Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


ОВРУПА МУСТАМЛАКАСИГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА



бет5/16
Дата16.06.2016
өлшемі3.35 Mb.
#140835
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16

ОВРУПА МУСТАМЛАКАСИГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА АМЕРИКА ҲАЛКЛАРИ ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТИ.
Америка ҳалқлари жисмоний маданияти хақида археологик топилдиқлар, этнографик коллекциялар ва испанларнинг XVI-XVIII асрлардаги хроника маълумот беради. Тадқиқотчиларнинг фикрича Колумб замонида Американинг асосий тубжой аҳолисининг катта қисми илк ибтидоий жамоа тузуми шароитида яшаган. Фақат жанубий ярим шарнинг шимолий қирғоқларида жойлашган қабилаларда, шунингдек мексикалик ва марказий америкалик қабилаларда ўзига хос ва мос бўлган маданий ўзгаришлар содир бўлган. Ишлаб чиқариш кучларининг тараққиёт даражаси нисбатан тараққий қилган Оврупа ва Осиё мамлакатларидан орқада қолган эди. Ҳайвонлардан ҳаракатга келтирувчи куч ёки транспорт воситаси сифатида фойдаланилмас, ғилдирақли арава ҳам йўқ эди. Бу ерда хатто темирни ҳам билишмасди. қурол тошдан ёки бронзадан тайёрланарди. Ов билан тирикчилик ўтказувчи кучманчи ва ўтроқ қабилалар тез-тез ўзаро бой ҳудудлар, дарёлар, кўллар, туз конлар ва хатто копток тайёрлаш учун илк материал сифатида фойдаланиладигган каучук учун уруш қилиб турардилар. Улар жангчиларда ирода кучини тарбиялаш мақсадида кучайтирилган марш, югуриш, эшкак эшиш,кураш, кучни синаш бахслари, коптокли ўйинлар ва қуроллар билан ўйнлар, спарталиклар каби янада шафқатсиз методларни қўллаб машқ қилдирганлар. Кимда-ким синовдан муваффақиятли ўтса, балоғатлик деб аталадиган ҳуқуқдан фойдалана олган. Бошқа ҳар хил жисмоний синов турлари ўртасида югуриш сезиларли ажралиб турган. У вақтдаги югурувчилар учун тезликка югуриш тавсифли эди, айниқса югурувчиларнинг чидамлилиги ва қатъиятлигига ургу берилган. Рухоний табақаси вакилларининг ўз-ўзини мушоҳада қилиши индеецларнинг муҳим соғломлаштириш гимнастикасига олиб келди. қачонлардир ольмеклар ўрнашган жойларда Гольф ва Ла Вент буғози қирғоғида, олилар ёдгорликлар топадилар, э.ав. XIV юз йилликдан бошлаб тасвирланган маросимий копток ўйинлари, ўша вақт жисмоний маданияти учун типик бўлган. Бир қатор муаллифларнинг фикрича, Ла Вент атрофидаги қоя тошларда аслзода ольмекларнинг ёдгорликлари хисобланади, мисли курилмаган ғалабадан сўнг қурбонлик сифатида одамларнинг боши танасидан жудо қилиниб ўйин пайтида уларга намойиш қилинган. Кўп сонли рельефлар ва қоя тошларда расмлар сақланиб қолган, теотиуакан маданияти давридаги (э.ав. II-IX асрлар) классик ўйинлар тасвирланган. XIV асрдаги испан манбалари тўппа-тўғри, тубжой аҳолининг тўпни эгаллаш техникаси хатто италияликлар ва французларнинг юксак махоратидан ҳам устун эканлигини кўрсатади. Улар индивидуал ва жамоали ўйин санъатини эгаллагганлар. Эркақлар эркақларга, аёллар аёлларга қарши ўйнаганлар, бироқ аралаш жуфтликда ҳам чиқишган. Тўлдирма тўп ёки дамланган тўпни клюшка ёки тананинг ҳар хил қисми билан урганлар.

Ҳиндуларнинг диний олами ов ва ҳосилдорликка сажда қилишга асосланган, ўйин ҳаётий зарурат бўлган. Тўпни у ерда воситалар ўртасида учратиш мумкин, худоларнинг ўйинлари ва бахсларидаги каби, табиат кучларини жонли деб билишган. Оврупада ўйин черков тартиби ва негизлари тартибини бузувчи сифатида диний тарбия муассасаларидан чиқарилди,эркин мухитда ҳаракатланиш ўрта асрлар католиклари динига қарши норозилик эди. Бироқ Янги дунёда (Америка) у расмий ижтимоий эхтиёжни қондирган, урф- одатлар ва янги йил хисоблари билан мустаҳкам алоқада бўлган. Ҳиндуларнинг коптокли ўйинлари ижтимоий роли ҳар хил қабилалар ривожи даражасига боғлиқ ҳолда тафовут қилинган. Ироқлар, тольтеклар, дакотлар ва маскоглар қабилаларидан юзларча одам иштироқида ўтган крокет ўйинида, хусусан фавқулодда ёввойи турмуш тарзини намоён қилганлар. Бу ўйинлар узоқ йиллар мобайнида қабиланинг нуфузли масалаларини ҳал қилган, уларнинг ёрдамида мунозарали масалалар ўз ечимини топган. Келгиндилар маҳаллий аҳолига коптокли ўйин ёки таёқларда қиличбозликни тақлиф қилишган, чунки келгиндилар тубжой аҳоли билан тил топиш, жанжал ва низининг олдини олиш мақсадида, улар учун ўйин функцияси қуёш ва ҳосилдорлик урф-одатлари билан боғланган. Жамоа сони етти кишигача камайтирилган, ўйин шароити эса яна ҳам мураккаброқ бўлган.


АЦТЕКЛАР ВА МАЙЯЛАР.
Ҳозирги замонавий Мексика ҳудуди XV юз йил давомида гегемонлик ацтекларга. Юкатан ярим ороли-майя қабиласи измида бўлган. Бу икки ҳалқ жангчилари мунтазам ҳарбий тайёргарликдан ўтганлар. Улар таёқларда киличбозлик санъатини эгаллаганлар, қалқон ва кашанддан моҳирона фойдаланганлар. Отиладиган найзага кўпроқ эътибор берганлар, чунончи отиладиган мослама ёрдамида йўналтириладиган ўқ ёй ва полохмон улар учун иккинчи даражали қурол хисобланган. Уларнинг тактикасида қўл жанги муҳим рол ўйнаган. Машқ учун курашда бахслашишдан фойдалланганлар. Масофа ва яқиндан бўладиган жангда учи тошдан бўлган ёғоч гурзидан-томагаокдан бир хил самарали ишлата билганлар. Машқ қилиш учун ҳар хил ҳарбий кароргохларини танлаб ўзларининг ҳарбий кўникмаларини ўша ерда машқ қилдилар ва сайкал бериш имконияти билан боғланганлар. Жангчиларга унвон бериш чоғидаги тантанали байрамларда, йил вақтига ёки туп ўйини тантанасига бағишланган, кураш, югуриш бахслари инсонни қурбонлик қилиш билан олиб борилган. Томагавка (Шимолий Америка ҳиндуларнинг узун сонли болтасимон жанг қуроли) ва найзалар жангидан сўнг, «гуллар ўйини» номини олган навбатдаги тантанали байрамда ғолибга қурбонлик келтирилган. Бу хақида, Чичен-Ицедага киришда топилган тўп учун ўйин майдони, рельефдаги расмлар гувоҳлик беради. Уларнинг ҳаётида коптокли ўйинларнинг катта аҳамияти хақида хулоса қилиш мумкин. Теотиукан ва Чичен Ицеда сақланиб қолган ўйин учун майдон қолдиқлари, асосан,ва ҳар хил манзарали иероглифлар элементлари, ўйин тимсолини ифодалаган. Бу ерда Тлахли номи остида ўтадиган маросимий ўйинлар XVII аср испан тарихчиси Антонио де херрера фикрича маккажухори белгиси остидаги баҳор байрами тантаналарини ўзида гавдалантиради. Бироқ хақиқатдан ҳам кўпчилик ўйинлар спорт тавсифига эга бўлган. Ўйин майдони схемаси, икки томондан ёпилган, катта ҳарф шақлида бўлган. Майдон узунлиги тенг икки қисмга ажратилган. Зарбадан сўнг копток деворнинг юқори қисмига урилиб қайтиб, рақибнинг орқасида турган, яъни майдонининг ярмига тушса ўша тўпни туширган жамоа очко олади. Майдонда яна иккита тош ҳалқа бор, қайсики майдоннинг ўртасидаги узун ўқдан бир-бирига ўрнатилгандир. Мусобақа учта ўйиндан иборат бўлган. Ким учта ўйинни ютса ғолиб хисобланган. 2:1 натижада дуранг саналган. ғлаба битта ягона ҳаракат натижаси билан ҳам эришиш мумкин бўлган. Бунинг учун ўйинчилардан бирортаси рақибнинг тош ҳалқасига коптокни тушириши талаб этилган. Бунинг хайрон қоларли жиҳати чаққонлик нафақат баландлиги учун талаб қилинмас, балки тўп айланасининг ўлчами бир неча сантиметрга ҳалқанинг ички айланасидан кичик эди. ғолиб жамоа барча совринларга мушарраф бўлган ва томошабинларнинг ҳам шахсий-устама мукофотларини олганлар (Томошабин ацтекларнинг шахсий-устама мукофотлари йирик пул бирлигида хисобланган).


МАВЗУ: ЯНГИ ДАВРДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ.

Р Е Ж А :


  1. Янги даврнинг дастлабки босқичида хорижий Мамлакатларда жисмоний тарбия.

  2. Жисмоний тарбиянинг назарий-илмий амалий асослари ва тараққиёти (Жон Локк, Жан Жак Руссо, Иоганн Песталоции, Филантропинлар, Турнерчилик ҳаракатлари)

  3. Францияда спорт гимнатсикаси ҳаракати.

  4. Скандинавия мамлакатларида гимнастика ҳаракатлари.

  5. Сокол ҳаракати.



  1. ЯНГИ ДАВРНИНГ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИДА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАРДА ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ.

XVII асрнинг ўрталаригача ҳукм сурган феодал мунособатлар капитализмнинг тараққий этишига ҳалақит берди. Капиталистик тузум аста-секин Оврупа мамлакатларининг иқтисодиётига таъсирини ўтказа борди ва сиёсий ҳокимиятни забт этиш сари интилди.

Ҳукмрон синф вакиллари ўзларининг ихтиёрида бўлган барча воситалар билан феодализмни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар. Жумладан, улар ёшларни тарбиялаш ва ўқитиш соҳасида ўзларининг имтиёзларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга умид боғладилар. Лекин бунда улар жисмоний ва ахлоқий тарбияни ақлий таълимдан афзал кўрар эдилар.

XVII асрда фақат дворян ёшлари орасидан офицерлар ва давлат амалдорлари тайёрлаш учун мўлжалланган махсус ўқув юртлари пайдо бўлади. Бундай ўқув юртлари Германия ва Англияда рицарлик академиялари деб аталар эди. Уларда ҳарбий амалий машқларга, отда юриш, қиличбозлик ва рақсларга катта эътибор бериларди. ғарбий Оврупанинг континентал мамлакатларида иезуит коллегиялари деб аталадиган ўқув юртлари анча кенг тарқалган эди.

Мазкур асрнинг иккинчи ярмида ғарбий Оврупанинг турли мамлакатларида ўша давр учун кўп сонли жисмоний тарбия дарсликлари, жумладан, қиличбозлик, отда юриш, гимнастика ва ўйинларга доир қўлланмалар нашр этилган эди.

Дворянларнинг тарбия тизимидаги ҳарбий амалий машқлар, турли ўйинлар, томошалар ва ов билан тўлдирилган. Дворян ёшлар орасида ҳозирги таннисни эслатадиган кичик копток ўйини (же де ном) айниқса кенг тарқалган эди. Ўша даврда парижда босилган кўлланмада, бу ўйин барча бошқа ўйинлар ва томошалар орасида соф дурдонадир, деб баҳоланган эди.

Кенг халқ оммаси учун дворянларнинг қиличбозлик ва отда юришга доир машқлари қийинлик қилар, лекин оддий қурол ёки умуман, таёқлар билан қиличбозлик қилишнинг халқона турлари ҳамма ерда кенг тарқалган эди.

Барча мамлакатларнинг халқлари ўртасида жисмоний машқлар, айниқса акробатика катта шухрат қозонди. Шаҳар ва қишлоқ байрамларида кўпинча акробатлар, дорбозлар, саровчилар томошалар кўрсатиб, халқ орасидан кўп тақлидчилар топар эдилар. Ўша даврда ғарбий Оврупанинг йирик шаҳарларида акробат ва дорбозларнинг анъанавий чиқишлари ўтказилган. Баъзи бу чиқишлар мусобақалар кўринишида бўларди. Масалан, Венецияда муқаддас марк байрамида ёшлар гуруҳининг лангар чўп ва таёқлар ёрдамида гимнастика пирамидалари тузиш борасидаги мусобақалари уюштирилган.

XVII-XVIII асрларда Франциянинг йирик шаҳарларида тўп ўйналадиган махсус бинолар кўрилди. Англияда крикет, гольф, футбол ўйинлари тараққий этди. Крикет ва гольф ўйинлари очиқ ўтлоқларда, футбол ўйини эса ҳосили ўриб олинган даврларда ёки шаҳар кўчаларида ўтказилган.

Гимнастика хилидаги жисмоний машқлар, оддий қиличбозлик турлари, кураш ва ҳар хил ўйинлар халқ ҳаётида мавжуд эди ва улар ҳозирги спорт турларининг бошланиши учун хизмат қилди.

XVIII асрнинг бошларида югуриш, муштлашиш ва бошқа машқлар йўналиши бўйича мукофотлар учун мўлжалланган мусобақалар ҳам ўтказила бошланди. Чунончи, Англияда 1719 йил расмий бокс тарихининг бошланиш даври хисобланади.

Спортдаги ҳозирги профессионализм куртақлари ҳам ўша даврда пайдо бўла бошлаган. Баъзи бир омадли курашчилар, қиличбозлар, муштлашувчилар ва тез югурувчилар ўзларининг қобилияти ва маҳоратларидан даромад топиш манбаи стфатида ҳам фойдаланганлар. Лекин ўша вақтларда профессионаллар техникаси ва ўтмиш даврларга хос машқларнинг энг яхши мусобақаларнинг яхши тактикасини намойиш қилиш билан бирга ижобий рол ҳам ўйнадилар.


2. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИНГ НАЗАРИЙ-ИЛМИЙ АСОСЛАРИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ.
Муайян ишлаб чиқариш кучларининг жадал суръатлар билан ўсиб бориши янги даврнинг дастлабки босқичидаёқ фан техника ва табиий фанларнинг умумий тараққиёти учун хизмат қилди. Табиатни ўрганиш табиёт, жумладан жисмоний тарбия фаннинг тараққий этишида улкан рол ўйнаган натомия ва одам физиологияси соҳасида муҳим кашфиётлар қилинишига олиб келди.

Леонардо да Винчи томонидан амалга оширилган биомеханика тадқиқотлари, Везалий, Гарвей ва сўнги Ўрта аср даврининг охирларида яшаб ижод қилган бошқа олимлар томонидан амалга оширилган анатомия ва физиология борасидаги кашфиётлар инсон организмнинг тузилиши ва вазифаларини бундан кейин ўрганиш учун асос яратиб берди. XVIII асрнинг охирларидаёқ бу тадққиқотлар натижаларини жисмоний тарбия фанига тадбиқ этган ҳолда фойдаланиш учун жиддий ўринишлар бўлди.

Жон Локк (Англия). Жон-Жак Руссо (Франция). Иогани Песталоции (Швейцария) нинг педагогик қарашлари ва XVIII асрнинг охирида немис фалантропинларининг педагогика тажрибаси жисмоний тарбиянинг назарияси ва амалиётининг тараққий этишига жуда катта таъсир кўрсатди.


    1. ЖОН ЛОКК (1632-1704 ЙИЛЛАР).

Жон Локк инглиз буржуа инқилоби даврининг кўзга кўринган файласуви ва педагоги эди. У фалсафа ва педагогика ўша давр эхтиёжи ва унга қўшилган дворянларнинг манфаатларини ифодалади. Ўзининг махсус асарида қирол ҳокимиятининг табиийлиги ва илохийлиги назариясига, ахлоқий тушунчаларнинг тугмалигига кескин қаршилик кўрсатди ва педагогика соҳасидаги котиб қолган методларга кескин зарба берди.

Локк кишининг ички ва ташқи тажрибасини билиш манбаи деб хисоблади. Унинг фикрича, ташқи тажриба реал мавжуд бўлган ташқи моддий дунё бўлиб, у киши томонидан ўз сезги органлари (тасаввури) орқали идроқ қилинади, ички тажрибаси эса инсон қалбининг фаолияти (рефлексия) дир. У сезиш органларини ўстириш тўғрисидаги, яъни кишини жисмоний жиҳатдан тарбиялаш тўғрисидаги фикридан хулоса чиқаради.

Ўша вақтларда сиёсий ва иқтисодий ҳукмронликни қўлга киритган буржуазиянинг амалий эхтиёжлари ва билиш манбаи сифатида сезиш органларини такомиллаштириш зурурлиги хиқидаги фалсафий хулоса Локк педагогик қарашларининг ва у илгари сурган жисмоний тарбия тизимисининг майдонга келишига қўлай шароит яратди. Локк сезиш органларини (сезиш, хид билиш, кўриш, эшитиш органларини) такомиллаштириш, ҳаракат органлари (қўл, оёқ) ни ўстириш, танани чиниқтириш, фойдали амалий қўникмалар (сузиш, отда юриш, эшкак эшиш, қиличбозлик, отиш) ҳосил қилиш, жисмоний кучларни максимал даражада ишга солиш учун ирода кучи ва қобилиятни камол топтириш зарурлигини ишончили далиллар билан исботлайди. Бундан ташқари, у чиройли қилиқларни, бал рақсларини ва ташқи кўринишда «аслзода» ларни оддий кишилардан ажратиб турувчи бошқа назокатли аломатларни ўрганишни тавсия қилди. Унинг фикрича, бу турли жисмоний тарбия мусобақа-ўйин методлари билан амалга оширилиши керак.

Жон Локк Коменскийдан фарқли ўлароқ, жамоа бўлиб тайёргарлик қилиш тарафдори эмасди. Унинг учун жисмоний тарбия масалалари бўйича назарий концепсия Ювеналнинг «Соғлом тандан, соғлом рух» назариясига асосланган бўлиб рационализм ва фойдалиликка интилиш тавсифида бўлган. Инсон учун энг аввало, саломатликни мустаҳкамлаш танани мунтазам парваришлар, мақсадга йўналтирилган жисмоний машғулот, ёқимли қилиқлар ва ишончилик бўлиши зарур деб хисобларди. Бироқ жисмоний машқ турларига тегишли бўлган масалаларда унинг синфий ҳарактери намоён булади. Шунинг учун у отда юришни фақат саломатлик мустаҳкамлаш воситаси, қиличбозликни эса ўз ўзини ҳимоя қилиш сифатида қарарди.

У тантанали суратда билдирди, кўнгил очиш ва дам олиш ҳуқуқига фақат фаол фаолият олиб борадиган инсон эга бўлиши мумкин. Шу билан бир вақтда у фаол дам олишга нисбатан бахсли қарашларга ҳам асос солди. Унинг мохияти шундан иборат эди, чарчаган танадан нагрузка (юкланма) ни туширишда бизнинг фаолиятимиздаги янги йўналишни танлаш йўлидир.

Локкнинг сезиш органларини ўстириш ҳамда, одам танасини чиниқтириш ва жисмоний жиҳатдан тарбиялаш тўғрисидаги таълимоти прогрессив таълимот эди. У ўз тарбия тизимини халқ учун эмас, балки бадавлат оммалар ва уларнинг болалари учун мулжаллади. Унинг педагогик ғоялари ўша даврдаги педагоглар ўртасида оммалашди. Бу ғоялар инглиз ўқув юртларидаги жисмоний тарбия тажрибасига катта таъсир кўрсатди.
2.2. ЖАН ЖАК РУССО (1712-1778 ЙИЛЛАР).
Жан-Жак Руссо педагогика соҳасида энг мукаммал тизимни илгари сурди. XVIII асрдаги француз маърифатчилари Дидро, Гальвеций, Гольбах, Руссо ва бошқалар инсон шахсининг тартиб топишида ташқи мухитнинг халқ қилувчи роли тўғрисидаги таълимотни тараққий эттирдилар.

Руссо ўзининг асосий педагогик қарашларини « Эмиль ёки Тарбия тўғрисида» (1762) асарида илгари сурди. Асари кишининг табиатга мувофиқ равишда индивидуал тарбиялаш ғояси илгари сурилди. У киши ҳаётининг ҳар бир ёшдаги даврига мувофиқ келадиган индивидуал тарбия вазифалари, шақллари ва услублари илгари сурилиши керак деб хисоблади.

«Тана жондан илгари туғилади,- деб ёзган Руссо, шунинг учун дастлаб тана тўғрисида ғамхўрлик қилиш керак: бу иккала жинс учун ҳам умумий бўлган тартибдир, «Гўдакни туғилган чоғиданоқ унинг танасини чиниқтириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш керак, уни хаво ва сув ҳароратининг ўзгаришларига одатлантириш ва тана ҳолатини, ҳаракатларини, хатто, овқатланишни бирор хил одатларга кўниктирмаслик керак». Умуман, жисмоний тарбияда Руссо қуйидаги уч босқични ажратиб кўрсатади: биринчи босқич-танани чиниқтириш, иккинчи босқич-танани чиниқтириш ва сезиш органларини ўстириш ҳамда учинчи босқич-танани чиниқтириш, сезиш органларни такомиллаштириш ҳамда кўникмалари ва малакалари ҳосил қилдиришдан иборат.

Руссо жисмоний тарбияни «Табиий озод» инсонни таркиб топтиришни асоси деб хисоблади.

Жисмоний тарбия галдаги-ақлий тарбия, меҳнат тарбияси ва ахлоқий тарбиянинг мувоффақиятини таъминлаши керак. Одамни танаси қанчалик яхши чиниқтирилган, ҳаёт кечиришнинг ҳар қандай шароитларига қанчалик одатлантирилган бўлса, унинг сезиш органлари ва ҳаракат қилиш қобилияти қанчалик яхши тараққий эттирилган бўлса, у теварак атрофдаги оламни шунчалик осон билиб олади ва унга енгил ҳаёт кечиради. Руссо жисмоний тарбияда мусобақа методини қўлланишни тавсия қилди. У мусобақа услубини тарбияланувчиларнинг ўз жисмоний қобилиятларини мукаммалаштириб боришда ва уларнинг индивидуал ютуқларга эришиши йўлидаги қизиқишини оширишнинг табиий йўли деб хисоблайди. Руссо халқ ҳаётида олинган бирор буюк тарихий воқеага бағишланган миллий халқ байрамларини тавсия қилди. У байрамларнинг дастурларига оммавий спорт мусобақаларни ва ўйинлар киритишни тақлиф қилди.
2.3.ИОГАНН ГЕНРИХ ПЕСТАЛОЦЦИ (1746-1827 ЙИЛЛАР).
Швецариялик машҳур педагог-демократ Иоганн Песталлоцц 1746 йилда Цюрих шахрида шифокор оиласида дунёга келди. У ўз умрини халқ хизматига бағишлади, деҳқонларннинг аҳволини енгиллашитиришга ҳаракат қилди. Шу мақсадда у «Гертруда ўз болаларини қандай қилиб ўқитади». «Оналар китоби ёки оналар учун ўз болаларига кузатиш ва гапиришни ўргатиш бўйича қўлланма». «Кузатиш алифбе» ёки «ўлчаш ҳақида кўрсатмали кўлланма», «Оққуш қўшиги» каби китобларини яратди. У тарбия асосини одамнинг табиий қобилиятларини ўстиришдан, тарбия мақсадини одамнинг маънавий қиёфасини таркиб топтиришдан иборат деб билди.

Песталоцци фикрича, тана фаолияти ҳаракатларда намоён бўлади, ҳаракатлар эса бўғинлар тузилиши ва ҳаракатчанлигига боғлиқдир. Шунинг учун бўғинларни энг қўлай тарзда ўстириб бориш лозим. Шу мақсадда Песталоцци бўғинларнинг элементар гимнастикасини ишлаб чиқди. Бу гимнастиканинг мазмуни одамни ҳам қандай алоҳида хлда керак бўладиган барча ҳаракатлар қилишга ўргатишдан иборат эди. Шундан кейин икки, сўнгра эса бир неча бўғинларда турли хилдаги ҳаракатларни айни бир вақтда бажариш йўли билан аста-секин машқларни мураққаблаштириб бориш назарда тутиларди. Гимнастика мураккаб машқлар мажмуини бажариш билан тугалланар эди: бундай вақтда бир пайтнинг ўзида масалан, ўнг қўлнинг елка, тирсак ва билан бўғинларида бир хил ҳаракатлар, чап қўлнинг худди шундай бўғинларида бошқа ҳаракатлар ҳамда ўнг ёки чап оёқ бўғинларида бирор бошқа ҳаракатлар бажарилган.

Песталоцци бўғинларнинг элементар гимнастикасини ўзига хос «меҳнат малакалари алифбоси» билан, яъни кўтариш, иргитиш ёки улоқтириш, айлантириш, уриш ва хоказолар қилишга ўргатиш билан тўлдирди. Бўғинлар гимнастикаси билан «меҳнат малакалари алифбоси» нинг қўшиб олиб борилишини Песталоцци одамни жисмоний жиҳатдан тарбиялаш тизимининг асоси деб хисоблади.

Унинг ўзига хос дидактикасида таълим элементлар назарияси асосий ўрин тутади. Бу таълимотга кўра, тарбиялаш энг оддий элементлардан бошланиб аста-секин мураккаблашиб боради.

Элементлар тарбиянинг бош масаласи болани жисмоний тарбиялашдир. Унинг фикрича: «Ҳаёт... етилган жисмоний ниҳолларнинг ўйғонишидан бошқа нарса эмас, балки бу ниҳоллар энди ўзининг бутун кучи билан, ўзининг ҳамма навдалари билан ўсишига ва камолотга етишга интилади ва инсонга айланиши лозим бўлган жониворнинг ўйғонишиидан бошқа нарса эмас». Шунинг учун кундалик боланинг жисмоний кучларини машқ қилдириш ва ривожлантириш муҳимдир.

Песталоццининг бўғинлар элементлар гимнастикаси тизимлари ва индивидуал гимнастикадаги элементлар машқларини яратиш вақтида фойдаланилган эди.




    1. ФИЛАНТРОПИНЛАР.

Локк Руссо, Песталоццининг педагогик ғоялари ва маърифатпарварлик фаолияти таъсирида кўпгина мамлакатларда болаларнинг жисмоний тарбиясига ёрдам берувчи жамиятлар пайдо бўла бошлади, янги йўналишдаги мактаблар ва гимнастикага доир ғўлланмалар вужудга келди.

Шуни таъқидлаш керакки, ўша вақтда «гимнастика» тушунчаси жисмоний тарбиянинг барча маълум услуб ва воситаларининг йиғиндисини англатарди.

XVIII асрнинг 70-90 йилларида янги йўналишдаги мактаблар герман давлатларида ҳам пайдо бўлди. Булар филантропинлар ёки инсонсевар мактаблар эди. Филантропинлар ўқитувчиларини академистлар, педагогистлар ва фабулянтларга бўлган. Академистлар-аслзодаларнинг болалари, педагогистлар амалдорларнинг болалари ва фабулянтлар меҳнаткашларнинг болалари эди. Филантропинлардаги гимнастика, югуриш, сакраш, тирмашиб чиқиш, ирғитиш ёки улоқтириш, ўйинлар, оғирлик кўтариш ва бир жойдан иккинчи жойга ташиш, курашиш ҳамда таёқлар билан ва турникда қилинадиган машқлардан ташкил топган эди.

Филантропинлардаги гимнастиканинг энг машҳур рахбарлари Дессуас филантропинида Фит (1763-1836) ва Шнепфеиталь филантропинида Гутс Мутс (1759-1836) эди. Уларнинг иккаласи ҳам фақат гимнастика дарсларидангина ўтиб қолмасдан, балки шу билан бирга, жисмоний тарбия масалаларига доир бир қанча китоблар ҳам ёзган эдилар.

Фит «Жисмоний тарбия энциклопедияси тажрибалари» номли уч томли китоб яратди. Бу китобларда Фит ўша вақтларда қадимги дунёда ва ўрта асрлардаги жисмоний тарбия тарихида маълум бўлган фактларни баён этди, жисмоний тарбиянинг муҳим эканлигини назарий жиҳатдан асослаб беришга ва жисмоний машқлар техникасини ҳамда уларни ўқитиш методикасини баён этишга ҳаракат қилди. Фитнинг жисмоний машқларни биокимёвий тахлил қилишга уриниши унинг асаридаги энг муҳим масалалардандир.

Бундан ташқари, унинг ҳар йили оммавий мусобақалар ўтказиб турилиши зарурлигини асослашга ва бу мусобақаларни ўтказиш тартибини тасвирлаб беришга бўлган уринишларини ҳам таъқидлаб ўтмоқ керак.

Гутс-Мутс «Ёшлар учун гимнастика» китобини ёзди: бу китоб герман давлатларида ва Европанинг бошқа давлатларида бир неча бор қайта нашр этилди. Дания, Швеция ва Швецарияда шу китоб, асосида дарс берилар эди. Бу китобнинг оммалашиб кетишига сабаб шуки, автор ундаги назарий фикрларни жисмоний машқларнинг жонли тасвири ва уларни қўлланиш методикаси билан қўшиб бера олган. Масалан, у меҳнат ҳаракатлари билан жисмоний машқлар ўртасидаги одамнинг ғайрати инсон ихтиёридан четда бўлган буюмларни, шунингдек жисмоний машқлар эса инсоннинг ўзидаги бойликларни яратишга қаратилади. Шунингдек меҳнат кишини чарчатади, деб ёзган эди у,-жисмоний машқлар эса яхши кайфият ва қувноқ кечинмалар ҳосил қилади. Лекин яхши таксимланган қўл меҳнати маълум даражада танани такомиллаштириши мумкинлигини инкор қилмаслик керак, аммо қўл меҳнати шу мақсадга буйсунганлиги учун унинг ўзи гимнастиканинг бир қисми бўлиб қолади.

Гутс–Мутснинг фикрича, гимнастика мускулларни мустаҳкамлаши, қоп алмашинишини тезлаштириб бериши, баданни чиниқтириши, танадаги айрим мускуллар ва фойдали ҳаракатлар қилиш малакасини ўстириши ва сезиш органларини такомиллаштириши лозим. Гутс-Мутс тасвирланган гимнастика машқлари орасида курашиш, югуриш, сакраш, улоқтириш ёки иргитиш, сузиш, арқонга, лангарчуп, шоти ва дарахтга тирмашиб чиқишга доир машқлар, шунингдек қўл меҳнати ва ўйинлар кўзга кўринарли ўринни эгаллайди.
2.5.ТУРНЕРЧИЛИК ҲАРАКАТЛАРИ.
Герман давлатларида турнерчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири Фридрих Ян (1778-1852) хисобланади. 1810 йили у Хазенхайддаги гимнастика майдонида ёшларнинг ҳарбийлаштирилган ўйинларини ўтказа бошлади. 1811 йилдаёқ бу майдонга гимнастика снарядлари (турник, тирмашиб чиқиш учун мачта ва нарвонлар, қўшпиялар ва бошқалар) ўрнатилган эди. Ян «гимнастика» сўзини «турикуист» (эпчиллик санъати) сўзи билан алмаштирди, гимнастикачиларини эса турнерлар деб атади. Ян ўз ходилари Фризен, Эйзелен ва бошқалар ёрдамида гимнастика снарядларида машқ бажариш техникасини ишлаб чиқди.

1850 йилларда жисмоний тарбия (гимнастика) ўқув юртларида жорий этила бошланди. Мактаб гимнастикасининг энг кўзга кўринган арбоблардан бири Адольф Шписс (1810-1853) эди. У бир неча йил давомида Ҳвецарияда ишлади ва ўзининг тўрт қисмдан иборат бўлган «гимнастика санъати тўғрисидаги таълимот2 номли китобини ёзди. Аслида Шписс немис турнерини мактаб машғулотлари шароитида мослаштирди. У асосан барча эски машқларни сақлаб қолиб, мактаб машғулотларини уюштиришга муҳим эътибор берди. Дастлаб дарснинг маълум структурасини ўрнатди. Синфда тартиб ўрнатиш мақсадида дарс «тартибли» машқлар деб аталадиган, асосан сафланиш машқларидан иборат бўлган машқлар билан бошланар эди. Шундан иборат бўлган машқлар билан бошланар эди. Шундан кейин «эркин машқлар» бажарилар эди. Снарядларсиз бажариладиган машқлар ана шундай деб аталар эди. Бу ерда Шписс илгари Песталоцци томонидан тавсия этилган элементлар машқлардан фойдаланди ва ўзининг ҳам худди шундай хилдаги бир қанча машқларни ишлаб чиқди. Бундан кейин Гутс-Мутс ва Ян томонидан тавсия этилган, снарядларда бажариладиган машқлар бажарилар эди.

Қисқа вақт ичида ўқувчиларнинг кўп сонли машқларни бажаришлар учун имконият яратиш мақсадида снарядлар гуруҳллаштириб (турник, лангар чўп, қўшпоялар вах.к.) қатор қилиб қўйилган. Бу эса бир вақтнинг ўзида жуда кўп ўқувчиларнинг машқ бажаришига имкон берарди. Ниҳоят, бутун синф ўқувчилари иштироқида оммавий машқ ва ўйинлар ўтказилган. Шписс барча машқларни қийинлиги жиҳатдан тўрт хилга ажратди, улар кўр-кўрона ўрганилар эди. Бунда машқларнинг организмга бўлган таъсири хисобга олинмаган. Бутун эътибор машқларнинг бажарилиш шақлига ва қатъий интизомига риоя қилишга қаратилганди. 1862 йилда Шписс тақлиф қилган немис гимнастикаси мактаблар учун яроқли деб қабул қилинди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет