Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет24/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   177
1- (1)

Умумлаштириш – яккаликдан умумийликка, торроқ умумийликдан кенгроқ умумийликка ўтиш билан боғлиқ мантиқий амал.
Аналогия – фикрнинг бир жузъий ҳолдан бошқа шунга ўхшаш жузъий ҳолга тадбиқ этилиши билан боғланган мантиқий амал.
Моделлаштириш – тадқиқот учун олинган бирор объектнинг хусусиятларини, уларни ўрганиш учун махсус яратилган бошқа объектда қайта тиклаб, синаб кўриш.
Алгоритмлаштириш муайян тартибга, қоидага солиш, маълум бир типга оид ҳамма масалаларни ечишда ишлатиладиган аниқ қоидага келтириш. Ўрта асрларда саноқнинг ўнли системаси бўйича тўрт арифметик амал бажариладиган қоида алгоритм деб аталган. Бу қоидаларни фанга 9-асрда ўзбек математиги Муҳаммад ал Хоразмий киритган. (О.Файзуллаев).
Классификация (таснифлаш) – ўрганилаётган предметларни тадқиқот учун аҳамиятига биноан ўхшаш белгиларига кўра гуруҳларга ажратиш. Бунга Д.И.Менделеевнинг химиявий элементларнинг даврий жадвалини мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Классификацияда ҳар бир бўлиш аъзосининг қатъий ўз ўрни бўлади.
Дунё – оламнинг, борлиқнинг ўзига хос белгиларга эга қисмини қамраб олувчи универсал тушунча. Масалан, микродунё, мегадунё, макродунё. Ўсимликлар дунёси, ҳайвонот дунёси. Бу дунё, нариги дунё.
Олам бутун борлиқ, мавжудот, коинот, дунёни қамраб олувчи энг умумий, универсал тушунча.
Борлиқ – мавжудликнинг барча (моддий ва маънавий) шаклларини, (реал ва нореал) турларини ва (ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги) кўринишларини ўзига қамраб олувчи энг умумий ва универсал фалсафий категория. Борлиқнинг мавжудлик шарти – ҳаракат. Борлиқнинг яшаш шакллари – фазо ва вақт. Борлиқнинг турлари – индивидуал (жисмий ва фикрий) борлиқ, социал борлиқ (жамият борлиғи), ижтимоий жараёнлар борлиғи, руҳий борлиқ – онг, тафаккур. Борлиқнинг тузилиш даражалари – ташкилий тузилиш даражалари (анорганик, органик ва жамият) ва миқёсий тузилиш даражалари (микродунё, макродунё ва мегадунё)га бўлинади. Фалсафада борлиқнинг тузилиши, ривожланиши ва хусусиятларини ўрганувчи фан онтология деб аталади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет