49. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнатни муҳофаза қилишга доир
қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим:
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-
соғломлаштириш қоидаларини ўз ичига олган жамоа шартномаси;
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон
қарори билан
тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш
хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга
мувофиқ
юритиладиган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси;
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини
синовдан ўтказиш дастурлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича уч босқичли назорат юритиш журнали;
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум
машғулотларини ўтказиш дастури;
ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар.
50. Ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган ташкилотларда махсус
тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза
қилиш хизматлари тузилади
(лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган
ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади
(лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ
ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан
бирининг зиммасига юклатилади.
51. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра
ташкилотнинг асосий
хизматларига тенглаштирилади ва тўғридан-тўғри унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда
ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
52. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига
биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб
қилиниши мумкин эмас.
53. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида меҳнат фаолияти билан боғлиқ
равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва
ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан
тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа
хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги
низомга
мувофиқ
амалга
оширилиши лозим.
54. Бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма раҳбарига хабар
бериши керак, у эса:
жабрланувчига зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-
санитария қисмига ёки даволаш-профилактика муассасасига етказишни ташкил этиши;
текшириш комиссияси иш бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар
ҳолатини ҳодиса юз берган пайтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар
ҳаёти, саломатлигига таҳлика солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
ҳодиса тўғрисида дарҳол иш берувчига ва касаба уюшмасига хабар қилиши лозим.
Достарыңызбен бөлісу: