2022 йилда 15 минг км узунликдаги (0,4 — 110 кВ) тармоқларни, 4 мингта трансформатор пунктларини янгилаш;
электр энергияси йўқотишларини камайтириш учун электр тармоқларини лойиҳалаш ва қуришда илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, электр тармоқлари конфигурациясини оптималлаштириш;
шаҳарларда ва йирик аҳоли пунктларида 35 кВ ва 110 кВ подстанцияларни ёпиқ турга ўтказиш, 35/0,4 кВ трансформаторлардан кенг фойдаланиш;
10 кВ ва 35 кВ кучланишга ўтказиш орқали 6 кВ кучланишдаги электр тармоқларини эксплуатациядан чиқариш ва 0,4 кВ электр узатиш тармоқларининг узунлигини қисқартириш;
трансформатор пунктларини янгидан қуриш, модернизация ва реконструкция қилишда реактив энергиясини компенсация қилиш қурилмалари ўрнатиш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил давомида
|
1,3 млрд долл.
(ОТБ кредитлари, тижорат банклари кредитлари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари ва бошқа манбалар)
|
Бош вазир ўринбосари
Ж. Қўчқоров
|