ҚЎллаш бўйича йўРИҚнома амброксол ambroxol препаратнинг савдо номи: Амброксол Таъсир этувчи модда (хпн)



бет1/4
Дата13.01.2024
өлшемі47 Kb.
#489010
  1   2   3   4
Амброксол



ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
АМБРОКСОЛ
AMBROXOL


Препаратнинг савдо номи: Амброксол
Таъсир этувчи модда (ХПН): амброксол
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби:
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 30 мг амброксол гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
Таърифи: икки томонлама қавариқ юзали, бироз оч-сариқ тусли оқ рангли таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Йўтал ва шамоллаш касалликларида қўлланадиган воситалар. Муколитик восита.
АТХ коди: R05CB06


Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амброксол алмашинган бензиламин ва бромгексиннинг метаболити бўлиб ҳисобланади. Бромгексиндан метил гуруҳини йўқлиги ва циклогексил ҳалқасининг пара-транс-ҳолатида гидроксил гуруҳини мавжудлиги билан фарқ қилади. Турли тадқиқотлар амброксолнинг муколитик ва секретолитик таъсири исботларини аниқлаган.
Умуман олганда перорал қўлланилгандан кейин таъсирини бошланиши 30 минутни ташкил қилади; индивидуал дозага қараб самараси 6-12 соат сақланади.
Амброксол бронхиал секрециянинг сероз компонентини ошириши ҳақида маълумотлар мавжуд. Балғамнинг қовушқоқлиги камайтириши ва цилиар эпителийни фаоллашиши йўли орқали балғам клиренсини кучайтиради деб хисобланади.
Амброксол альвеолаларда пневмоцитларнинг II типига ва бронхиолаларда Клар хужайраларига бевосита таъсир кўрсатиб, сурфактант тизимини фаоллаштиради. У ҳомила ва катта одам ўпкасининг альвеоляр ва бронхиал соҳасида сурфарктант ҳосил бўлиши ва секрециясини рағбатлантиради. Бу самаралар хужайралар культурасида ва in vivo шароитда намойиш қилинган.
Шунингдек амброксол антиоксидант самара намоён қилади. Амброксолни қўлланиши бронх-ўпка секретида амоксициллин, цефуроксим, эритромицин ва доксициклин каби антибиотикларнинг концентрациясини оширади.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет