2. Халқаро авиаташувлар сонини ошириш.
Бунда, пандемия шароитидан келиб чиқиб жорий йилдан бошлаб 40 та хорижий давлат авиаташувчилари билан музокара олиб бориш.
3. Қўшни давлатлар билан тўғридан-тўғри боғлайдиган туристик автобуслар ва темир йўл қатновини жорий этиш.
Бунда:
2022 йилда қўшни давлатлар билан музокаралар олиб бориш;
музокараларнинг ижобий натижасига кўра, мамлакатимиз томонидан бажариладиган чоралар учун тармоқ жадвал ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.