«Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.
1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси, диплом олганлик каби фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг ягона электрон тизимини яратиш.
2. Ягона электрон тизимининг ишга туширилишини ва тегишли ташкилотлар билан интеграция қилинишини таъминлаш.
3. Давлат хизматларидан идентификация ID карта орқали фойдаланилганда, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаслик амалиётини йўлга қўйиш.
10-мақсад. Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш.
34.
Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
1. Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш.
2. Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тут?вчи «Рақамли давлат хизмати» лойиҳасини амалга ошириш.
3. Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.
4. Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2022 йил сентябрь
Ҳисоб-китобларга асосан
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчи-сининг биринчи ўринбосари