Буйруғи чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг тавсифи



Pdf көрінісі
бет3/9
Дата16.03.2022
өлшемі185.09 Kb.
#456330
1   2   3   4   5   6   7   8   9
чикинди [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 сентябрда

2-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг тавсифи 
4. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари уларда технологик жараён ташкил 
қилинганлигига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
автоматлаштирилмаган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда қаттиқ 
маиший чиқиндилар воронкали кўчмас прессга юкланади, катта ҳажмда юк кўтаришга 
мўлжалланган махсус чиқинди ташиш контейнерлари (бундан буён матнда контейнер деб 
юритилади) пресс оператори томонидан прессга кетма-кет уланиб, контейнер тўлганидан сўнг 
прессдан ажратиб олинади; 
ярим автоматлаштирилган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда 
контейнерлар кўчмас прессга мультилифт машинаси ёрдамида автоматик равишда уланади ва 
ажратиб олинади; 
автоматлаштирилган чиқиндиларни қайта юклаш станциялари, бунда контейнерлар 
автоматик равишда прессга рельс изидан йўналтирилади, сўнгра гидравлик тутқичлар 
автоматик равишда контейнерни маҳкамлаб, прессга тортиб келади ва қаттиқ маиший 
чиқиндилар юқори босим билан контейнерга зичланади, контейнер тўлганидан сўнг рельс 
изидан ажратиб олинади. 
5. Чиқиндиларни юклаш жараёнини ташкил қилиш усулига кўра чиқиндиларни қайта 
юклаш станциялари қуйидаги турларга бўлинади: 
чиқиндилар зичлаб юкланадиган станциялар — аҳолининг умумий сони 300 минггача 
бўлган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун; 
чиқиндилар зичланмасдан юкланадиган станциялар — аҳолининг умумий сони 300 
мингдан зиёд бўлган аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун. 
6. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг асосий параметрлари 
қуйидагилардан иборат: 
умумий сиғими; 
битта резервуарнинг сиғими; 
резервуарлардан фойдаланиш ва тўлдирилиш коэффициенти; 
кўчмас ёки кўчувчанлиги. 
7. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари бир суткада чиқиндиларни қабул қилиш 
қуввати бўйича қуйидаги турларга бўлинади: 
кичик қувватли — бир суткада 50 тоннагача; 
ўрта қувватли — бир суткада 50 дан 150 тоннагача; 
йирик қувватли — бир суткада 150 тоннадан ортиқ. 
8. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг умумий сиғими резервуарлар 
ҳажмларининг йиғиндисидан аниқланади. Резервуарларнинг ҳажми уларнинг номинал ҳажми 
бўйича қабул қилинади.
9. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида қуйидаги асосий ускуналар, қурилмалар 
ва хоналар бўлиши тавсия этилади: 
автоматик равишда очилиб ёпилувчи дарвоза; 
технологик ускуналар учун ишлаб чиқариш хоналари; 


чиқиндиларни қабул қилиш учун воронкали бункер, тўплагич ва грейфер крани; 
газ генераторли дизель ускунаси; 
автомобиль тарози; 
тарози оператори учун махсус хона; 
пресслаш линияси; 
кўчувчи ва (ёки) кўчмас пресслар; 
пресс оператори учун махсус хона; 
чиқиндиларни контейнерларга юклаш майдончаси; 
контейнерлар; 
чиқиндиларни ташиш машиналари; 
контейнерлар ва чиқиндиларни ташиш машиналари учун майдонча; 
комбинациялашган саралаш линияси (чиқиндиларни саралаш участкаси мавжуд 
бўлганда); 
контейнерни кўтариш-ағдариш ускунаси; 
ялпи зичлагич; 
чиқиндиларни майдалаш ускунаси; 
санитария-маиший хоналар. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет