Denov 2020 Режа



бет1/3
Дата19.05.2022
өлшемі193.59 Kb.
#457206
  1   2   3
9-mavzu slaydi


9-МАВЗУ: ФУҚАРО, ФУҚАРОВИЙЛИК ВА ФАОЛ ФУҚАРОЛИК ПОЗИЦИЯСИ
Denov 2020
Режа:
  • 9.1.Фуқаровийлик, мазмун-моҳияти, асосий хусусиятлари, белгилари ва мезонлари.
  • 9.2.Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари. Фуқаронинг давлат ва жамият олдида ўз ҳуқуқий ва аҳлоқий масъулиятини англаши.
  • 9.3.Фуқаровий фаоллик ва унинг фуқаролик жамиятидаги ўрни


  • Таянч сўзлар: фуқаровийлик тушунчаси, фуқаровийликнинг асосий белгилари ва мезонлари, фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушунииш ва уни амалиётда қўллаш кўникмаси, шахсий жавобгарлик, ҳуқуқий ва аҳлоқий масъулият, фуқаровий фаоллик, фуқаролик онг.

Фуқаролик жамиятини барпо этиш фуқароларнинг фаоллиги муҳим аҳамият касб этади. Фуқаровийлик мамлакатнинг ривожланиш босқичларида, бошқача айтганда ўтиш даврида яққол намоён бўлади. Бугунги кунда ҳам ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни бошидан кечираётган, аниқроғи фуқаролик жамияти барпо этаётган турли мамлакатларда фуқаровийлик муҳим аҳамият касб этмоқда. Фуқаровий фаолликнинг негизини англаш учун аввало фуқаровийликнинг назарий моҳиятини тушуниш талаб этилади.
Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин.
Фуқаровийлик бир тарафдан жамиятда шахснинг олий даражада мустақиллигини, иккинчи тарафдан эса кишиларнинг жамият ҳаётидаги иштирокида намоён бўладиган юқори даражадаги бирдамликни назарда тутувчи қарашлар мажмуини ифода этади.
Қуйидагилар фуқаровийликни ифода этувчи муҳим жиҳатлар қаторига киради:
  • фуқаронинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини тушуниши ва уни амалиётда қўллаш кўникмаси;
  • бошқа фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш;
  • фуқаронинг ўз хатти-ҳаракати учун шахсий жавобгарлиги;
  • давлат ва жамият олдида ўзининг ҳуқуқий ва ахлоқий масъулиятини англаш;
  • фуқароларнинг тенглиги;
  • юксак маънавий-ахлоқий мезонларга асосланган ҳолда ижтимоий воқеликка нисбатан объектив ва танқидий ёндашув;
  • ҳокимият билан, бошқа фуқаролар ва жамоат бирлашмалари билан ижобий мулоқот юритиш қобилияти;
  • бир мамлакат, жамият ва давлатга, шунингдек унга тегишли ҳуқуқий, маданий ва тил маконига мансубликда ифодаланган фуқаровий ўзликнианглаш ва ҳоказолар.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет