурилган, чап елка олдинга таянчнинг олдинги чегараси даражасигача чиқарилган, қўл тирсак бўғимидан (унда ҳаракатлар тўсилган) бир оз букилган, мушт нишонга тегиб туради. Ўнг қўл гавда ва бошни қарши зарбадан беркитиб туради.
Яқин масофада қисқа жанговар зарба бажарилади. Тузилишига кўра у узун зарбага ўхшаш, лекин қўл тирсак бўғимидан кам ёзилади. Бундай зарбани олдиндан чап оёқда ташланишни бажармасдан амалга ошириш мумкин, силта-ниш фақат гавдани вертикал ўқ атрофида чапга бир оз буриш билан амалга оширилади.
“Тезликка” кўрсатма берилган ён томондан зарбаларни бажариш пайтида умуман зарбанинг умумий тузилиши сақлаб қолинади. Бироқ бунда силтанишдан чап оёқда олдинга-чапга ташланишни олиб ташлаш мумкин. Зарба ҳаракатининг бошланғич босқичида чап оёқда таянчдан депсиниб гавдани ўнгга буриш сақланади, лекин чап қўл ҳаракати бошланиши билан у секинлашади ва кейинчалик зарба ҳаракати фақат қўл иши ҳисобига амалга оширилади. Бундай зарба тез, лекин нисбатан кучсиз бўлади.
Пастдан зарбалар
Пастдан зарбалар асосан яқин масофадаги жангда қўлланилади. Таснифлаш белгиларини расман кўриб чиқиш 16 та вариантни ажратишга имкон беради.
6-жадвал
Яқин масофадан пастдан бериладиган зарбалар таснифи
Усул
|
Услуб
|
Варианти
|
Вариантлар рақамлари
|
1-чи белгиси
|
2-чи белгиси
|
Пастдан ўнг қўлда
|
Кучли
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
1
2
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
3
4
|
Тезкор
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
5
6
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
7
8
|
Пастдан чап қўлда
|
Кучли
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
9
10
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
11
12
|
Тезкор
|
Оддий
|
Узун
Қисқа
|
13
14
|
Кескин
|
Узун
Қисқа
|
15
16
|
Ўнг қўлда пастдан зарба бериш
Рақибнинг чап қўли нишонга бўлган йўлни тўсмаган пайтда қисқа зарбалар тез-тез қўлланилиб турилади. Амалиётда кўпинча кучли зарба сифатида қўлланилади, чунки зарба ҳаракатида ўнг мушт нишонгача анча масофани босиб ўтади (19, 20-расмлар).
“Кучга” кўрсатма берилган қисқа зарбани бажариш пайтида бошланғич босқичда боксчи бир вақтнинг ўзида орқада турган ўнг оёғида таянчдан депсиниб, гавдасини вертикал ўқ атрофида буради. Шу билан бирга ўнг қўл тирсаги бир оз орқага олинади, ўнг қўл мушти ёй бўйлаб орқага-пастга ҳаракатланади. Кейинчалик гавдани чапга буриш ва ўнг оёқда таянчдан депсиниш ҳамда ўнг елкани олдинга чиқариш давом этади. Бир вақтнинг ўзида тирсакдан букилган қўл (тирсак бўғимида ҳаракатлар тўсилган) олдинга ҳаракатланади, бунда мушт ўсиб борувчи тезлик билан ёй бўйлаб пастдан юқорига-олдинга ҳаракатланади. Мушт бармоқлар ташқарига ҳолда бурилади ҳамда нишонга узатилади. Зарба пайтида тирсак ва елка бўғимларида ҳаракатлар тўсилган, бу қаттиқ зарба ричагини ҳосил қилади. Муштнинг нишон билан ўзаро тўқнашиши билан бир вақтда зарбани кучайтирувчи қўшимча ҳаракат – гавданинг белдан (аниқроғи – тос-сон бўғимидан) бир оз ёзилиши амалга оширилади.
Бундай зарбани дастлаб чап оёқда ташланишни бажариш билан бериш мумкин. Бунда УОМ зарба пайтида чап оёққа ўтказилади, бу муштнинг нишон билан ўзаро тўқнашганида қўшимча куч ҳосил қилади.
Пастдан узун зарбани кўпинча рақибни қаддини ростлашга мажбурлаш ва ҳужум учун шароит яратиш мақсадида қўллайдилар. Зарбанинг тузилиши умуман юқо-рида таърифланганидек, лекин бунда қўл елка ва билак орасида кичик бурчак остида букилади.
“Тезликка” кўрсатма берилган пастдан зарбани бажариш пайтида зарба ҳаракатининг бошланғич босқичида тузилиш умуман сақланади: оёқда таянчдан депсиниб бурилиш ва муштнинг ёй бўйлаб орқага-пастга ҳаракати бажарилади. Қўлнинг ёй бўйлаб пастдан юқорига-олдинга ҳаракати бошланиши билан гавдани буриш тўлиқ тўхтатилади. Кейинчалик зарба ҳаракати фақат қўл иши ҳисобига амалга оширилади, бунда зарба тез, лекин кучсиз бўлади.
Чап қўлда пастдан зарба бериш
Рақибнинг ўнг қўли гавдасини ҳимояламаган пайтда қисқа зарбалар тез-тез қўлланилади. Амалиётда кўпроқ кучли зарба сифатида қўлланилади.
“Кучга” кўрсатма берилган қисқа зарбани бажариш пайтида дастлаб тайёрлов ҳаракатлари бажарилади: гавда оғирлиги тезда олдинда турган оёққа ўтказилади (УОМ таянчнинг чап чегарасига кўчади), гавда вертикал ўқ атрофида бир оз чапга бурилади, чап қўл тирсаги орқага узатилади, бунда мушт орқага-пастга ҳаракатланади. Силтаниш ҳолати ҳосил қилинади. Кейинчалик бир вақтнинг ўзида чап оёқда таянчдан депсиниб, гавда ўнгга бурилади, бунда чап елка тезда олдинга чиқарилади. Қўл елка бўғимидан айлантирилади, мушт ўсиб борувчи тезлик билан ёй бўйлаб пастдан юқорига-олдинга нишон томонга ҳаракатланади.
Ўзаро тўқнашиш пайтида гавда тезда тос-сон бўғимидан ёзилади, бу зарба вақтида қўшимча куч ҳосил қилади. Зарба ҳаракати охирида боксчи чап оёққа таянади, гавда рақибга чап томони билан бурилган, чап елка олдинга таянчнинг олдинги чегараси даражасига чиқарилган, қўл тирсак бўғимидан букилган, мушт нишонга тегади. Ўнг қўл гавда ва бошни қарши зарбалардан беркитиб туради.
Чап қўлда пастдан узун зарба, ўнг қўлда пастдан узун зарба каби, рақибни қаддини ростлашга мажбурлаш мақсадида қўлланилади. Тузилишига кўра улар ўхшаш: зарбани бажараётган қўл тирсак бўғимидан кам букилади.
“Тезликка” кўрсатма берилган пастдан зарбани бажариш пайтида зарба ҳаракатининг бошланғич босқичи ва силтанишнинг бажарилиши юқоридагига ўхшаш. Таъкидлаш жоизки, ушбу ҳолда силтаниш амплитудасига кўра кичик бўлиши мумкин. Зарба ҳаракатида қўл ҳаракати бошланиши билан гавданинг ўнгга бурилиши деярли тўлиқ тўхтатилади. Зарба фақат битта қўлнинг ҳаракати ҳисобига бажарилади ва тез, лекин кучсиз бўлади.
Ҳужум ҳаракатларида зарбаларнинг уйғунлашуви
Жанговар вазиятларда битталик зарбалар нисбатан кам қўлланилади ва, одатда, бир-бири билан маълум тарзда уйғунлашиб, ҳужум ҳаракатини ташкил қилади. Зарбалар-нинг бундай уйғунлашуви қуйидагича бўлиши мумкин: такрорий, уларда битта қўлда 2 та зарба кетма-кет берилади; қўшалоқ, уларда битта ва бошқа қўлда 2 та зарба кетма-кет берилади; серияли – уларда иккала қўлда навбатма-навбат 3-4 ва ундан кўпроқ зарбалар кетма-кет берилади.
Умуман, такрорий ва қўшалоқ зарбаларни бажариш техникаси юқорида таърифланган битталик зарбалар техни-касига ўхшаш. Бироқ, битталик зарбаларни комбинацияларга бирлаштираётиб, баъзи асосий тамойилларни ҳисобга олиш зарур:
1) рақибнинг жойлашиши ва қарши ҳаракатларини мунтазам ҳамда синчковлик билан кузатиб бориш лозим;
2) комбинацияларда тезкор зарбалар кучли зарбалардан олдин бажарилиши керак;
3) олдинги зарбани бажариш вақтида кейингиси учун қуйидаги йўл билан шарт-шароитлар яратиш лозим, яъни:
- мувозанатни сақлаб қолиш;
- олдинги зарба охирида кейинги зарбани бажариш учун дастлабки ҳолатни эгаллаш;
- битта зарбадан иккинчисига ўтишда оёқларни фаол ҳаракатлантириш;
4) комбинацияларда зарба ҳаракати нишонини ўзгарти-риш мумкин: битта зарбани бошга, бошқасини гавдага йўналтириш мумкин ва, аксинча;
5) комбинация, одатда, урғу бериладиган зарба билан якунланади.
Бокс тактикаси умумий қоидалар
Тактика – бокс назарияси бўлими бўлиб, унда жанг олиб бориш услуби турли хил бўлган рақиблар билан олишиш шакллари, турлари, услублари ва вариантлари ўрганилади. Боксчининг тактик маҳорати жангни тўғри ташкил қилиниши ва унинг бошқарилиши билан белгиланади.
Боксчининг тактик маҳорати рақибнинг кучли томонла-рини бартараф этиш, унинг бўш томонларидан фойдаланиш ва шу билан бир вақтда индивидуал жанг олиб бориш услубини қўллай билишида намоён бўлади. Жангни бошқа-риш, уни олиб бориш санъати жанг режасини амалда қўллай олиш, унга аниқлик киритиш, зарур ҳолларда эса жанг давомида уни ўзгартира олишдан иборат. Жангни бошқариш кўникмаси боксчининг жанговар тез фикрлашига, унинг иродавий сифатларига боғлиқ.
Жанг режасини тузиш боксчининг чуқур фикрлаш, рақиб ҳаракатларини таҳлил қилиш ва синтезлаш қобилиятига, шунингдек техник-тактик воситаларнинг эгал-ланганлик даражасига боғлиқ. Улар қанча турли-туман бўлса, жангни режалаштириш вариантлари шунча кўп бўлади.
Олишувни режалаштириш ва уни бошқариш боксчи-нинг турли хил жанг шаклларини қай даражада мукаммал ўзлаш-тириб олганлиги билан чамбарчас боғлиқ. Жанг олиб бориш-нинг учта тури мавжуд: разведка, ҳужумкор ва ҳимоя.
Разведка шаклидаги жанг унинг режасини тузиш пайтида рақиб тўғрисида маълумотлар олиш воситаси сифатида мустақил ҳисобланади. Ҳужум ёки ҳимоя ҳаракат-ларини тайёрлашда у ёрдамчи шакл бўлиб хизмат қилади.
Ҳужумкор шаклдаги жанг – ташаббусни олиб қўйишни назарда тутувчи рақиб билан олишишнинг фаол шакли. У узоқ, ўрта ва яқин масофалардаги ҳужум, қарши ва жавоб ҳаракатлари ёрдамида амалга оширилади.
Ҳимоя шаклидаги жанг ташаббусни тортиб олган рақибдан ҳимояланиш шакли ҳисобланади, бунда у мустақил ва ёрдамчи бўғин бўлиши ҳамда ҳужумнинг ривожланишида бирга амалга оширилиши мумкин.
Замонавий жанг – турли масофаларда бажариладиган силжишлар, зарба ва ҳимоя ҳаракатларининг мураккаб уйғунлигидир.
Рақиблар жанговар ҳаракатларини олиб борадиган масофа кўп ҳолларда боксчиларнинг техникаси хусусиятла-рини, жангда у ёки бу жисмоний ва иродавий сифатларнинг намоён бўлишини белгилаб беради. Ҳар бир масофадаги олишув турли-туман шароитларда ўтади ва ўзининг қонуниятларига эга.
Зарбаларни бериш ва ҳимояга ўтиш вақти рақиблар ўртасидаги масофага боғлиқ. Жанговар масофа қанча қисқа бўлса, зарба шунча тез ва сезилмасдан нишонга етиб боради ҳамда ундан ҳимояланиш шунча қийин бўлади. Ва, аксинча, масофа қанча узоқ бўлса, боксчи рақиби зарбаларидан шунча осонликча ҳимояланади. Ҳар бир масофа учун зарбалардан ҳимояланиш имкониятини белгилаб берувчи вақт чегараси (лимит) мавжуд.
Боксчида узоқ масофада ўрта масофага қараганда, ўрта масофада эса яқин масофага қараганда ҳимояланиш учун яхши шароит мавжуд. Узоқ масофада ўрта масофага нисбатан ҳаракатларни бажариш учун вақт кўп бўлишига қарамасдан, у барибир секундларда ҳисобланади. Шунинг учун зарбадан ҳимояланаётганлар узоқ масофада турганликларига қарамас-дан, рақиб ҳаракатларига ўз вақтида реакция қилиш учун етарлича тез реакция ва ҳаракатга эга бўлишлари лозим.
Турли масофалардаги вақт чегараси тегишли техника, тактикани танлашни белгилаб беради, реакция ва фикрлаш тезлигининг, тезкорлик ва ҳаракат координацияси, диққат ҳамда бошқа сифатларнинг турли даражада ривожланишини тақозо этади.
Узоқ масофада, ўрта масофага қараганда, боксчи ҳар доим ҳужум бошлашга қийналади, чунки зарба бериш доирасидан ташқарида турган рақиб бошланғич ҳаракатларни нисбатан осонлик билан қабул қилади ва уларга ҳимояланиш билан реакция қила олади. Ҳужум ва қарши ҳужум рақиб учун кутилмаганда бўлиши учун боксчи, зарбани тайёрлаётиб, унинг диққатини масофани доимо ўзгартириб туриш ва алдамчи ҳаракатлар билан чалғитиши лозим.
Узоқ масофадаги жанг ўзига хос хусусиятларга эга. Боксчи қадди ростланган ҳолда тик туриб, оёқлари учида (оёқлар текис, кенг керилган) ринг бўйлаб енгил силжиб ҳаракатланади ва ҳар доим силжиб юриш турлари ҳамда рақибгача бўлган масофани ўзгартириб, ҳужумдан қарши ҳужумга тез ва силлиқ ўтишга тайёр туради. Узоқ масофада жанг олиб борувчи боксчи асосан тўғридан зарбалардан фойдаланади, енгил, чалғитувчи зарбаларни шиддатли ва кескин зарбалар билан бирга қўшиб бажаради, кўпроқ орқага ва ён томонга қадам ташлаб ҳимояланишлар, шунингдек, тўсишлар ёрдамида турли ҳимояланишларни қўллайди. Тўғридан зарбалар ва ажойиб тарзда силжиб юришлар билан бирга финтлардан фойдалана билиш узоқ масофада жанг олиб борувчи боксчининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. Бироқ узоқ масофадаги жанг техникаси фақат шу хусусиятлар билан чекланиб қолмайди. Узоқ масофада жанг олиб борадиган паст бўйли, жисмонан бақувват боксчиларда ўзларининг техникаси шаклланган. Бу боксчилар, ринг бўйлаб анча юмшоқ ва оёқ учида ўта кўтарилмасдан силжиб юриб, ринг бўйлаб ҳаракатланишларни гавданинг алдамчи ҳаракатлари ҳамда гавдани бир оёқдан иккинчисига ўтказиш ҳаракатлари билан доимо бирга бажарадилар. Уларнинг энг севган зарбалари – олдинга “сакраш” билан ва зарба бераётган қўлга қарама-қарши оёқда қадам ташлаш билан ён томондан ҳамда пастдан зарбалар.
Ўрта масофадаги жанг ёки ҳужум ёхуд қарши ҳужум ҳаракатларининг ривожланиши, ёки боксчининг тактик вазифаларига кирувчи ёхуд унинг индивидуал жанг олиб бориш услубига хос бўлган жанговар ҳаракатларнинг маълум бир услуби ҳисобланади. Ўрта масофада, худди яқин масофадаги каби, агар рақиб жангнинг ривожланишига ҳалақит бериши мумкин бўлган қаршиликни кўрсатмаса, ёки у ҳужум қилаётганга фаол қаршилик кўрсатса, жанг ривож топиши мумкин.
Агар рақиб ҳаракатларни ўрта масофада ривожланти-ришга имконият бермаса, ушбу ҳолда кескин қарши жанг юзага келади, унда ҳужум қилаётган ташаббус ва маънавий устунликка эришиш учун курашиши лозим. Бундай олишувда одатда ҳужумлар ва рақиб қарши ҳужумларидан ҳимояланиш ҳамда рақиб қарши ҳужумларига қарши ҳужумлар бирлашган ҳолда амалга оширилади.
Ўрта масофа учун яна узоқ масофадагига нисбатан вақт чегарасининг камлиги хосдир. Бу боксчиларнинг техникаси ва тактикасида акс этади. Ўрта масофада тактик кўрсатманинг хусусияти шундан иборатки, боксчи зарбалар серияси билан рақиб қарши ҳужумидан илгари ҳаракат қилишга интилади. Рақибнинг мумкин бўлган қарши зарбаларини олдиндан кўзлай олган ҳолларда у шўнғишлар, оғишлар, тўсишлар билан автоматлашган ҳимояланиш серияларини қўллайди ва кескин зарбалар беради. Ўрта масофадаги жанг вақт оралиғида қатъий чегараланганлиги сабабли, унинг энг муҳим хусусиятларидан бири – рақиб зарбаларига доимо тайёр туриш, уларни олдиндан кўзлай билиш.
Ўрта масофадаги жанг техникаси учун гуруҳлашган тик туриш, ринг бўйлаб чекланган ҳаракатланишлар пайтида гавдани силжитиш хосдир. Ушбу масофада кўпроқ автомат-лашган зарбалар ва ҳимояланишлар сериялари (танланган зарбалар ҳамда ҳимояланишлар сериялари билан бир қаторда) ҳамда битталик урғу берилган зарбалар қўллани-лади. Зарбалар (тўғридан, пастдан, ёндан қисқа зарбалар) асосан гавданинг айланма ҳаракатлари ҳисобига, шўнғиш, тўсиш ва оғишлар билан ҳимояланишдан фойдаланган ҳолда бери-лади.
Ўрта масофа реакция ва ҳаракатларнинг тезкорлигига юқори талаблар қўяди. Жанговар ҳаракатларнинг юқори зичлиги ва тезлиги ишлаётган мушакларнинг қисқаришидан уларнинг бўшаштирилишига, ва аксинча, бир зумда ўтишни талаб қилади. Боксчи шиддатли жанг вазиятида ўрта масофада, биринчидан, юқори даражада мустаҳкам диққатга эга бўлиши, иккинчидан, диққатни зарбалардан ҳимояла-нишга, ва аксинча, жуда тез ўтказа олиши лозим.
Яқин масофадаги жанг боксчилар бир-бирларига деярли жуда яқин турган пайтларида ёки гуруҳлашган тик туришда улар бир-бирига тегиб турган вақтларда олиб борилади. Яқин масофадаги жангнинг тактик вазифаси – гавдага зарба бериш учун қулай ҳолатни эгаллаш, зарбалар билан рақибни толиқтириш ёки унинг зарбаларини боғлаб қўйиш. Бу масофада жанг кўпинча атлетик хусусиятга эга бўлади.
Агар ўрта масофадаги жанг узоқ масофали жангнинг ажралмас бир қисми бўлса (чунки узоқ масофадан туриб бериладиган ҳар қандай зарба ўрта масофада тугайди), унда яқин масофадаги жанг ҳар доим атайлаб ёки мажбуран юзага келади. Жисмонан бақувват, паст бўйли, кўпроқ қисқа зарбаларни қўллайдиган, рақиблари учун қулай бўлмаган яқин масофада ва айнан муваффақиятга эришишларини (очко жамғариш, рақибни толиқтириш) биладиган боксчилар яқин масофадаги жангдан атайлаб фойдаланадилар. Баъзи ҳолларда боксчилар дам олиш, рақибнинг ўрта масофадаги зарбаларидан қочиш учун ҳам яқин масофада бўлишдан фойдаланадилар. Бу масофада, бошқаларга қараганда, зарба бериш янада кам, рақиб яқин турганлиги ва жанговар ҳолат хусусиятлари сабабли, боксчи зарбаларга асосан тўсишлар ва устма-уст қўйиш билан реакция қилишга улгуради. Яқин масофада рақиб яқин турганлиги туфайли унинг ҳаракатларини кўриш орқали идрок этиш чекланганлиги сабабли, ва боксчи рақиби нима қилаётганлиги, унинг қайси жойлари очиқ эканлигини кўра олмаслиги боис, жангда асосан мушак ва сезги ҳисларига таянишга тўғри келади. Уларнинг ёрдамида рақибнинг гавда, елка, қўлларининг ҳолати, гавда бурилишлари, қўлларининг узатилиши, уларнинг ҳаракат йўналиши, мушакларнинг зўриқиши ва бўшаштирилиши идрок қилинади.
Ўрта масофада боксчилар гуруҳлашган тик туришда бўла туриб, жанговар ҳаракатларни олиб борадилар, елкалари билан тегиб ва ҳатто бир-бирларига суяниб, яна ҳам мустаҳкам ҳолатни эгаллашга интиладилар. Қисқа зарбалар устма-уст қўйиш ва тўсишлар ёрдамида ҳимояланишлар билан бирга бажарилади. Яқин масофада туриб жанг олиб бориш боксчидан юқори даражада ривожланган мушак-ҳаракат сезгиларидан ташқари, бўшашишни ва ўз рақибини ҳис қила билишни ҳамда катта махсус чидамлилик ва матонатни тақозо этади.
Достарыңызбен бөлісу: |