Буйруғи чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-§. Маиший бино ва хоналарга қўйиладиган талаблар



Pdf көрінісі
бет7/9
Дата16.03.2022
өлшемі185.09 Kb.
#456330
1   2   3   4   5   6   7   8   9
чикинди [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 сентябрда

4-§. Маиший бино ва хоналарга қўйиладиган талаблар 
55. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг маиший бино ва хоналари ШНҚ 
2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши 
лозим. 
56. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душларнинг сони, оёқ 
ванналари, бет-қўл ювгичлар, ичимлик суви таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа 
маиший хона ва жиҳозларнинг сони бир сменадаги энг кўп ходимлар сонидан келиб чиқиб 
белгиланади. 
57. Душхоналар ва ҳожатхоналар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва 
дезинфекция қилиниши лозим. 


58. Барча маиший иморатлар озода сақланиши, мунтазам дезинфекция қилиниши ва 
сутканинг қоронғи пайтларида ёритилиши керак. 
5-§. Ускуна ва қурилмалардан техник фойдаланишга қўйиладиган талаблар 
59. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг ускуна ва қурилмаларидан самарали 
фойдаланиш муддати ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади. 
60. Барча ускуна ва қурилмалар мўлжалланган вазифаси бўйича ишлатилиши керак, 
улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади. 
61. Ускуна ва қурилмаларининг хавфли жойлари махсус белгиланиб, тўсиб қўйилиши 
ва огоҳлантириш белгилари ўрнатилиши керак. 
62. Ускуналарни ишга туширишдан аввал тегишли операторлар хавфли зоналарда 
одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Ускуналар ишлаётган вақтда уларнинг 
атрофидаги хавфли зоналарда одамлар бўлмаслиги лозим. 
63. Чиқинди тушириш бункеридан тақиқланган элементларни чиқариш, ускуналар 
тўла тўхтатилгандан сўнг, уларнинг қисмларга зарар етказмасдан ва эҳтиёткорлик билан 
амалга оширилиши керак. 
6-§. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширишга қўйиладиган 
талаблар 
64. Иш жараёнида бошқача шовқин пайдо бўлган ёки ускуна ва қурилмалар 
одатдагидан бошқача ишлай бошлаганда тегишли операторлар дарҳол ускунани ўчириб, 
техник хизмат кўрсатиш ходимларига мурожаат қилишлари керак. 
65. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларининг ускуна ва қурилмаларига хизмат 
кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини шу турдаги ускуналарга хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга 
бўлган мутахассислар амалга оширади.
66. Узоқ вақт ишлатилмаган, таъмирдан чиққан ускуна ва қурилмалар ишга 
туширилишидан олдин ускунадан фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ техник хизмат 
кўрсатувчи ходим томонидан кўздан кечирилиши ва аниқланган камчиликлар бартараф 
этилиши керак. 
67. Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишдан олдин: 
ускуна ва қурилмалар электр токи манбаидан ўчирилган бўлиши ҳамда эҳтиётсизлик 
туфайли ишга туширилишининг олди олиниши; 
бошқариш тизимига «Уланмасин, одамлар ишламоқда!» деган огоҳлантирувчи белги 
осиб қўйилиши ва зарур бўлганда тўсиқлар қўйилиши; 
ишларни бошлашдан олдин электр токи ўтувчи қисмларда кучланишнинг йўқлигини 
ўлчов асбоблари ёрдамида текшириб кўриш керак. 
68. Оғир юкларни жойидан кўчириш ишлари хавфли ишларни бажариш учун масъул 
ходим рухсати билан амалга оширилиши шарт. 
69. Носоз юк кўтарувчи механизм ва мосламаларда, шунингдек яроқлилик муддати 
тугаган механизмларда ишлаш тақиқланади. 
70. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли 
нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади. 
71. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилаётганда ҳавоза ва тахта тўшамаларнинг 
ўрнатилиши хавфсизлик талабларига жавоб бериши ҳамда ходимлар хавфсизлик камарлари ва 
арқонлардан фойдаланишлари шарт. 
72. Ускуна ва қурилмаларни даврий кўрикдан ўтказиш ишлари таъмирлаш хизмати 
томонидан муҳандис-техник ходимнинг раҳбарлиги остида ўтказилиши лозим. 
73. Кўрикдан ўтказиш пайтида ускуна ва қурилмаларнинг ишлашида нуқсонлар 
топилса, уларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф қилиш учун мазкур ускуна ва 
қурилмалар дарҳол тўхтатилиши лозим. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет