3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш. Жойлардаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ва ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантириш, шу жумладан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий ижро органларининг штат бирлиги ва тузилмаларини белгилаш амалиётини босқичма-босқич кенгайтириш, ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш.
Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, ҳудудларнинг 40 дан ортиқ, жумладан транспорт, инфратузилма, ижтимоий ва бошқа соҳалар бўйича маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларини ишга тушириш.
4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш.
Вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиб, амалдаги давлат бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқиш.
Давлат бошқаруви органларининг штат бирликларини оширишга чеклов ўрнатишнинг тартибини ҳамда кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонларни белгилаш.
Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.
Вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини «Давлат — халқ хизматчиси» тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш.
5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши учун зарур шароитларни яратиш, қабул қилинаётган қарорларнинг улар томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш.
Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш.
Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш.