Бокс фанидан маъруза матни «бокс тарихи»



бет5/5
Дата10.06.2016
өлшемі0.53 Mb.
#127007
1   2   3   4   5

Тактик ҳаракатлар

Тактик ҳаракатлар тайёрлов, ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларига бўлинади.



Тайёрлов ҳаракатлари – бу бевосита ҳужум ва ҳимоя-дан олдинги ҳаракатлар. Уларга разведка, алдамчи ва манёвр қилиш ҳаракатлари киради.

Разведка ҳаракатлари рақибнинг яхши кўрган комби-нациялари, унинг кучли зарба бериш масофаси, индивидуал жанг олиб бориш услуби хусусиятлари, жисмоний тайёргар-лигини ва ҳ.к. аниқлаш учун зарур ҳамда алдамчи ҳаракатлар ва жанг билан разведка қилиш ёрдамида амалга оширилади.

Алдамчи ҳаракатлар финтлар (зарбалар имитацияси ва бўш жойларни ёлғондан очиб бериш) ҳамда ёлғон (енгил) зарбалар ёрдамида бажарилади. Уларнинг мақсади: а) рақиб-нинг жанг олиб бориш услубини аниқлаш учун уни фаол ҳаракатларга чорлаш; б) ўзининг ҳужум ва қарши ҳужум ҳаракатларидан рақибни чалғитиш ҳамда уни чорлаш.

Манёвр қилиш ҳаракатлари фаол ҳаракатлар учун қулай дастлабки ҳолат ва пайтни танлаш мақсадида силжиб юришлар ҳамда ҳимояланишлар ёрдамида амалга ошири-лади. Тактик вазифаларга қараб, масофали (позицияли), ялпи ва қанотли манёвр қўлланилади.

Масофали манёвр – узоқ ҳимояланиш ва зарба бериш масофаларида манёвр қилиш. У узоқ масофани сақлаб қолиш учун чекинишлар (орқага, ён томонларга) ва сайд-степлар (ён томонга қадам қўйиб орқага, чапга, ўнгга бурилиш) билан ҳимояланишлар ёрдамида амалга оширилади.

Ялпи манёвр – фаол ҳужум қилаётган рақибни орқага чекинтириш ёки у билан яқинлашиш мақсадида манёврни (олдинга ҳаракатланишни) ҳимояланишлар билан (тўсишлар, оғишлар, шўнғишлар ёки комбинациялашган ҳимояланиш-лар ёрдамида) бирга бажариш.

Қанотли манёвр – ҳаракатчан рақибнинг эркин ҳаракатланишини чеклаш мақсадида уни ринг арқони ва бурчакларига (зарба беришга таҳдид солиб олдинга ва ён томонларга қадам ташлаш орқали) “қисиб қўйиш”.

Ҳужум ҳаракатлари тайёрлов ҳаракатлари ва бевосита ҳужум ҳаракатларидан ташкил топади. Улар ҳужум ва қарши ҳужумга ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, йўл-йўлакай ҳимояланишлар, турли масофалардаги ҳужум, қарши ҳужум ва жавоб зарбаларини ўз ичига олади. Шу ҳамма тактика элементларининг қўлланилиш кетма-кетлиги турлича ва жанговар вазият талаблари, рақиб ҳаракатлари хусусиятлари билан боғлиқ бўлади.

Ўрта ва яқин масофалардаги ҳужум ҳаракатлари зарба сериялари билан ривожлантирилади ҳамда ҳимояланишлар, манёврлар, жангдан қисқа муддатга чиқиш ва масофани кўп марта ўзгартириш билан бирга қўшиб бажарилади. Ҳужум – боксдаги энг асосий жанговар восита бўлиб, у турли хил тактик мақсадларга хизмат қилади. Тезкор, кутилмаган ҳужум ташаббусни қўлга олиш ва ҳал қилувчи зарбани бериш учун қўлланилади. Узоқ масофадан туриб ҳужум қилишдан рақиб ҳимояланишидан олдин зарба бериш орқали очколардаги устунликка эришиш мақсадида ҳам фойдаланилади. Ҳужумлар жанг олиб бориш услубининг асоси ҳисобланади ва ҳужумкор ҳаракатларнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади. Узоқ масофадан туриб жанг олиб борадиган боксчилар манёвр ёрдамида ҳужум тайёрлайдилар, сўнгра эса қулай пайтда битта, иккита, учта, кам ҳолларда кўпроқ зарба бериб, ундан кейин рақиб зарбалари доирасидан узоқлашадилар. Айрим ҳужумлар ёлғондан бўлиши мумкин. Унинг мақсади – рақибни ҳужум ёки қарши ҳужумга ўтишга чорлаш, шунингдек, кейинги ҳаракатлар учун қулай дастлабки ҳолатни яратиш. Узоқ масофадаги ҳужум, кейинчалик ўрта ёки яқин масофада ривожлантириладиган жанговар операциянинг бир қисми, масалан, бошланиши бўлиши мумкин.

Ҳужумлар жуда турли-тумандир. Улар битталик ёки қўшалоқ (жумладан, такрорий) зарбалардан ёҳуд зарбалар серияларидан иборат бўлиши мумкин ва ҳам ўнг қўлдан, ҳам чап қўлдан бошланиши мумкин.

Қарши ҳужум узоқ масофадан туриб манёвр қилишда боксчининг асосий жанговар ҳаракатларига киради ва ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади. Қарши ҳужум ҳар хил тактик мақсадларда қўлланиладиган алоҳида мустақил жанговар ҳаракатлар бўлиши мумкин. Қарши ҳужум ёрдамида очколар сонида устунликка эришилади ва кўп ҳолларда у ҳал этувчи ғалабага олиб келади.

У ёки бу боксчининг бутун жанги қарши ҳужум асосига қурилиши мумкин. Бундай боксчилар қарши ҳужумни очилишлар, ёлғондан ҳужумлар, пойлаш ёрдамида тайёрлай-дилар, шу орқали рақибни ҳужумга чорлайдилар ва бир зумда уни ҳимояланиш билан бирга қарши ҳамда жавоб зарбалари билан кутиб оладилар. Бундай услубда жанг олиб борувчи боксчилар реакция ҳамда жангвоар ҳаракатлар тезлиги билан ажралиб турадилар.



Ҳимоя ҳаракатларини боксчи, агар рақибнинг тезкор ва шиддатли ҳужумидан ёки қарши ҳужумидан ҳимояланиши лозим бўлганда, яъни ҳужумни аниқлашга улгурмаганда, жанг масофасини ўзгартира олмаганда, рақибни толиқтириш ва маънавий таъсир кўрсатишни уддалай олмаганда, рақибнинг бўш жойларини тополмаганда, берилган кучли зарбадан сўнг дам ололма-ганда, қарши ҳужумларни тайёрлай олмаганда, тўхтовсиз ҳужумларга қарши тактик мақсадда бир қатор ҳимоя ҳаракатларини қарши қўя олмаган ҳолларда қўллайди.

Ҳимоя ҳаракатлари, булардан ташқари, боксчига қарши ва жавоб қарши ҳужумларининг таъсирини, яъни рақибнинг ташаббусни эгаллаб олишга бўлган уринишини бартараф этиб, тўхтовсиз ҳужум қилиш имконини беради. Ҳимояланишлар манёвр қилиш билан бирга рақибга фаол яқинлашиш ва ўрта ҳамда яқин масофани сақлаш воситаси бўлиши мумкин. Шу билан бирга бу ҳимоялар узоқ масофани сақлаб қолишга ёрдам беради. Ҳимояланишларни манёвр билан бирга амалга ошириш масофани ўзгартириш учун ҳам қўлланилади.

Ҳимоя ҳаракатларига нафақат шахсан ҳимояланиш-лар (тўсишлар, оғишлар ва шўнғишлар), балки агар улар қарши ҳужум сифатида ривожлантирилмаса ва рақибнинг шиддатли ҳужумини тўхтатиш ҳамда уни толиқтириш учун қўлланил-маса, айрим қарши ва жавоб зарбалари ҳам киради. У ёки бу боксчининг ҳужумкор ҳаракатларига кирувчи ёки асосий ҳужум воситаси бўлиб хизмат қилувчи қарши ҳужумларни ҳимоя ҳаракатлари қаторига киритиш керак эмас.
Индивидуал жанг олиб бориш услублари ва уларга қаршилик кўрсатиш усуллари (жангни режалаштириш)
Мамлакатимиз бокс мактаби хусусиятлари, шунингдек, спортчининг индивидуаллиги, унинг гавда тузилиши, жисмоний ривожланиши, темпераменти, иродаси, ҳаракат имкониятлари ва бошқаларга қараб, боксчида ўзининг, фақат унга хос бўлган индивидуал жанг олиб бориш услуби, демак, индивидуал тактика шаклланади.

Жанг олиб бориш услуби ва у кўпроқ қайси масофаларда ўтишига қараб, олишув фаол ҳужумкор ёки позицион (фаол ҳимояланиш) хусусиятига эга бўлади.



Фаол ҳужумкор тактика кўпчилик боксчиларга хосдир. Унинг ўзига хос қирралари: олдинга ҳаракатланиш, зарба бериш масофасига тез-тез чиқиш ва ҳужум ёки қарши ҳужум ҳаракатларини амалга ошириш билан ташаббусни қўлга олиш. Жанг кўпроқ ўрта ва яқин масофаларда олиб борилади. Узоқ ҳимояланиш масофасида вақти-вақти билан манёвр ўтказилиб турилади. Фаол ҳужумкор тактикани танлаган боксчилар ҳужум зарбалари билан бир қаторда тез-тез қарши ва жавоб зарбаларини амалга оширадилар (кучли зарба ҳамда суръат тактикаси).

Позицион тактикага боксчининг узоқ ҳимояланиш масофасида уни сақлаб қолиш мақсадига қаратилган манёври хосдир. Агар боксчини яқин масофада жанг қилишга мажбур қилинса, у комбинациялашган ҳимояланишларни қўллайди ёки “клинч” ҳолатига киради. Ҳужумлар ва қарши ҳужумлар ўрта ва яқин масофаларда жангни ривожлантирмасдан, кейинчалик узоқ масофага албатта қайтиш билан ўтказилади. Рақиб ҳужумни тутиб олган ҳолларда боксчи қарши ҳужум билан ҳимояланади ёки “клинч” ҳолатини қўллайди, ундан сўнг узоқ масофага қайтади.

Позицион тактика рақибнинг фаол ҳаракатланиши туфайли юзага келадиган хатоларидан фойдаланишга ва уни шундай ҳаракатларга чорлашга (ўйин жанг услуби) асосланади ҳамда кўпроқ жангни қарши ҳужум услубида олиб борадиган боксчиларга хос.

Фаол ҳужумкор тактика ҳам моҳирона, ҳам кучли бокс услубининг шаклланишига олиб келади.

Моҳир боксчилар ўзларининг юқори сифатли техникаси ва бирор мақсад кўзланган тактикаси билан ажралиб турадилар. Кучли бокс вакилларида кўпроқ матонат ва чидамлилик ривожланган бўлади. Уларнинг тактикаси бир хил ва рақибни тез суръат, тўхтовсиз ҳужумлар ёки кескин зарбалар, шунингдек, алдамчи зарбалар билан тўхтатиб қўйишга интилишларида акс этади. Уларда ҳимояланиш-ларга эътибор қилмаслик хусусияти мавжуд. Улур йирик мусобақаларда камдан-кам ғолиб бўладилар, чунки кўп энергия йўқотадилар ва турнир охирига келиб ўзлари яратган жангдаги шиддатни кўтара олмайдилар.

Бироқ бундай боксчилар – хавфли рақиблардир. Улар билан учрашадиган спортчилар ўзларининг тактикаларини чуқур ишлаб чиқишлари лозим ва “янчиб ташловчи” боксчининг энергияси ҳамда шиддатига қаршилик кўрсата олиш мақсадида юксак техника ва юқори даражада жисмоний ривожланишга эга бўлишлари зарур.

Кўпгина боксчиларнинг мусобақадаги жанглари таҳлили шуни кўрсатадики, тактиканинг баён этилган асосий турлари турли спортчиларда ҳар хил намоён бўлади; уларнинг ҳар бирининг жанги ўзига хослиги, индивидуал хусусиятлари билан ажралиб туради. Қуйида ҳар хил жанг олиб бориш услубига эга боксчиларга қарши тактик ҳаракатларга мисоллар келтирилган.


Тез суръатли” боксчига қарши жанг
Мусобақаларда рақиб билан яқинлашишга фаол борувчи, ўрта ёки яқин масофада зарба сериялари билан тез суръатда ҳаракат қилувчи ва кўп сонли зарбалар бериш ҳисобига жангда ғалаба қозонишга интилувчи боксчилар кўп учрайди. Улар биринчи раундданоқ юқори, рақиб кучи етмайдиган суръатни (уни иккинчи, учинчи, тўртинчи раундларда аста-секин камайтириб ёки, аксинча, раунддан раундга ошириб) таклиф қиладилар.

Боксчининг бундай рақиб билан олишувдаги тактикаси шундан иборатки, у жанг охиригача ўз кучини сақлаб қолиши ва рақиб баланд бўлмаган суръат таклиф қилган раундларда очколар жамғариши лозим. Жанг суръати ўта юқори бўлган раундларда боксчи ютқазмасликка ёки минимал даражада ютқазишга интилиши зарур. Бунда у рақибни унга хос бўлмаган масофада ўз ҳаракатлари билан толиқтириши керак. Ушбу ҳолда боксчининг ҳаракатлари кўпроқ узоқ масофада тез, турли-туман ва кенг манёвр олиб боришдан иборат. Буни у орқага ва ён томнларга қадам ташлашлар, оғишлар билан бирга бажариши лозим. Манёвр олиб бориш қарши зарбалар, тезкор, кескин ҳужумлар, асосан узун зарбалар билан бирга бажарилади. Боксчи рақиб масофасида ушланиб қолмасликка ҳаракат қилади ва ҳар бир ҳужум ёки қарши ҳужумдан сўнг узоқ масофага чиқади. У ўрта масофадаги ҳужумларни ҳимояланишлар – асосан оғишлар ва шўнғишлар, баъзан тўсишлар билан бирга тезкор зарбалар ёрдамида ривожлантиради. Бунда рақибга унинг учун қулай бўлган масофада ўрнашиб олишга тўсқинлик қилиш мақсадида, зарба берилгандан сўнг зудлик билан орқага қайтиш зарур бўлади. Ушбу ҳолда, агар рақиб ўрта ёки яқин масофада жанг олиб боришга ундаса, боксчи биринчи бўлиб зудлик билан зарбалар сериясини амалга ошириши ҳамда у орқага қайтиши ёки унинг зарбаларини устма-уст тўсиб қўйиши ёки “клинч” ҳолатига ўтиши зарур. Агарда боксчи ринг арқонлари ёки бурчакларига қисиб қўйилса, у ушбу ҳолатдан тезда чиқиб кетиши ёки рақиби қўлларини бойлаши лозим.


Кучли зарбалар билан шиддатли ҳужум қилувчи

боксчига қарши жанг
Жисмонан яхши тайёрланган, кучли ва кескин зарба-ларга эга боксчилар ўз рақибларига “тезкор старт” тактика-сини таклиф қилишлари мумкин. Бунда улар жангнинг биринчи секундлариданоқ рақибни шошириб қўйишга, кучли зарба бериш ва тез ғалабага эришишга интиладилар.

Шиддат билан ҳужум қилаётган, кучли, кенг қулоч билан зарбалар бераётган ва тез ғалабага эришишга умидвор бўлган рақибга қарши йўналтирилган тактика шундан иборатки, боксчи бундай вазиятда рақибнинг ёғилиб келаётган зарбаларини кутиб туриши, уни толиқтириши ҳамда яроқсиз ҳолга келтириши ва фақат шундан сўнг ўзи ҳал қилувчи ҳаракатларга ўтиши лозим. Бунинг учун боксчи, тез берилаётган зарбалардан ҳимояланиб ва ҳимояланишларни орқага ҳамда ён томонларга чекинишлар билан бирга қўшиб бажариб (бу рақибни хато қилишга ва зарбаларни ҳавога йўллашга мажбур қилади), чекинишлар пайтида зарбалар беради ҳамда қарши зарбалар билан рақиб ҳужумини тўхтатади. Агар боксчи рақибнинг шиддатли ҳужумларидан қочиб қолишга улгурмаса, у унинг зарбаларини устма-уст қўйиш билан тўхтатади ёки “клинч” ҳолатига киради.

Тўхтовсиз ҳужум қилаётган рақиблар одатда узоқ ва ўрта масофаларда ҳаракат қилишлари сабабли, уларга яқин масофадаги жангни қарши қўядилар. Бу ерда кўпинча ноилож қоладилар, чунки кенг қулочли зарбаларни бера олмайдилар ва ушбу масофадан туриб бериладиган зарбаларга қарши зарур ҳимояланишларга эга эмаслар.
Техник жиҳатдан моҳир боксчига қарши жанг
Кўпчилик техник тайёргарликка эга боксчилар узоқ масофадан туриб ҳужум қилишни ва ҳужумдан сўнг зудлик билан рақибдан ўша масофага орқага чекинишни афзал кўрадилар. Бундай боксчилар одатда турли йўналишларда енгил ҳамда тез силжиб юриб ва масофани ўзгартириб усталик билан манёвр қиладилар ва рақибнинг мўлжал олишига ҳалақит берадилар.

Техник жиҳатдан ҳар томонлама мукаммал боксчи, финтлар ва енгил зарбаларни тезкор ҳамда кутилмаган ҳужумлар билан бирга бажариб, бунинг учун ҳаракат суръатини кескин ўзгартиришдан фойдаланади. Масалан, рақибни доғда қолдириш мақсадида нисбатан паст суръатдан шиддатли суръатга ўтади. Бундай боксчи ҳужум ёки қарши ҳужумни бажаргандан сўнг рақиб ёнида узоқ қолиб кетмайди, балки зудлик билан узоқ масофага қайтади. Агар у рақиб ҳужумлари ёки қарши ҳужумларидан қочиб қолишга улгурмаса, унда тўсишлар ёрдамида ҳимояланади ёки “клинч”га киради.

Бундай боксчига қарши жанг олиб бориш тактикаси шундан иборатки, унинг зарбаларини йўққа чиқариш, тезкор манёвр олиб боришдаги устунлигини йўқотиш, уни ринг арқонлари ва бурчакларига қисиб бориб, унга хос бўлмаган ўрта ва яқин масофаларни таклиф қилиш лозим бўлади.

Шу мақсадда боксчилар қуйидагиларни қўллайдилар: йўл-йўлакай ҳимояланиб, фаол яқинлашиш; турли-туман силжиб юришларни оғишлар, шўнғишлар ҳамда тўсишлар билан бирга бажариш; тезкор жавоб қарши ҳужумлар; илгариловчи қарши зарбалар; яқин масофадаги жанг. Агар рақиб “клинч” ҳолатига кирса, ўнг қўлда пастдан зарбани қўллаш ва тезда қисқа зарбалар сериялари билан ҳужумга ўтиш керак.


Қарши ҳужумларни афзал кўрувчи боксчига қарши жанг
Жангни қарши ҳужумлар асосига қурадиган боксчилар энг моҳир боксчилардан бири ҳисобланадилар, чунки, юқори тезкорликка эга бўла туриб, улар рақибни усталик билан ҳужумга чорлайдилар ҳамда бу ҳужумларни бир зумда ҳимояланишлар ва қарши ҳужумлар ёрдамида тўхтатадилар.

Бундай боксчиларга қарши жанг олиб бориш тактикаси шундан иборатки, бундай боксчиларни уларга хос бўлмаган услубда ва одатий бўлмаган масофада жанг олиб боришга мажбур қилиш лозим.

Бунинг учун чорлашлар – ёлғондан ҳужумлар ва очилишлар (кейинчалик ўрта ҳамда яқин масофаларда ривожлантириладиган қарши ҳужум); ҳужум ҳаракатлари билан бирга амалга ошириладиган йўл-йўлакай ҳимояла-нишлар – яқинлашиш, ҳужумлар ва қарши ҳужумлар; ҳужум ва қарши ҳужумларни ривожлантириш пайтида зарбалар ҳамда ҳимояланишларни бирга бажариш; кутил-маган ҳужумлар (тез олдинга силжиш ва кейинчалик ривожлантириш билан); яқин масофадаги жанг қўлланилади.

Тажрибали боксчи рақибини ҳужум қилишга мажбур эта олади, яъни уни ўзига хос бўлмаган усдубда жанг олиб боришга ундайди, сўнгра эса яқин масофадаги жангда муваффақиятга эришиб, ҳужумни кескин ва тезкор қарши ҳамда жавоб қарши ҳужум ёрдамида тўхтатади.


Комбинацион жанг олиб борувчи универсал боксчига қарши жанг
Комбинацион жанг қўллайдиган боксчиларнинг такти-каси турли-тумандир. Бундай боксчилар ҳам кучли, ҳам кучсиз зарбага эга бўлишлари мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси очколарда катта устунликка эришиш ҳисобига жангда ғалаба қозонадилар. Бундай боксчилар ҳамма масо-фаларда ишончли ҳаракат қиладилар, яхши манёвр олиб борадилар ва турли тактик кўрсатмаларни – алдаб ўтиш ва кучли зарба, зарбани тез суръат билан уйғунлаштирган ҳолда ҳамма жанговар воситалардан усталик билан фойдалана-дилар.

Айнан комбинацион жанг боксчи маҳоратини кўрсатиб беради: ҳар қандай тактика турига қаршилик кўрсата олишга ва олишув давомида юзага келадиган турли хил тактик вазифаларни усталик билан ҳал қилишга имкон яратади.

Комбинацион жанг қўллайдиган рақиб билан жанг олиб борувчи боксчининг асосий тактик вазифаси жанг хусусиятларини, яъни рақибнинг яхши кўрган масофаси, қўллайдиган усуллари, ҳал этувчи зарба учун масофани аниқлашдан иборат. Мақсад – рақибга ҳам комбинацион жангни, унинг асосий ҳаракатларини йўққа чиқариш ва бўғиб қўйишга қаратилган комбинацион жанг олиб бориш услубини қарши қўйиш. Яна рақибга хос бўлмаган жанг суръатини таклиф қилиш жуда муҳим.

