170.
|
Республика ҳудудларида савдо ва йўл бўйи хизматларини ривожлантириш орқали 130 та замонавий бозорлар ва савдо комплекслари, шунингдек, йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 65 та йирик ҳамда 5000 та кичик хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.
|
Республика ҳудудларида ҳар йили савдо хизматлари ҳамда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришни назарда тутувчи, шу жумладан, 2022 йилда 30 та бозор ва савдо комплекслари, 13 та йирик ва 1000 та кичик йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этишни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:
ҳар бир ҳудудда бозор ва йирик улгуржи-савдо марказлари, магистрал ва халқаро йўллар ёқасида хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш ҳамда ҳудудларнинг мастер планларига киритиш;
танланган ер майдонларини лойиҳа концепцияларини шакллантирган ҳолда онлайн аукцион савдоларига чиқариш;
қишлоқ жойларда кўчма савдо нуқталарини кўпайтириш.
|
Амалий чора-тадбирлар дастури
|
2022 йил
|
-
|
Бош вазир ўринбосари
Ж. Қўчқоров
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
С. Холхўжаев,
Қурилиш вазири
Б. Закиров,
Кадастр агентлиги
Ф. Умаров
|