Мустақиллик даврида Ўзбекистон боксчилари – Осиё ўйинлари ғолиблари ва совриндорлари
Йили
|
Осиё ўйинлари
|
Фамилияси, исми
|
Вазни
|
Ўрин
|
04.10.1994
|
Хиросима (Япония)
|
1. Авезбоев А.
2. Маскаев О.
3. Отаев Н.
4. Ёрбеков Д.
|
91
91
67
75
|
I
I
III
III
|
07.12.1998
|
Бангкок (Таиланд)
|
1. Туляков Т.
2. Чагаев Р.
3. Турғунов Т.
4. Абдуллаев М.
5. Михайлов С.
6. Сулаймонов Т.
7. Ёрбеков Д.
8. Отаев Н.
9. Зокиров Л.
|
54
91
57
63,5
81
60
75
67
91
|
II
I
II
I
I
II
II
III
III
|
25.09.2002
|
Пусан (Корея)
|
1. Маҳмудов Д.
2. Ҳайдаров Ў.
3. Бердиев И.
4. Саидов Р.
5. Михайлов С.
6. Хидиров Б.
7. Сарсекбоев Б.
8. Хусанов Ш.
9. Наимов С.
|
60
75
81
91
91
54
63,5
67
71
|
I
I
I
I
I
II
III
III
III
|
03.12.2006
|
Доха (Қатар)
|
1. Султонов Б.
2. Расулов Э.
3. Саидов Р.
4. Матчонов Ж.
5. Хидиров Б.
6. Маҳмудов Д.
|
57
75
91
91
60
64
|
I
I
I
II
III
III
|
4-жадвал
Мустақиллик даврида Ўзбекистон боксчилари – Осиё чемпионатлари ғолиблари ва совриндорлари
Йили
|
Осиё чемпионат-лари
|
Фамилияси, исми
|
Вазни
|
Ўрин
|
01.10.1995
|
Тошкент
|
1. Отаев Н.
2. Ёрбеков Д.
3. Чагаев Р.
4. Абдуллаев М.
5. Туляков Т.
6. Тўлаганов К.
|
67
75
91
60
54
71
|
I
I
I
II
III
III
|
07.10.1997
|
Малайзия
|
1. Михайлов С.
2. Абдуллаев М.
3. Турғунов Т.
4. Раҳимов А.
5. Отаев Н.
6. Бердиев И.
7. Ёрбеков Д.
8. Бакиров Ф.
9. Иброҳимов Т.
10. Зокиров Л.
|
54
91
57
63,5
81
60
75
67
91
91
|
II
I
II
I
I
II
II
III
III
III
|
23.10.1999
|
Тошкент
|
1. Йўлдошев Д.
2. Раҳимов А.
3. Турғунов Т.
4. Абдуллаев М.
5. Михайлов С.
6. Чагаев Р.
7. Саидов Р.
8. Набиев Д.
9. Наимов С.
|
48
54
57
63,5
81
91
91
60
67
|
I
I
I
I
I
I
I
III
III
|
17.06.2002
|
Малайзия
|
1. Дониёров Т.
2. Хидиров Б.
3. Сарсекбоев Б.
4. Хусанов Ш.
5. Ҳайдаров Ў.
6. Бердиев И.
7. Михайлов С.
8. Саидов Р.
|
51
54
63,5
67
75
81
91
91
|
III
I
I
III
I
I
III
I
|
25.08.2005
|
Вьетнам
|
1. Ҳайдаров Ў.
2.Матчонов Ж.
3. Саидов Р.
4. Абдураҳмонов Ш.
|
81
91
91
75
|
II
II
II
III
|
03.06.2007
|
Мўғилистон
|
1. Расулов Э.
2. Отаев Н.
3. Саидов Р.
4. Шойимов О.
5. Хидиров Б.
6. Назаров О.
7. Матчонов Ж
|
75
81
91
54
60
48
91
|
I
I
I
II
II
III
III
|
Фойдаланиладиган адабиётлар
-
Анисимов А.В. «Дорога к рингу» Ташкент. УзГосИФК. 2005. -586 с.
-
Ачилов А.М, Халмухамедов Р.Д, Шин В.Н, Тажибаев С.С, Ражабов Ғ.Қ. “Ёш боксчиларни тайёрлаш асослари” “МУМТОЗ СЎЗ” 228бет. 2012 й.
-
Атилов А.А. «Современный бокс» Ростов на Дону «Феникс» 2003, -640 с.
-
Каримов М.А, Халмухамедов Р.Д, Шамсематов И.Ю, Тажибаев С.С. Боксчиларнинг спорт-педагогик маҳоратини ошириш. Тошкент, 2011. С. 478.
-
Иванченко В.П., Лаптев А.В., Савин Г.И. Особенности подготовки высококвалиф-ицированных боксёров к крупным боксёрским турнирам. М.РГАФК. 1995.-26 с.
-
Остянов В.Н., Гайдалюк И.И. Бокс (обучение и тренировка). Киев. Олимпийская литература. 2001. -228 с.
-
Платонов В.Н. Общая теория подготовки спортсменов в олимпийском
спорте Олимпийская литература. Киевское акционерное обшество «Книга». 1997.-583 с.
-
Филимонов В.Я., Нигмедзянов В. Бокс.кикбоксинг. рукопашный бой(подготовка в контактных видах единоборств). М. ИНСАН. 1999. -416 с.
-
Халмухамедов Р.Д. Бокс. Ўкув кўлланма. Ташкент. 2008.
-
Хусяйнов З.М. Тренировка нокаутирующего удара боксёров высокой
квалификации - М.МЭУ. 1995, -72 с.
-
Щитов В. «Бокс для начинаюших» Москва «ФАИР-ПРЕСС» 2004, -448 с.
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
БОКС, ҚИЛИЧБОЗЛИК, ТАЭКВОНДО НАЗАРИЯСИ ВА
УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Кафедра мудири____________
Абдурасулова Г.Б.
“_____”_____________20___.й
БОКС ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНИ
«БОКС ТЕХНИКАСИ ВА ТАКТИКАСИ»
II курс умумий босқич
Т О Ш К Е Н Т - 2 0 13___ й.
Режа.
-
Бокс техникаси.
-
Техник таёргарлик.
-
Боксчини асосий туриш холатлари.
-
Ҳужум техникаси. Тик туришлар ва силжиб юришлар.
-
Ҳужум ҳаракатларида зарбаларнинг уйғунлашуви.
-
Бокс тактикаси умумий қоидалар.
-
Индивидуал жанг олиб бориш услублари ва уларга қаршилик кўрсатиш усуллари.
-
Фойдаланилган адабиётлар.
Аннотация
Мазкур маърузада бокс техникаси ва техник таёргарлик турлари ҳамда боксчини асосий туриш холатлари, боксчиларнинг ҳужум техникасида тик туришлар ва силжиб юришлар, ҳужум ҳаракатларида зарбаларнинг уйғунлашуви бўйича маълумотлар келтирилган. Ҳамда бокс тактикаси умумий қоидалар билан боксчиларнинг индивидуал жанг олиб бориш услублари ва уларга қаршилик кўрсатиш усуллари бўйича маълумотлар берилган.
БОКС ТЕХНИКАСИ
Малакали боксчини тарбиялаш боксчилар ҳар томон-лама тайёргарлигининг мураккаб ва кўп меҳнат талаб этиладиган жараёни ҳисобланади. Спортда юқори натижа-ларга эришиш учун оқилона техникани эгаллаш ва уни ҳаракат малакаларида мустаҳкамлаш биринчи даражали аҳамиятга эга.
Бокс техникаси – бу жангни муваффақиятли олиб бориш учун боксчига зарур бўлган махсус усуллар мажмуаси. У боксчига турли жанговар вазиятларда муайян тактик вази-фаларни жанг олиб бориш қоидалари доирасида ҳал этиш имконини беради.
Рингда олишув пайтида вазиятнинг тўхтовсиз алмаши-нуви содир бўлади, жанговар фаолиятнинг ўзгариб турадиган шароитларида ҳаракатларнинг турли хил вариантлари унга хосдир. Ушбу шароитларда зарур натижаларга эришиш мақсадида, боксчи жуда кўп техника усуллари тўпламига эга бўлиши лозим.
Янги техника вариантлари, уларни бажариш усуллари ва услубларининг шаклланишида, уларнинг жангда қўлланилиш умумий сони ва миқдорининг ўзгаришида ифодаланадиган бокс техникасининг ривожланиши бир қатор сабабларга боғлиқ:
1) ҳужум ва ҳимоя воситаларининг ривожланиш суръатларидаги фарқлар (одатда, ҳужум воситалари ҳимоя воситаларига қараганда жадалроқ ривожланади);
2) жанг қоидаларининг ўзгариши (бундай ўзгаришлар ҳужум ёки ҳимоя воситаларининг ривожланишини уларнинг маълум бир мувозанатини яратиш мақсадида рағбатлантириши мумкин, бу, ўз навбатида, жангларнинг мазмуни ва томошабоплигини белгилаб беради);
3) жанг техникасининг такомиллашиши, у техникани белгилаб беради. Жанг олиб бориш суръатини ошириш ва комбинационликни ривожлантириш техниканинг тезкор усуллари шаклланишига олиб келади;
4) жисмоний сифатлар ривожланиши даражасининг ошиши.
Техник усуллар ва уларнинг вариантларининг турли-туманлиги бокс учун хосдир. Усуллар ҳаракат вазифалари, кинематик ва динамик тавсифлари, ҳаракат натижаларига кў-ра фарқланади. Бироқ уларнинг тузилиши ва қўлланилиши-нинг баъзи умумий тамойиллари мавжуд, демак, техникани тушуниш ва таъриф беришда ягона ёндашув мумкин.
Турли-туман техник усулларнинг ҳаммасини кетма-кет ўрганиш ва таҳлил қилиш учун таснифлашдан фойдаланиш зарур. Таснифлаш – бир хил ҳаракат усуллари ва услубларини ўхшаш белгиларига қараб тоифалар ҳамда турларга ажратиш (1-расм).
Ҳаракатларни ташкил қилишнинг мақсадли белгила-рига кўра бокс техникаси иккита тоифага (синфга) бўлинади – ҳужум техникаси ва ҳимоя техникаси. Улар, ўз навбатида, икки турдан иборат – силжиб юришлар техникаси ва ўзаро ҳаракатлар техникаси.
Ҳар бир турда техник усуллар ажратилади. Техник усуллар деганда ўз тузилишига кўра ўхшаш бўлган ва бир хилдаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган оқилона ҳаракатлар тизими тушунилади. Техник усул ҳар хил услубда бажарилиши мумкин. Улар бир-биридан техника деталлари билан ажралиб туради.
Техника вариантлари – таснифланишнинг қуйи дара-жаси, унда ташқи шароитларга боғлиқ ҳолда техник усулни
Бокс техникасининг таснифи
|
Тик туришлар ва силжиб юришлар
|
|
Чап ва ўнг қўллар билан зарбалар, қарши зарбалар бериш
|
|
усуллар
|
Жанговар тик туришлар
|
|
Қадам ташлаш
|
|
Сакраш
|
|
Тўғридан
|
|
Ён томондан
|
|
Пастдан
|
услублар
|
Чап томонлама
|
|
оддий
|
|
Сирғалиб
|
|
Бир оёқда
|
|
Икки оёқда
|
|
Кучли
|
Кескин
|
Ўнг томонлама
|
|
Юзма-юз (рўпарада) туриш
|
Тез
|
Оддий
|
Вариантлар
|
Юқори
|
|
Паст
|
|
Олдинга
|
|
Узун
|
Орқага
|
Ён томонларга
|
Қисқа
|
Тик туришлар ва силжиб юришлар
|
|
Чап ва ўнг қўлларда берилган зарбаларга қарши ҳимояланишлар
|
Жанговар тик туришлар
|
|
Қадам ташлаш
|
|
Сакрашлар
|
|
Қўллар билан
|
|
Гавда билан
|
|
Оёқлар ёрдамида
|
Чап томонлама
|
Очиқ
|
|
Оддий
|
Сирғалиб
|
|
Бир оёқда
|
Икки оёқда
|
|
Қарши зарбалар
|
Тўсиш
|
Қайтариш
|
Блок
|
|
Оғиш
|
Шўнғиш
|
|
Чекиниш
|
Ўнг томонлама
|
Ёпиқ
|
Юзма-юз
|
Юқори
|
|
Паст
|
|
Олдинга
|
|
Елка билан, панжа билан
|
Билак, панжа билан
|
Ичкарига, ташқарига
|
Билак, панжа билан
|
|
Ўнгга
|
Пастга
|
|
Чапга
|
Орқага
|
Чапга
|
Пастга –ўнгга
|
Ўнгга
|
Орқага
|
Пастга-чапга
|
Орқага
|
Ён томонларга
|
бажариш хусусияти таърифланади, яъни бу даражадаги техника унинг тактик жиҳатдан амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда таърифланади. Таснифланишнинг ҳар бир даражаси белгиларига кўра мумкин бўлган имконият-ларни расман кўриб чиқиш услубидан фойдаланиб, ҳамма техник усуллар вариантларининг тўлиқ каталогини олиш мумкин, бу, ўз навбатида, ўқув-машғулот жараёни учун муҳим аҳамиятга эга.
ҲУЖУМ ТЕХНИКАСИ
Тик туришлар ва силжиб юришлар
Жанговар тик туришлар ва силжиб юришлардан боксчининг кейинги ҳаракатлар учун максимал тайёргар-лигини яратиш мақсадида фойдаланилади, яъни:
1) исталган усулда ва исталган томонга силжиб юриш учун;
2) исталган вақтда зарбаларни бажариш учун.
Ҳужум пайтида силжиб юриш рақиб билан тез яқин-лашиш ва ҳужум ҳолатидан чиқиш учун хизмат қилади. Рингда ҳаракатланиш чоғида умумий оғирлик марказининг (УОМ) тикка тебранишини йўқ қилиш ва фақат бир оз букилган оёқларда силжиб юриш зарур.
Жанговар тик туришлар
Жанговар тик туриш – бу олдинда турган ҳаракат вазифаларини оқилона ҳал этишга ёрдам берадиган гавда бўғинларининг бир-бирига нисбатан оптимал жойлашиши.
Жанговар тик туриш – рингдаги ҳамма ҳаракатларда универсал дастлабки ҳолатдир. У боксчига рақиб зарба-ларидан ҳимояланишни ташкил этишда энг кучли қўллардан фойдаланиш имконини беради ва бир вақтнинг ўзида зарбаларни бажариш учун энг яхши шароитларни яратади, чунки бунда энг кучли қўл қулай дастлабки ҳолатда туради.
Боксчининг функционал асимметрияси ва жисмоний қобилиятларининг ривожланиш даражасига қараб, тик туришларнинг учта тури ажратилади: ўнг томонлама, уни, одатда, ўнақай боксчилар қўллайдилар; чап томонлама, уни чапақай боксчилар тез-тез қўллаб турадилар; юзма-юз (рўпарада) туриш – у яқин масофадан жангда тактик вазифаларни ҳал этишда қўлланилади. Бундан ташқари, жанговар тик туришлар гавда бўғинларининг гуруҳланиш даражасига (очиқ ва ёпиқ) ҳамда УОМ ни кўтариш баландлигига кўра (юқори, паст) ажратилади.
Таснифлаш белгиларининг расмий кўриб чиқилиши жанговар тик туришларнинг 12 вариантини беради (2-жадвал).
2-жадвал
Жанговар тик туришларнинг вариантлари
Усуллар
|
Вариантлари
|
Вариантлар рақамлари
|
жойлашиш
|
гуруҳланиш
|
Чап томонлама
|
Очиқ
|
Юқори
Паст
Юқори
Паст
|
1
2
3
4
|
Ёпиқ
|
Ўнг томонлама
|
Очиқ
|
Юқори
Паст
Юқори
Паст
|
5
6
7
8
|
Ёпиқ
|
Юзма-юз (рўпарада)
|
Очиқ
|
Юқори
Паст
Юқори
Паст
|
9
10
11
12
|
Ёпиқ
|
Чап томонлама тик туришда боксчи рақибга гавдасининг чап томони билан бурилади. Бунда чап оёғини олдинга қўйиб, бутун оёқ кафтига таянади. Ўнг оёқ бир қадам орқада ва ярим қадам ўнгда туради, бунда фақат оёқ учига таянилади. Оёқлар кафтлари параллел жойлашади. Гавда оғирлиги тиззалардан бирмунча букилган иккала оёқларга бир текис тақсимланади. УОМ таянч майдонининг ўртасига тушади. Тана бирмунча олдинга эгилган. Букилган чап қўл боксчи танаси олдига узатилган. Бунда тирсак туширилган, чап мушт тахминан елка бўғими даражасида туради. Муштнинг ичкари сирти юқорига-ташқарига қаратилган. Букилган ўнг қўл боксчининг кўкраги олдида туради. Тирсак туширилган, ўнг мушт ўнгда иякда туради ва ичкарига қаратилган.
Достарыңызбен бөлісу: |