Ушбу ҳолда ҳаракатлар рақиб хусусиятларига ва унинг жанг олиб бориш услубига боғлиқ. Боксчи тактиканинг ҳамма асосий турларидан фойдаланиши мумкин. Агар боксчи, бундан ташқари, яна кучли зарбага эга бўлса, мумкин бўлган зарбадан эҳтиётланиш ҳамда рақиб учун зарба бериш қийин бўлган масофадан туриб жанг олиб бориш, боз устига, рақиб кучли зарба беришга шай турган пайтда масофани ўзгартириш зарур.


Чапақай боксчига қарши жанг
Ўнг томонлама тик туришда жанг олиб борувчи чапақай боксчилар кўп учрайди. Бу боксчиларда жанг услуби турлича бўлиши мумкин, бироқ улар одатда чап қўлда кескин ва кучли зарба берадилар.

Чапақай боксчига қарши аввалдан тайёрланмасдан туриб жанг олиб бориш анча қийин. Чап қўлда берилган кутилмаган зарбалар ва одатдаги қарши ҳаракатларни қўллаш имкониятининг йўқлиги рақибни талвасага туширади ҳамда унинг ташаббусини сўндиради. Ўнг томонлама бокс тушувчи чапақай боксчига қарши тактика танлаётиб, биринчи навбатда, бу боксчи қайси услубда жанг олиб боришини ҳисобга олиш лозим: у ҳужумкор ёки қарши ҳужум услубида, узоқ ёки яқин масофада бокс тушадими, тўхтовсиз ҳужум қиладими ёки унинг ҳужумлари қисқа якунланган олишув хусусиятига эгами.

Одатда бундай боксчилар ўнг қўлдаги зарба учун анча очиқ бўладилар ва шунинг учун улар билан жанг олиб боришда асосий тактик восита сифатида чап қўлда чалғитиб ва хавф солиб, ўнг қўлда бошга тезкор ҳамда кескин зарбаларни қўллаш лозим. Ҳужумни тезда ривожлантириш; яқин масофага ўтиш учун зарба беришга тайёр ўнг қўлни чапақай боксчига яқинлаштириш мақсадида одатдагидан кўра анча ялпи тик туриш ҳолатини қабул қилиш лозим.

Боксчи чапақай рақиби билан учрашганда шу нарсани доимо ёдда сақлаши зарурки, чапақай боксчилар, турли хил услубда жанг олиб боришларига қарамасдан, ҳар доим чап қўлда кескин зарба беришга тайёр турадилар. Шунинг учун чап қўлдаги зарбалардан синчковлик билан эҳтиётланиш зарур. Яқин масофада жанг олиб бориш чапақай боксчининг устунлигини камайтиради, бироқ бу ерда ҳам унинг чап қўлда кучли зарба бериш имконияти сақланиб қолади.

Чапақай боксчига қарши таъсирли усуллардан бири ўнг қўлда берилган ҳужум зарбасига қарши чапга-олдинга қадам ташлаш билан чап қўлда амалга ошириладиган кесишма (юқоридан) зарба ҳисобланади.

Бу ерда тактиканинг тез-тез учраб турадиган асосий турлари кўрсатиб ўтилди. Жанговар амалиётда улар анча кўп, лекин уларнинг асоси ҳар доим кўп ёки кам миқдорда баён этилганларга яқин. Бироқ боксчилар тактиканинг турли-туман турларидан ҳар хил фойдаланадилар. Жанг бошидан охиригача бир хил услубда ҳаракат қиладиган боксчини камдан-кам ҳолларда учратиш мумкин. Жанг давомида вазият таъсирида ва рақибга қаршилик кўрсатиш зарурлиги сабабли, боксчи ўзига хос бўлган жанг услуби ва тактикани тез-тез ўзгартириб туради, рақибни қийин аҳволга солиб қўйиш, ўзининг қийин вазиятдан чиқиб кетиши ёки рақиб тактикасидаги ўзгаришларга мослашиши учун янги жанговар воситаларни излаб топади.


Тактикада такомиллашиш
Тактикада такомиллашиш иккита асосий йўналиш бўйича олиб борилиши лозим. Биринчидан, бу шахсий индивидуал тактикани такомиллаштириш (кучли зарба тактикаси, суръат тактикаси, алдаш тактикаси ёки уларнинг уйғунликлари), ўзининг жанг услубини рақибга таклиф қилиш кўникмаси, ўз тактик режасини, ўзининг жанг усулларини амалга ошириш кўникмасини такомиллаш-тириш. Иккинчидан эса, рақиб услубини, унинг кучли ва бўш томонларини топиш ҳамда англай олишда, унинг кучли томонларини йўқ қилиш ҳамда бўш томонларидан фойдаланишга қаратилган ўзининг тактик режасини қарши қўя олишда такомиллашиш.

Бу, ўз навбатида, “кўргазмали-таъсирли” ва “кўргазмали-ижодий” фикрлашни ривожлантиришни, индивидуал техник-тактик воситалар доираси (ўз ҳужумини ўтказиш мақсадида) ва жанг режасини оқилона туза билиш ҳамда уни турли рақиблар билан учрашганда амалга ошира олиш мақсадида катта ҳажмдаги тайёрлов, ҳужумкор ҳамда ҳимоя ҳаракатларини такомиллаштиришни тақозо этади.

Шундай қилиб, тактикада такомиллашаётиб, учта асосий машқлар гуруҳидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

1) ҳужум ва қарши ҳужум усулларини амалга ошириш тактикасида такомиллашиш учун машқлар (усулни амалга ошириш учун маълум бир жанговар вазиятни яратиш);

2) тайёрлов, ҳужумкор ва ҳимоя ҳаракатларида такомиллашиш учун машқлар (бир хилдаги жанговар вазиятларни ўрганиш ваа муносиб ҳаракатларни қарши қўйиш);

3) мусобақа жангини моделлаштирувчи жанг шаро-итларида тез ва тўғри тактик фикрлашда такомиллашиш


Фойдаланиладиган адабиётлар


  1. Ачилов А.М, Халмухамедов Р.Д, Шин В.Н, Тажибаев С.С, Ражабов Ғ.Қ. “Ёш боксчиларни тайёрлаш асослари” “МУМТОЗ СЎЗ” 228бет. 2012 й.

  2. Атилов А.А. «Современный бокс» Ростов на Дону «Феникс» 2003, -640 с.

  3. Каримов М.А, Халмухамедов Р.Д, Шамсематов И.Ю, Тажибаев С.С. Боксчиларнинг спорт-педагогик маҳоратини ошириш. Тошкент, 2011. С. 478.

  4. Остянов В.Н., Гайдалюк И.И. Бокс (обучение и тренировка). Киев. Олимпийская литература. 2001. -228 с.

  5. Платонов В.Н. Общая теория подготовки спортсменов в олимпийском
    спорте Олимпийская литература. Киевское акционерное обшество «Книга». 1997.-583 с.

  6. Филимонов В.Я., Нигмедзянов В. Бокс.кикбоксинг. рукопашный бой(подготовка в контактных видах единоборств). М. ИНСАН. 1999. -416 с.

  7. Халмухамедов Р.Д. Бокс. Ўкув кўлланма. Ташкент. 2008.

  8. Хусяйнов З.М. Тренировка нокаутирующего удара боксёров высокой
    квалификации - М.МЭУ. 1995, -72 с.

  9. Щитов В. «Бокс для начинаюших» Москва «ФАИР-ПРЕСС» 2004, -448 с.

.

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИНСТИТУТИ
БОКС, ҚИЛИЧБОЗЛИК, ТАЭКВОНДО НАЗАРИЯСИ ВА

УСЛУБИЯТИ КАФЕДРАСИ
ТАСДИҚЛАЙМАН”

Кафедра мудири____________

Абдурасулова Г.Б.

“_____”_____________20___.й




БОКС ФАНИДАН МАЪРУЗА МАТНИ

«БОКС МУСОБАҚА ҚОИДАЛАРИ»

II курс умумий босқич



ТОШКЕНТ - 20 й.

Режа.




  1. Мусобақаларнинг аҳамияти, ташкил қилиниш, ўтказиш ва хакамлик услуби.

  2. Мусобақа қоидалари, мусобақа турлари.

  3. Ҳакам ҳайъати вазифалари.

  4. АИБА – Халқаро бокс Ассоциацияси таърифлар

  5. Фойдаланилган адабиётлар.


Аннотация
Ушбу маъруза матнида бокс мусобақаларнинг аҳамияти, ташкил қилиниш, ўтказиш услублари, мусобақа қоидалари, мусобақа турлари, ҳакамлар ҳайъати вазифалари ҳамда АИБА – Халқаро бокс Ассоциацияси таърифлари бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

Мусобақаларнинг аҳамияти, ташкил қилиниш, ўтказиш ва хакамлик услуби.

Бокс бўйича мусобақалар ўқув машғулоти жараёнининг давомидир. Мусобақаларнинг педагогик аҳамияти шундаки, ўқув-тарбия ишларига якун ясайди, ўқув-педагогик жараёнларнинг бўш томонларини намоён этади, спорт жанглари мураббий ва спортчиларнинг ютуқларини намойиш этади.

Мусобақалар спортнинг бош ташкилоти ҳисобланади. У ерда спортнинг оддий-услубиёт ишларида олиш бўлмаган билимларга эга бўлади, боксчининг спорт ғалабаларида муҳим шарт ҳисобланади, жанг тажрибаси ошади ва бойийди.

Спорт мусобақалари спортчида бўлган бутун қобилиятни намойн қилишни талаб қилади. Боксчининг спорт ғалабалари турғунлиги унинг мусобақаларда қанчалик кўп қатнашишига боғлиқ. Улар маънавий ва иродавий тайёргарлик, жанг хусусиятларининг ўзига хос текшируви бўлиб, уларни тарбиялашда энг самарали восита хисобланади. Томошабинлар қатнашуви, мусобақанинг қийин шартлари спортчининг ўз харакатларига жавобгарликни кучайтиради, интизом ва ўз манфаатларини жамоа манфаатларига бўйсундира олишни талаб қилади.

Мусобақалар боксчи ҳарактеридаги муҳим жиҳатлардан чидамлилик, ирода, эпчиллик, ўзига ишонч, дўстлик ўртоқлик хиссиёти ва ўз рақибларига ҳурмат кабиларни тарбиялашга ёрдам беради.

Бокс бўйича мусобақалар мамлакатимиз аҳолиси ўртасида борган сари оммалашиб бормоқда ва агар тўғри ташкил қилинса, боксни тарғиб қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Агар спорт мусобақалари аниқ ва юқори савияда ташкил қилинсагина, тарғибот ва тарбиявий қимматга эга бўлади. Мусобақаларда ғалаба қилиш учун фақат биргина юқори даражадаги спорт махорати камлик қилади. Бутун вазиятда спортчининг меҳнат ва жанговор анъаналар руҳидаги тарбиявий йўналиш акс этиб туриши керак.

Меҳнат анъаналари рухида тарбиялаш

Ҳар қандай спорт жамоасида ёшларни меҳнат анъаналари рухида тарбиялашнинг таъсирчан ва қулай шакли меҳнат фахрийлари билан учрашувлар хисобланади. Кузатувлар шуни кўрсатадики, учрашувлар ёшларга катта таъсир этиб, йигит ва қизларнинг ақли ва хиссиётларини ижобий руҳлантиради. Лекин энг асосийси, жисмоний тарбиячи ва спортчиларда Ватанимиз, унинг халқи билан фахрланиш ғурури пайдо бўлади, ижтимоий фойдали меҳнатга ҳурмат шаклланади.

Муҳим жанговор анъаналарга қуйидагилар киради: Ватанга,байналминал бурчга, садоқат душман устидан бўладиган ғалаба, қатъий ишонч, оммавий қаҳрамонлик ва бошқалар.

Ёшлар ва спортчиларни жанговор анъаналар руҳида тарбиялаш уларда юксак маънавий, сиёсий ва жўшқинлик сифатлари шаклланишида энг муҳим воситалардан биридир.

Жанговор анъаналар орасида Ватанга садоқат, унинг чинакам ҳимоя қилиш учун тайёр туриш.

Мусобақаларни муваффақиятли ўтказиш кўпроқ пухта ва чуқур ўйлаб қилинган тайёргарликка боғлиқ. Ҳамма тайёргарлик ишларини бир неча босқичга булиш мақсадга мувофиқдир.

I босқич

а) мусобақалар ўтказиш муддати ва жойини аниқлаш.

б) қоидаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда ҳаракатлар сметаси.

в) мусобақалар ўтказишга жавобгар шахсларни ажратиш (ташкилий қЎмита).

г) жюри раиси (бош ҳакам) ва бош котибни танлаш ва тасдиқлашдан иборат.

Ҳар қандай мусобақага тайёргарлик у тўғрисида қоидалар тузишдан бошланади;

Қоидалар мусобақани ўтказувчи спорт қўмитаси томонидан тузилади.

Қоидалар аниқ ва қисқа баён қилинган бандлардан иборат бўлади:


  1. Мақсад ва вазифалар.

  2. Мусобақаларга бошчилик қилиш.

  3. Ўтказиш вақти ва жойи.

  4. Мусобақа қатнашчилари.

  5. Мусобақа шартлари.

  6. Тақдирлаш.

  7. Мусобақада қатнашиш учун талабномалар.

  8. Қатнашчиларни қабул қилиш.

Қоидалар ишлаб чиқилгач, харажат сметаси тузилади ва шунга асосан ушбу мусобақани ўтказувчи ташкилотлар маблаҳ ажратадилар.

Кенг кЎламли мусобақаларга тайёргарлик кўрсатаётганда 5-7 кишидан иборат ташкилий қўмита тузилади.

Мусобақаларга тайёргарликнинг II босқичида:

а) мусобақа ўтказиладиган жойни танлаш ва жиҳозлаш.

б) инвентарларни тайёрлаш.

в) жойлаштириш ўринларини тайёрлаш.

г) овқатланишни ташкил қилиш.

д) машғулотлар ва оғирликни ўлчаш жойларини тайёрлаш.

е) котибият ва ҳакамлар ҳайъатини комплектлаб қўйиш.

ж) керакли хужжатларни тайёрлаш.

з) мусобақалар тўғрисида олдиндан ахборот ўтказиш.

Бокс бўйича мусобақалар очиқ ҳавода ёки ёпиқ бинода ўтказилади. Мусобақалар ўтказиладиган жой чиройли шиорлар, плакатлар ва бошқалар билан безатилган бўлиши керак.

Ҳозир жойларни жиҳозлашда талабларга риоя қилиш уларнинг хавфсиз ўтишини таъмирлайди.

Мусобақаларни ўтказишда керакли миқдорда қўлқоплар бўлиши лозим. Маълумки 1 жуфт қўлқоп кўпи билан 5-6 жангда ишлатилади. Қатнашчилар сонини билган ҳолда жанглар сонини аниқлаш мумкин ва бундан келиб чиқиб, мусобақаларга керак миқдорда қўлқоплар олиш мумкин.

Жамоалар ўрнашган жойга навбатчи врачи бўлган тиббий пункт, тиббий тарози, дам лоиш хонаси бўлиши мақсадга мувофиқдир. Қатнашчилар вазни татибга солинишига қараб, овқатланиш эркин меню бўйича ташкил қилинади. Агар жамоалар ўрнашган жойлар, овқатланиш пункти, мусобақалар ўтказиладиган жойлардан узоқ жойлашган бўлса, унда қатнашчиларни транспорт билан таъминланиш керак.

Вазн оғирлигини ўлчаш қатнашчилар ўрнашган жойда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ҳакамлар ҳайъти асосан махаллий ҳакамлардан комплектланади (мусобақа турига қараб). Тегишли федерация керак бўлган ҳакамлар, котиб ёрдамчиси радиоахборотчилар ва мусобақа бош врачини ажратади.

Мусобақа ўтказиш учун керак хужжатлар- бу мусобақа баённомалари, қатнашчилар карточкалари ҳакам ёзувлари, графиклар ва бошқалар.

Олдиндан бериладиган ахборот шундан иборатки, матбуот, радио, телевединия орқали мусобақалар хақида хабарлар берилади.

Мусобақалар боришини матбуотда ёритиш учун матбуот вакиллари билан алоқа ўрнатиш керак.

Мусобақа қатнашчилари, мураббийлар, вакиллар ва ҳакамлар учун эслатма тузилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:



  1. Тиббий ва мадат комиссиялари жойи ва иш вақти.

  2. Вакиллар ва ҳакамлар учун кенгашлар ўтказиш вақти ва жойи.

  3. Мусобақаларнинг тантанали очилиш ва ёпилиши вақти ва тартиби.

  4. Ошхона манзили ва қатнашчиларнинг овқатланиш тартиби.

  5. Мусобақа қатнашчиларининг вазнини ўлчаш жойи ва вақти.

  6. Шаҳар ҳаммомларининг манзили, ишлаш кунлари ва соатлари.

  7. Машғулот ўтказиладиган жойлар ва тиббий хоналарнинг манзили ва иш соатлари.

  8. Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг манзили ва спорт қўмитасининг манзили ва телефони.

  9. Маҳаллий музей, кўргазмаларининг манзили, иш кунлари ва соатлари.

  10. Қатнашчиларнинг ўрнашган жойи манзили ва телефони.

  11. Темирйўл вакзали, аэрапорт манзили ва телефонлари, поезд, самолётлар жадвали.

Мусобақаларга тайёргарликнинг III босқичида қуйидагилар ўтказилади.

а) қатнашчиларниқабул қилиш ва жойлаштириш.

б) қатнашчиларга ижозат бўйича мандат комиссияси.

в) мусобақа шартлари билан таништириш бўйича қатнашчиларнинг умумий мажлиси.

г) ҳакам ҳайъати кенгаши.

Ҳаваскор боксчилар халқаро мусобақалари қоидалари қатнашчиларнинг, шунингдек ҳакамларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини йўлга қўйиш, ҳамма қатнашчилар учун бир хил шароит яратишни мақсад қилиб олган шартлар рўйхатини ўз ичига олади. Улар расмий характерга эга бўлиб, барча қатнашчилар учун мажбурийдир.

Қоидалар спортнинг соғломлаштириш ва тарбия масалаларига ёндошиб, мусобақаларни тўғри ташкил қилиш учун асос ҳисобланади.

Унда мусобақалар турлари, биринчиликни олиш усуллари ва шахсий ҳамда жамоа мусобақаларида ғолибларни аниқлаш кўрсатилган. Мусобақа қатнашчиларининг кучларини тенглаштириш учун уларни ёш гуруҳи, вазн категорияси ва спорт разрядларига қараб ажратилади. Қоидалар соғлиқ ва спорт тайёргарлиги бўйича врачлик-педагогик назорат талабларига асосланиб, қатнашчилар мусобақада қўйили мумкин булган шартларни аниқлаб беради.

Қатнашчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш ва шикастланишини камайтириш мақсадида рингда боксчиларнинг ҳаракатлари чеклаб қўйилади, соғлиққа зарар етказиш мумкин бўлган усулларни қўллаш таъқиқланади, қатнашчиларнинг ёши ва спорт тайёргарлигига қараб, жангнинг давомийлигини регламентланади.

Шунингдек қоидаларга ҳакам ва ёрдамчи ходимлар вазифаларини аниқ белгилаб, мусобақаларда ҳакамликни ташкил қилиш тартиби кўзда тутилади.

Қўйилган масалаларга қараб, мусобақалар турли шаклларда ўтказилади.

Ўқув-машғулот ишларининг якуни спорт секциялари, КФК, туман, шаҳар, вилоят, ўлка, ДСО ва муассаса биргаликда кўрилади ва энг кучли бокчилар, жамоалар, ташкилотлар танлаб олинади.

Спорт ёки ижтимоий ташкилотлар, таҳририят ёки рўзномаларнинг атоқли арбоблар ва спортчиларга бағишлаб ўтказиладиган ёдгорлик турнирлари.

Спортчилар гуруҳлари, КФК секциялари, спорт ташкилотлари, шаҳарлар, республикалар ва бошқалар орасидаги учрашув матчлари.

Терма жамоаларни комплектлаш учун кучли боксчилар орасида саралаш мусобақалари ўтказилади.

Классификацион мусобақалар (очиқ ринг) кичик спорт разрядли боксчиларни тайёргарлашнинг асосий шаклидир.

Мусобақалар кўлами ва ваколатига қараб, муайян разряд, ёш ва вазн категориялари учун ҳудудий, муассасавий, халқаро, ёпиқ, очиқ, мусобақаларга бўлинади.

Худудий мусобақаларни жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари бокснинг шаҳарлар,вилотлар, ўлкалар, республикаларга аҳлволи ва ривожланишни текшириш мақсадида ДСО ва муассасаларга тааллуқли эканлигидан қатъий назар, ушбу ҳудудда яшовчи спортчи ва жамоалар қатшанган ҳолда намойиш қиладилар.

Муассасалар мусобақалари жойларидаги ишлар аҳволини текшириш мақсадида ДСО ва муассасалар томонидан ташкил қилинади.

Халқаро мусобақалар жисмоний тарбия қўмиталари, ДСО ва муассасалар томонидан чет эллик боксчилар жалб этилган ҳолда ташкил қилинади.

Олимпиада, жаҳон ва Осиё биринчилигини мусобақаларини АИБА ҳамда ФАБА ташкиллаштиради.

Мусобақаларнинг ёпилиш фақат мусобақани ўтказган ташкилот аъзолари учун қилинади. Мусобақанинг очилиши ҳамда таклиф қилинганлар учундир.

Мусобақа ўтказилиши ҳарактерига қараб:

а) шахсий

б) шахсий-жамоа

в) жамоа мусобақаси бўлиши мумкин.

Бокс бўйича мусобақалар уч системадан биттадан ўтказилиши мумкин:

а) биринчи ўтказишадан кейин чиқиб кетиш билан.

б) иштирокчи (жамоа) иккинчи бор ўтказгандан кейин мусобақадан чиқиб кетгач, чиқиб кетиш билан.

в) айланма (фақатжамоалар учун)- бунда иштирок этувчи жамоалар ўзаро бир мартадан учрашувлар ва ҳар бир иштирокчи кўпи билан икки марта ўтказиш мумкин

Мусобақаларда ҳакамлик ҳакамлар коллекцияси томонидан амалга оширилиб, унинг таркибига жюри раиси (бош ҳакам), жюри аъзолари, ринг бўйича ва рингдан ташқари ҳакам, бош котиб, бош ҳакам, ҳакам-хронометрист, иштирокчилар олдидаги ҳакам, ахборотчи ҳакам, мусобақа коменданти киради.

Ҳар бир жангда ринг ичидаги ҳакам (рефери), жанг пайтида ринг ташқарисида рингнинг уч ёки тўртта томонида жойлашган 5 (3) та ён томон ҳакамлари ҳакамлик қиладилар.

Жюри раиси жангнинг бориши, ҳакам коллегиясининг иши ва умуман мусобақа боришини кузатиб боради. Жюри аъзоларидан қоидаларни аъло даражада билиш ва уларни муайян ҳоллларда хатосиз қўллаш талаб этилади.

Янада малакалироқ ҳакамлик қилиш учун тажрибаси камроқ ҳакамлар тажрибалироқлари билан ишлашлари керак.

Ҳакамлар малакасини оширишга ҳар кунги ҳакамлик натижаларини муҳокама қилиш ёрдам беради, бунда олиб борилган ҳакамликнинг яхши ва ёмон томонлари кўрсатилади, ҳар бир ҳакамнинг иши баҳоланиб, қўшимча йўл йўриқ кўрсатилади.

Ҳамма ҳолларда ҳам жюри тўғри ёндошиб, бокс мусобақаларида ҳакамлик қилиш муракккаб ва маълум даражада сбъектив эканини ҳисобга олиш керак.

Кўпчилик рингдан ташқаридаги ҳакамларнинг ғолибни аниқлашдаги натижаси ҳал қилувчи бўлиб, ҳеч ким томонидан ўзгартириш ва йўққа чиқариш мумкин эмас, бир ёки бир нечта ҳакамлик ёзувлари кўпчиликни ташкил қилиб, хатолар билан ёзилган ёки тўғирланган ҳоллардан ташқари (бундай ёзувлар ҳақиқий бўлмасдан, улар бекор қилиниши ёки жюрининг назорат ёзувлари билан алмаштирилиши лозим).

Бош ҳакамлик коллегиясининг қарорини ҳеч ким ўзгартира олмайди ва узил-кесин ҳисобланади.

Жюрига ҳакамлик пайтида қўпол хатоларга йўл қўйган ҳакамларнинг мусобақалардан чиқариб юбориш ҳуқуқи берилган.

Ринг ичидаги ҳакам боксчилар мусобақаси пайтида кўпроқ жавобгарлиги бўлган вазифаларни бажаради. У жанг боришига раҳбарлик қилади, спортчиларни диққат билан кузатиб, уларнинг ҳаракатларига баҳо беради ва ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қЎймайди. Рингдаги ҳакамнинг маҳорати аввалам бор шундан иборатки, у мусобақа қоидаларини, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бокс техникаси ва тактикаси билимларини яхши билиши, мусобақа моҳиятини аниқ тушуниши, спортчиларнинг шахсий ҳусусиятларини ҳисобга олиши керак.

Рингдаги ҳакамнинг энг яхши ҳислатлари унинг жангдаги рақибларнинг қоида бузишларини аниқ ва ўз вақтида сезишда намоён бўлади.

Рингдаги ҳакамнинг ҳаракатлари катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, у фақатгина мусобақа олиб бораётган боксчилар учунгина эмас, балки барча уларни кузатаётганлар учун ҳамдир. Улар ҳакамнинг жанг олиб боришда қанчалик талабчан эканлигини кўрдилар, унга ҳолисона баҳо бердилар.

Рингдаги ҳакамнинг бош вазифаларидан бири боксчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш тЎғрисидаги ғамҳЎрликдир. Агар у боксчилардан бирининг устунлигини кўрса, унинг калтаклашга йўл қўймаслиги ва жангни тўхтатиши керак.

Рингдаги ҳакам, нотўғри эълон қилинган огоҳлантиришларга ишонч ҳосил қилган бўлса, уларни ҳисобга олмасликка ҳақлидирва ўзининг норозилигини ҳакамлик ёзувларида белгилаб қўйишлари керак.

Мусобақалар бош котиби бош ҳакамнинг назорати остида булган котибият ишига бошчилик қилади. Унинг иши мусобақалар ўтказиш учун керакли ҳужжатларни етарли миқдорда тайёрлашдан бошланади. Вазн категориялари бўйича граиклар тузилади.

Мусобақалар мундарижасига асосланиб, ҳар бир вазн категорияси ичида мусобақаларнинг навбатдагидоираси учун навбат ўрнатилади.

Котиб томонидан тузилган жуфтликлар сони томонидан тасдиқланиб, кўпайтирилади ва қатнашчиларни хабардор қилинади.

Мусобақа жараёнида котиб мусобақа баённомасини олиб боради. Жамоалар мусобақаларида айрим иштирокчилар ва жамоалар тўплаган очколар ҳисобланади.

Мусобақанинг бош ҳаками боксчиларни мусобақа жараёнида кузатади ва тиббий ёрдам кўрсатади.

Ҳакам жангларни диққат билан кузатиши шарт ва кузатув натижаларини ёзиб бориб, эртасига кўрик пайтида мусобақани давом эттирадиган боксчиларга аҳамият бериши керак.

Қатнашчиларнинг қуръа ташлаш вазн оғирлигини ўлчаш пайтида ўтказилади, қоидалардатақсимлаш кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Қатнашчиларга маҳсус руҳсатнома билан жамоа мусобақалари ва турнирлар ўтказилагнда қуръа ташлаш вазн оғирлигини ўлчашдан олдин ўтказилиши мумкин.

Қуръа ташлашни бош ҳакам жамоа вакиллари қатнашган ҳолда ўтказилади.

Иштирокчи (жамоа) тартиб рақамини мусобақа охиригача сақлаши керак.

Қуръа ташлаш тугагач, унинг натижалари вазн оғирлигини ўлчаш протоколига ва иштирокчиларнинг шахсий варақалрига ёзилиб, жуфтликлар тузишга киришилади.

№ 1 ни олган боксчи № 2 боксчи билан, № 3 № 4 боксчи билан ва бошқалар учрашадилар.

Биринчи турда қуръа бўйича эркин тартиб рақами олган иштирокчилар иккинчи турда биринчи бўлиб боксга тушадилар.

Энг кучли боксчилар тақсимланганда мусобақа ўтказиш жадвали иложи борича жанглардан холи бўлган биринчи турда тузилади. Бу фақатгина вазн категорияси бўйича боксчилар сони 8,16, 32 дан кам бўлганда қилиниши мумкин.

Ҳар қандай кўламли мусобақаларда бўлган жамоа жангида ғолиб аниқланиши шарт. Бир боксчининг иккинчи боксчи устидан ғалабаси қуйидагича (ғалаба ҳарактери) аниқланади:

а) очколар бўйича ютуқ (ОЮ).

б) аниқ устунлик (АУ).

в) рақибнинг жанги давом эттиришга қобилиятсизлиги (ЖДҚ).

г) қоида бузганлиги учун рақибни Ўйиндан маҳрум этиш (ЎМЭ).

д) рақиб ёки секундантнинг жанг давом этишини рад қилиш (РАД).

е) нокаут (НК).

ж) рақибнинг келмаслиги (КМ).



АИБА – Халқаро бокс Ассоциацияси таърифлар

АИБА – Халқаро бокс Ассоциацияси.

АИБА томонидан назорат қилинадиган мусобақалар – АИБА томонидан тасдиқланадиган ва бошқариладиган мусобақалар бўлиб, улар ХХ иловада келтирилган.

Конфедерация - АИБА томонидан тан олинган ва битта қитъанинг ўзига мансуб бўлган миллий федерациялар гуруҳи.

Кундалик вазн ўлчаш - у шуни англатадики, мусобақада иштирок этиш учун талабномага киритилган ҳар бир боксчи, бокс тушадиган бўлса, шу куни унинг вазни ушбу вазн тоифаси учун белгиланган максимумдан ошиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилиши учун ҳар куни вазн ўлчаши зарур.

Икки томонлама учрашув – иккита давлат боксчиларининг мусобақаси.

Умумий вазн ўлчаш – боксчиларни рўйхатга олиш ва тиббий кўрик. Бу мусобақаларнинг биринчи кунида биринчи жанг олдидан ўтказилади. Боксчиларнинг номлари, агар улар муваффақиятли тарзда рўйхатдан ўта олсаларгина, қуръа ташлаш учун қабул қилинади.

Талабномага киритилган барча боксчилар бутун мусобақа давомида қайси вазн тоифасида қатнашишлари тўғрисида қарор чиқариш мақсадида умумий вазн ўлчашда иштирок этишлари шарт.

“IТО” - АИБА томонидан тан олинган халқаро Техник Делегат (рефери ва ҳакамлардан ташқари).

Миллий федерация – конгрессда АИБА га аъзо қилиб олинган, шу тариқа АИБА аъзосига айланган ҳар қандай бокс федерацияси ва ассоциацияси.

Иштирокчи боксчи – ўзининг АИБА аъзоси бўлган Миллий Федерацияси томонидан лицензия олган ҳар қандай боксчи.

Жамоанинг расмий вакиллари – АИБА томонидан тасдиқланган мусобақаларга ва Олимпия ўйинларига ўзининг Миллий Федерациялари томонидан талабномага киритилган жамоа раҳбарлари, мураббийлар ва шифокорлар.

Техник Делегат – АИБА вакили бўлиб, АИБА томонидан тасдиқланган мусобақалар ва Олимпия ўйинлари вақтида Техник раҳбарлик ҳамда тартибга жавоб беради.

Жанг – бокс учрашуви.

Талабнома

Расмий қуръа ташлаш

Тарози - боксчиларнинг вазнини ўлчаш асбоби.

Делегация

Мусобақалар майдони -

Ринг –

Қўлқоплар – кийим элементи бўлиб, қўлларни ҳимоя қилиш учун уларга кийилади.

Рефери – жанг вақтида боксчилар томонидан мусобақа қоидаларига амал қилинишини кузатиб турувчи шахс.

Ҳакам - АИБА мусобақалари қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳар бир боксчининг рингдаги чиқишларини эътиборга олиб, жанг вақтида очколар ёзиб борадиган шахс.

АИБА томонидан вакил қилинган расмий шахслар

ХХ илова – Қуръа ташлаш маросимида тақсимлаш процедураси.

1. Қуръа ташлаш маросимида тақсимлаш процедураси.

1.1. Қуръа ташлашда равон тақсимланишни таъминлаш учун ва жаҳон рейтенги бўйича энг кучли боксчиларнинг мусобақалар бошида учрашишларига йўл қўймаслик мақсадида, қуръа ташлашда АИБА томонидан тасдиқланадиган ҳар ҳил мусобақалар учун чекланишларни эътиборга олган ҳолда тақсимлаш амалга оширилиши ёки ташкил этилиши мумкин. У қуйидагича амалга оширилади;

1.1.1. Жаҳон чемпионати:

1.1.1.1. Вазн тоифасида саккизта тақсимланиш.

1.1.2. Олимпия ўйинлари.

1.1.2.1.Ушбу вазн тоифасида 16 тадан кам талабнома бўлса, кўпи билан иккита тақсимланиш.

1.1.2.2. Агар ушбу вазн тоифасида 32 тадан 63 тагача талабнома бўлса, кўпи билан саккизта тақсимланиш.

1.1.2.3. Агар ушбу вазн тоифасида 16 тадан 31 тагача талабнома бўлса, кўпи билан тўртта тақсимланиш.



1.1.3. Қитъа чемпионати.

1.1.3.1. Агар ушбу вазн тоифасида 16 тадан кам талабнома бўлса, кўпи билан иккита тақсимланиш.

1.1.3.2. Агар ушбу вазн тоифасида 32 тадан 63 тагача талабнома бўлса, кўпи билан саккизта тақсимланиш.

1.1.3.3. Агар ушбу вазн тоифасида 16 тадан 31 тагача талабнома бўлса, кўпи билан тўртта тақсимланиш.



1.2. Қоидаларнинг 1.1. – бандида санаб ўтилган АИБА томонидан тасдиқланадиган мусобақалар учун қуръа ташлашдаги тақсимланишни АИБА назоратга олиши лозим. Бунинг учун ҳамма талабномалар ташкилий қўмита томонидан АИБА штаб – квартирасига берилиши лозим.


Фойдаланиладиган адабиётлар


  1. Анисимов А.В. «Дорога к рингу» Ташкент. УзГосИФК. 2005. -586 с.

  2. Ачилов А.М, Халмухамедов Р.Д, Шин В.Н, Тажибаев С.С, Ражабов Ғ.Қ. “Ёш боксчиларни тайёрлаш асослари” “МУМТОЗ СЎЗ” 228бет. 2012 й.

  3. Атилов А.А. «Современный бокс» Ростов на Дону «Феникс» 2003, -640 с.

  4. Каримов М.А, Халмухамедов Р.Д, Шамсематов И.Ю, Тажибаев С.С. Боксчиларнинг спорт-педагогик маҳоратини ошириш. Тошкент, 2011. С. 478.

  5. Иванченко В.П., Лаптев А.В., Савин Г.И. Особенности подготовки высококвалиф-ицированных боксёров к крупным боксёрским турнирам. М.РГАФК. 1995.-26 с.

  6. Остянов В.Н., Гайдалюк И.И. Бокс (обучение и тренировка). Киев. Олимпийская литература. 2001. -228 с.

  7. Платонов В.Н. Общая теория подготовки спортсменов в олимпийском
    спорте Олимпийская литература. Киевское акционерное обшество «Книга». 1997.-583 с.

  8. Филимонов В.Я., Нигмедзянов В. Бокс.кикбоксинг. рукопашный бой(подготовка в контактных видах единоборств). М. ИНСАН. 1999. -416 с.

  9. Халмухамедов Р.Д. Бокс. Ўкув кўлланма. Ташкент. 2008.

  10. Хусяйнов З.М. Тренировка нокаутирующего удара боксёров высокой
    квалификации - М.МЭУ. 1995, -72 с.

  11. Щитов В. «Бокс для начинаюших» Москва «ФАИР-ПРЕСС» 2004, -448 с.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет